|
МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА |
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Буйруғи
2006й. «26» июн №287
“Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидақўлланиладиган тиббий – ҳисобҳужжатларни тасдиқлашҳақида”
Аҳолисаломатлигиҳолати, соғлиқнисақлашмуассасаларифаолиятинибелгиловчи, ахборотларнингтўлалигиваишончлилигинитаoминлашдақўлланиладигантиббий – ҳисобҳужжатларниюритишнитартибгасолиш, ягонахолгакелтириш, уларданфойдаланишвазамонталабларигамослаштиришмақсадида:
ТАСДИҚЛАЙМАН:
Соғлиқнисақлаштизимимуассасаларидақўлланиладигантиббий – ҳисобҳужжатларнингрўйхативанусхаларини (1–илова)
БУЮРАМАН:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқларига, Илмий текшириш институтлари директорлари, Тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари ва Республика тасарруфидаги барча тиббий муассасалар раҳбарларига:
1.1 Ушбу буйруқ билан тасдиқланган тиббий – ҳисоб ҳужжатлар 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб амалга киритилсин.
1.2 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланмаган тиббий – ҳисоб ҳужжатлардан фойдаланиш ҳамда ушбу буйруқ билан тасдиқланган ҳужжатларнинг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш қатoиян ман этилсин.
2. Даволаш–профилактика ёрдами Бош бошқармаси бошлиғи (Ш.Х.Хошимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи (К.Т.Ядгарова), Давлат санитария–эпидемиология назорати Департаменти бошлиғи (С.Саидалиев)га:
– 2006 йилнинг 1 августига қадар тиббий - ҳисоб ҳужжатларнинг қўлланиши бўйича услубий йўриқнома тайёрлансин.
3. Республика Саломатлик институти директори (З.Ж.Муталова)га:
– Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва органларига тиббий – ҳисоб ҳужжатлардан фойдаланиш юзасидан амалий услубий ёрдам кўрсатиш юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзтибтаoминот» Ассоциацияси раиси (Ф.С.Исхоқова)га:
– Марказлаштирилган ҳолда керакли миқдорда тиббиёт муассаса-ларини ушбу буйруқ асосида тасдиқланган тиббий – ҳисоб ҳужжатлар билан таoминлаш юклатилсин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия билан таoминлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.О.Хошимовга:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБларига юбориш учун тиббий – ҳисоб ҳужжатлар шаклларини 250 нусхада тайёрлашга ҳамда Даволаш – профилактика муассасаларини тиббий – ҳисоб ҳужжатлар билан таoминлаш учун керакли миқдорда маблағ ажратилсин.
6. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 283–сонли буйруғи ва унга киритилган қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.М.Хаджибаев зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф.Г. Назиров
Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft |