МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Буйруқ № 234 “Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий Аппаратида ҳамда марказларида, худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва тизимдаги барча муассаса, ташкилот ва корхоналарда қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида”

05.08.2010

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2010 йил «05» август                                                                                                                                                       № 234

                                Тошкент ш.

“Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий
Аппаратида ҳамда марказларида, худудий
соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва тизимдаги
барча муассаса, ташкилот ва корхоналарда
қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида”


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сонли Қарори ва 2010 йил 4 августдаги №08-1-54-сонли мажлис баённомасининг ижросини таъминлаш, тизимда қоғоздан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, шунингдек қоғоз сарфини қисқартириш, шу мақсадларда ахборот-коммуникация технологияларини ва тизимларини жорий этиш самарадорлигини ошириш мақсадида,

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сонли Қарори ижро учун қабул қилинсин;

2. Вазирликнинг барча бошқармалари ва марказлари, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, тиббиёт олий ва махсус таълим ўқув юртлари ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарлари қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳужжатлар айланишини янада қисқартириш ва асосланмаган ҳисоботлар, ахборот ҳамда маълумотномаларни сўраш амалиётни кескин чеклаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги учун шахсан жавобгардирлар.

3. Республикада қоғозни тежашни ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар дастурини бажарилиши юзасидан 1-иловага мувофиқ ишчи гурух тузилсин.

4. Ишчи гурух томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 155- сонли қарорининг 1-иловасида тасдиқланган “Республикада қоғозни тежашни ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплекси”ни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар дастури 10 кун муддатда ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

5. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, марказлар директорларига, тиббиёт олий ва махсус таълим ўқув юртлари ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

- икки ҳафталик муддатда ёзув ва нусха кўчириш қоғозларини сарфи ҳисобини юритишни тартибга келтириш бўйича идоравий низом ишлаб чиқилсин.

- қоғоз маҳсулотларини харид қилиш, ҳисобга олиш юзасидан назоратни кучайтириш, 2010-2012 йилларда қоғоз сарфини камида 30 фоизга, ҳар йили – 10 фоиздан қисқартиришга эришиш таъминлансин;

6. Вазирликнинг барча бошқармалари, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, марказлар директорларига, тиббиёт олий ва махсус таълим ўқув юртлари ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

- ички идоравий қоғоз ёзишмаларини тегишли равишда қисқартирган ҳолда электрон ҳужжат айланишини кенгайтиришга эришилсин;

- локал ва корпоратив компьютер тармоқларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар жадаллаштирилсин.

- барча турдаги ва шаклдаги, шу жумладан тиббий бланкаларни (касаллик варақалари, талабномалар, меню-раскладкалар, юк хатлари ва х.к.) қатъий равишда мақсадли ва тежаб ишлатилиши таъминлансин.

- ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда уларни ривожлантириш учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан керакли миқдорда маблағ ажратиш таъминлансин;

7. Вазир ўринбосари А.И.Камиловга:

- вазирликнинг нашриёт-матбаа, шунингдек оммавий ахборот сохасида даврий нашрларни чоп этишда қоғознинг газета ва офсет турларини тежаш, қоғоз сарфини тартибга солиш қатъий назоратга олинсин.

8. Вазирлик тизимидаги даврий нашрлар Бош редакторларига:

- чоп этилаётган даврий нашрларнинг электрон вариантларини мунтазам равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида жойлаштирилиши таъминлансин.

9. Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда инвестицион лойихалар рахбарларига:

- ишлаб чиқилаётган қўлланмалар, плакатлар, буклетлар ва бошқа ахборот-тушунтириш материалларининг электрон вариантларини мунтазам равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида ёритиб борилиши йўлга қўйилсин.

10. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимовга, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттаестациядан ўтказиш маркази раҳбари А.Б.Яркуловга ва “Узмединфо” маркази раҳбари М.В,Боймухамедовга:

- вазирликнинг барча бошқармалари ва марказлари, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, тиббиёт олий ва махсус таълим ўқув юртлари ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасида малакаси ва кўникмалари даражасини ошириш бўйича ўқитиш режаси ишлаб чиқилсин ва машғулотлар ташкил этилсин;

- соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбарлар ва ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича 1 ойлик муддатда таклифлар киритиш юклатилсин.

11. Назорат инспекцияси бошлиғига (Ў.С.Исмаилов):

- жойларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва электрон ҳужжатлар айланиши, қоғоз ёзишмаларини тегишли равишда қисқартириш, улардан фойдаланиш самадорлигини ҳамда қоғозларни ҳисобга олиш ва унинг сарфи ҳолатини танқидий тахлил қилиш ишлари доимий равишда олиб борилсин ва аниқланган камчиликлар бўйича масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминлансин.

- 2010-2012 йилларда қоғоз сарфини камида 30 фоизга, шу жумладан ҳар йили – 10 фоиздан қисқартиришга эришиш бўйича мониторинг олиб бориш таъминлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1999 йил 5 июлдаги 428-сонли буйруғи ва 2010 йил 31 майдаги 710-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур буйруқнинг бажарилиши назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир                                                                                                                                                                                                    А.И.Икрамов


Номер документа:  № 234
Дата принятия:  05.08.2010
Дополнительно:  1-илова "Вазирликда қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича ишчи гурух таркиби" / Соғлиқни сақлаш вазирлигида қоғозни тежашни ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича амалий


Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft