МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

2-илова Рецепт бланки

17.08.2010


Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомга

2-илова

Рецепт бланки

Рецепт бланки

Изох:
Рецепт бланкининг ўлчами – 105Х148 мм.
Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами – 70Х148 мм.


(рецепт қисмининг орқа томони)

ЭСЛАТМА

· Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.

· Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.

· Рецептда битта дори воситаси ёзилади.

· Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

· Рецепт бир курс даволаниш учун керакли миқдорда берилади.

· Қаттиқ ва сочилувчи дорилар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дорилар эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.

· «Ичиш учун», «Маълум» ва ҳ.к., – иборалар билан чегараланиш ман этилади.

· Шифокор имзоси шахсий муҳри билан тасдиқланади.

· Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

· Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефони орқали шифокор билан келишган ҳолда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.

Экстемпорал усулида тайёрланган дори воситалар № ___

Дорихона штампи

қабул қилган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

Тайёрлаган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

текширган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми

берган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми





(рецептнинг йиртма корешоги қисми орқа томони)

БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА

Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот беручи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.

Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.


Номер документа:  2
Дата принятия:  18.06.2010


Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft