o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги N 71-II-сонли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонуни

14.06.2011

II. АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР ТАЛАБ

ҚИЛИНАДИГАН ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

7-модда. Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини аниқлаш

8-модда. Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини

жисмоний шахслар томонидан амалга оширишни тақиқлаш

9-модда. Давлат унитар корхоналари ва муассасалари

томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган турларини

амалга ошириш

7-модда. Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини аниқлаш

Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.

Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари қонунлар билан белгиланади.

8-модда. Фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини

жисмоний шахслар томонидан амалга оширишни тақиқлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини амалга оширишини тақиқлаб қўйиши мумкин, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

9-модда. Давлат унитар корхоналари ва муассасалари

томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган

турларини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти уларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг лицензияланадиган турини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.

III. ЛИЦЕНЗИЯЛАР

10-модда. Лицензияларнинг турлари

11-модда. Лицензиянинг амал қилиши

12-модда. Лицензиянинг амал қилиш муддати

10-модда. Лицензияларнинг турлари

Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин.

Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар.

Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади.

Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади.

Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан, танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

11-модда. Лицензиянинг амал қилиши

Лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.

Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият, агар лицензия талаблари ва шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширилиши мумкин.

12-модда. Лицензиянинг амал қилиш муддати

Лицензиянинг амал қилиш муддати, қоида тариқасида, чекланмайди.

Лицензия қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензия даъвогарининг аризасида кўрсатилган муддатга берилади. Қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим. (ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм чиқариб ташланган

Фаолиятнинг айрим турини амалга оширишга доир давлат монополияси жорий этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензиянинг амал қилиш муддати беш йилдан камроқ этиб белгиланиши мумкин.

ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин

Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин берилиши лозим. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензияни бeрувчи учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


Номер документа:  71-II
Дата принятия:  25.05.2000

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz