МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар РЎЙХАТИ

02.08.2011
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 22 июндаги 178-сон буйруғига
ИЛОВА

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар
РЎЙХАТИ

Т/р Тиббий ашёлар номи‎‏ Чиқарилиш шакли (ўлчами) Миқдори, автотранспорт категориясига кўра‎‎
B (М1)‎ C (N1, N2, N3)‎ D (M2, M3)‎
I. Ташқи қон кетишни вақтинчалик тўхтатиш ва жароҳатларга боғлам қўйиш учун
1.‎ Қон тўхтатувчи жгут‎
1 дона‎ 1 дона‎ 3 дона‎
2.‎ Ностерил тиббий докали бинт‎ 5 м х 5 см‎ 2 дона‎ 2 дона‎ 5 дона‎
3.‎ Ностерил тиббий докали бинт‎ 5 м х 10 см‎ 2 дона‎ 2 дона‎ 5 дона‎
4.‎ Ностерил тиббий докали бинт‎ 7 м х 14 см‎ 1 дона‎ 1 дона‎ 3 дона‎
5.‎ Ностерил тиббий докали бинт‎ 5 м х 7 см‎ 2 дона‎‎ 2 дона‎‎ 5 дона‎‎
6.‎ Стерил тиббий докали бинт‎ 5 м х 10 см‎ 2 дона‎‎ 2 дона‎‎ 5 дона‎‎
7.‎ Стерил тиббий докали бинт‎ 7 м х 14 см‎ 1 дона‎ 1 дона‎ 5 дона‎‎‎
8.‎ Стерил боғлам учун пакет‎
1 дона‎ 1 дона‎ 5 дона‎‎‎
9.‎ Стерил тиббий докали салфеткалари‎ 16 см х 14 см дан кам бўлмаган, № 10‎ 1 қути‎ 1 қути‎ 3 қути ‎
10.‎ Бактерицид лейкопластирь‎ 4 см х 10 см дан кам бўлмаган‎ 2 дона‎ 2 дона‎ 5 дона‎
11.‎ Бактерицид лейкопластирь‎ 1,9 см х 7,2 см дан кам бўлмаган‎ 2 дона‎ 5 дона‎ 15 дона‎
12.‎ Рулонли лейкопластирь‎ 1 см х 250 см дан кам бўлмаган‎ 1 дона‎ 1 дона‎ 3 дона‎
II. Юрак ўпка реанимацияси воситалари
1.‎ «Оғиз-восита-Оғиз» усулида сунъий нафас ўтказиш учун тўсиқ воситаси‎
1 дона‎ 1 дона‎ 2 дона‎
III. Бошқа воситалар
1.‎ Аммиак эритмаси — 10% (нашатир спирти)‎ флакон‎ 1 дона‎ 1 дона‎ 2 дона‎
2.‎ Қайчи‎
1 дона‎ 1 дона‎ 2 дона‎
3.‎ Тиббий қўлқоплар‎ Ўлчами «М» дан кам бўлмаган‎ 1 жуфт‎ 1 жуфт‎ 5 жуфт‎
4.‎ Тиббиёт қутичаси‎
1 дона

*Изоҳ:

*1. Яроқлилик муддати ўтган ва ўрамига зарар етган дори воситалари ҳамда тиббий ашёлар қўлланилиши тақиқланади.

*2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.9-банди талабларига мувофиқ тиббиёт қутичаси транспорт воситаларини ишлаб чиқарган ташкилот томонидан белгиланган жойга мустаҳкам ўрнатилади. Агар транспорт воситасини конструкциясида бундай жой кўзда тутилмаган бўлса, тиббиёт қутичаси осон олинадиган жойда бўлиши лозим.

3. Ушбу рўйхат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ

Тошкент ш.,
2011 йил 18 июн




Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft