МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” анжуманини ўтказиш тўғрисида

13.04.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда патологик
анатомиянинг ривожланиш масалалари”
анжуманини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 февраль кунидаги «Ўзбекистон Республикасида 2012 йилда халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўгрисида”ги 141-ф-сонли Фармойиши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. Тошкент шаҳрида 2012 йилнинг 28-29 ноябр кунлари “Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” мавзусида анжуман ўтказилсин.

2. Анжуманга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масъулияти Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э. Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов) ва Республика патологоанатомик маркази (М.С.Абдуллаходжаева) зиммасига юклатилсин.

3. “Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” мавзусидаги анжуман дастурини 1-иловага мувофиқ;

ташкилий қўмита таркибини 2-иловага мувофиқ;

ишчи гуруҳлар таркибини 3-иловага мувофиқ;

ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Республика патологоанатомик маркази директори

М.С. Абдуллаходжаевага:

- анжуманни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- анжуман иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- Сертификатларни тайёрлаш ва анжуман қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5 Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф.Ч.) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ, анжуман ишида қатнашиш учун мутахассисларни, ушбу йўналишдаги кафедраларнинг мудири ва ходимларини хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __» даги

сонли фармойишига 1-илова

“Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” мавзусидаги анжуман

ДАСТУРИ

1. Ўзбекистонда Телепатология тизими фаолияти натижалари ва таҳлили.

2. Оналар ва болалар касалликларининг патологик анатомиясини долзарб муаммолари.

3. Патологик анатомия сохасида янги ютуқлар.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __» даги

сонли фармойишига 2-илова

“Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” мавзусидаги анжуман ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис: А.В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосарлари:

Ш.Э. Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Д. Б. Миразимов

Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

М.С. Абдуллаходжаева

Республика патологоанатомик маркази директори

Н.Л. Хабилов

ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Р.И. Исроилов

Тошкент тиббиёт академияси Нормал ва патологик физиология, патологик анатомия кафедраси мудири

Б.А. Магрупов

Тошкент тиббиёт академияси Нормал ва патологик физиология, патологик анатомия кафедраси мудири

Р.Ш. Мавлянходжаев

Тошкент врачлар малака ошириш институти патологик анатомия кафедраси мудири

И.М. Байбеков

Академик Вохидов номидаги РИХМ патоморфология бўлими мудири

Х.З. Турсунов

ССВ бош патологоанатоми, РПАМ бўлим мудири

А.Э. Сиддиков

ССВнинг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи

Л.Х. Мусажонова

ССВнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси

Ф.Ч. Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Б.Х. Бабанов

РПАМ бўлим мудири

И.Т. Умиров

РПАМ врачи

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __ » даги

сонли фармойишига 3-илова

“Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” мавзусидаги анжуман ишчи комиссиялари

ТАРКИБИ

1. Мухаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис:

М.С. Абдуллаходжаева

Республика патологоанатомик маркази директори

Аъзолар:

Б.А. Магрупов

ТТА Патологик анатомия кафедраси мудири

Х.З. Турсунов

ССВ Бош патологоанатоми

А.Р. Фаттахов

Республика патологоанатомик маркази врачи

З.Х. Алланазарова

Республика патологоанатомик маркази врачи

2. Анжуман маърузалари, дастури ва сертификатларни тайёрлаш бўйича комиссия:

Раис:

Р.И. Исроилов

ТТА патологик анатомия кафедраси мудири

Аъзолар:

И.М. Алланазаров

ТТА патологик анатомия кафедраси ассистенти

С.З. Ортиқов

ТТА патологик анатомия кафедраси ассистенти

3. Анжуман ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси:

Раис:

Ф.Ч.Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар:

И.Т. Умиров

Республика патологоанатомик маркази бўлим мудири

З.Х. Алланазарова

Республика патологоанатомик маркази врачи

4. Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси:

Раис:

Р.Ш. Мавлянходжаев

ТВМОИ патологик анатомия кафедраси мудири

Аъзолар:

Д.Д. Ортиқов

Х. Бобоев

ТТА патологик анатомияси кафедраси доценти

ТТА патологик анатомия кафедраси асисстенти

5. Анжуман қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия:

Раис:

Алланазарова З.Х.

Республика патологоанатомик маркази врачи

Аъзолар:

З.Залялова

ТВМОИ патологик анатомия кафедраси ассистенти

Ш.Ирисова

Республика патологоанатомик маркази лаборанти

6. Анжуман қатнашчиларини транспорт билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис:

Х.А. Муратов.

Республика патологоанатомик маркази врачи

Аъзолар:

С.Қ. Худойназаров

Республика патологоанатомик маркази врачи

У. Шукуров

Республика патологоанатомик маркази врачи

7. Анжуман қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва кузатиш бўйича комиссия:

Раис:

И.Т. Умиров

Республика патологоанатомик маркази врачи

Аъзолар:

С.О. Ахмедов

Республика патологоанатомик маркази врачи

Б. Адхамов

ТВМОИ патологик анатомия кафедраси ассистенти

10. Конференция котибияти:

Раис:

Д.М. Хакбердыева

Республика патологоанатомик маркази врачи

Аъзолар:

Е.В. Бова

Республика патологоанатомик маркази врачи

Г. Реймназарова

ТТА патологик анатомия кафедраси асисстенти

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2010 йил « ___» даги

сонли фармойишига 4-илова

“Ўзбекистонда патологик анатомиянинг ривожланиш масалалари” мавзусидаги анжуман қатнашчилари учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

Муассасалар

Ўринлар

1.

МДХ давлатлари

5

2.

Коракалпоғистон Республикаси

5

3.

Андижон вилояти

5

4.

Бухоро вилояти

5

5.

Самарқанд вилояти

5

6.

Жиззах вилояти

5

70.

Сирдарё вилояти

5

8.

Сурхондарё вилояти

5

9.

Қашкадарё вилояти

5

10.

Наманган вилояти

5

11.

Фаргона вилояти

5

12.

Навоий вилояти

5

13.

Хоразм вилояти

5

14.

Тошкент вилояти

5

1.

Тошкент шахри

30

2.

ТТА

6

3.

ТошПТИ

4

4.

ТошВМОИ

4

5.

Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

3

6.

Республика ихтисослаштирилган Урология маркази

3

7.

РШТЁИМ

3

8.

В.В.Вахидов номли РИХМ

4

9.

Вирусология ИТИ

1

10.

Республика ихтисослаштирилган Дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази

3

11.

Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

2

12.

Республика ихтисослаштирилган Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

2

13.

Республика ихтисослаштирилган Онкология илмий-амалий тиббиёт маркази

5

14.

Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

2

15.

Ўзбекистон мудофаа Вазирлиги тиибий хизмати

3

16.

АндДавТИ

3

17.

БухДавТИ

3

18.

СамДавТИ

3

19.

ТТА Урганч филиали

2

20.

ТТА Фарғона филиали

2

Жами

158

Ўтказиш жойи “Пойтахт” Бизнес маркази (Ш.Рашидов кўчаси 16-уй) . Рўйхатдан ўтиш соат 9.00да

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ




Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft