МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳрида «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

20.07.2012

Тошкент шаҳрида «Соғлиқни сақлаш тизимини
ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар
ассоциациясининг ўрни» мавзусида
илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси врачлар Ассоциациясининг таклифига биноан

1. 2012 йил 20 ноябр куни Тошкент шахрида “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни” мавзусида илмий- амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш маъсулияти Фан ва ўқув юртлари бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш – профилактика ёрдамини кўрсатиш бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти (А. Э. Сидиқов) ва Ўзбекистон врачлар ассоциациясига (А.М. Худайбергенов) юклатилсин.

3. “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция дастури 1- илова,

- ташкилий қўмита таркиби 2- илова,

- ишчи гурухлар таркиби 3- илова,

- ўринлар тақсимоти 4- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раиси А.М. Худайбергеновга:

- конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар хомийлар ва Ассоциация маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- конференция иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари бош бошқармасига хисобот топширилсин.

- сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидения орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республика Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорлари, Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг вилоят бўлимлари раисларига 4- иловага мувофиқ, конференция ишида қатнашиш учун ўз вакилларини, илмий мавзуга тегишли йўналишдаги кафедралар мудири ва ходимларини хомийлар, бюджетдан ташқари ва Ассоциация маблағлари хисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил «___»_______даги

_____ сонли фармойишига 1- илова

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни” мавзусидаги илмий- амалий конференция ДАСТУРИ

1. Соғлиқни сақлаш тизимида қабул қилинган қонунлар ва уларни тайёрлашда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг фаолияти.

2. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси қўмиталари ва жамоа аъзоларининг фаолияти.

3. Тиббиёт ходимларини малакасини оширишда тиббиёт журналлари ва Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг журналлари.

4. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси ва “Ибн Сино” фонди.

5. Халқаро ва маҳаллий масофадан ўқитиш тажрибаси.

6. Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва Ўзбекистон врачлар ассоциацияси стипендияси билан тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини тақдирлаш.

7. Тиббиёт ходимларини хуқуқини химоялаш ва унда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни.

8. Тиббиёт ходимлари орасида ўтказиладиган танловларда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг хиссаси.

9. Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг халқаро хамкорлиги.

10. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳонда кўпайиб бораётган касалликларни олдини олишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни.

Фан ва ўқув юртлари

бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил «___»_______даги

_____ сонли фармойишига 2- илова

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни” мавзусидаги илмий- амалий конференция ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис:

А. В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Аъзолар:

Ш. Э. Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Д.Б. Миразимов

Даволаш профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи

Н. Л. Хабилов

Илмий-текшириш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

А.М. Худайбергенов

Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг раиси

Т.И. Искандаров

Ўзбекистон врачлар ассоциация раиси ўринбосари

З.У. Сидиқов

Ўзбекистон врачлар ассоциация раиси ўринбосари

З. А. Абдурахимов

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси ижрочи директори

А. Ш. Воисов

Хусусий амалиёт врачлар ассоциация раиси

Э. А. Турсунов

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси, ЎВА Фахрий врачлар қўмитасининг раиси

М. Т. Рустамова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси, ЎВА гастроэнтрологлар бўлими раиси

М. З. Зохидова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси

Л.Э. Атаханова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси, ЎВА герантология ва гериатрия бўлими раиси

М. М. Юнусов

Ўзбекистон врачлар ассоциация тафтиш

комиссияси раиси

Ш. О. Нурматова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиум аъзоси, Республика болалар неврологияси

шифохонаси, бош шифокори

Х.С. Абдуллаев

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси

Н. Х. Абдиллаев

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими раиси

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил «___»_______даги

_____ сонли фармойишига 3- илова

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни” мавзусидаги илмий- амалий конференция ишчи комиссияси таркиби

1

Муҳаррирлик ва нашриёт комиссияси

Аъзолар

А.М. Худайбергенов

Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг раиси

З. А. Абдурахимов

ЎВА ижрочи директори

Т.И. Искандаров

Ўзбекистон врачлар ассоциация раиси ўринбосари

А. Ш. Воисов

Хусусий амалиёт врачлар ассоциация раиси

Л.Г. Баженов

ЎВА бюллетен журналининг маъсул котиби

2

Анжуман ишини матбуот , радио ва телеведения орқали ёритиш комиссияси

Аъзолар

Ф.Ш. Санаев

ССВнинг ахборот маркази

Э.А. Турсунов

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси

Н. Х. Абдиллаев

ЎВАТошкент вилояти бўлими раиси

Ш. О. Нурматова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиум аъзоси

3

Анжуман қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия ва котибият

Аъзолар

М.З. Зохидова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси

И.П. Вихров

ЎВА кенгаш аъзоси

Х.С. Абдуллаев

ЎВА Тошкент шаҳар бўлими раиси

Г.А. Каримова

ЎВА бош мутахассис

4

Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия

Аъзолар

З. У. Сидиқов

Ўзбекистон врачлар ассоциация раиси ўринбосари

М. М. Юнусов

ЎВА тафтиш комиссияси раиси

З. А. Абдурахимов

Ўзбекистон врачлар ассоциацияси ижрочи директори

5

Хомийлар билан ишлаш бўйича комиссия

Аъзолар

М. Т. Рустамова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси

М.З. Зохидова

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси

6

Конференция дастурини тайёрлаш бўйича комиссия

Аъзолар

Т.И. Искандаров

Ўзбекистон врачлар ассоциация раиси ўринбосари

Л.Г. Баженов

ЎВА бюллетен журналини жавобгар котиб

Л.Э. Атаханова

ЎВА президиуми аъзоси ,

Э.А. Турсунов

Ўзбекистон врачлар ассоциация президиуми аъзоси

7

Конференция иштирокчиларини кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш бўйича комиссия

Аъзолар

Х.С. Абдуллаев

ЎВА Тошкент шаҳар бўлими раиси

Н. Х. Абдиллаев

ЎВА Тошкент вилояти бўлими раиси

С.Б. Хайитметов

ЎВА бош мутахассиси

8

Залларни техник жихозлаш бўйича комиссия

Аъзолар

З. А. Абдурахимов

ЎВА ижрочи директори

И.П. Вихров

ЎВА кенгаш аъзоси

С.Б. Хайитметов

ЎВА бош мутахассиси

9

Сертификатлар тайёрлаш бўйича комиссия

Аъзолар

З. Каримова

ЎВА масофадан ўқитиш бўйича мутахассис

Г.А. Каримова

ЎВА бош мутахассис

Фан ва ўқув юртлари

бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил «___»_______даги

_____ сонли фармойишига 4- илова

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ўрни” мавзусидаги илмий- амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

Муассасалар

Ўринлар

1

МДҲ

4

2

Қорақалпоғистон Республикаси

3

3

ТошПТИ Нукус филиали

1

4

Андижон вилоят

3

5

АнДТИ

1

6

Бухоро вилояти

3

7

БухТИ

1

8

Жиззах вилояти

3

9

Қашқадарё вилояти

3

10

Навоий вилояти

3

11

Наманган вилояти

3

12

Самарқанд вилояти

3

13

СамДавТИ

1

14

Сурхандарё вилояти

3

15

Сирдарё вилояти

3

16

Хоразм вилояти

3

117

ТМА нинг Урганч филиали

1

18

Фарғона вилояти

3

19

Тошкент вилояти

5

20

Тошкент шаҳри

10

21

ТТА

2

22

ТошПТИ

2

23

ТошВМОИ

2

24

РШТЁИМ

2

25

ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар

14

26

ЎВА кенгаш аъзолари

48

ЖАМИ

130

Эслатма: Конференцияни ўтказиш жойи: Бизнес марказ, 9-кават.

ўтказиш вақти: 2012 йил 20 ноябрь, рўйхатдан ўтиш 9:00 да, бошланиш соат 9:30 да.

Фан ва ўқув юртлари

бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. Атаханов


Номер документа:  921
Дата принятия:  03.07.2012


Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft