МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Онкология хизмати бўйича диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш тўғрисида

25.07.2012

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

Тошкент ш.

«Онкология хизмати буйича диагностика ва даволаш

стандартларини такомиллаштириш тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги «Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-1652-сонли карори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирдар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги '"Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустахкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 91-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига онкология хизмати бўйича кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш максадида

БУЮРАМАН:

1.Куйидагилар:

- онкология ихтисослиги буйича диагностика ва даволаш стандартлари иловага мувофик тасдиклансин.

2.Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимов, РОИМ директори С.Н.Наврузовга:

- мазкур буйрук билан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинга олиб борилсин;

- тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқишни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартлари ҳар йили қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.

3.Қоракалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош Бошқармаси бошлиқлари ҳамда тиббиёт олий укув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари рахбарларига:

- соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларини тегишли тиббиёт муассасаларда тадбиқ этилиши таъминлансин.

4.Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 14 ноябрдаги 500-сонли буйруғи бекор қилинсин.

5.Ушбу буйруқ ижросининг назорати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В.Алимовга юклансин.

Вазир А.И.Икрамов


Номер документа:  157
Дата принятия:  06.06.2012


Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft