МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

01.08.2012

“Олий малакали илмий ва илмий-педагог
кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4456-сонли Фармони ҳамда ушбу Фармонга ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2012 йил 27 июлдаги ПФ-4458-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Назорат инспекцияси (Ў.С.Исмаилов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Кадрлар билан ишлаш бошқармаси (Т.П.Хакимов), Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (Н.Л.Хабилов), Юридик хизмат бўлими (Б.Г.Хажиханов) бошлиқларига, Олий таълим муассасалари, Илмий текшириш институтлари, Илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларига:

3. Фармонларни мазмун ва моҳияти институтлар Илмий кенгаш йиғилишларида стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим изланувчиларни жалб этган ҳолда чуқур ўрганилсин ва тушунтириш ишлари олиб борилсин.

4. Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими­ни жорий килиниши, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекоркилиниши муносабати билан стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар 2013 йилнинг 1 январидан катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказилсин ва уларни молиялаштириш бўйича ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилсин.

5. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларни аттестациядан ўтказиш ва диссертация тадқиқотлари мавзуларини танқидий қайта кўрибчиқиш асосида катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказилсин.

6. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов, Илмий текшириш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Н.Л.Хабиловга:

- икки ой муддатда, халкаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, олий малакали

илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фан йуналишлари ва ихтисосликлар шифрларининг янги рўйхатини ўрнатил­ган тартибда ишлаб

чиқилсин;

- 2012 йилнинг 2 октябригача илмий даражалар бериш бўйича амалдаги ихтисослашган кенгашларни чуқур таҳлил қилиб, фан йуналишлари ва ихтисосликларнинг янги рўйхатини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида тегишли фан йуналишлари бўйича фан доктори илмий даражасини берув­чи илмий кенгашлар тузилсин;

-2012 йилнинг 2 октябригача фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш тўғрисидаги Низом ва фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низом бўйича таклифлар ишлаб чиқилсин ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этилсин.

7. Мазкур буйруқнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир А.И.Икрамов


Номер документа:  221
Дата принятия:  27.07.2012


Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft