2-ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БЕМОРЛАРНИ ТАШҲИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ КЛИНИК ПРОТОКОЛИ

ЎзР ССВ Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, т.ф.д., проф. Исмаилов С.И. таҳрири остида.

Маъсул ижрочилар:

т.ф.д. проф.Акбаров З.С.

т.ф.н. Максутова Н.Н., Есимова Д.М.

2 тур қандли диабетли беморларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш бўйича клиник протокол

КХТ-10 бўйича шифри: Е 11

2 тур қандли диабетли беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича клиник баённомалар эндокринологлар ва умумий амалиётга эга бўлган шифокорлар, терапевт, кардиолог ҳамда туман, вилоят ва республика соғлиқни сақлаш ташкилотларнинг амбулатория ва стационар шароитларда 2 тур кандли диабетли (2 тур ҚД) беморларни даволашда иштирок этувчи барча мутаҳассислар учун мўлжалланган.

Клиник протокол аниқ клиник вазиятда 2 тур қандли диабет билан оғриган беморларга кўрсатилиши лозим бўлган энг минимал ҳажмдаги тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича расмий изоҳни ўзида намоён этади.

2 тур ҚД ни аниқлаш

2 тур ҚД углевод алмашинувининг гетероген бузилишини ўзида намоён этади. Мазкур турдаги диабетда иккита асосий патогенетик механизмлар қайд этилади: тўқмаларнинг инсулинга сезувчанлигининг бузилиши (инсулинга турғунлик) ва ошқозон ости бези Лангерганс оролчаларидаги бета-ҳужайралар инсулин ишлаб чиқарувчи ажралишининг бузилишлари.

2 тур ҚД ни даволаш амалиёти инсулинга турғунликни бартараф этиш ва инсулин етишмаслигини тўлдиришдан иборат.

2 тур ҚД ни даволаш бўйича умумий ёндошувлар

2 тур ҚД ни даволашнинг шартлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: тўгри овқатланиш, фаол жисмоний юкламалар, қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар билан даволаш, ҚД шахсларни “Диабет мактаби” да ўқитиш.

Ҳозирги кунда 2 тур ҚД беморларни ўз вақтида даволаш концепцияси қабул қилинган, чунки диабетнинг кечки асоратларининг ривожланишига олиб келувчи яққол намоён бўлувчи метаболик бузилишлар эрта ногиронлик ва беморларнинг умр давомийлигининг қисқариши билан боғлиқ.

2 тур ҚДни замонавий асосий шартлари даволашнинг нафақат дори-дармонлар билан даволанишни, балки гликемия, липидлар алмашинуви, артериал қон босими назорат қилиш ҳам назарда тутилади.

2 ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КЛИНИКАСИ ВА УНИ ТАШҲИСЛАШ

2 тур қандли диабет яққол намоён бўлган клиник аломатларсиз, аста-секинлик билан, кўпинча 45-50 ёшдан кейин ривожланади, аммо унинг ривожланиши 30 ёшдан кейин (ижобий оилавий анамнез, инсулиннинг мутлоқ етишмаслик белигларининг йўқлиги), ҳаттоки болаларда ҳам кузатилиши мумкин. Ташхис қўйгунга қадар сурункали йирингли жараёнлар, липоидли некробиоз, шиллиқ-тери кандидози, фурункулез, сийдик йўлининг сурункали яллиғланиши, сурункали конъюктивит, катаракта, жинсий аъзоларнинг қичишиши, жинсий аъзоларнинг носпецефик сурункали касалликларни, хайз циклининг бузилиши каби ҳолатлар қайд этилади. Аксарият ҳолларда беморларда ортиқча вазн кузатилади.

2 тур ҚДда нахорги гипергликемия кечки ташхис қўйишнинг мезони ҳисобланади. Шу сабабли ҚД беморларда овқатдан кейинги (постпрандиал) гликемия сурункали қон-томир асоратларига, бу эса ўз навбатида томир фожиаларига олиб келади.

Катталар ва болаларда 2 тур ҚДни ташхислаш клиник маълумотлар, анамнез (оилавий ва якка), гликемия кўрсаткичларни (қонни таъсодифий кўрсаткичи ва/ёки оғиз орқали глюкозага турғунлик синамасини (ОГТС) ўтказиш чоғида) аниқлашга асослашган.

Оч қоринга капилляр қондаги гликемия кўрсаткичи 6,1 ммоль/л (2 марта аниқланган), (плазма-веноз - 7,0 ммоль/л дан юқори) ҳамда капилляр қон ва плазмада бир сутка давомида гликемия кўрсаткичи 11,1 ммоль/л дан юқори бўлган ҳолат етакчи мезон ҳисобланади. Глюкозурия кўрсаткичи 2 тур ҚДни бевосита ташхис қўйиш мезони ҳисобланади.

2 тур ҚД ривожланишининг ҳавфли омиллари мавжуд,бироқ клиник аломатлар йўқ ва гликемия кўрсаткичи 6,1 ммоль/л дан кам бўлган (2 марта аниқланган) ҳолатларда оғиз орқали глюкозага турғулик синамаси ўтказилади.

ОГТС олиб бориш тартиби:

ОГТС эрталаб камида 3 кундан кам бўлмаган чекланмаган овқат истеъмол қилган (бир суткада 150 г углеводдан ортиқ) ва оддий жисмоний фаоллик қилган ҳолда олиб борилиши лозим. Синовдан олдин кечки пайт 8-14 соат мобайнида оч ҳолда бўлиш лозим (сув ичишга рухсат этилади). Оҳирги кечки истеъмол қилинадиган овқат 30–50 г углеводдан таркиб топиши лозим. Оч қоринга қон олингандан кейин.

Синовдан ўтувчи синовдан олдин 5 дақиқа давомида 250–300 мл сувда эритилган 75 г глюкозани ичиши лозим. Болалар учун бу миқдор тана вазнининг ҳар кг ҳисобига 1,75 г, аммо 75 г дан ошиқ бўлмаган глюкоза ташкил этади. Синовдан ўтказиш жараёнида чекиш ман этилади. 2 соатдан кейин яна қон олинади.

Оч қоринга гликемия капилляр қонда < 6,1 ммоль/л (веноз плазмасида < 7,0 ммоль/л) ва ОГТСдан 2 соат ўтгандан кейин гликемия – бутун капилляр қон ва веноз плазмасида - ≥ 7,8 ва < 11,1 ммоль/л бўлганда қуйидаги ташхис қўйилади: Глюкозага турғунликнинг бузилиши.

Оч қоринга гликемия капилляр қонда ≥ 5,6 ва < 6,1ммоль/л (веноз плазмасида– ≥ 6,1 и < 7,0ммоль/л) ва ОГТСдан 2 соат ўтгандан кейин (агар аниқланадиган бўлса) гликемия < 7,8 ммоль/л бўлганда нахорги гликемиянинг бузилиши деб ташхис қўйилади.

ҚД ташхиси кейинги кунларда гликемияни тақроран аниқлаш орқали тасдиқланиши лозим, оғир метаболик декомпенсация ёки яққол намоён бўлган аломатларга эга бўлган шубҳасиз гипергликемия ҳолатлари бундан мустасно.

ОГТС қуйидаги ҳолатларда олиб борилмайди:

– ўткир касалликлар фонида;

– гликемия кўрсаткичи оширувчи дори-дармонларни (глюкокортикоидлар, тиреоид гормонлари, тиазидлар, бета-адреноблокаторлар ва бошқалар) қисқа муддатда истеъмол қилганда.

2 тур ҚД кечки асоратларини аниқлаш учун ҳар бир бемор учун алоҳида аниқланадиган лаборатория ва жиҳозли кўрикдан ўтиш усулларининг мажмуаси олиб борилади: офтальмолог кўригидан ўтиш; периферик сезувчанликни баҳолаш (ҳарорат, вибрация, тактил, оғриқ) кардиал ташхислаш синовларидан ўтказиш, жарроҳ шифокор кўригидан ўтиш, оёқлар томирларини сонографик текширувдан ўтказиш, ЭХО-кардиография; микроальбуминурия (МАУ)ни аниқлаш, буйракларни сонографик текширувдан ўтказиш, туман, вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида амбулатория (амб) ва стационар (стац) шароитларда турли тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларда эндоген креатинин клиренси бўйича буйрак коптокчалар фильтрация тезлигини аниқлаш (КФТ)

Жадвал

2 тур қандли диабетни ташхислаш

Мажбурий ташҳис қўйиш ва қўшимча ташҳис қўйиш - (кўрсатмалар бўйича)

Тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари

Даврийлик

Анамнез, шикоят, антропометрия ни йиғиб бориш (тана вазни индекси, белнинг ўлчами)

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Оч қоринга гликемияни аниқлаш

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича, диспансер назоратига олинганда

Оғиз орқали глюкозага турғунлик синамасини ўтказиш

Наҳорги глюкоза юкламасидан 2 соат ўтгандан кейинги глюкоза концентрациясини аниқлаш

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Гликемияни аниқлаш (оч қоринга, тушликдан олдин, кечки овқатдан олдин, ухлашдан олдин)

стац

Кўрсатмалар бўйича

Умумий қон таҳлили

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Умумий сийдик таҳлили

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Сийдикда кетон таначалари миқдорини аниқлаш

амб, стац

Мурожаат қилиши бўйича, диспансер назоратига олинганда

Артериал босим (АБ) даражасини ўлчаш

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Электрокардиограмма

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Қонни биокимёвий тахлили: мочевина, креатинин, умумий оқсил, умумий холестерин, триглицеридлар, глюкозани аниқлаш. Аспартатаминотрансфераза (АсАТ), аланинаминотрансфераза (АлАТ)лар фаоллигини аниқлаш

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Қонни биокимёвий тахлили:

Глюкоза, креатинин, калий, умумий кальций, умумий холестерин, триглицеридлар, липопротеидлар паст зичлиги (ЛППЗ), липопротеинлар юқори зичли (ЛПЮЗ)ни аниқлаш

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Гликирланган гемоглобин (HbA1c)ни аниқлаш

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича, диспансер назоратига олинганда

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Сийдикда альбумин ва умумий оқсил миқдорини аниқлаш (микроальбуминурия, протеинурия)

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

туман, вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Буйраклар фильтрацион функциясини текшириш - Реберг-Тареев синамаси (суткалик сийдикда эндоген креатин бўйича клиренс)

стац

Кўрсатмалар бўйича,

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Нечипоренко бўйича пешоб таҳлили

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича

Қонни бактериологик тахлили

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Буйракларни ультратовушли текшириш(УТТ)

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича

Қорин бўшлиғи органларини УТТ қилиш

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича

Нефролог (уролог) маслаҳати

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Офтальмолог маслаҳати (кўз ўткирлигини аниқлаш, тонометрия, кўз қорачиғи кенгайтиришган холатда офтальмоскопия)

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Офтальмолог маслаҳати

(тирқишли чироқ ёрдамида текшириш, фундус камера ёрдамида кўз тубини кўрикдан ўтказиш, кўз қорачиғи кенгайтиришган холатда офтальмоскопия)

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

туман, вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Вибрацион, ҳарорат, тактил, оғриқ сезувчанлигини аниқлаган ҳолда невропатолог маслаҳати

амб, стац

Мурожаат қилиш бўйича, диспансер назоратига олинганда

Жарроҳ маслаҳати

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

туман, вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Ангиожарроҳ маслаҳати

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Допплерли картирлаш билан бирга оёқ томирларини УТТ

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Оёқ кафти ва товон суягини бириктирувчи буғинни икки проекцияда рентгенография қилиш

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича

Кардиал автоном нейропатияни ташхис қилиш учун синовлар: Вальсальва синови, чуқур нафас олиш билан синов, ортостатистик синов.

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича,

туман, вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида

Кардиолог маслаҳати

амб, стац

Кўрсатмалар бўйича

2-ТУРДАГИ ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ДАВОЛАШ

2 тур ҚДни даволаш мақсади :

Углевод алмашинуви, липидлар алмашинуви ҳамда артериал босимини мақсадли кўрсаткичларга олиб келиши ва ушлаб туриши.

2 тур ҚДда т ерапевти к мақсадлар

Углевод алмашинувини назорат қилиш кўрсаткичлари

(даволашнинг якка тартибдаги мақсадлари)

Даволашнинг якка тартибдаги мақсадларини танлаш беморнинг ёши, кутилаётган умр давомийлиги, оғир асоратлар ва оғир гипогликемия ҳавфи мавжудлигига боғлиқ.

HbA1c бўйича муолажанинг якка тартибдаги мақсадларини танлаш алгоритми*

Ёши

Ёш

Ўрта ёшли

Кекса ва/ёки КУД* < 5 йил

Оғир асоратлар ва/ёки оғир гипогликемия ҳавфи йўқ

<6,5%

<7,0%

<7,5%

Оғир асоратлар ва/ёки оғир гипогликемия ҳавфи мавжуд

<7,0%

<7,5%

<8,0%

*КУД – кутилаётган умр давомийлиги

Буни билиш лозим! Муолажанинг якка тартибдаги мақсадларини олиб бориш туфайли ҚД билан оғриган катта ёшдаги беморларга ташҳис қўйишни ифодалашда компенсация, субкомпенсация ва декомпенсация тушунчаларини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Мазкур HbA1c мақсадли даражаларга қуйидаги плазмадаги наҳорги ва овқатдан кейинги глюкозанинг мақсадли кўрсаткичлари мос келади*

HbA1c , % **

Оч қоринга/овқатланишдан олдин плазмадаги глюкоза миқдори , ммоль/л

Овқатдан 2 соат ўтгандан кейин плазмадаги глюкоза миқдори , ммоль/л

< 6.5

< 6.5

< 8.0

< 7.0

< 7.0

< 9.0

< 7.5

< 7.5

< 10.0

< 8.0

< 8.0

< 11.0

*Мазкур мақсадли миқдорлар болалар, ўспиринлар ва ҳомиладор аёлларга тааллуқли эмас.

** DCCT стандартига мувофиқ ҳолда меъёрий даражаси: 4-6%.

Даволаш мақсадларига эришиш йўллари :

Ҳаёт тарзини ўзгартириш ;

Парҳез билан даволаш – дориғдармонлар билан қанд миқдорини пасайтирувчи даволашнинг ҳар қандай вариантида 2 тур ҚДни даволашнинг зарур таркибий қисми ҳисобланади.

1. Инсулин олмайдиган ортиқча вазнга эга/семизликка мойил беморларни парҳез билан даволаш

1.1. Асосий шарт – бир меъёрда кам калорияли < 1800ккал, аммо бир суткада эркаклар учун 1500 ккал дан кам ва аёллар учун 1200 ккал дан кам бўлмаган миқдорда гипокалорияли овқатланиш.

1.2. Калория даражасини пасайтириш таркибида ёғ, оддий углеводлар кўп бўлган озиқ-овқатни максимал даражада истеъмолдан чиқариб ташлаш ҳамда бемор учун одатий истеъмолдан оғир углевод ва оқсилларни таҳминан икки баробарга қисқартириш ҳисобига эришилади. Углеводларни янада қатъий қисқартириш ҳоллари белгиланмаган!

1.3. НБ тизими бўйича углеводларни ҳисоблашнинг ҳожати йўқ.

2. Инсулин оладиган ортиқча вазнга эга/семизликка мойил беморларни парҳез билан даволаш.

Гипокалорияли овқатланиш шарти (юқоридаги 1.1 – 1.4 бандларга қаранг);

НБ тизими бўйича углеводларни ҳисоблаш лозим (ҳудди 1тур ҚД каби), ҳеч бўлмаганда қисқа муддат таъсир қилувчи инсулиндан фойдаланган ҳолларда.

3. Инсулин олмайдиган нормал вазнга эга бўлган беморларни парҳез билан даволаш.

Калорияни пасайтиришнинг ҳожати йўқ, чунки тана вазнини тушириш керак эмас.

НБ тизими бўйича углеводларни ҳисоблашнинг ҳожати йўқ. Овқатдан кейинги юқори гликемияда оддий углеводларни кескин пасайтириш.

4. Тана вазни ва қанд миқдорини пасайтирувчи даволаш туридан қатъий назар 2 тур ҚД билан оғриган беморлар учун парҳез билан даволаш бўйича умумий тавсиялар.

Таом таркибига ўсимлик толалари бой (клетчатка) (сабзавот ва кўкатлар, ёрмалар, кепакли ундан тайёрланган егуликлар), ёғ кислотаси билан тўйинтирилмаган (кичик миқдорда ўсимлик ёғи, балиқ) озиқ-овқатни киритиш.

Қанд ўрнини босувчи кам калорияли озиқ-овқатни бир меъёрда истеъмол қилишга рухсат этилади.

Оч қолиш қатъиян ман этилади.

2. жисмоний фаоллик :

2.1. ҳар куни бир суткада 30 дақиқа давомида юриш;

2.2. артериал босим даражаси ва юракнинг қисқариш даврийлигини назорат қилган ҳолда ҳаракатланиш фаоллигини ошириш;

Дори-дармонлар билан даволаш:

1. катталар учун (қанд миқдорини пасайтирувчи дори-дармонлар, қўшма (комбинацияни) даволаш, инсулин билан даволаш):

1.1 якка тартибда даволаш – битта таблетка тавсия этиш

1.2 қанд миқдорини пасайтирувчи қўшма даволаш – турли гуруҳ дори воситаларини қўшма тавсия этиш

1.3. инсулин билан даволашнинг интенсив (базис-болюсли) тартиби

2. 2 тур ҚД билан оғриган болалар учун (қанд миқдорини пасайтирувчи дори-дармонлар, қўшма даволаш, инсулин билан даволаш):

2.1. якка тартибда даволаш – бигуанидлар (метформин) гуруҳидаги дори воситаларини тавсия этиш. Метформиннинг дастлабки миқдори бир суткада 500 мг. Титрация режимда (500 мг дан) берилади, энг юқори миқдори бир суткада 2,5 г (2-3 марта тавсия этилади)

3. қанд миқдорини пасайтирувчи қўшма даволаш (метформин ва базал таъсир кўрсатувчи инсулин)

4. инсулин билан даволашнинг интенсив (базис-болюсли) тартиби.

Гликемия мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганда :

1. дори воситаларининг миқдорини ошириш;

2. қанд миқдорини пасайтирувчи янги даволаш тартибига ўтиш.

2 тур ҚД даволашда эндокринолог шифокорнинг тактикаси:

1. Ҳар ташриф буюрганда:

1.1. инсулин билан даволашда нон бирлигини (НБ) ва таблетка билан даволашда муолажада калорияни ҳисоблаган ҳолда овқатланиш тартибини;

1.2. жисмоний фаолликни (ҳар куни 30-45 дақиқа давомида юриш), зарурат туғилганда– «Диабет мактаби»да такроран ўқишни назорат қилиш;

2. НbА1с – гликирланган гемоглобин ни аниқлаш :

2.1. ҳар 3 ойда НbА1с ни 7%дан кам бўлган кўрсаткичгача тушириш;

2.2. НbА1с ни 6,5% га туширилганда – ҳар 6-12 ойда бир марта назорат қилиш;

3. тана вазнини назорат қилиш :

3.1. ҳар ташриф буюрганда беморнинг тана вазнини ўлчаш;

3.2. ҳар ташриф буюрганда тананинг вазн индексини (ТВИ) ҳисоблаш;

3.3. ҳар 6 ойда бел айланасини ўлчаш;

4. артериал босим (АБ) кўрсаткичини ўлчаш ;

4.1. АБ 130/80 мм.с.уст. дан юқори бўлганда - АПФ ингибиторларини тавсия этиш;

4.2. АБ мақсадли кўрсатгичларга эришилмаганда (130/80 мм.с.уст дан баланд бўлганда) қўшма гипотензив даволаш тавсия этилади;

5. пешобда оқсил миқдорини аниқлаш :

5.1 бир кунлик пешобда оқсил миқдорини бир марта аниқлаш (катталарда);

5.2. бир кунлик пешобда оқсил аниқланмаса бир кунлик пешобда микроальбуминурияни аниқлаш;

5.3. буйраклар меъёрида ишлаётганда, пешобда микроальбуминурия аниқланса - АПФ ингибиторлари гурухига кирувчи препаратларни тавсия этиш:

5.3.1 ҳар 3 ойда тонгда олинган пешоб таркибида альбумин (оқсил) мавжудлиги назорат қилинади;

5.3.2. тонгда олинган пешоб таркибида альбумин (оқсил)нинг миқдори 200 мг/л дан кам бўлганда – мазкур тахлил 6 ойда 1 марта олиб борилади;

5.4. протеинурия бир кунда 1 г дан ошганда – даволаш тактикасини аниқлаштириш учун нефролог маслаҳатини олиш;

6. қонда умумий холестирин ва ТГ даражасини аниқлаш :

6.1. қонда умумий холестирин даражаси 4,5 ммоль/л дан ортиқ ва ТГ даражаси 1,7 ммоль/л кўп бўлганда – бемор овқатланиш режимини қайта кўриб чиқиши лозим;

6.2. қонда умумий холестирин даражаси 6,1 ммоль/л дан ортиқ бўлганда гиполипидемик дори-дармонлар – статинлар тавсия этилади.

7. 2 тур ҚД билан оғриган катталарда қанд миқдорини пасайтирувчи препаратлар билан даволаш

Қанд миқдорини пасайтирувчи дори-дармонлар, инсулин билан даволаш,қўшма даволашни тавсия этишни ўз ичига олади.

Қанд миқдорини пасайтирувчи дори -дармонлар нинг асосий гуруҳлари :

а) бигуанидлар гуруҳидаги дори-дармонлар: метформин;

б) 3-чи авлод сульфаниламид гуруҳидаги дори-дармонлар (MR гликлазид, глимепирид);

в) тиазолидиндионлар (глитазонлар)

г) глюкагонга ўхшаш пептиднинг рецепторлар агонистлари 1

(аГПП-1)

д) дипептидилпептидазанинг ингибиторлари 4 (глиптинлар) (иДПП-4)

Даво лаш схемасини қўллаш тактикаси

· Метформин дори воситалари билан даволаш: дастлабки доза – бир суткада 1 марта 500 мг кечки овқатдан кейин. Зарурат туғилганда дозани 1-2 ҳафта танаффус билан бир суткада 500-1000 мг гача ошириш мумкин. Ўртача терапевтик миқдор – овқатланаётган пайтда ва овқатдан кейин сув билан 2-3 марта, бир суткада 500 мг дан 2500 мг гача. Бир суткада максимал миқдор 3000 мг га тенг, дозани янада оширилиши дори воситасининг кучли таъсир кўрсатишига олиб келмайди.

· 3 ойдан кейин HbA1c, гликемия миқдори аниқланади. Мақсадли даражаларга эришилмаганда қуйидагилар қўшимча равишда тавсия этилади:

Ø сульфаниламид гуруҳидаги дори-дармонлар;

Ø ортиқча вазн фонида инсулинга турғунлик яққол намоён бўлганда – тиазолидиндион препаратлари;

Ø HbA1c нинг 9,0 ммоль/л дан кўп бўлганда – узоқ вақт таъсир кўрсатувчи инсулин (НПХ инсулини).

· 3 ойдан кейин HbA1c, гликемия даражаси аниқланади. Мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганда ва овқатдан кейинги (прандиал) гликемия миқдори 10 ммоль/л дан кўп бўлганда - узоқ таъсир қилувчи инсулининг (НПХ инсулини) иккинчи инъекцияси қўшилади.

· 3 ойдан кейин HbA1c, гликемия даражаси аниқланади. Мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганда ва овқатдан кейинги (прандиал) гликемия миқдори 10 ммоль/л дан кўп бўлганда – метформинадан ташқари қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларини бекор қилган ҳолда бемор базис-болюсли инсулин билан даволаш тартибига ўтказилади (асосий овқатдан олдин 3та қисқа муддат таъсир этувчи инсулин инъекцияси ва 2 та узоқ вақт таъсир кўрсатувчи инсулин инъекцияси тайинланади).

· 3 ойдан кейин HbA1c, гликемия миқдори аниқланади. Мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганда қўшимча равишда узоқ таъсир кўрсатувчи инсулин (НПХ инсулини) ёки узоқ таъсир кўрсатувчи инсулин аналоглари.

· 3 ойдан кейин HbA1c, гликемия миқдори аниқланади. Мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганда - олдин метформинни бекор қилган ҳолда бемор базис-болюсли инсулин билан даволаш тартибига ўтказилади (асосий овқатдан олдин 3та қисқа таъсир этувчи инсулин (ультра қисқа таъсир этувчи инсулин аналоги) инъекцияси ва 2 та узоқ таъсир кўрсатувчи инсулин ёки узоқ пайт давомида таъсир кўрсатувчи инсулин аналоги инъекцияси тайинланади).