БИЛИМ ВА МАЪСУЛИЯТ ОИТСга ҚАРШИ КУРАШ ХИЗМАТИДА
“Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ги 2013 йил 23 сентябр кунида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни амалга тадбиқ этилмоқда. Ушбу Қонунни Соғлиқни сақлаш тизимида ижроси таъминлаш борасида хамда ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш, уларни парвариш қилиш ҳамда касаллик ўчоғида эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 март кунидаги “ОИВ инфекцияси бўйича Миллий клиник протоколларни амалиётга тадбиқ этиш тўғрисида"ги № 81 сонли ва шу йилнинг 25 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш” тўғрисидаги № 123-сонли буйруғлари ишлаб чиқилди.
Ушбу буйруғларни вилоятда ижросини таъминлаш мақсадида ВССБнинг 2015 йил 16 апрел кунидаги №57 ва №58 сонли буйруғлари ишлаб чиқилди ва барча тиббиёт бирлашмаларига, вилоят ДПМ ларга ижро учун юборилди.
ОИВ инфекциясига қарши курашга қаратилган юқорида кўрсатилган буйруғларни тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш ва бу борада вилоят тиббиёт ходимларига ташкилий услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассисларидан иборат ишчи гурухлари ташкил этилди.
Марказнинг ишчи гурухлари томонидан ВССБнинг 2015 йил 15 май кунидаги 01-09/1401 сонли кўрсатма хати бўйича тасдиқланган жадвал асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида 19 май кунидан 27 май кунига қадар ўқув семинарлари ўтқазилди. Ушбу семинарларда ОИВ инфекциясига доир янги буйруғларни мақсад ва вазифалари, олдинги буйруғлардан фарқи, ижроси борасдаги вазифаларга бағишланган мавзулар ёритилди.
Ўқув семинарлари билан бош врач ўринбосарлари, ОИВ инфекцияси бўйича маъсуллар, бўлим мудирлари, бош хамширалари, КТМП, ОП, ҚВП мудирлари ва бош ҳамширалари қамраб олинди. Ушбу семинарларда 381нафар врачлар, 503 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди, хамда ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассисларнинг жавобларини олишди.
Бундай ўқув семинарларини вилоят ДПМларида ўтқазилиши давом этмоқда.
Фарғона вилоят ОИТСга қарши кураш маркази


