Врачлар ва фармацевтлар томонидан малака тоифасини олиш маысадиад ихтисослашган аттестация комиссиясига
тақдим этиладиган хужжатлар рўйхати
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) нусхаси;
- никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси (диплом ёки малака тоифаси олгандан сўнг фамилияси ўзгарган талабгорлар учун);
- олий (ўрта махсус) тиббий ёки фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом, шунингдек интернатура, магистратурани тамомлаганлиги ёки қайта тайёрлашдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
- меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёки ундан кўчирма;
- малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси (малака тоифасига эга бўлган талабгорлар учун);
- мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
- илмий семинарлар, съездлар, конференцияларда қатнашганлиги ҳамда хорижий давлатларда малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, гувоҳнома, сертификат ва ҳ.к.) нусхаси (мавжуд бўлганда);
- талабгор фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбарининг тақдимномаси (муддатидан олдин малака тоифаси олишга талабгорлар учун);
- фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан берилган тавсифнома;
- охирги уч йил давомида талабгор фаолият юритаётган тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот, ушбу даврда талабгорнинг иш жойи ўзгарган тақдирда, олдинги иш жойидаги меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот билан бирга;
- мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган аттестация варақаси;
- аттестация ўтказиш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатининг нусхаси
*Бу хизмат хозирги вактда тест режимида ишлаяпти
Диққат.
1.Файл улаш сатрида тайёрлаган хужжатларингизнинг файлларини жамлаб (winrar дастури ёрдамида) жўнатишингиз мумкин.
2.”Жўнатиш” тугмачаси маълумотларни ССВ хузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика Марказига жўнатиш учун қўлланилади. “Бекор қилиш” тугмачаси маълумотларни сақламасдан чиқиш учун қўлланилади.
Тақдим этилган хужжатлар кўриб чиқилади уларда муаммо бўлса ариза берувчига хабар қилинади.
Ушбу хужжатларни асли ССВ хузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика Марказига шахсан, вилоят кадлар бўлими ходими ёки почта орқали тақдим этилади.
ССВ хузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика Маркази
Рахбар: Яркулов Ахрор Бахромович
Мнзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси
Телефон рақамлари:
+998 (71) 267-63-93
Электрон почта:
Фуқоролар мурожаатларининг қабул қилиш кунлари:
Душанба, Пайшанба. Жума. 14:00 дан 18:00.
Виртуал қабулхона
Хужжатларни қабул қилиш бўйича ходимлар:
ФИШ:
Хазмат телефони рақами:
Электрон почтаси:
Иш кунлари:
Иш вақти: