МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Шошилинч гинекология

Шошилинч гинекология

ШОШИЛИНЧ ГИНЕКОЛОГИЯДАН АТТЕСТАЦИЯ САВОЛЛАРИ

Ташқи ва ички жинсий аъзолар анатомияси ва физиологияси.

  1. Оралиқ: ташқи чегаралари, ташқи жинсий аъзолар таркиби, қин дахлизи катта безлар топографияси.
  2. Аёллар тоси туби мушаклари, урогенитал учбурчак, топографияси.
  3. Қин: қин девори таркиби, қиннинг турли (пастки, ўрта, пастки) қисмларига нисбатан бошқа экстрагенитал аъзоланинг жойлашиши.
  4. Қиннинг қон билан таъминланиши. Қин гумбазлари топографияси.
  5. Қиннинг нормал микроэкосистемаси, ўз-ўзини тозалаш механизми, патогенллардан протекцияси.
  6. Бачадон: нормал ўлчамлари, кичик чаноқда топографияси, бошқа аъзоларга нисбатан жойлашиши.
  7. Бачадоннинг қон билан таминланиши, бачадон боғламлари, бачадоннинг қорин парда ости қисми, интроабдоминал қисми, бачадон турли қисмларининг экстаргенитал аъзоларга нисбатан жойлашиши.
  8. Бачадон функцияси, бачадон анатомияси, бачадон шиллиқ қабати ва цервикал канал гистологияси, бачадон шиллиқ қабати ва цервикал каналидаги физиологик циклик ўзгаришлар.
  9. Тухумдон ва фоллопиев найлари: кичик чаноқда жойлашиши, боғламлари.
  10. Тухумдон ва фоллопиев найларининг қон билан таъминланиши, экстаргенитал аъзоларга нисбатан жойлашиши.
  11. Тухумдон ва бачадон найларининг физиологияси, хайз цикли давомида тухумдон ва бачадон найларидаги ўзгаришлар. Тухум хужайраси, ўруғлашин механизми.
  12. Нормал хайз цикли, нормал хайз циклини бошқариш босқичлари.
  13. Кичик чаноқ магестрал қон тизими, веноз туташлари.

Шошилинч гинекологик касалликлар.

  1. Бачадондан ташқари хомиладорлик. Этиологияси. Патогенези.
  2. Бачадондан ташқари хомиладорликнинг клиник кўриниши, ташхислаш.
  3. Бачадондан ташқари хомиладорликнинг таснифи.
  4. Камдан-кам учрайдиган бачадондан ташқари хомиладорлик. Ташхислаш, даволашдаги ўзига хос хусусиятлар.
  5. Бачадондан ташқари хомиладорликни ташхислаш.
  6. Бачадондан ташқари хомиладорликни қиёсий ташхислаш.
  7. Бачадондан ташқари хомиладорликни даволашга замонавий ёндашув.
  8. Бачадондан ташқари хомиладорликда жаррохлик усули, босқичлари.
  9. Бачадондан ташқари хомиладорликда лапароскопик жаррохлик усули, босқичлари.
  10. Бачадондан ташқари хомиладорликда инфузион-трансфузион даволаш хусусиятлари, жаррохликдан кейинги даврни олиб бориш.
  11. Тухумдон апоплексияси. Этиология, патогенез.
  12. Тухумдон апоплексияси клиник кўриниши, ташхислаш.
  13. Тухумдон апоплексиясининг РШТЁИМда қўлланиладиган ишчи таснифи.
  14. РШТЁИМда қўлланиладиган ишчи таснифига кўра тухумдон апоплексиясини даволаш усуллари.
  15. Тухумдон апоплексияси ва бачадондан ташқари хомиладорликнинг қиёсий ташхислашни эхографик хусусиятлари.
  16. Тухумдон апоплексиясига хос бўлган клиник симптомлар.
  17. Тухумдон апоплексияси ва бачадондан ташқари хомиладорликни қиёсий ташхислаш.
  18. Тухумдон апоплексиясини кам инвазив даволаш усуллари. Кам инвазив даволаш усулларини ўтказишга бўлган кўрсатмалар ва бу усулдан кейин беморларни олиб бориш.
  19. Тухумдон апоплексиясида жаррохлик усули хажми.
  20. Тухумдон апоплексияси. Жаррохликдан сўнги даврни олиб бориш.
  21. Тухумдон киста ва кистомаси буралиши. Таснифи.
  22. Тухумдон киста ва кистомасини клиник ва эхографик қиёсий ташхислаш критерийлари.
  23. Асоратланган тухумдон кистаси буралишида даволаш усулини танлаш.
  24. Тухумдон ретенцион кисталарини клиник ва нурли ташхислаш критерийлари.
  25. Тухумдон ретенцион кисталари патогенези.
  26. Тухумдон ретенцион кисталари ва кистомалари эхографик қиёсий ташхислаш критерийлари.
  27. Асоратланган тухумдон ретенцион кисталарини даволаш: кам инвазив, лапароскопик, ананвий усулини танлашнинг клиник критерийлари.
  28. Ретенцион кисталар буралиб қолишида деторцияга бўлган кўрсатма ва зид кўрсатмалар.
  29. Тухумдон ўсмалари умумий таснифи.
  30. Тухумдон ўсмалари буралиб қолиши қиёсий ташхислаш.
  31. Ўткир сальпингоофорит: этиология, патогенез.
  32. Ўткир сальпингоофоритнинг клиник кўриниши.
  33. Ўткир сальпингоофоритнинг асоратлари.
  34. Ички жинсий аъзолар ўткир яллиғланиш касалликларининг РШТЁИМда қўлланиладиган ишчи таснифи.
  35. Пеливиоперитонит: бу нозорлигиянинг РШТЁИМда қўлланиладиган тарифи, клиникаси, ташхислаш ва даволаш.
  36. Пельвиоперитонит: кам инвазив даволаш усулини танлаш.
  37. Дуглас чунтаги абсцесси: патогенез, даволаш усули.
  38. Дуглас чунтаги абсцессида орқа гумбаз кольпатомиясини ўтказиш техникаси.
  39. Ички жинсий аъзолар хажмли йирингли-яллиғланиш касалликларининг РШТЁИМда қўлланиладиган ишчи таснифи.
  40. Хажмли ИЖАЙЯК этиопатогенези.
  41. Тубоовариал йирингли хосилалар: РШТЁИМда қўлланиладиган ишчи таснифи.
  42. ЙТОХ этиология ва патогенези.
  43. ЙТОХ клиник кўриниши.
  44. ЙТОХни қиёсий ташхислаш.
  45. ЙТОХни даволаш усулини танлаш.
  46. ЙТОХни кам инвазив даволаш усули.
  47. ЙТОХни даволашдаги хавфли холатлар, уларни олдини олиш ва ЙТОХни даволашдаги асоратлар.
  48. ЙТОХни ташхислаш эхографик критерийлари.
  49. ЙТОХни трансвагинал каминвазив даволаш усулини ўтказиш техникаси.
  50. ЙТОХни ананавий жаррохликдан кейинги асоратлари.
  51. Бартолин безлари абсцесси: этиопатогенез, клиника, даволаш.
  52. Жинсий аъзолар жарохатлари: таснифи.
  53. Гинекологик жаррохликдан кейинги абдоминал асоратлар.
  54. Жинсий аъзолар жарохатларида даволаш усулини танлаш.
  55. Бачадондан дисфункционал қон кетиши: таснифи, этиология, патогенез.
  56. БДҚКда тактика ва даволаш усулини танлаш.
  57. Эрта хомиладорликда бачадондан қон кетиши: таснифи, даволаш усулини танлаш.
  58. Асоратланган бачадон миомаси: тасниф.
  59. Бачадон миомаси этиопатогенези.
  60. Бачадон миомасини ташхислаш.
  61. Симптомли бачадон миомасида даволаш усулини танлаш.
  62. Симптомли бачадон миомасида шошилинч жаррохлик даволаш усулига бўлган кўрсатмалар.
  63. Симптомли бачадон миомаси борасида олиб бориладиган жаррохлик хажмини белгилаш критерийлари.
  64. Ананавий бачадон ампутацияси техникаси (бачадон ортиқлари билан, бачадон ортиқларисиз).
  65. Ананавий бачадон экстирпацияси техникаси (бачадон ортиқлари билан, бачадон ортиқларисиз).
  66. Консерватив миомэктомияда бачадон рекострукцияси техникаси ва усуллари.
  67. Бачадон ампутацияси ва экстирпацияси олиб борилгандаги асоратлар.
  68. Эндометриоз: этиопатогенез, клиника, ташхислаш.
  69. Эндометриоз: таснифи.
  70. Эндометриознинг эхографик критерийлари.
  71. Эндометриознинг ургент асоратлари.
  72. Асоратланган ва асоратланмаган эндометриозни даволаш усуллари.
  73. Акушерлик ва гинекологик амалиётда карахтлик: карахтлик тушунчаси, сабаблари.
  74. Гинекологик амалиётда карахтлик этиопатогенези.
  75. Акушерлик ва гинекологик амалиётда карахтлик даражасини ташхислаш усуллари.
  76. Карахтлик таснифи.
  77. Акушерлик ва гинекологик амалиётда карахтликнинг клиник критерийлари.
  78. Геморрагик карахтликни даволаш алгоритми.
  79. Септик карахтликни даволаш алгоритми.
  80. Акушерлик ва гинекологик амалиётда сепсис:тушунча беринг, этиопатогенез, ташхислаш.
  81. Тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми: тушунча беринг, ташхислаш критерийси.
  82. Септик карахтликда даволаш тактикаси.
  83. Акушерлик амалиётида перитонит:этиопатогенез.
  84. Гинекологик амалиётда перитонит:этиопатогенез.
  85. Акушерлик амалиётида перитонитнинг клиникаси, ташхислаш.
  86. Гинекологик амалиётда перитонитнинг клиникаси, ташхислаш.
  87. Перитонит таснифи.
  88. Акушерлик перитонитининг ўзига хос хусусиятларни.
  89. Гинекологик амалиётда ўткир қорин: тушунча беринг, этиология ва клиника.
  90. Гинекологик амалиётда ўткир қоринли беморларни олиб бориш тактикаси, даволаш.
  91. Хомиладорлик даврида қорин бўшлиғи экстрагенитал касалликлари сабали келиб чиққан ўткир қорин.
  92. Акушерлик ва гинекологик амалиётда полиорган етишмовчилик: этиология, патогенез.
  93. Геморрагик карахтликда реанимация ва интенсив даволаш асослари.
  94. Акушерлик ва гинекологик амалиётда ўпка артериялари тромбоэмболиясини олдини олиш ва ташхислаш.
  95. Акушерлик ва гинекологик амалиётда тромбоэмболик асоратлар хавфи гурухи.
  96. Ўткир аппендицит ва аёллар ички жинсий аъзолари шошилинч касалликларини қиёсий ташхислаш.
  97. Аёллар ички жинсий аъзолари шошилинч касалликлари ва қорин бўшлиғи ўткир касалликларини инструментал ва аппаратлар ёрдамида қиёсий ташхислаш усуллари.
  98. Хомиладорларда ўткир аппендицитни ташхислашни ўзига хос хусусиятлари.
  99. Аёллар ички жинсий аъзолари шошилинч касалликлари ва пешоб тизими касалликларини қиёсий ташхислаш.
  100. Нормал жойлашган йўлдошнинг вақтдан олдин кўчиши: клиника, ташхислаш, таснифи.
  101. Нормал жойлашган йўлдошнинг вақтдан олдин кўчиши турли даражаларида беморларни олиб бориш тактикаси.
  102. Йўлдошнинг олдин келиши: таснифи, клиника ва ташхислаш.
  103. Йўлдошнинг олдин келишида беморни олиб бориш тактикаси.
  104. Бачадон ёрилиши: таснифи, клиника ва ташхислаш.
  105. Оғир преэклампсия ва эклампсия: клиника ва ташхислаш.
  106. БИВ ўрнатишдаги асоратлар (ятроген асоратлар хам).
  107. Артифициал аборт асоратлари.
  108. Шошилинч гинекологик амалиётда кам инвазив даволаш усуллари.
  109. Қон ва қон компонентларини ўуллашга бўлган кўрсатмалар.
  110. Қон гурухи ва резус факторни аниқлаш.
  111. Донор қони тахлили мухим натижалари рўйхати.
  112. Донор ва реципеинт қон гурухи ва резус факторни аниқлаш тартиби ва қоидалари.
  113. Қуйишга тайёрланган қон ва қон компонентлари сифати макроскопик ва микроскопик критерийлари.
  114. Донор ва реципиент қони тўғри келиши синамалари.
  115. Қон ва қон компонентлари қуйиш жараёнида бемор холатини назорат қилиш.
  116. Посттансфузион асоратларни ташхислаш.
  117. Посттрансфузион асоратларда шошилинч ёрдам ва текширувлар кўламини белгилаш, шунингдек қуйилган қон компонтентларини хам тешкишувдан ўтказиш.
  118. Қон компонентлари қуйишда шахсий жавобгарлик (жаррохлик, реанимация бўлими, интенсив даволаш хонаси).
  119. Акушерлик ва гинекология амалиётида нурли ташхислашнинг замонавий усуллари.
  120. ДВС-синдром:таснифи.
  121. ДВС-синдром:клиникаси ва ташхислаш (босқичига кўра).
  122. Шошилнч тиббий ёрдам иш фаолиятини белгиловчи .№126 буйруқ.
  123. Туўруққдан кейинги эндометритни фаол даволаш замонавий усули.
  124. Ретроград хайз ( бачадон-бачадон найи рефлюкси):тушунча беринг,ташхислаш.
  125. Овулятор синдром: тушунча беринг, муддати, клиник кўриниши, ташхислаш.
  126. Эрта муддатда хомила тушиши таснифи.
  127. Постменопаузада бачадондан қон кетиши сабаблари.
  128. Симптомли бачадон миомада шошилинч жаррохлик зарур бўлган беморлар категорияси.
  129. Бачадондан ташқари хомиладорликка моил қилувчи сабаблар.

ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ АКУШЕР-ГИНЕКОЛОГЛАРИ ТЕСТИ УЧУН ТУЗИЛГАН СИТУАЦИОН

  1. Бемор 26 ёш., турмушга чиққан. 4 хафта хайзи тутилгандан, 7 кун аввал артифициал аборт ўтказилган. Анамнези асоратланмаган. Абортга қадар оғир бўлмаган токсикозлар безовта қилган, хозирги вақтгача давом этаяпти. Абортдан кейин қорин пастки сохасида оғриқлар пайдо бўлганига шикоят қиляпти. Кўрик вақтида: умуий ахволи қониқарли, гемодинамика ўзгаришсиз, қорин пайпаслаб кўрилганда пастки сохада оғриқлар бор, Куленкампф симптоми мусбат, жинсий аъзолардан ажралмалар қонли суртма. УТТ- бачадон орқаси бўшлиғида оз миқдорда суюқлик бор, бачандон ичи кенгаймаган, хомила қолдиқлари йўқ, бачадон ортиқлари яққол курилмаяпти. Сизнинг тахминий ташхисингиз. Аниқ ташхис қўйиш учун зарур бўлган текширувлар кўлами.
  2. Бемор 30 ёш., турмушга чиққан. Ананезида 3 асоратланмаган туғруқ ўтказган. Анамнези асоратланмаган. 6 йил давомида БИВ тутади. 4 кун аввал қорин пастки сохасида оғриқлар пайдо бўлиб секин аста жадаллашган, тана харорати кўтарилган, ўзи антибиотиклар қабул қилган, нафи бўлмаган. Кўрик вақтида: умумий ахволи ўрта оғирликда, тана харорати -38С., қорин пайпаслаб кўрилганда пастки сохада оғриқлар бор, перитониал симптомлар йўқ, хажмли хосилалар пайпасланмайди. Қин орқали кўриганда: бактериал вагиноз белгилари мавжуд, бачадон ўлчамлари нормада, чап бачадон ортиқлари сохасида дифференциаллаш қийин бўлган, оғриқли, ноаниқ контурли, қаттиқроқ консистенцияли, 6х7см., ўлчамга эга бўлган, харакатсиз, хажмли хосила пайпасланади. УТТ: бачадондан чап томонда бачадон ортиқлари сохасида 5,0х5,0см., хажмли хосила кўрилади, хосила ичида қуюқ суюқлик. Хосила деворлари қалин, ноаниқ тузилишга эга, яққол эхопозетив сигналли. Ташхис, даволаш тактикаси.
  3. Бемор 27 ёш. 4 кун давомида орлиқ сохасидаги оғриқлар безовта қилаётганига шикоят қиляпти. Анамнезида 2 туғуруқ ва 1 аборт ўтказган. Объектив: ўнг томон катта жинсий лаблар сохасида оғриқли, хажми 4,0х5,0см., бўлган хосила мавжуд. Хосила усти тери қабати қизирган, қиндан ажралмалар йирингли. Ташхис, даволаш, реабилитация.
  4. Бемор 28 ёш. 6 кун аввал БИВ ўрнатилгандан кейин қорин пастки сохасида оғриқлар ва қиндан қонли ажралмалар пайдо бўлганига шикоят қиляпти. Анамнезида 2 туғруқ ва 1 аборт ўтказган. Объектив: бачадон нормал ўлчамларидан каттароқ, пайпаслаш вақтида бир оз оғриқли, бачадон ортиқлари ўзгаришсиз, қиндан ажралмалар йирингли-қонли, ихороз хидли. Ташхис, даволаш тактикаси.
  5. Бемор 29 ёш., 6 саот давомида қорин пастики сохасида оғриқлар безовта қилаётганидан шикоят қилиб келган. Турмушга чиққан. Анамнези асоратланмаган. Гемодинамика ўзгаришсиз, хайз циклида ўзгариш йўқ. Объектив: қорни юмшоқ, пастки сохада оғриқли, перитониал симптомлари йўқ, хосилалар пайпасланмайди. Тана харорати нопмал. Мануал текширув: ўнг бачадон ортиқлари сохасида оғриқли, тарангэластик, ўлчамлари 10х10см., бўлган, харакати чекланган ўсмасимон хосила пайпасланади, бачадон ўлчамлари нормада. УТТ: бачадондан ўнгда, бачадон ортиқлари сохасида кўп бўлмачали, суюқлик тутвчи, қалин деворли хосила мавжуд. Бачадон орқаси бўшлиғида оз миқдорда суюқлик бор. Ташхис, беморни олиб бориш тактикаси, жаррохликка кўрсатма бўлса-жаррохликнинг қайси усули (лапароскопия, ананавий лапаротомия).
  6. Бемор 19 ёш, турмушга чиққан, паритети-0. Жинсий алоқадан сўнг, 2 соат аввал қирин пастки сохасида қаттиқ оғриқлар, холсизлик безовта қила бошлади. Хайз цикли ўзгаришсиз. Охирги хайзи 2 хафта олдин бўлган. Келган вақтида: териси рангпар, томир уриши 110/мин., Қ/б 90/40., тана харорати нормал. Қорин пайпаслаб кўрилганда кўпроқ пастки сохада оғриқли, шу ерда мушаклар дефанси кузатилади, Куленкампф симптоми мусбат. Мануал: бачадон бўйни экскурсияси оғриқли, бачадон хажми нормада, қин орқа гумбази осилиб турибди, бачадон ортиқлари сохасида хосилалар йўқ. Тахминий ташхисингиз, зарур бўлган қўшимча текширувлар, даволаш.
  7. 48 ёшли беморга симптомли миома билан гистерэтомия ўтказилган. Семизлик ва менорагггия сабабли анемия билан касалланган. Жаррохликдан кеийнги давр деярли асоратсиз кечган. Жаррохликдан кейин 6 кунида, шифохонадан жавоб берилиши куни бирданига хансираш, тери совуқ, ёпишқоқ тер билан қопланган, тахикардия, турғун бўлмаган Қ/Б., холсизлик безовта қила бошлаган. Тахминий ташхисингиз, зарур бўлган қўшимча текширувлар, ёндош мутахасислар кўриги, шишилинч даволаш муолажалари.
  8. Бемор 34 ёш., турмушга чиққан, 1 туғруқ ўтказган, аборт-0. Анамнезида меда яра касаллиги. : соат олдин қорин пастки сохасида оғриқлар бошланганига шикоят қилиб келди. Шифохонага келаётган вақтида оз муддатга хушини йўқотган. Охирги хайзи 7 хафта один бўлган. Объектив: тери қабати рангпар, совуқ тер билан қопланган, томир уриши 110/мин.Қ/б 80/40 мм.с.уст. тана харорати нормал. Қорини пайпаслаб кўрилганда хамма қисмларида, кўпроқ пастки қисмида оғриқли, перитониаль симптомлар мусбат. Мануал: бачадон бўйни экскурсияси оғриқли, орқа гумбазлар осилиб турибди, бачадон н6ормал ўлчамларда,бачадон ортиқлари сохаси ўзгаришсиз. УТТ- қорин бўшлиғининг хамма сохаларида суюқлик мавжуд. Ташхис. Беморни олиб бориш учун мухим бўлган текширув усуллари: рентгенография,компьютер томография,ЭКГ,умумий қон тахлили,қон гурухи ва резус фактор,коагулограмма, қон биохимик тахлили. Пешоб умумий тахлили, қин орқа гумбази пункцияси, гастрофиброскопия.
  9. Бемор 40 ёшда, шифохонага қориннинг хама сохаларида оғриқларга шикоят билан олиб келинган. Касаллик 7 кун аввал қорин пастидаги оғриқлар ва тана хароратининг кўтарилиши билан бошланган. Аёллар маслахатхонасига мурожат этган, бачадон ортиқлари яллиғланишги ташхиси қўйилган, даволанмаган. 4 кун давомида умумий ахволи ёмонлашган, қорин пастидаги оғриқлар кучайиб, 6 соат аввал холсизлик безовта қила бошлаган. Объектив: бемор адинамик холатда, юз белгилари , тери қабати ёпишқоқ тер билан қопланган, тана харорати 37,3С., томир уриши 90 /мин., Қ/Б 80/60. Қорини шишган, қориннинг хамма сохаларида перитониал симптомлар мавжид, ел чиқиши қийинлашган, 2 кун давомида ичи келмаган, пешоб йўқ. Мануал: бачадон бўйни экскурсияси оғриқли, ўнг бачадон ортилари сохасида ўнг томон чаноқ ва чов сохасига туташиб кетган, контурлари ноаниқ, қаттиқроқ, хажмли хосила пайпасланади. Қин гумбазлари инфильтрацияланган, бачадон ва чап бачадон ортиқлари аниқ пайпасланмайди. УТТ: қорин бўшлиғининг барча сохаларида оз миқдорда суюқлик мавжид. Вазиятга яқинроқ бўлган ва рақобалашувчи ташхисни белгиланг: йиринглаган ўнг тухумдон кистомаси, тарқоқ перитонит, йирингли тубоовариал хосиланинг ёрилиши, гангреноз-перфоратив аппендицит, септик карахтлик, бачадондан ташқари хомиладорлик сабабли ички қон қетиш, меда яраси перфорацияси, ўткир панкреатит, мезентериал қон томирлар тромбози. Аниқ ташхис қўйиш учун лозим бўлган қушимча текширувлар кўлами: компьютер томография, коагулограмма, ЭКГ, умумий қон тахлили, қорин бўшлиғи рентгенографияси. Даволаш тактикасини белгиланг: консерватив даволаш, жаррохлик.
  10. Бемор 38 ёш, анамнезида 3 туғуруқ ва 4 аборт ўтказган. 1 ой олдин БИВ ўрнатилган, шундан сўнг қорин пастки сохасида оғриқлар безовта қила бошлаган, пешоб ажратиш оғриқли. 2 кун аввал БИВни олдириб ташлаш мақсадида аёллар маслахатхонасида муражат этган. Лекин кўрик вақтида БИВ ипчалари кўринмаган. Аёллар маслахатхонасида БИВни олиб ташлаш учун харакат бўлмаган. Бемор пешобнинг тез-тез ва оғриқли ажралишига шикоят қилиб келди. Объектив: гемодинамика ўзгармаган, тана харорати нормал кўрсаткичларга эга, қорни пайпаслаб кўрилганда ёмшоқ, оғриқсиз. Мануал: бачадон танаси нормал ўлчамларда, бачадон ортиқлари сохаси ва параметрий ўзгаришсиз. Сизнинг тахминий ташхисингиз: цистит, БИВ экспульсияси, ятрогения, эндометрит, сальпингоофрит. Аниқ ташхис қўйиш учун зарур бўлган қўшимча текширувлар кўламини белгиланг: УТТ, қорин бўшлиғи рентгенографияси, цистоскопия, компьютер томография, пешоб умумий тахлили, қон биохимик тахлили.
  11. Бемор 21 ёш, турмушга чиқмаган, жинсий хаёт билан яшайди. Анамнезида 2 аборт ўтказган, туғруқлар-0.4 кундан буён қорин пастки сохасидаги оғриқлар безовта қилаётганига ва тана харорати кўтарилганига шикоят қиляпти. Хайз фаолияти бузилмаган. Объектив: қорини бир оз шишган, пайпаслаб кўрилганда қорин пастки сохаси оғриқли, перитониал симптомлар шу сохада мусбат. Тана харорати кўрик вақтида 38С. Мануал: қиндан ажралмалар йирингли, бачадон бўйни экскурсияси оғриқли. Бачадон танаси нормал ўлчамларда, бачадон ортиқлари икки томонлама хам пастоз, оғриқли, параметрий ўзгаришсиз, орқа гумбазлар осилиб турибди, оғриқли. УТТ: бачадон орти сохасида оз миқдорда суюқлик мавжуд, бачадон нормал ўлчамларда, бачадон ортиқлари сохасида хажмли хосилалар йўқ. Қоннинг умумий тахлилида лейкоцитоз, лейкоцитар формуланинг чапга силжиши кузатилади. Аниқ ташхис қўйиш учун зарур бўган қўшимча текширувларни белгиланг: қорин бўшлиғи рентгенографияси, ЭКГ, коагулограмма, компьютер томография, қин орқа гумбази пункцияси. Ташхис. Қулаш мумкин бўлган даволаш усулини белгиланг: ананавий лапаротомия, лапароскопия,трансвагинал кам инвазив даволаш, клнсерватив даволаш.
  12. Бемор 31 ёш. Анамнезида 3 туғруқ ва 3 аборт ўтказган. 7 кун аввал умумий оғриқсизлантириш билан 11 хафталик муддатдаги хомила олиб ташланган. Бачадон ичи биринчи маротаба тозланганидан 2 соат ўтгач жинсий йўллардан кўп миқдорда қон кела бошлаган ва қайта бачадон ичи тозалангалиги сабабли, абортнинг 3 куни уйга жавоб берилган. Шундан кейин қорин пастки сохасида оғриқлар безовта қила бошлаган, абортнинг 3 кунига тана харорати кўтарилган. Объектив: томир уриши 90 /мин, Қ/Б 120/80 с.уст. тана харорати 37,6С, қорни пайпаслаб кўрилганда юмшоқ, қов сохаси бир оз оғриқли, мушак дефанслари кузатилмайди, перитониал симптомлар шубхали. Мануал: бачадон бўйни экскурсияси ва қин орқа гумбази оғриқли, бачадон танаси 5 хафталик хомиладорлик хажмида катталашган, оғриқли, бачадон ортиқлари сохасида хажмли хосилалар пайпасланмайди, параметрий инфильтрат ва хосилаларсиз. Жинсий йўллардан ажралмалар тўқ қонли, оз миқдорда. УТТ: бачадон танаси 8,0х6.см., бачадон бўшлиғи бир оз кенгайган (3,5х1,0см), суюқлик бор. Бчадон орти сохасида 50,0млгача суюқлик кўрилади. Қин гумбазлари пункция қилинганда йирнг аралаш эски, тўқ қон ажралади. Қоннинг умумий тахлилида лейкоцитоз, лейкоцитар формуланинг чапга силжиши кузатилади. Вазиятга яқин бўлган ташхисни белгиланг: гематомера бачадондаги қоннинг қорин бўшлиғига рефлюкси билан, эндометрит, пельпельвиоперитонит, аборт вақтида бачадон перфорацияси, бачадондан ташқари хомиладорлик. Аниқ ташхис қўйишга ёрдам берадиган текшириш усуллари ва муолажаларни белгиланг: кимпьютерная томография, қорин бўшлиғи ренгенографияси, лапароскопия, ананавий лапаротомия, гистероскопия.
  13. Бемор 15 ёш, жинсий хаёт билан яшамайди. Хайз вақтида кучаядиган корин пастки сохасидаги оғриқларга шикоят қилади. Хайзи 12 ёшдан, регуляр, 4-5 кун давом этади, оз миқдорда. Бундай оғриқлар 14 ёшидан буён безовта қилади. Охирги вақтда оғриқлар хайз курганида кучайиб, хайзлар оралиғида хам кузатилади. Объектив: гемодинамика турғун, тана харорати нормал кўрсаткичларда, қорни пайпаслаб кўрилганда юмшоқ, қов сохасида, кўпроқ чап қисми бир оз оғриқли. Шу ернинг ўзида кичик чаноқдан келиб чиқувчи тарангэластик, оғриқли, чегаралари аниқ, кам харакатчанг, ўлчамлари 12х12см., бўлган хажмли хосиланинг юқори қисми пайпасланади. Қорин парда қўзғалавчанлиги симптомлари манфий. Ич келиши ва пешоб ажралиши ўзгаришсиз. Ректал текширув: қиннинг пастки/3 қисмида тарангэластик, оғриқли, аниқ чегараланган, кам харакатчанг, ўлчамлари 18,0х12,0см., бўлган хажмли хосила пайпасланади, хосила тўғри ичак ампуласида туртиб чиққан ва юқорига, қов сохасидан чапроққа қадар кўтарилган. Тўғри ичак шиллиқ қабати ўзгаришсиз, тўри ичак деворида ўсмалар йўқ. Инфилтрация хам пайпасланмайди. Бачадон танаси хамда бачадон ортиқлари юқорида кўрсатилган хажмли хосила сабабли пайпасланмайди. Текшираётган бармоқда ўзгаришсиз ахлат юқи. Жинсий йўллардан ажралмалар қонли. УТТ: кичик чақор қорин орти бўшлиғидан ривожланган бир бўлинмали, сюуқлик тутувчи катта хажмли хосила кўрилади. Бачадон ўлчамлари 75х65мм., бачадон бўшлиғи 3,5смгача кенгайган, суюқлик тутади. Иккала тухумдон хам нормал ўлчамларда. Вазиятга яқин бўлган ташхисни танланг: тухумдон кистаси буралиши, таранглашган параовариал киста, ичак дистал қисми ўсмаси, чаноқ қорин орти ўсмаси, бачадон миомаси, гидронефротик трансформацияли чап буйрак дистопияси, интролегаментар жойлашган тухумдон кистаси, қин ривожланиши анамалияси ( қин пастки қисми тўлиқ бўлмаган атрезияси) гематокольпас. Аниқ ташхис қўйиш учун мухим бўлган текширувлар ва муолажаларни танланг: компьютер томография, МРТ, чаноқ рентгенографияси, экскретор урография,вагиноскопия (қизлиқ пардасига шикаст етказмасдан), колоноскопия, иригография, УТТ назоарти остида хосилани трансвагинал пункцияси ( қизлик пардасига шикаст етказмасдан).
  14. Бемор 62 ёшда, 10 йил давомида менопауза, анамнезида 2 туғруқ ва 3 аборт ўтказган. ГК ва қандли диабет билан касал. Шифохонага келмасдан 3 соат аввал ванна хонасида еқилиб тушган ( ванна чеккасига оралиқ урилган). Оралиқдаги оғриқларга ва оралиқ сохасида шиш пайдо бўлганишга шикоят қилади. Объектив: гемодинамика ўзгаришсиз (ишчи қон босими 140/90мм). Қорин пайпаслаб кўрилганда оғриқсиз. Катта ва кичик жинсий лаблар сохасида ўлчамлари 10,0х12,0см., бўлган таранг хосила кўрилади. Хосила усти тери қабати кўкимтир тусда, пайпаслаб кўриш оғриқли. Қин орқали текширилганда ушбу хосила қиннинг пастки/3 қисмига қадар тарқалган. Ташхис. Зарур бўлган текширувлар кўламини белгиланг: УТТ, кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭКГ,коагулограмма, қондаги қанд миқдорини аниқлаш, қон умумий тахлили, қон биохимик тахлили. Адекват бўлган даволаш усулини танланг: хосила пункцияси, хосилани кесиб очиш, консерватив даво.
  15. Бемор 22 ёш, ўзини хомиладор хисоблайди. Кўнгил айнаб қайт қилишига, қорин пастида, айниқса ўнг томонлама оғриқлар безовта қилаётганига шикоят қилади. Қорин пастидаги оғриқлар 6 соат аввал, 2 соат олдин кўнгил айнаши безовта қила бошлаган, бир маротаба қайт қилиган. Объектив: тана харорати нормал, томир уриши 80 /мин. Қ/Б 110/70мм.с.уст., тили қуруқ, оқ караш билан қопланган, қорни шишмаган, нафас олишда эркин иштирок этяпти, пайпаслаб кўрилганда ўнг ёнбош сохада оғриқлар кузатилади. Шу ерда Ровзинг, Бартамье-Михельсон симптомлари мусбат. Қов сохасида кичик чаноқдан ривожланган юмалоқ шаклдаги, оғриқсиз, чегаралари аниқ бўлган хосила пайпасланади. Мануал: бачадон танаси 13-14 хафталик хомиладорлик хажмида катталашган, гравидар белгилар мавжуд, чап томон бачадон ортиқлари ўзгаришсиз, ўнг томонлама пайпаслаш оғриқ чақиради. Қиндан ажралмалар оч рангда. УТТ: ривожланаётган 13-14 хафталик хомиладорлик, бачадон олди девори миометрийси локал қалинлашган, бачадон ортиқлари ўзгаришсиз. Вазиятга яқин бўлган ташхисни белгиланг: хомила тушиш хавфи, ўткир аппендицит, ичак коликаси, хомиладорлик токсикозлари. Аниқ ташхис қўйиш учун лозим бўлган текширувлар кўламини кўрсатинг: коагулограмма, умумий қон тахлили, пешоб тахлили, қорин бўшлиғи рентгенографияси, пешобдаги кетон таначалар миқдори.
  16. Бемор 48 ёш, бачадон миомаси ташхиси билан бачадон экстирпацияси жаррохлиги ўтказилган. Жаррохликдан кейинги даврнинг 3 куни. Жаррохликдан кейинги 2 кун асоратларсиз кечган. Жаррохликдан кейинги 3 кун ўнг томон бел сохаси безовта қила бошлаган. Тана харорати 37,3С, томир уриши 80/мин., Қ/б 120/80 мм.с.уст., қорин пайпаслаб кўрилганда юмшоқ, жаррохликдан кейинги яра сохаси бир оз оғриқли, боғлам қуруқ. Дренаж найчадан сероз-геморрагик ажралмалар оз миқдорда. Ичак харакати нормал, ел чиқяпти, ичи келган, диурез ўзгаришсиз, ўнг бел сохасини тўқиллатиш симптоми мусбат. Қин орқали текширув: қин чўлтоғиси атрофида инфильтратлар йўқ, чоқлар турғун, кичик чаноқ сохасида инфильтрация ва хосилалар мавжуд эмас. Умумий қон тахлили кўрсаткичларида енгил даражадаги анемия, лейкоцитоз йўқ. Умумий пешоб тахлили: ўзгарган ва ўзгармаган эритроцитлар кўп миқдорда, лейкоцитлар 40/1. УТТ: ўнг томонлама 2 даражали уретрогидронефроз, чап томон сийдик найи бошланқич қисми бир оз кенгайган, ўзгаришсиз. Вазиятган яқин бўлган ташхисни тузинг: ўнг томонлама пиелонефрит, сийдик тоши сабабли келиб чиққан ўнг томон сийдик найи супровезикал абструкцияси, ўнг томон сийдик найи ятроген шикастланиши, пешоб оқиб чиқиши. Вазиятга аниқлик кирита оладиган текришув ва муолажалар кўламини танланг: хромоцистоскопия, экскреторная урография, компьютер томография, МРТ, кенгайтирилган урография, сийдик найлари катетеризацияси. Даволашнинг рационал усулини кўрсатинг: консерватив, перкутан нефростомия, ўнг томн сийдик найини тиклаш мақсадида релапаротомия.
  17. Бемор 64 ёш. 2 ой давомида жинсий йўллардан қонли ажралмалар келаётганига шикоят қилади. 50 ёшдан менопауза, шу вақтга қадар қонли ажралмалар безовта қилмаган. Объектив: томир уриши 80/мин, Қ/Б 130/80 мм.с уст. Тана харорати нормал. Қорни пайпаслаб кўрилганда юмшоқ, оғриқсиз, хажмали хосилалар йўқ. Мануал: Бачадон буйни ўзгаришсиз, бачадон танаси 5-6 хафталик хомиладорлик муддатигача катталашган,харакатчан, оғриқсиз. Бачадон ортиқлари сохаси, параметрий инфильтратларсиз, хосилалар йўқ. Жинсий йўллардан ажралмалар қонли, оз миқдорда. УТТ: бачадон танаси 75х68 мм., миометрий бир хил, бачадон ичи кенгаймаган, эндометрий 28ммгача қалинлашган., бачадон бўлиғида суюқлик бор. Тўғри ташхисни танланг: бачадон симптомли миомаси, бачадон саркомаси, бачадон аденокарциномаси. Текширувлар рационал усулини белгиланг: компьютер томография, МРТ, гистероскопия, эндометрий гистологик текшируви. Даволаш тўғри усули: бачадон қон томирлари эмобилизацияси, тотал гистерэктомия, гормонал гемостаз, гемостаз мақсадида бачадон ичини тозалаш, консерватив гемостатик даволаш. Ёндош мутахасислар маслахати: онокогинеколог, жаррох, терапевт.
  18. Бемор 24 ёшда, кесар кесиш жаррохлигидан кейинги даврнинг 5 куни. Анамнез асоратланмаган. Кесар кесиш жаррохлигига кўрсатма: преэклампсия фонидаги туғруқ 1 даври туғруқ фаолияти сустлиги. Туғруқ даври давомийлиги-12 соат, сувсизлик даври – 6 соат. Вазни 4000,0 грамм тирик хомила туғилди. Жаррохликда 700мл қон йўқотди. Чилла давринг 2 куни – гипертермия 38С, ичи дам бўлиб, ичаклар парези ривожланди, консерватив даволаш наф бермади. Жаррохликнинг 2 кунидан бошлаб ярадаги боғлам селли ажралмалар билан намланди, 2 маротаба боғлам ўзгартирилишига олиб келди. Жаррохликдан кейинги яра гиперемияланмаган, инфильтрация йўқ. Объектив: тана харорати -37,8С. Томир уриши 100/мин, Қ/Б 120/80 мм.с уст. Тинч холатда энтикиб нафас олади, ўпка аускультацияси ўзгаришсиз. Қорин бир оз шишган, ичак перестальтикаси жуда суст. Қорин пайпаслаб кўрилганда юмшоқ, деярли хамма сохаларида оғриқли, мушаклар дефанси йўқ, қорин пардаси қўзғалиши шубхали. Ел чиқиши қийинлашган, ичи келмаган. Пешоб ажралиши равон. УТТ: яққол кузатиладиган ичак пневматози, кичик чаноқ ва ичаклараро оз миқдорда суюқлик бор, Бачадон тана ўлчамлари 18,0х12,0см., бачадон ичи 3,0см кенгайган, суюқлик мавжуд. Бачадон ортиқлари ва параметрий ўзгаришсиз. Бачадон чоқлари сохаси инфильтрациялашган, чоқлар турғун эмас. Қин орқали текширув: бачадон бўғзи 2 бармоқ ўтказади, бачадон тана 20 хафталик хомиладорлик хажмида, оғриқли, пастоз. Бачадон ортиқлари сохаси ўзгаришсиз. Олд параметрий инфильтратлашган. Жинсий йўллардан ажралмала ихороз хидли селсимон. Ташхис тузинг: жаррохликдан кейин ичаклар оғир парези, эндометрит, метрофлебит, гемоперитонеум, суст кечувчи перитонит, турғун бўлмаган бачадон чоклари, бачадон субинвалюцияси, эвентрация. Беморни олиб бориш тактикаси: консерватив, бачадон ичи лаважи, релапаротомия.

Возврат к списку



Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft