o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Нейрохирургия

Нейрохирургия

Нейрохирургия мутахассислиги бўйича аттестация саволлари

Асаб тизими анатомияси, турли бўлимлари зарарланишида неврологик семиотика

1.Сезги бузилиш турлари. Сезги марказий ва периферик тип бузилишлари.

2.Харакат функцияси бузилишлари. Харакат нейрони марказий ва периферик даражада зарарланиши.

3.Кўриш ўткирлиги ва майдони бузилиши, гемианопсиялар дифференциал диагностикаси.

4.Кўз харакатланиши бузилишлари. III, IV, VI бош мия нервларини зарарланиши.

5.Бош мия ўзагининг юқори бўлимлари зарарланиши.

6.Бош мия ўзагининг ўрта бўлимлари зарарланиши.Алтернирловчи синдромлар.

7.Бош мия ўзагининг пастки бўлимлари зарарланиши.Алтернирловчи синдромлар.

8.Бош мия пешона бўлимлари зарарланиши синдромлари ва симптомлари.

9.Бош мия тепа бўлимлари зарарланиши синдромлари ва симптомлари.

10.Бош мия энса бўлималари зарарланиши синдромлари ва симптомлари.

11.Бош мия чакка бўлималари зарарланиши синдромлари ва симптомлари. Нутқ бузилишлари дифференциал диагностикаси.

12.Орқа мия ва илдизларини бўйин қисмида зарарланиш симптомлари.

13.Орқа мия ва илдизларини юқори кўкрак қисмида зарарланиш симптомлари.

14.Орқа мия ва илдизларини пастки кўкрак қисмида зарарланиш симптомлари.

15.Орқа мия ва илдизларини пастки бел ва думғаза қисмларида зарарланиш симптомлари, конус ва эпиконус синдромлари.

16.Периферик нервлар ва чигаллар зарарланишии умумий симптоматикаси.

17.Орқа мия ўтказувчи йўллари.

18.Орқа мия қон билан таъминланиши қайси тизимлардан бўлади?

19.Бош мия қон билан таъминланиши, анатомик хусусиятлари, бош мия артериал доирасини тузилиши вариантлари.

20.Нервлар толалари каудал гурухлари, анатомияси, зарарланиш симптомлари.

21.Веноз синуслар анатомияси, бош миядан қон чиқиб кетиши.

22.Бош мия қоринчалари, анатомияси, ликвор ишлаб чиқарилиши ва айланиши.

23.Узунчоқ мия анатомик тузилиши ва функционал ахамияти.

24.Мия кўприги тузилиши ва функционал ахамияти.

25.Ўрта мия, анатомик тузилиши, ядролар ва ўтказувчи йўллар.

26.Мияча, анатомик тузилиши ва функционал ахамияти.

27.Эшитув ва вестибуляр нервлар, анатомияси, зарарланиш симптомлари.

28.Кўрув ва хид билиш нервлар, анатомияси, зарарланиш симптомлари.

29.Уч шохли нерв, уч шохли нерв шохлари ва ганглияри, уч шохли нерв шохлари калла суягидан чиқиш нуқталари

30.Юз нерви, юз мушаклари иннервацияси, юз нерви топографик анатомияси, зарарланиш симптомлари.

31.Мия қобиқлари, орқа мия суюғлиги. Менингеал ва гипертензион синдромлар. Гидроцефалия.

32.Коматоз холатлар, хушнинг даражасини ва кома оқибатларини аниқлаш шкалалари.

33.Мотор афазия симптоматикаси қандай бўлади?

34.Сенсор афазия симптоматикаси қандай бўлади?

35.Амнестик афазия нимадан иборат бўлади?

36.Гематоэнцефалик барьерга тушунча беринг.

Марказий асаб тизими жарохатлари.

1.Бош мия жарохатлари классификацияси.

2.Орқа мия жарохатлари классификацияси.

3.Эпидурал гематомалар диагностикаси ва жаррохлик даволаши.

4.Субдурал гематомалар диагностикаси ва жаррохлик даволаши.

5.Субдурал гематомаларда қон кетиш манбасини айтинг.

6.Эпидурал гематомаларда қон кетиш манбасини айтинг.

7.Бош мия жарохатларида кичик диагностик операциялар (ангиография, вентрикуляр пункция), кўрсатма ва техникаси.

8.Бош мия травматик босилишининг клиник симптомлари.

9.Травматик мия ичи қон қуйилишларини диагностикаси ва жаррохлик даволашлари.

10.Бош мия диффуз аксонал зарарланишини замонавий диагностика ва даволаш усуллари.

11.Бош мия лат ейиш ўчоғлари диагностикаси ва даволаш. Диагностика замонавий усуллари, операцияга кўрсатмалар, уларни ўтказиш даражаси.

12.Орқа калла чуқурчаси зарарланиши клиник кечишини хусусиятлари. Даволаш тактикаси.

13.Очиқ ва кириб борувчи бош мия зарарланишларини диагностикаси ва даволаш тактикаси.

14.Дислокация синдромини клиник-морфологик классификацияси ва унинг жаррохлик даволаш тактикасини аниқлашда ахамияти. Бош мия ўзаги бирламчи ва иккиламчи зарарланиши.

15.Бош мия кўплаб эзилиши жаррохлик даволаш тактикаси.

16.Травматик субарахноидал қон кетиши. Клиника, диагностика ва даволаш.

17.Огир бош мия жарохатларида калла кутиси декомпрессив трепанациясига курсатмалар ва унинг техникаси.

18.Бирламчи-кечиктирилнган ва кечиктирилган краниопластика хакида тушунча, пластик материалларнинг асосий турлари.

19.Орка мия ва умуртка погонаси жарохатлари клиникаси, диагностикаси ва жаррохлик давоси.

20.Кранио-базал соха травмаларида жаррохлик муолажасига курсатмалар ва унинг техникаси.

21.Постравматик гидроцефалия. Клиникаси, диагностикаси ва даволаш усуллари.

22.Постравматик субдурал гидромалар. Диагностикаси ва даволаш усуллари.

23.Эпилепсияни даволашда жаррохлик муолажасига курсатмалар. Жаррохлик муолажасидан олдинги ташхисот ва даволаш усулини танлаш.

24.Бош мия коринчаларига травматик кон куйилишда даволаш тактикаси. Бош мия коринчалари тампонадаси белгилари.

25.Бош мия кутиси асоси синишининг клиникаси ва диагностикаси.

26.Постравматик ликвореяларнинг диагностикаси ва даволаш усуллари.

27.Нейроген сийдик пуфаги – диагностика ва даволаш усуллари.

28.Веноз синуслар сохасидаги бош мия кутиси синишлари. Диагностика ва даволаш тактикаси.

29.Постравматик пневмоцефалия. Этиология. Даволаш тактикаси.

30.Кушма бош мия жарохатлари. Таснифи. Даволаш тактикаси.

31.Бош мия кутиси чизикли синишларида рентгенологик белгилар. Бош мия кутиси чизикли синишларида хавфли сохалар.

32.Горнер синдроми кандай белгилар билан намоен булади.

33.Орка миянинг кандай жарохатида Броун-Секар синдроми юзага чикади.

Бош мия ва орка мия кон-томир касалликларининг диагностикаси ва жаррохлик даволаш усуллари.

1. Субарахноидал кон куйилишида кон-томир спазмининг ривожланиш механизми ва муддатлари, даволаш ва профилактика чора-тадбирлари.

2. Бош мия кон-томирлари аневризмаларида жаррохлик муолажалари турлари. Бош мия кон-томирлари аневризмалари билан жаррохлик муолажаси утказилган беморларда, муолажадан кейин эрта юзага келувчи асоратлар.

3. Аневризмаларда жаррохлик муолажаси турлари. Бош мия катта артериал халкаси олдинги сохаси аневризмаларига бориш учун жаррохлик йуллари.

4. Бош мия катта артериал халкаси орка сохаси аневризмаларига бориш учун жаррохлик йуллари.

5. Бош мия артериовеноз мальформациялари таснифи.

6. Кон-томирлар аневризмалари ерилиши туфайли юзага келган бош мияга кон куйилишининг уткир даврида жаррохлик тактикасининг узига хос хусусиятлари.

7. Артериовеноз мальформациялар ва кон томирлар аневризмаларининг асортали кечиши. Бош мия коринчалари гемотампонадаси ва ушбу холатда жаррохлик даволаш усули.

8. Ташки вентрикуляр дренажлаш методикаси. Операциядан кейинги даврда вентрикулит профилактикаси.

9. Геморрагик инсультлар этиопатогенези. Инсультларда жаррохлик даволаш усуллари ва уларга курсатмалар.

10. Бош мия кон-томирлари зарарланиши таснифи.

11. Бош мия кон-томирлари аневризматик касаллиги. Субарахноидал кон куйилишнинг этиологияси. Бош мия кон томирлари аневризмалари. Субарахноидал кон куйилишнинг диагностикаси ва клиникаси. Субарахноидал кон куйилишнинг клиник вариантлари. Hunt-Hess буйича тасниф.

12. Синус-тромбоз. Клиника, киесий ташхислаш, даволаш.

13. Каротид-каверноз бирлашмалар (соустье). Клиника, диагностика, жаррохлик давоси.

14. Бош мия кон-томирлари аневризмаларини эндоваскуляр даволаш принциплари.

15. Бош мия артерио-веноз мальформацияларини эндоваскуляр даволаш усуллари.

16. Бош мия магистрал артерияларининг стенозловчи ва окклюзион зарарланишларида симпатик ганглийларда утказилувчи паллиатив жаррохлик муолажалари.

17. Spetzler Martin шкаласи.

18. Орка мия ва бош мия кон-томир касалликларида КТ диагностика усуллари.

19. Орка мия ва бош мия кон-томир касалликларида МРТ диагностика усуллари.

20. Церебрал ва спинал томирлар ангиографияси.

Марказий асаб системаси усмалари диагностикаси ва жаррохлик давоси.

1. Бош ва орка мия усмаларида КТ семиотика. Контрастлаш усулини куллаш.

2. «Пешона сохаси симптоматика»си тушунчаси.

3. Куз тубидаги димланиш сабаблари.

4. МНС усмалари гистологик таснифи.

5. Гипофиз усмалари ва параселляр усмалар симптоматикаси. Турк эгарчаси ва параселляр сохага жаррохлик йуллари. Ушбу сохадаги усмаларда даволашнинг альтернатив усуллари.

6. Куприк-мияча бурчаги сохаси усмалари, клиника, диагностика ва жаррохлик давоси.

7. Бош мия узаги усмалари, асосий гистологик типлари, жаррохлик даволаш методлари.

8. Олд мия чукурчаси усмалари, клиника, диагностика ва жаррохлик даволаш усуллари.

9. Бош мия орка чукурчаси усмаларида жаррохлик усуллари, субтенториал сохада энг куп учровчи усмалар.

10. Орка мия экстра- ва инрамедуляр усмалари диагностикаси, клиникаси ва даволаш чора тадбирлари, орка мия усмалари таснифи.

Болаларда нейрохирургик патология ташхисоти ва даволаш чора тадбирлари.

1. Краниовертебрал аномалиялар. Клиника, диагностика, давоси.

2. Сирингомиелия. Этиология, клиника, диагностика ва даволаш.

3. Бош мия тугма усмалари. Клиника, диагностика ва даволаш чора тадбирлари.

4. Болаларда бош ва орка мия артерио-веноз мальформациялари. Клиника, диагностика ва даволаш чора тадбирлари.

5. Болалар ва усмирларда бош мия усмаларини клиник кечишининг узига хос хусусиятлари.

6. Гидроцефалия. Таснифи, клиника, диагностика ва жаррохлик даволаш чора тадбирлари.

7. Тугрукдаги бош мия жарохати, диагностика, таснифи ва даволаш чора тадбирлари.

8. Болаларда бош мия жарохатининг узига хос хусусиятлари.

9. Турли ешдаги болаларда краниопластика ва краниотомиянинг узига хос хусусиятлари.

10. Турли ешдаги болаларда ляминэктомия ва умуртка погонаси фиксациясиниг узига хос хусусиятлари.

11. Болаларда краниовертебрал топография.

12. Бош мия чурралари. Тасниф, диагностика ва даволаш чора тадбирлари.

13. Арнольда-Киари синдроми таснифи, клиникаси, жаррохлик муолажасига курсатмалар, жаррохлик муолажаси турлари.

14. Краниостеноз. Таснифи, диагностика ва даволаш чора тадбирлари.

15. Тугма орка ва бош мия чурралари. Диагностика, даволаш.

16. МНС ривожланиш нуксонлари таснифи.

17. Болаларда арахноидал кисталар. Клиника, диагностика, даволаш.

18. Болаларда учровчи гидроцефалияларда замонавий жаррохлик амалиети хакида тушунча.

19. Турли ешдаги болаларда бош мия ен коринчалари катетеризацияси, вентрикулография.

20. Ликворшунтловчи жаррохлик муолажаларида учровчи асоратлар.

21. Болаларда орка мия усмалар. Диагностика ва даволаш чора тадбирлари.

МНС йирингли касалликлари.

1. Субдурал ва эпидурал эмпиемалар, этиопатогенез, жаррохлик даволаш усуллари.

2. Бош мия абсцесслари клиника, диагностика ва жаррохлик даволаш усуллари.


Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz