o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Педиатрия

Педиатрия

Педиатрия буйича аттестация саволлари

1. Терминал холатлар, терминал холатларни бахолаш.

2. Клиник улим, клиникаси, диагностикаси и интенсив даволаш.

3. Биологик улим.

4. Болаларда гипертермик синдром, гипертермиянинг турлари.

5. Гипертермияда интенсив даволаш.

6. Талваса синдроми, этиологияси. Интенсив даволаш.

7. Фебрил талвасаси, этиологияси, клиникаси.

8. Бош мия шиши, диагностикаси, клиникаси ва интенсив даволаш.

9. Упка шиши, диагностикаси, клиникаси ва интенсив даволаш.

10. ДВС-синдром. Клиник-лаборатор диагностикаси.

11. ДВС-синдром боскичлари, интенсив даволаш.

12. Кома холатлари, классификацияси, диагностикаси ва даволаш. Кома этиологияси.

13. Шок. Этиологияси ва патогенез боскичлари, интенсив даволаш.

14. Септик шок, патогенез боскичлари, рационал антибиотикотерапияси.

15. Болаларда анафилактик шок, диагностикаси, шошилинч ёрдам.

16. Аллергия синдромлари. Аллергик реакциялар этиологияси ва патогенези.

17. Стивенс-Джонсон синдроми. Этиологияси, клиникаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

18. Лайелла синдроми. Клиникаси. Этиологияси, клиникаси, диф.диагностикаси и даволаш.

19. Эшакеми. Этиологияси, клиникаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

20. Квинке шиши. Этиологияси, клиникаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

21. Болалар токсикози, клиникаси, диагностикаси, интенсив даволаш.

22. Болалар эндотоксикози. Классификацияси, клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

23. Ичак токсикози эксикоз билан. Болаларда Гассер синдроми, даволаш.

24. Уткир захарланиш, классификацияси ва асосий даволаш боскичлари.

25. УРВИ, клиникаси, профилактикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

26. Болаларда кизамик ва кизилча, этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, асоратлари.

27. Кизамик ва кизилча, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

28. Болаларда сув чечак, этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, асорати.

29. Сув чечак, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

30. Болаларда скарлатина, этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, асорати.

31. Скарлатина, диагностикаси, диф.диагностикаси даволаш.

32. Болаларда кук йутал, этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, асорати.

33. Болаларда кук йутал, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

34. Болаларда дифтерия, этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, асорати.

35. Болаларда дифтерия, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

36. Болаларда эпид паротит, этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси, асорати.

37. Болаларда эпид паротит, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

38. Чуккан болаларга шошилинч ёрдам.

39. Бола организмининг ёшига караб анатомо-физиологик хусусиятлари.

40. Нафас олиш органлари касалликлари булган беморларни текшириш усуллари.

41. Болалар нафас олиш органларининг анатомо-физиологик хусусиятлари.

42. Юкори нафас олиш йуллари обструкциясининг этиологик хусусиятлари.

43. Юкори нафас олиш йуллари уткир обструкцияси. Лаборатор, функционал текширув усуллари. Дифференциал диагностикаси.

44. Юкори нафас олиш йуллари уткир обструкцияси. Даволаш тактикаси ва курсатиладиган шошилинч ёрдам микдори.

45. Болаларда бронхит. Этиопатогенези, Классификацияси, клиникаси.

46. Болаларда бронхит. диагностикаси ва даволаш.

47. Болалардаги бронхитнинг рентгенологик куриниши.

48. Обструктив бронхит, этиопатогенези, Классификацияси, клиникаси.

49. Обструктив бронхит, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш.

50. Уткир бронхиолит, этиопатогенези, классификацияси, клиникаси.

51. Уткир бронхиолит, диагностикаси ва даволаш.

52. Болалардаги бронхиолитнинг рентгенологик куриниши.

53. Болаларда пневмония, этиопатогенези, классификацияси,

54. Болаларда пневмония, клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

55. Болалар пневмониясининг дифференциал диагностикаси.

56. Болалар пневмониясининг асоратлар сабабалари ва турлари.

57. УНЕ, этиологияси, патогенези. Шошилинч ёрдам курсатиш.

58. Болаларда нотипик пневмония. Этиопатогенези, клиникаси.

59. Болаларда нотипик пневмония. Лаборатор ва дифференциальная диагностикаси.

60. Нотипик пневмонияда антибактериал терапия.

61. Болаларда бронхиал астма, этиологияси, классификацияси.

62. Бронхиал астма, клиникаси, диагностикаси, диф.диагностикаси ва даволаш принциплари.

63. Бронхиал астмада рентгенологик куриниш.

64. Болалар бронхиал астмасининг критерик огирлиги.

65. Уткир стенозли ларинготрахеит. Клиникаси, диф.диагностикаси ва шошилинч ёрдам.

66. Кон айланиш аъзолари касалликлари булган беморларни текшириш усуллари (суров, беморни куриш).

67. Кон айланиш аъзолари касалликлари булган беморларни лаборатор ва функционал текшириш усуллари.

68. Болаларда ЮКТ тизимининг анатомо-физиологик хусусиятлари.

69. Норевматик кардит. Этиопатогенези. Классификацияси.

70. Норевматик кардит. Клиникаси. Дифференциальная диагностикаси.

71. Норевматик кардит. Болалардани норевматик кардитнинг асосий ва кушимча диагностик критериялари.

72. Норевматик кардит. Лаборатор ва функционал текширув усуллари. Даволаш.

73. Ревматизм. Асослаш. Классификацияси.

74. Ревматизм. Клиникаси. Дифференциал диагностикаси.

75. Ревматизм. Лаборатор ва функционал текширув усуллари. Даволаш.

76. ТЮН, классификацияси.

77. Уткир юрак етишмовчилиги. Юрак етишмовчилигининг аломатлари ва даражаси.

78. Уткир юрак етишмовчилиги. Болаларда юрак аритмияси турлари.

79. Пароксизмал коринча усти тахикардияси хуружи клиникаси.

80. Пароксизмал коринча тахикардияси хуружи клиникаси.

81. Брадиаритмия хуружи клиникаси.

82. Хансираш-ционатик хуруж. Асослаш. Клиникаси.

83. Хансираш-ционатик хуруж. Шошилинч ёрдам курсатиш.

84. Коринча усти тахикардиясининг хуружини кайтариш.

85. Коринча тахикардиясининг хуружини кайтариш.

86. Брадиаритмия хуружини кайтариш.

87. Уткир юрак етишмовчилиги. Морганьи-Адамс-Стокс синдроми - асослаш, клиникаси.

88. Уткир юрак етишмовчилиги. Морганьи-Адамс-Стокс синдроми – даволаш тактикаси ва курсатиладиган ёрдам хажми.

89. Кардиоген упка шиши. Асослаш.

90. Кардиоген упка шиши. Уткир чап коринча етишмовчилигида упка шишининг асосий сабаблари.

91. Кардиоген упка шиши. Клиник диагностикаси.

92. Кардиоген упка шиши. Болаларда кардиал ва бронхиал астманиниг дифференциал диагнози.

93. Кардиоген упка шиши. Даволаш тактикаси ва курсатиладиган шошилинч ёрдам хажми.

94. Гипертоник криз. Асослаш, клиникаси.

95. Гипертоник криз. гипертоник кризда гипотензив терапия тактикаси.

96. Гипотоник холатлар. Асослаш, клиникаси.

97. Гипотоник холатлар. Даволаш тактикаси.

98. Асистолия. Юрак билвосита массажи. Таъсир критериялари.

99. Уткир юрак етишмовчилиги. Юрак гликозидларининг хисоби.

100. Уткир томир етишмовчилиги. Бехушлик - асослаш, даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

101. Уткир томир етишмовчилиги. Коллапс – асослаш, даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

102. Уткир томир етишмовчилиги. Шок – асослаш, даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

103. Буйрак ва сийдик йуллари касалликлари булган беморларини текшириш усуллари (суров, касални куриш).

104. Буйрак ва сийдик йуллари касалликлари булган беморларини лаборатор ва функционал текшириш усуллари.

105. Болалар сийдик чикариш тизимининг анатомо-физиологик хусусиятлари.

106. Уткир диффуз гломерулонефрит. Этиопатогенези. Классификацияси.

107. Уткир диффуз гломерулонефрит нефротик синдроми билан. Клиникаси. Дифференциал диагностикаси.

108. Уткир диффуз гломерулонефрит нефритик синдроми билан. Клиникаси. Дифференциал диагностикаси.

109. Уткир диффуз гломерулонефрит нефротик синдроми билан, гематурия ва гипертония. Клиникаси. Дифференциал диагностикаси.

110. Уткир диффуз гломерулонефрит. Лаборатор ва функционал текширув усуллари.

111. Уткир диффуз гломерулонефрит нефротик синдроми билан. Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

112. Уткир диффуз гломерулонефрит нефритик синдроми билан. Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

113. Уткир диффуз гломерулонефрит нефротик синдроми билан, гематурия ва гипертония. Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

114. Пиелонефрит. Этиопатогенези. Классификацияси.

115. Пиелонефрит. Клиникаси. Дифференциал диагностикаси.

116. Пиелонефрит. Лаборатор ва функционал текширув усуллари.

117. Пиелонефрит. Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

118. Пиелонефрит цистит куриниши билан. Клиникаси. Дифференциал диагностикаси.

119. Пиелонефрит цистит куриниши билан. Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

120. Нефритик синдроми билан уткир гломерулонефритни пиелонефрит, цистит куриниши билан пиелонефрит ва сийдик тош касаллиги билан дифференциал диагностикаси.

121. УБЕ. Патогенез боскичи. Классификацияси.

122. УБЕ. Болаларда КИМнинг узгариши. Коррекцияси ва диагностикаси.

123. УБЕ. Лаборатор ва функционал текшириш усуллари.

124. УБЕ. УБЕни илк боскичи - Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

125. УБЕ. УБЕ кечиши ва боскичи.

126. УБЕ. Олигоанурия боскичи. Гемодиализга курсатма.

127. СБЕ. Этиопатогенези.

128. СБЕ. Клиникаси. Лаборатор ва функционал текшириш усуллари.

129. СБЕ. Асоратлари. Профилактикаси.

130. СБЕ. Даволаш тактикаси ва шошилинч ёрдам хажми.

131. Болалар овкат хазм килиш аъзолари анатомо-физиологик хусусиятлари.

132. Болалар овкат хазм килиш аъзолари касалликлари семиотикаси ва диагностикаси.

133. Болалар огиз бушлиги касалликлари.

134. Кизил унгачнинг функционал ва органик касалликлари.

135. Ошкозон ва 12 бармокли ичакнинг функционал бузилиши.

136. Уткир ва сурункали гастрит.

137. Ошкозон ва 12 бармокли ичакнинг яра касаллиги. Яра касаллигининг клиник боскичлари. Асоратлари.

138. Пилоростеноз.

139. Ичакнинг функционал бузилиши.

140. Ичак дисбактериози.

141. Овкат аллергияси.

142. Таъсирчан ичак синдроми.

143. Ичак суриш фаолиятининг бузилиш синдроми.

144. Кичик ёшдаги болалар ОИТ ферментопатияси: лактаза етишмовчилиги, сахароза ва изомальтоза етишмовчилиги.

145. Муковисцидоз.

146. Сурункали ноинфекцияли колит, энтероколит.

147. Утки рва сурункали панкреатит.

148. Кичик ёшдаги болаларда овкат хазм килишнинг уткир бузилиши.

149. Носпецифик ярали колит.

150. Сурункали диарея.

151. Ичак токсикози. Эксикоз турлари. Токсикознинг клиник боскичлари. Инфузион терапиянинг турлари

152. Кичик ёшдаги болаларда ич котиши.

153. Крон касаллиги.

154. Гельминтозлар. Гельминтозларниниг дифференциал диагностикаси.

155. Уткир гепатит.

156. Сурункали гепатит.

157. Ёгли гепатоз.

158. Рея синдроми.

159. Жигар циррози.

160. Уткир жигар етишмовчилиги.

161. Уткир холецистит

162. Сурункали холецистит.

163. Ут чикариш йуллари дискинезияси.

164. Ут тош касаллиги.

165. Ут пуфаги ва ут йуллари ривожланиши нуксони.

166. Нутритив етишмовчилиги. Кичик ёшдаги болалар овкат хисоби.

167. Болаларда сув-электролит алмашуви ва уни регуляция килиш хусусиятлари. Дегидротация синдроми.

168. Энцефалик реакция.

169. Нейротоксикоз. Клиник боскичлари.

170. Шиш – Бош мия шиши.

171. Менингитлар

172. Энцефалитлар

173. МНСнинг томир бузилиши: хушсизлик, мигрень.

174. Вегетатив дисфункция синдроми.

175. Болаларда ОИВ-инфекциясининг клиник боскичлари.

176. Болаларда ОИВ-инфекциясининг лаборатор диагностикаси.

177. Болаларда ОИВ-инфекциясининг специфик терапияси.

178. ОИВ-инфекциясининг юкуш йуллари.

179. ОИВ-инфекциясининг профилактикаси.

180. ОИВ-инфекциясининг этиопатогенези.

181. Чакалокларда чегара транзитор холатлар.

182. Чакалокларда тери ва киндик жарохати касалликлари.

183. Чакалоклар сепсиси. Сепсис классификацияси.

184. Чакалоклар анемияси.

185. Чакалокларда геморрагик бузилиши.

186. Чакалоклар сариклиги.

187. Чакалок сариклигининг клиник-лаборатор классификацияси.

188. Озикланишнинг сурункали бузилиши. Озикланишнинг экзоген бузилиши.

189. Озикланишнинг эндоген бузилиши.

190. Болалар конининг анатомо-физиологик хусусиятлари.

191. Болалар конининг морфологик хусусиятлари.

192. Коннинг ивиш ва карши ивиш тизими.

193. Геморрагик васкулит (Шенлейн-Генох касаллиги)

194. Тромбоцитлар узгариши билан боглик булган геморрагик диатез

195. Тромбоцитопеник пурпура (Верльгоф касаллиги)

196. Коагулопатия. Гемофилия.

197. Наслдан утувчи касалликлар семиотикаси. Тугма дизэмбриогенез стигмаси.

198. Наслдан утувчи алмашинув касалликлари: фенилкетонурия, галактоземия, гликогеноза.

199. Тугма гипотиреоз

200. Тугма нефропатия

ШОШИЛИНЧ ПЕДИАТРИЯ БУЙИЧА ВАЗИЯТЛИ ВАЗИФАЛАР

1 вазифа.

3 ойлик бола. Тана харорати 37,5 С. Аралаш тез-тез нафас олиш, тез-тез йутал. Упка илдиз кисмида перкутор товуш утказиш заифлашган. Аускультацияда нафас чикариш чузилганлик билан, кукрак кафаси барча булимларида майда, нам ва курук хириллашлар эшитилади. Нафас олиш сони 1 дакикада 50 марта. Бошка аъзолар узгаришсиз.

Тахминий диагноз?

2 вазифа. 8 ёшлик киз бола. Шикояти бел кисмида огрик ва тез-тез сийишга. Тери копламаси рангпар, тана харорати 38°С. Упкада везикуляр нафас, хириллашлар йук. Нафас олиш сони 1 дакикада 30 марта. Юрак тонлари тоза, жарангли. Юрак уриши 1 дакикада 88 та. Пастернацкий симптоми икки томонлама мусбат. Сийиш жараёни тезлашган ва огрик билан.

Сизнинг диагноз?

3 вазифа. 12 ёшли бола шифохонага биринчи файз куриши ва унинг бачадондан кон кетиши шикояти билан мурожаат килган. Киз бола бурундан кон кетиши, олган жарохатга тегишли булмаган тез-тез, турли катталикда ва шаклда терисида конталашлар билан огриган. Териси рангпар, тана, кул ва оёк кисмида петехия ва экхимоз, полиморф ва полихром куринишда асимметрик куп конталашлар курилади. Огиз бушлиги шиллик пардаси рангпар, айрим петехиялар. Периферик лимфа тугунлари катталашмаган. Тахминий диагноз.

4 вазифа. Бола 4 ёшда. Курилганда бодомча безлари катталашган, кизарган, лакуналарда йирингли модда. Жаг ости лимфа тугунларида пальпацияда катталашган, сезиларли огрикли.

Сизнинг диагноз.

5 вазифа. Бола 4 ёшда. Териси рангпар, тоза. Куринадиган шиллик каватлари пушти, нам. Томогида халкум орка девори, равок, муртак кизарган. Ринит белгилари курилади. Аускультатив упкада дагал нафас, утувчан хириллашлар эшитилади. Нафас шовкинли, ердамчи мушаклар иштироки, экспиратор хансираш билан. Нафас олиши 1 дакикада 40 та. Перкутор упкада кутича товуш эшитилади. Юрак тонлари аник, ритмик, Юрак уриши 1 дакикада 118 та.

Сизнинг диагноз.

6 вазифа. Бола 10 ойлик Тана харорати 39,2 С. Бола чалканча ётиб танасига караб кул ва оёклари тизза ва чанок-сон бугимларида букилган холда. Боши оркага ташлаганлиги, катта ликилдокнинг буртганлиги кузатилади, вакти-вакти билан оёкларнинг талвасали титраши кузатилади. Териси рангпар, майда геморрагик тошмалар кузатилади. Куринадиган шиллик каватлари пушти, тоза. Томоги курилган халкум орка девори сезиларли кизарган.

Сизнинг диагноз.

7 вазифа. Бола 5 ёшда. Юз кисмида лаб, ковок ва лунжга таркаладиган чегараланган тери ва тери ости каватининг шиши курилади. Шишган жой териси ранпар, пайпаслаганда совук. Пальпацияда шишган соха огриксиз, тери кичиши йук. Огиз бушлиги ва томок курилганда шиллик кавати пушти, нам, шишмаган. Боланинг овози узгармаган. Сизнинг диагноз.

8 вазифа. Бола 3 ойлик, Тана харорати 39,8 С кутарилган. Температура фонида кусиш, кетидан оёкларнинг талвасали титраши пайдо булди. Курилганда ката ликилдок буртган. Пай рефлекслари юкори, МНС томонидан учокли узгаришлар йук. Териси рангпар мармарсимон куринишда. Томоги курилганда халкум орка девори ва равок кизарган. Бурун ажралмалари тиник.

Сизнинг диагноз.

9 вазифа.3 ёшли киз болада озгинлик, коринда огрик, субфебрил харорат, ковоклар салкиши, гематурия кузатилади. Унг буйрак пальпация килинганда каттик консистенцияда.

Тахминий диагноз:

10 вазифа. 5 ёшли угил болада вакти-вакти билан хуружсимон корнида огрик борлиги, пешобида гематурия, протеинурия, лейкоцитурия, цистин кристаллари аникланди. Тахминий диагноз:

11 вазифа. Бола15 ёшда. Сурункали гломерулонефрит билан касалланган. Кон зардобида: колдик азот 68,1 ммоль/л, креатинин 0,37 мкмоль/л, мочевина 17,9 ммоль/л. Болада нима ривожланяпти:

12 вазифа. Чакалокда тугилгандан 3 соат утибсариклик пайдо булди. Жигари +2 см, талок кирраси пальпация килинади. Онасининг кон гурухи А (II), резус-манфий; болада кон гурихи 0 (I), резус-мусбат.

Тахминий диагноз:

13 вазифа. Болада сабабсиз кул ва оёк кисмида симметрик майда папулез-геморрагик тошмалар, айникса тизза ва болдир-товон бугими сохасида яккол курилади. Тана харорати субфебрил, коринда огрикга шикоят килади.

Тахминий диагноз:

14 вазифа. 3 ёшлик боладакул ва оёгида тизза ва тирсак бугимларида шишганлик ва огрик билан симметрик, геморрагик тошмалар, корнида кучли огрик ва ичакдан кон кетиши пайдо булди.

Сизнинг диагноз.

15 вазифа. 3 ёшлик киз болада2,5 ёшида утказган УРВИ дан сунг тез-тез бурундан кон кетиш ва терида конталашлар пайдо булди. Преднизолон билан даволаш натижасиз. Кон тахлилида: Эр 1,2*1012/л, Лейк 1,0*109/л, т/я 1, с/я 8, лимф 82, мон 9%, ЭЧТ 44 мм/с. Тромбоцитлар 18*109/л. Жигар, талок, лимфа тугунлари катталашмаган.

Тахминий диагноз:

16 вазифа. 3 ёшли болада терисида кон талашлар ва бурнидан кон кетиш аломатлари, жарохат урнида гематомалар пайдо булди. Узини яшни хис килади. Опачаси ва онасида кон кетиш хусусияти юкори.

Тахминий диагноз:

17 вазифа. 12 ёшли болада ангинадан сунгсубфебрилитет, холсизлик, юрак чегараларининг кенгайиши, чуккида 1 чи тонининг сусайганлиги, шу жойда систолик шовкин, тизза бугими артрити аникланди. Анамнезида тез-тез ангина кузатилади. Тахминий диагноз.

18 вазифа. 10 ёшли киз бола 1 ойдан буён касал: холсизлик, артралгия, озиш, соч тукилиши бошланганлиги кузатилади. Бурун усти ва янок кисмида эритема, кичиш аломати йук.. t°­ 38,5С°. Тизза, болдир-товон бугими шишган, огрикли. Кон тахлилида ЭЧТ тезлашган, гиперпротеинемия, гипергаммаглобулинемия, лейкопения.

Тахминий диагноз:

19 вазифа. Бола 1 ёшда. Юрак чегаралари чапга ва юкорига кенгайган. Тушдан чапда II ковурга оралигида чуккига узатилувчи систоло-диастолик «машина» шовкини эшитилади. Сизнинг диагноз:

20 вазифа. Бола 10 ойлик. Тинч пайтда хансирайди. Вакти-вакти билан хансирашли-ционатик хуружлар кузатилади. 2 марта талваса хушини йукотиш билан булган. Тери копламаси цианотик. Тушдан чапда II ковурга оралигида дагал систолик, чапда III-IV ковурга оралигида пансистолик шовкин эшитилади. Гемограммада – полицитемия. Тахминий диагноз:

21 вазифа. 10 ойлик киз бола. Иштахаси пасайган, холсизлик. Териси рангпар. 3,5 ойлигида сунъий овкатланишга утказилган, шарбат кабул килмаган, 5 ойлигидан асосан бутка билан озикланади. Кон тахлилида: эр.- 2,8 х 1012/л, Hb - 76 г/л, РК – 0,6, ретикулоцитлар - 2,8%, лейк. - 13,2 х 109/л, с/я - 29%, т/я - 2%, лимфоцитлар - 57%, моноцитлар - 8%, эозинофиллар - 1%.

Тахминий диагноз:

22 вазифа. 3 ёшлик болада УСТдалейкоцитурия, бактериурия, УКТ - лейкоцитоз, нейтрофилез, ЭЧТ тезлашган. Объектив: иситма, интоксикация белгилари.

Тахминий диагноз:

23 вазифа. 4 ёшлик киз болада температура фонида катарал белгиларисиз корнида огрик пайдо булди.УСТда – лейкоцитурия, бактериурия. УКТда – лейкоцитоз, нейтрофилез, ЭЧТ тезлашган.

Тахминий диагноз:

24 вазифа. Бола 1 ой 11 кунлик. Фонтан булиб кусиш кузатилди.Вазн етишмовчилиги 16%. Тери ости ёг катлами ва тукима тургорлиги камайган. Корин тугри шаклда. Эпигастрал сохада ошкозон перилтальтикаси «кум-соат» шаклида аник курилади. Калинлашган пилорос олхури данаги улчамидек пальпация килинади. Пешоб ажралиши 1 кунда 7 марта.

Сизнинг диагноз.

25 вазифа. Бола 4,5 ойлик. Тана харорати 37.1оС. Катта ликилдок 1,5х1,5 см, таранглашган. Мушак дистонияси. Бош айланаси 44 см, кукрак айланаси 42.5 см. Грефе симптоми мусбатлиги курилади. Курув пайтида тусатдан апноэ, юзида цианоз, тоник талвасалар пайдо булиб, 1 дакикада утиб кетди. Венадан кон олиш пайтида, хамда сабабсиз хуруж пайдо булган.

Сизнинг диагноз.

26 вазифа. Бола 9 ойлик, Тана харорати 38,8о С гача кутарилади, йутал, иштаха пасайган, уйкучан. Анамнезида касаллик 3 кун олдин кусгандан кейин бошланган. Тери коплами рангпар, бурун-лаб учбурчагида цианоз, хансираш, нафасда ёрдамчи мушаклар иштироки билан, унг упкада перкутор товушнинг бугиклиги, жарангли, нам турли калибрдаги хириллашлар кузатилади.

УКТ : Hb 114 г/л, Er 4,1 х 1012/л, L 11 х 109/л, Т 155000, ТЯ 9%, СЯ 65%, ЭЧТ 20 мм/с.

Тахминий диагноз

27 вазифа. Бола 1 ёш 8 ойлик, Шикояти тана хароратининг 37,9о С кутарилиши, йутал, хансираш, тез чарчашга. Анамнезидан 1 хафта олдин азоб берувчи кусиш билан УИИ утказган. Объектив караганда: ахволи огир, териси рангпар, цианотик, нафасда ёрдамчи мушаклар иштироки билан, чап упкада перкутор товушнинг бугиклиги, нам турли калибрдаги хириллашлар кузатилади.

УКТ : Hb 110 г/л, Er 3,1 х 1012/л, L 14 х 109/л, ТЯ 9%, СЯ 65%, ЭЧТ 20 мм/с

Тахминий диагноз.

28 вазифа. Бола 8 ёшда, Шикояти тана хароратининг 38,5оС кутарилиши, куйик йирингли балгам ажралиши билан, асосан эрталаб, ёкимсиз чириган хидли йуталга. Анамнезидан бола муковисцидоз билан касалланган. Тери коплами рангпар, бурун-лаб учбурчагида цианоз, бармок учлари барабан таёкчаси ва соат ойнаси шаклида, кукрак кафаси шакли бочкасимон. Аускультатив унг упкада йирик калибрли нам хириллашлар эшитилади. Бронхограммада: бронх пастки булаги пастга силжиган, коп шаклида кенгайган.

УКТ: Hb 94 г/л, Er 3,6 х 1012/л, L 9 х 109/л, ТЯ 8%, СЯ 72%, ЭЧТ 16 мм/с

Тахминий диагноз.

29 вазифа. Бола 6 ёшда, шикояти кул ва тана терисида кичишадиган тошмаларга. Анамнезидан тошмалар тадбирда хар хил махсулотлар кабул килиши билан боглик. Объектив курувда: ахволи огир, кул ва тана териси кизарган, каварчиклар, дермографизмнинг асосий тури – тез тургун папулёз реакция.

УКТ : Hb 106 г/л, Er 3,7 х 1012/л, L 4,1 х 109/л, ЭО 10, ТЯ 4%, СЯ 40%, ЭЧТ 4 мм/с

Тахминий диагноз.

30 вазифа. Бола 7 ёшда, шикояти коринда огрик, диарея, кунгил айниши, тухтовсиз кусишга. Анамнезидан касаллик кондитер махсулотларини кабул килишдан бошланган. Объектив курувда: ахволи огир, тери коплами рангпар, курук, тана харорати 37,6о С, эпигастрия ва киндик сохасида огрик, корни дам, гуруллаш ва метиоризм, жигар бир мунча катталашган, нажас микдори куп, суюк, куланса хидли.

УКТ : Hb 134 г/л, Er 4,7 х 1012/л, L 11,3 х 109/л, ТЯ 5%, СЯ 46%, ЭЧТ 5 мм/с

Тахминий диагноз.

31 вазифа. Бола 10 ёшда, шикояти коринда огрик, бош огриши, тана хароратининг 37,9о С гача кутарилиши, калтираш ва 1 марта кусишга. Объектив курувда: ахволи огир, тери коплами рангпар, огрик чап ёнбош сохада тулгоксимон характерли, корин тортилган, пальпацияда сигмасимон ичак огрикли, каттиклашган, нажаси тез-тез кам микдорда, нажасида куп микдорда лейкоцит, эритроцитлар ва шиллик аникланди.

УКТ: Hb 110 г/л, Er 3,1 х 1012/л, L12х 109/л, ЭО 19, ТЯ 5%, СЯ 50%, ЭЧТ 19 мм/с

Тахминий диагноз.

32 вазифа. Бола 12 ёшда, шикояти нафас етишмаслик хуружининг β2-адреномиметиклар таъсири йуклигига ва 6 соат давомийлигига. Анамнезидан бола 4 йилдан буён бронхиал астма билан касалланган. Объектив курувда: ахволи огир, териси рангпар, бурун-лаб учбурчагида цианоз, экспиратор хансираш, юз терисининг кизариши курилади. Бола мажбурий кроват четига таянган холатда, нафас актида ёрдамчи мушаклар иштироки билан, перкуссияда кутича товуш, аускультацияда белгилар йук, нафас эшитилмайди. УКТ: Hb 93 г/л, Er 3,7 х 1012/л, L 4 х 109/л, ЭО 21, ТЯ 3%, СЯ 44%, ЭЧТ 3 мм/с

Тахминий диагноз.

33 вазифа. Бола 8 ёшда. Шикояти тана хароратининг 38,5о С га кутарилиши, бош огриши, конъюнктивит, ринорея, ёругликдан куркиш, шу кунда пайдо булган тук-пушти рангли макуло-папулез тошмага, тошма биринчи кулок оркасига, айни дамда юз ва буйин кисмига таркалган.

УКТ: Hb 110 г/л, Er 3,1 х 1012/л, L 2,3 х 109/л, ТЯ 3% СЯ 40%, ЭЧТ 5 мм/с

Тахминий диагноз.

34 вазифа. Бола 7 ёшда, шикояти тана хароратининг 38,9о С га кутарилиши, бош огриши, ютиш пайтида томокда огрик, иштаханинг пасайиши, тошма ва унинг кичишига. Объектив курувда: ахволи огир, томок шиллик кавати кизарган, тил малина рангида, буйин ва тана юкори кисми териси, табиий бурмалар сохаси гиперемияланган фонида нуктали тошмалар курилади.

УКТ: Hb 86г/л, Er 3,5 х 1012/л, L 8,5 х 109/л, ТЯ 10%, СЯ 57%, ЭЧТ 7 мм/с

Тахминий диагноз.

35 вазифа. Бола 1 ёш 3 ойлик, онасининг сузига кура болада тусатдан йутал, хансираш, бирдан окариб кетиш кузатилган. Объектив курувда: ахволи огир, тери коплами рангпар, бурун-лаб учбурчагида цианоз, нафас актида ёрдамчи мушаклар иштироки, кукрак кафаси пальпацияда огриксиз, перкуссияда унг упкада кутича товуши, аускультацияда хуштаксимон нафас эшитилади. Бошка аъзо ва тизимлар томонидан шикоятлар йук.

УКТ: Hb 115 г/л, Er 3,4 x 1012/л , L 4,5 x 109/л , ЭЧТ 4 мм/ч, Т 155000

Тахминий диагноз.

36 вазифа. Бола 8 ойлик,шикояти тана хароратининг 39,8 C га, қўзғалувчанликка Анамнеза: икки кундан бери касал ҳолсизлик бола овқат ва ичимликдан бош тортди. 3 суткадан температураси 39.8 C. Объектив. Тери рангпар қўзғалувчан қўл-оёқлари совуқ. Бурундан шиллиқ суюқлик ажралади, томоғи қизарган ва шишган. Нафас минутига 54та Перк. – ўпка товуши. Ауск- дағал нафас, хириллашлар эшитилмаяпти. Юрак тонлари ритмик ЮУЧ – 138 мин. Қорин юмшоқ оғриқсиз . жигар +2 см. Менингиал симптомлар йўқ. Аҳлат ва сийдиги ўзгаришсиз.

Тахминий ташхисингизни қўйинг.

37 вазифа. 8,5 ойлик қизча шикояти . нафас тўхташи билан кечадиган талваса ва цианоз. Анамнезадан бронхит бўйича 5 кун даволанган. Охирида монотон товуш, нафас олишнинг тўхташи, цианоз, хушдан кетиш белгилари аниқланди. Тоник талваса тепадан пастга қараб тарқалган, лаб, қўл ва оёқнинг тортилиши кузатилади. Тоник талваса клоникга алмашди, нафас олишда хириллашлар пайдо бўлди. Талваса 3 минутдан сўнг тўхтади бола хушига келди ва ухлади. Кўрувда бола хушида. Т-ра 36.6 С тери рангпар ва тоза. Тамоги сезиларли қизарган. Катта лиқилдоқ 2.0 х 2.5 бўртмаган. Кўкрак қафаси бочкасимон формада. Мушак тонуси сустлашган. Хвостека ва Труссо симптоми мусбат. Перкутор -кутичасимон товуш дағал нафас қуруқ ва камдан-кам нам хриллашлар. Жигар +2.0 см Толоқ пайпасланмайди. Ахлат ва сийдиги ўзгаришсиз.

Тахминий ташхисингизни қўйинг.

38 вазифа. Бола 2 ойлик.4 хомиладорликдан ва 4 бола. Биринчи 3 та бола чақалоқлиқ вақтида деспепсия аниқланмагани учун ўлган. Хомиладорлик токсикоз ва тушиши хафви билан кечган. Вақтида туғилган ТВ – 3100 г. Кўкрак сути билан бокилган. Тўртинчи кундан бошлаб сариқлик, 20- кундан бошлаб кўп миқдорда яшил рангли суюқ ич келиши ва қусиш кузатилган. Бола тана оғирлигини йўқотган. Объектив. Ахволи: ахволи оғир, тана массаси 3000 г ,тер ости ёғ қавати йўқ. Тери рангпар, сарғиш кулранг рангда, қуруқ терининг йиғилиши секин. Тўқима тургори ва мушак тонуси сустлашган. Иштахасизлик. Бола таъсирчан, уйқусиз. Қорни дам. Жигар + 4 см. консистенцияси қаттиқ. Талоқ пайпасланмайди. Ахлат яшил рангда.

УҚА.Но - 100 г/л, Эр - 5,1х1012/л, РК. - 0,58, Ретик. - 0,2%, Лейк - 8,8х109/л, т/я - 1%, с - 32%, э - 1%, л - 60%, м - 6%, СОЭ -2 мм/с.

Биохимик қон анализи. умумий билирубин - 18,5 мкмоль/л, тугри - 12,0 мкмоль/л, умумий белок - 57,0 г/л, моче­вина - 3,5 ммоль/л, калий - 4 ммоль/л, натрий -140 ммоль/л, ишкорий фосфатаза - 250 ед/л (норма - 600гача), АЛТ - 21 Ед, ACT - 30 Ед, глюкоза - 3,5 ммоль/л.

Галактоза учун сийдик анализида сийдикда кўп миқдорда галактоза топилди.

Тахминий ташхисингизни қўйинг.

39 вазифа. 3 ойлик бола. Анамнезидан онасидан симпоматик касалликлар (митрал клапан пролапси сурункали холецистит ва реактив панкреатит) акушерлик анамнезида колпит бачадон бўйни эрозияси. Биринчи хомиладорлик токсикоз билан кечган. 42 хафталикда туғилган. ТВО- 2200 г. Эмизиш . 2 ойгача кўкрак сути билан кейин “ Туттели” аралашмасига ўтказилган. Иштахаси пасайган. Объектив. Тана оғирлиги 2700 г узунлиги 50 см. Псевдогидроцефалия. Юзи учбурчак формада пастки жағи кичик “карпий” оғиз. Қулоқ супраси деформацияланган. Тери ости ёғ қавати аниқланмайди. Тери қуруқ ва кулранг рангда. Терининг тўқима тургори пасайган. Кўринарли шиллиқ қаватлари оч қизғиш рангда. Лаб бурчаги ўйилган. Молочница стоматит. Бола безовта кўп йиғлайди. Перк- ўпка товуши кутичасимон кўринишида. Ауск- пуэрил нафас. Нафас сони мин.га 30 та. Юрак тонлари эшитилмайди ва нафас аритмияси. ЮҚС -124.метериозм сабабли қорин дам. Ахлат шаклланмаган ва қуюқ.

УҚА- Но - 132 г/л, Эр - 5,2х1012/л, Лейк - 4,8х109/л, ТЯ -1%, с - 31%, э - 3%, л - 55%, м -10%, ЭЧТ - 2 мм/с.

Биохимик қон анализи- умумий оксил - 58 г/л, альбумины -30 г/л, глюкоза - 3,4 ммоль/л, мочевина -3,4 ммоль/л, калий - 4,4 ммоль/л, натрий -140 ммоль/л.

Тахминий ташхисингизни қўйинг.

40 вазифа. 1 ёш 5 ойлик қиз.Ҳаёт анамнези: Биринчи хомиладорликдан биринчи бола, токсикоз билан кечган. ТВО 3300 г узунлиги 52 см . 7 ойгача кўкрак сути билан боқилган. Вақти вақти билан холсизлик ва тери ажралишинигн кучайиши кузатилган. Қўл оёқларида Талвасалик титроқлар кузатилган. 1 ёшгача нерв психикаси яхши ривожланган. ТО 1 ёшда 8800 г БУ 73 см кўрувда ТО 10.0 кг БУ 74 см. Қорин гепатомегалияси, “қўғирчоқ юз”, калта бўйин. Тери рангпар қориннинг олдинги қаватида веноз тўр кучсиз. Ўпкада дағал нафас ва хирилллашлар йўқ. Нафас сони 28 та юрак тонлари жарангли ва ритмик. Юрак қисқаришлар сони 120 та. Жигар +10 см қаттиқ. Талоқ пайпасланмайди. Нерв психикасининг ривожланиши ёшига мос.

УҚА НЬ - 120 г/л, Эр - 4,2х1012/л, Лейк - 9,0х109/л, п/я - 2%, с - 29%, э -1%, л - 60%, м - 8%, СОЭ - 5 мм/час.

БҚА- : умумий оксил - 75 г/л, умумий липидлар -14 г/л (норма - 4,5-7), глюкоза - 3,1 ммоль/л, мочевая кислота - 0,65 ммоль/л (норма - 0,17-0,41), сут кислотаси - 2,8 ммоль/л (норма -1,0-1,7).

Жигар УТТ жигарнинг барча қисмлари катталашган кўпроқ ўнг томонда паренхема эхогенлиги ошган.

Тахминий ташхисингизни қўйинг.

41 вазифа. Бола 9 ёш шикояти бош оғриғи бурунда шиллиқ ажралиши ва қуруқ йутал, тана хароратининг кутарилиши. Объектив – томоғида катарал ўзгаришлар, ренория, қурук йўтал. Ауск- дағал нафас қуруқ ва ҳар хил калибрдаги хўл хириллашлар эшитилади. Йўталгандан сўнг йўқолади. НС -22 та. Перк- ўпка товуши. юрак тонлари жарангли ритмик ўзгаришсиз тахикардия. Қорин юмшоқ оғриқсиз талоқ ва жигар пайпасланмайди. Ахлат ва сийдиги нормада.

УҚА- : Но - 115 г/л, Эр - 3,2х1012/л, Лейк - 8,4х109/л, т/я - 2%, с - 21%, э - 7%, л - 63%, м - 6%, б -1%, ЭЧТ -14 мм/с.

42 вазифа. 5 ойлик бола касаллик т-ранинг 38 С кўтарилиши билан бошланган. Кейинги кун ахволи тез оғирлашган. Йўтал хансираш ва хуштаксимон оғир нафас билан. Кўрикда бола ахволи оғир. Кўкрак қафасида тортилиш кузатилинади. Бурун қанотларининг кенгайиши перорал цианоз. НС мин 60 та. Перк ўпка товуши кутичасимон фонда. Ауск- майда пуфакли масса ва крепитацияловчи хириллаш, нафас олишда ва нафас чиқаришда эшитилади. ЮҚС -140 та. Т-ра 38.6С қорин дам, оғриқсиз.

УҚА- Но - 118 г/л, Эр - 4,3х1012/л, Лейк - 6,2х109/л, т/я - 1%, с - 30%, э - 3%, л - 58%, м - 8%, ЭЧТ - 15 мм/с.

Кўкрак қафасининг рентгенографияси- ўпка майдонининг тиниқлигининг ошгани кузатилади. Айниқса перефирияда диафрагманинг яқин жойлашуви.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

43 вазифа. Бола 4 ёш шикояти. ОРВИ ўтказгандан сўнг узоқ мудатли йўталган. Касаллик т-ранинг кўтарилиши бош оғриғи ва бурундан шиллиқ ажралиши қуруқ йўтал билан бошланган. Йўтал эрталаб кучаяди, баъзида йўтал қусуш билан тугайди. кўрикда боланинг ахволи ўрта оғирликда. Тери қоплами рангпар ва кўз ёш оқиши . ренория. Хўл йўтал т-ра 37.2 С Перк- ўпка товуши кутичасимон фонда. Ауск-нафас чиқаришининг узайиши қурук хириллаш катта пуфакли хўл хириллашлар эшитилади. НС – мин 28 та . ЮҚС 110 та . қорин юмшоқ оғриқсиз. Жигар +1.5см.

УҚА- НЬ - 120 г/л, Эр - 5,1х1012/л, Лейк - 4,9х109/л, т/я - 2%, с - 48%, э - 3%, л - 38%, м - 9%, ЭЧТ - 6 мм/с.

Рентген- ўпка тўқимасининг кучайган қон томир компоненти ва перебронхиял ўзгариш хисобига.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

44 вазифа. Бола 7 ёш касаллик кучли совуқ уришидан бошланган. Т-ра 39.С қуруқ оғриқли йўтал ва бош оғриғи кузатилган кўрувда охволи оғир. Тери қоплами рангпар шиллиқ қавати тоза ва қуруқ томоғи кизарган, нафас сони мин. 32 та. Кўкрак қафаси шишган ўнг тарафи нафас олишда қатнашмайди. Перк- ўнг. Пастки куракда перкутор товушининг кучайиши кузатлинади. Ауск- дағал нафас кучайган соха устида кучсизланган хирилллашлар йўқ. Юрак тони баланд шовқин йўқ. ЮҚС – 120 мин. Жигар қовурға равоғида талоқ пайпасланмайди. УҚА- : НЬ - 115 г/л, Лейк - 18,6хЮ9/л, т/я - 10%, с -57%, э - 1%, л - 23%, м - 9%, ЭЧТ - 28 мм/с.

Кўкрак қафасининг рентгенографияси- ўнг ўпканинг 8-9- сегментида интенсив қорайиш аниқланади.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

45 вазифа. Бола 4 ёш 8 ойлик шикояти гипертермия ва қорин оғрига. Анамнезидан 39.4С т-рада тўсатдан кўтарилиши билан бошланди. Оғриқли йўтал шишасимон ва қийин кўчувчи балғам. Кучли қалтираш ва ўнг ёнбошда оғриқ. Кўрикда. Шиллик каватларида оқариш, рангпарлик айниқса ўнгда. Тирноқлари оқарган. Ўнг томонда оёқ қўллари букилган холатда ётади. Кўкрак қафасининг ўнг томони нафас олишда орқада қолади. Ўнг ўпканинг пастки томони харакати чекланган. Перкуссия товушининг кучайиши айниқса пастки қисмда ва хирилллашлар эшитилмайди.

УҚА- Но -134 г/л, Эр - 4,8х1012/л, Лейк - 16,2х109/л, юные нейтрофилы - 2%, т/я - 8%, с - 64%, л - 24%, м - 2%, ЭЧТ -22 мм/с.

Кўкрак қафасининг рентгенографияси- ўнг ўпканинг пастки қисмида инфильтратив соя аниқланади.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

46 вазифа. Бола 11 ойлик шикояти т-ранинг кўтарилишига ва йўталга. Анамнезидан 7 кундан бери касал. 1 хафта олдин холсизлик уйқунинг бузилиши ва иштахасизлик ва буруннинг битиши, кам миқдорда йўтал бошланди. Участка врачи ОРИ деб ташхис қўйди .Симптоматик даво қилинган. 6-кун Т-раси 38,6 C кўтарилган. Бола холсиз. Иштахасиз овқатдан бош тортган. Нотинч ва йўтали кучайган. Курикда тери қоплами рангпар. Пероралцианоз йиғлаганда кучаяди. Бурун қанотларининг кенгайиши тахикардия 140 ггача. Ўпка устида майда пуфакли крепитацияловчи хириллашлар, ўнг тарафда курак орасида дағал нафас эшитилади.

УҚА- : НЬ - 118 г/л, Эр - 4,5х1012/л, Лейк -10,8х109/л, т/я - 4%, с - 52%, э -1%, л - 36%, м - 7%, ЭЧТ - 17 мм/с.

Кўкрак қафасининг рентгенограммаси- ўпка майдонининг тиниқлигининг ошиши диафрагманинг паст жойлашуви майда ўчоқли соя аниқланади ўнг ўпка проексиясида.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

47 вазифа. Бола 1.1 ёш. Шикояти холсизлик, иштахасизлик, т-ра 38.8 С хўл йўтал. Анамнезидан 7 кундан бери касал холсизлик ва уйқунинг бузилиши буруннинг битиши ва кам йўтал билан бошланган. Симптоматик даводан сўнг ахволи яхшиланган. 6 кун эса яна т-ра 38.8 С кўтарилган. Кўрикда тери рангпар, перорал цианоз бурун қанотларининг кенгайиши айниқса эмганда кучаяди. Хар 60 минутига хансираш қўшимча мускуллар иштирокида. Перкуссияда - ўпка устида перкутор товуш кутичасимон фонда. Ўпка устида майда пуфакли крепитацияловчи хириллашлар ўнг тарафда курак орасида дағал нафас эшитилади. ЮҚС -160 мин.

УҚА- : гематокрит - 49% (норма - 31-47%), Но - 122 г/л, Эр - 3,8х1012/л, Ц.п. - 0,8, Лейк - 10,8х109/л, п/я - 4%, с - 52%, э - 1%, л - 36%, м - 7%, СОЭ -17 мм/час.

Кўкрак қафасининг рентгенограммаси- ўнг ўпка томонда инфилтратив ўчоқнинг ошиши. Ўпка майдонида томирнинг кучайиши.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

48 вазифа. 5 ойлик бола ТВ 3200г. 1.5 ойлигидан сунъий овқатлантирилган. 1 хафтадан бери касал. Касаллик холсизлик, иштахасизлик, йўтал т-ранинг 37.5 С билан бошланган. Уйда (бурунга дори томизган.Кўкрак қафасига хантал қўйган ва балғам кўчирувчи микстура ичган) Шундан сўнг ахволи бироз яхшиланган. 7 кун эса яна йўтал оғирлашган лаб бурун учбурчагида цианоз ва тери қаватининг рангпарлиги, хансираш бошлаган. Касалхонага келганда т-ра 37.9С тери қоплами кулранг рангда акрацианоз. Нафас сони 44 та аритмик. Перкуссияда ўпка устида кутичасимон товуш. Ауск- дағал нафас. ЮҚС 120 та мин. Қорин юмшоқ жигар +2 см. Талоқ пайпасланмайди. Ахлати кунига 2-3 марта келади.

УҚА. : Но - 100 г/л, Эр - 3,8х1012/л, Лейк - 13,6х109/л, т/я -10%, с - 58% л - 22%, м -10%, ЭЧТ -18 мм/с.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

49 вазифа. 4 ёшли бола 5 кун олдин касалланди. Т-ра 37.5 C гача кўтарилди. Бурундан шиллиқ суюқлик оқди. Балғамсиз йўтал.Уй шароитида даволаниш курсини ўтади. 5- кунга келиб эса т-раси 38.6 Сга кўтарилди нам йўтал кучайди ва нафас олиш кучайди. Кўрикда ахволи ўрта оғирликда. Терининг қоплами рангпар. Бурун лаб учбурчагида сезиларсиз цианоз.қуруқ нам йўтал аниқланган. НС -40 та. Қовурға олди оралиғи қисқарди. Перк- ўпка товуши тимпаник фонда . Ауск- дағал нафас чап курак пастида нафас, кучсиз. Юрак тонлари баланд шовқин йўқ, ЮҚС 128 мин. Қорин юмшоқ, оғриқсиз жигар +1.5 см. Талоқ пайпасланмайди.

УҚА- НЬ - 115 г/л, Лейк - 13,5х109/л, т/я - 7%, с -61%, э -1%, л - 23%, м - 8%, ЭЧТ - 20 мм/с.

Кўкрак қафасининг рентгенограммаси- ўпканинг майдони кенгайган. Чапда ўпка расми структурсиз кучайган. Инфильтратив ўчоқ чап пастки қисмида кучайган.

Тахминий ташхисингизни қўйинг

50 вазифа. 9 ойлик бола. Т-ра 39.5, хавсизлик иштахасизлик бурундан шиллиқ суюқликнинг оқиши ва қусиш холатлари кузатилган. Кўрикда рангги оқарган. Бурун лаб учбурчагларида цианоз. НС – 48 та. Нафас олиш узоқликдан эшитилади. Юз лунжи геперемияланган, қуруқ, табиий бурмалар нам. Перк- кутичасимон товуш ўнг тарафда. Иккала томондан тарқалган қуруқ ва хўл хириллашлар нафас олганда эшитилади. Перкуссия товушнинг кучайганида эса ўпканинг устида майда хўл хириллашлар эшитилади. ЮҚС – 160 мин. Юрак тонлари бўғиқ. Қорин дам жигар +3 см. 1 кун давомида ахлат келмаган сийдиги ўзгаришсиз.

Тахминий ташхисингизни қўйинг


Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz