Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2025 Next year
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

Болаларда сон суяги туғма чиқишининг илк белгилари

22.06.2010

Чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва унинг туғма чиқиши болаларда учрайдиган ортопедик касалликлар орасида биринчи ўринни эгаллайди.

Ушбу хасталик қиз болаларда ўғил болаларга нисбатан кўпроқ учрайди (7:1). Бу туғма нуқсоннинг илк белгиларини аниқлаш жуда қийинлиги туфайли ота-оналар ҳамда баъзида тиббиёт ходимлари томонидан касаллик вақтида аниқланмайди ва бола юра бошлагандан кейингина, оқсоқланиб юрганида бунга аҳамият бера бошлайдилар. Ваҳоланки, чаноқ-сон бўғими дисплазияси ва туғма сон чиқишини бола юрмасдан олдин аниқлаб, даволагандагина яхши натижалар олиш мумкин.

Бу касалликнинг илк белгилари қуйидагилардан иборат: оёқ ташқарига қараши, бир томонлама чиқишда бир оёқнинг иккинчисига нисбатан калталиги, сон соҳасидаги ички тери бурмаларининг паст-баланд жойлашиб, бир-бирига мос келмаслиги, оёқни тизза бўғимидан букилган ҳолатда танадан узоқлаштиришнинг чекланганлиги, оёқнинг тизза бўғимида бўлиб ташқарига очиш пайтида сон суяги бошчасини қўймич косачасига тушиб, келтирилганда эса чиқиб кетиши.

Агар болада юқоридаги белгилардан бирортаси аниқланса, кечиктирмай болалар ортопед-шифокорига мурожаат қилиш керак. Болалар клиник, ультратовуш аппарати ёрдамида ва рентгенография усули билан текширилиб, ташҳис аниқлаштирилади ва даволаш муолажалари бошланади. Даволаш усуллари ҳар хил бўлиб, у боланинг ёшига, туғма сон чиқиш даражасига қараб белгиланади. Бола қанчалик ёш бўлса, уни ҳар хил мосламалар (оёқларни кериб туриш мақсадида қалин ва қаттиқ материаллардан тайёрланган махсус шиналар, Виленский шинаси ва "махсус памперс") билан даволаш мумкин. Боланинг оёғи калталиги катта бўлса, у ҳолда нуқсон ҳар хил гипсли боғламлар (Тер-Егиазаров-Шептун бўйича, Ланге, Лоренц усулларида), баъзи ҳолларда эса, хирургик йўл билан даволанади. Шунингдек, чақалоқлар 2 ойлигида оилавий поликлиникада ортопед-шифокор кўригидан ўтказилиб, профилактика мақсадида оёқларини кенг йўргаклаш ёки "керувчи мосламалар" тақиш тавсия қилинади. Айтиш муҳимки, Тошкент шаҳри ва вилояти, Зангиота, Бўстонлиқ, Янгийўл, Пискент ва бошқа туманларда болалар орасида ортопедик касалликларни аниқлаш ва даволаш ишлари яхши йўлга қўйилган.

Ота-оналар мавзумизда келтирилган болалардаги чаноқ- сон бўғими дисплазияси ва унинг туғма чиқиши ортопедик касаллик белгиларига эътибор қаратиб, унинг олдини олиш мақсадида тезда мутахассисга мурожаат қилсалар, фойдадан ҳоли бўлмас эди. Афсуски, айрим ота-оналар шифокорларнинг маслаҳатларига эътибор қаратмасдан фарзандларини тиббиёт муассасаларига кечиктирган ҳолда олиб келишади. Мутахассис сифатида тавсия қилмоқчиманки, фарзандингиз дунёга келгач, унда юқоридаги ҳолатларни кузатмасангизда, кўнглингиз тўқ бўлиши учун Республика болалар ортопедия марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Хўжааҳмад АЛПИСБАЕВ, тиббиёт фанлари номзоди, Республика болалар ортопедия маркази.

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...