Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
1. После того как я начал принимать, выписанные мне антибиотики, у меня начался понос. Почему это происходит? Появление поноса на фоне приема...
2. Можно ли при дисбактериозе кишечнике употреблять молоко? ребенку 2 года, иногда даю пить кипяченое молоко ему, и каши на молоке едим каждый день. Ребенка рвет во время еды. Кроме рвоты ничего не беспокоит: ни болей в животе, ни поноса, ни температуры нет Строгого противопоказания...
3. Может ли дисбактериоз вызвать запор у взрослого? Да, хотя при дисбактериозе...
1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...
2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...
3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...
НУР ДИАГНОСТИКАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Маълумки, тиббиёт тармоғида замонавий технологиялар тобора такомиллашиб бормоқда. Хусусан, бирламчи тиббиёт бўғинидан тортиб, мураккаб амалиётлар ўтказиладиган ихтисослаштирилган марказларгача бу жараён кенг татбиқ этилмоқда. Пойтахтимизда 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон радиологларининг илмий-амалий семинари айнан юқоридаги масалаларга қаратилди.
"Ўпка касалликларининг нур ташҳиси" мавзусига бағишланган семинар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон радиологлар ассоциацияси ва Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда юртимиз олимлари билан бир қаторда, хорижлик мутахассислар, врач-радиологлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ушбу семинар халқаро аҳамиятга эга бўлгани боис, унда Европа радиологлар ассоциацияси бошқарув кенгаши аъзолари ҳам ўз маърузалари билан қатнашдилар. Профессор Р. Риенмуллер бошчилигидаги ассоциация аъзолари тиббиёт тармоғида нур ташҳиси ва унинг замонавий имкониятлари, татбиқ этилаётган янги лойиҳалар, юқори сифатли тиббий технологиялар, рақамли асбоб-ускуналар хусусида амалга оширилаётган халқаро фаолиятларга урғу бериб ўтдилар. Эътирофлиси шундаки, олимлар юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида жорий этилаётган даволаш-ташҳис асбоб-ускуналари, улардаги қулайлик, ёш олимларнинг тажриба кўникмаси хорижлик ҳамкасблардан асло қолишмаслигини таъкидладилар.
Семинарда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, онкологик ва бошқа йўналишларда даволаш-профилактика ишларини ривожлантириш бўйича мақсадли лойиҳаларнинг амалдаги ижроси таҳлил қилинди. Айниқса, шифохоналар фаолияти қонунчилик талаблари доирасида қайта такомиллаштирилди, замонавий асбоб-ускуналар ва рақамли аппаратуралар билан тўлиқ таъминланди. Ўтказилган семинардан асосий мақсад – янги технологияларга ўтиш даврида юксак салоҳият ва билимга эга радиолог мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Чунки, йиғилишда иштирокчилар жаҳонда бўлаётган тиббиёт янгиликлари, назария ва амалиётлар хусусида гапирар экан, бугунга келиб Ўзбекистон тиббиёти босқичма-босқич ривожланаётганлигини фаолиятлар мисолида эътироф этдилар.
Семинарда ўпка касалликлари диагностикасининг мураккаблиги, сил, ўсма хасталикларини барвақт аниқлаш, уларнинг замонавий компьютер технологиялар асосида тўғри ташҳислаш масаласи муҳокама этилди. Айниқса, рентгенология йўналишида малакали кадрлар тайёрлашга бўлган эътибор кучайиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди. Муҳим жиҳатлардан яна бири шуки, ўпка касалликларини даволашда нур диагностикасининг ўрни аввалги йилларга қараганда анча юқори эканлигини кўриш мумкин. Хусусан, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида йўлга қўйилаётган бу имкониятлар бугунга келиб, ўз самарасини кўрсатмоқда. Семинарда Европа радиологлар ассоциацияси бошқарув кенгаши профессор-олимларининг бу йўналишдаги изланишлари, амалий ютуқлари ўртага ташланди. Шунингдек, юртимизда ёш олимлар мактабининг шаклланганлиги, унда таҳсил олаётган мутахассисларнинг билим кўникмаси қатнашчилар томонидан юқори баҳоланди.
Намоз Толипов
26.04.2018
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...
15.03.2018
Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...
27.02.2018
Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...