Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6

Сузиш саломатликни мустаҳкамлайди

03.06.2015

Ёз фаслининг илк кунларидан бошлаб сув спорти саройлари ўғил-қизлар билан гавжумлиги улар ўртасида сузишга қизиқиш юқори эканидан далолатдир.

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 12-ихтисослашган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида ҳозирги кунда етти юзга яқин тарбияланувчи сузиш билан мунтазам шуғулланмоқда. Бу кўрсаткич 2014 йилдагига қараганда 20 фоизга кўп. Мазкур мактабга болалар етти ёшдан қабул қилинади ва тўрт босқичли машғулотлар орқали сузиш сирларини ўрганади.

Мактаб 2011 йили Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига капитал таъмирланиб, зарур анжомлар билан жиҳозланди. Ёпиқ сузиш ҳавзаси, тренажёр зали, тиббиёт хоналари болалар ихтиёрида. Ўтган йили сузиш ҳавзасидаги сувни тозалаш ва ҳароратни бир маромда сақловчи ускуналар янгиланган.

– Мақсадимиз ўғил-қизлар ўртасида сузишни янада оммалаштириш, – дейди мактаб директори Алишер Каримов. – Мактабда сузиш спортини изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг турли мусобақаларда муносиб иштирок этиши ва ўз иқтидорини намоён этишига хизмат қилаётир.

Мазкур мактабдан кўплаб моҳир спортчилар етишиб чиққан. Айни пайтда спорт мактаби тарбияланувчилари мамлакат ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. Жумладан, 2014 йилнинг июнь ойида Германиянинг Штутгарт шаҳрида сузиш бўйича ўтказилган халқаро турнирда ушбу мактабдан олти нафар спортчи қатнашиб, учта олтин, олтита кумуш, саккизта бронза – жами ўн еттита медални қўлга киритди.

Наманган вилояти мезбонлик қилган “Баркамол авлод – 2014” мусобақасида А.Кучикова битта олтин ва иккита кумуш медаль билан тақдирланди. Мазкур мактаб тарбияланувчилари Алексей Сидарчук, Владимир Мирних, Иван Старчиков, Валерия Муратова, Омина Саломатова, Диёра Жалилова, Азиза Сайфуллаева яқинда бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг Тошкент шаҳар финал босқичида муваффақиятли иштирок этди. Бундан ташқари, мамлакат чемпионатларида мактаб тарбияланувчилари мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

– Устозларимдан сузиш сирларини ўрганмоқдаман, – дейди мактаб тарбияланувчиси Иван Старчиков. – Бу ерда сузиш билан шуғулланишимиз учун барча шароит яратилган. “Умид ниҳоллари”да ғолиб бўлганимдан хурсандман. Ушбу мусобақа менга катта спорт сари ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.

Манба: uza.uz

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...