Министерство Здравоохранения Республики Узбекистан
Научно-исследовательский институт эпидемиологии
микробиологии и инфекционных заболеваний
Ортга
uz ru en

1. Знаете ли Вы, что избавиться от глистов навсегда просто невозможно! Есть...

2. Знаете ли Вы, что при глистной инвазии происходит дефицит макро и микро...

3. Знаете ли Вы, что упущенное в детстве лечение некоторых глистных инвазий,...

Prev. year 2026
     
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6

Эндокрин касалликларнинг долзарб масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

28.11.2015

Шу йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Эндокрин касалликларнинг долзарб ва замонавий масалалари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Худаяров кириш сўзи билан очди. Тадбирда таъкидланганидек, замонавий тиббий ёрдамни аҳолининг барча қатламига етказиш мамлакатимизда тиббий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишини ташкил этади. Мустақилликдан кейинги йилларда юртимизда тиббиётнинг барча йўналишлари каби аҳолига эндокринологик хизмат кўрсатиш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилди.

Матбуот анжуманида Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) директори Саид Исмоилов йиғилганларга марказ тузилиши, фаолият йўналишлари ва қандли диабет касаллиги хусусида атрофлича маълумот бериб, аҳолининг эндокрин касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш йўллари бўйича хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш самарали бўлишини алоҳида таъкидлади.

– Эндокринология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади, чунки эндокрин касалликлар кўп ҳолларда сурункали кечиб, хавфли асоратларга олиб келади, – дейди РИЭИАТМ диабет нефропатияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Моҳира Айходжаева. – Марказимизда эндокринологиянинг барча йўналишлари, хусусан, қандли диабет, қалқонсимон без касалликлари, нейроэндокрин касалликлар, репродуктив тизим хасталиклари бўйича малакали даволаш-ташхислаш ишларини олиб борилмоқда. Эндокрин тизим касалликлари билан оғриган беморларга юқори технологик ташхислаш ва даволаш ёрдамини кўрсатиш учун республикамизда 14 та эндокринологик диспансер фаолият юритмоқда.

Анжуманда РИИАЭМ устувор йўналишларидан эндокрин хирургия, йирингли хирургия (диабетик тўпиқ бўлими), нейрохирургия бўлимлари бўлиб, бу ерда 20дан ортиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари (феохромоцитома, алдостерома, кортикостерома, инсулинома каби оғир касалликлар, транснозал транссфеноидал йўл оркали гипофиз микроаденомалари, қалқонсимон без ва қалқонсимон олди безларида, қандли диабетни қон томир ва йирингли асоратлари бўйича уникал жарроҳлик амалиётлари) амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, 2012 йил май ойидан бошлаб сурункали буйрак етишмовчилигининг (СБЕ) терминал босқичидаги қандли диабет беморларга гемодиализ муолажалари ўтказилмокда.

Матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

UzMedInfo маркази 

Aхборот хизмати

 

26.04.2018 Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЭМЛАШ ҚАМРОВИ 99,5 ФОИЗГА ЕТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 24 апрель куни “Пойтахт” бизнес марказининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан...

15.03.2018 Тиббиётни бутунлай ўзгартирадиган 11 та технологик инновация
Биз тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги катта ўзгаришлар остонасида турибмиз. Улар албатта рўй беради...

27.02.2018 Ўзбекистонлик олимлар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, уни муваффақиятли йўлга қўйди
Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши...