"Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари" мавзусида илмий-амалий анжуман
Анжуман ўтказиладиган муассаса: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Анжуман_ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институти ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Анжуман иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати вакиллари, инфекционистлар, ОИТС марказлари мутахассислари, тиббиёт институтлари, кафедра мудирлари ва профессорлари, Россия, Қозоғистон, Корея каби бир қатор ривожланган давлатларнинг етакчи олимлари иштирок этадилар.
Анжуманда куриладиган масалалар:
- Ўзбекистон Республикасида юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар.- «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорнинг ОИВ/ОИТС хизматида бажарилиши, муаммолар ва ютуқлар.
- N1H1 гриппи ҳамда полиомиелит касаллигини республикамиз худудига кириб
келиши ва таркалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган
амалий ва назарий ишларнинг натижаларини баҳолаш.
- Вирусли гепатитлар билан касалланиш ҳолати ва уларга қарши ўтказилаётган
ташхислаш, даволаш ва олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик
тадбирлар.
- Ўзбекистон Республикасида полиомиелит касаллигини олдини олиш борасида
ўтказилган эмлаш тадбирларининг натижалари.
- ВИЧ инфекциясини юқтирган инсонларда ўсма касалликларини кечиши.
- ВИЧ инфекциясини юқтирган беморларни антиретровирусний терапия даво муолажалари кўллаш самаралари.
- Республикамиз ҳудудига қўшни давлатлардан карантин ва ўрта ҳавфли юқумли
касалликларнинг кириб келишини олдини олишда санитария назорат пунктларининг тутган ўрни ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
- Юқумли касалликлар устидан электрон маниторинг тизимини ўрнатиш бўйича
амалга оширилаётган тадбирлар.
- Вирусли гепатит касаллигига қарши олиб борилаётган тадбирлар, эмлаш ишларини баҳолаш каби мавзуларга атрофлича тўхталиб ўтилади.
Илмий-амалий анжуман кун тартибида шунингдек, МДҲ давлатлари ва Ўзбекистонда тиббиётнинг даволаш-профилакгика соҳасида олиб борилаёган янги илмий изланишлар, олинган натижалар ва уларнинг тиббиёт амалиётига тадбиғи ҳақида маърузалар тингланади ҳамда мухокама килинади.

Форма обратной связи
Сайты Единой информационной сети
Медицинского портала Узбекистана
Вопросы-ответы