o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Харьков дипломдан кейинги таълим тиббиёт Академияси врачлар малакасини ошириш курсига таклиф этади

25.09.2013

Харьков дипломдан кейинги таълим тиббиёт Академияси врачлар малакасини ошириш курсига таклиф этади

ХДКТТА (http://med.edu.ua) Харьков дипломдан кейинги таълим тиббиёт Академияси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги муассасалари ходимларини врачлар малакасини ошириш курсига таклиф этади.

Мутахассисларни муайян мавзулардаги малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари биринчи Илова бўйича олиб борилади. Шунингдек мутахассисликлар ва ХДКТТА кафедралар номи ҳам иловада келтириб ўтилган. ХДКТТА календар режаси* билан: http://www.med.edu.ua/ukr/category/studies_in_academy/plan сайти орқали танишишингиз мумкин.

Врачлар малакасини ошириш курслари ўқув машғулотларидан кейин иккинчи иловада кўрсатилган тарзда сертификатлар тақдим этилади.

Харьков дипломдан кейинги таълим тиббиёт Академиясида таълим олиш учун қўйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

  1. Дипломнинг баҳолари кўрсатилган ҳолда асл ва кўпайтирилган нусхаси (украин ёки рус тилидаги таржимаси нотариал тасдиқланган бўлиши лозим).
  2. Ҳужжат топширувчининг саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотнома. Маълумотнома расмий ҳолда яшаётган мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари томонидан тасдиқланган бўлиши керак. (Маълумотнома Украинага таълим олишга келишдан олдин 2 ой олдин берилиши лозим). Маълумотнома рус тилига нотариал тасдиқланган бўлиши лозим.
  3. ОИВ инфекциясининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ҳужжат.
  4. Тўғилганлик гувоҳномасининг асл ва таржима қилиниб, нотариал тасдиқлатилган нусхаси.
  5. 3 дона фотасурат (60х40мм).
  6. Интернатура ва ихтисослик тугатилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл ва кўпатирилган нусхаси (Шифокор-мутахассислик сертификати).
  7. Никоҳ гувоҳномасининг расмий тасдиқланган нусхаси (агар диплом бошқа фамилияда бўлса). Гувоҳнома ҳам рус ва украина тилларига нотариал таржима қилинган бўлиши лозим.
    Академияда таҳсил олиш учун машғулотлар бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ташқи иқтисод департаментига ариза топшириш лозим. ( Аризаларни ССВнинг Ташқи иқтисод департаменти директори А.Э. Сидиқова номига, ёки маъсул ходим Қарабаев Дилшод номига ёзишлари мумкин).

*Битта ихтисослик учун гуруҳлар бўйича мурожаатларни гуруҳ учун қулай вақтда ўқув машғулотларини ўтказиш ташкиллаштирилади. (5 нафардан 8 нафаргача бўлган даврларда).

Тўлиқ маълумотлар бўйича Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолият депатраментидан олишингиз мумкин.

Алоқа қилиш учун маълумотлар:
Манзил: 100007, Ташкент шаҳри, Паркентская кўчаси, 51.
Телефон: (+99871) 150-33-74

Маъсул ходимлар:
ФНШ: Д.Х. Карабаев
Телефон: (+99871) 150-33-74
Электрон почтаси: dilshod.karabaev@minzdrav.uz
Қабул кунлари ва вақти: Сешанба, Чоршанба, Пайшанба, Жума соат 16:00 дан 18:00 гача.


 


Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz