o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Ўзбекистонда ОИВга чалинган инсонларни ҳаётий зарур хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

19.07.2014

Ўзбекистонда ОИВга чалинган инсонларни ҳаётий зарур хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

Ўзбекистонда ОИВга чалинган инсонларни ҳаётий зарур хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

Ҳаммага маълумки, ОИВ/ОИТС га чалинган инсонлар қўшимча эътиборга муҳтож бўлиб, бу ОИВ/ОИТС эпидемияси билан курашишни кенгроқ тарғиб қилиш ва тиббий бўлмаган бошқа хизматлар спектрларини кенгайтиришга олиб келади.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, ОИВ/ОИТС га чалинган инсолар профилактикаси, уларни даволаш ва парваришлаш бўйича “Ишонч ва ҳаёт” ННТ ОИТС билан курашиш марказлари билан “Ўзбекистонда ОИВга чалинган инсонларга зарурий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилмоқда. Бунда улар асосий урғуни АРВТни қўллаш имкониятини кенгайтириш, ОИВ билан яшовчиларнинг ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ҳамкорлик доирасида ОИВга чалинган инсонларга мульти-дисциплинар командалар тизимлари орқали даволаш хизматларини кўрсатиш, парваришлаш ва қўллаб қувватлаш, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “тенг” салоҳиятга эга бўлган консультантларни кўпайтириш ва бу орқали АРВТ дан фойдаланиш имкониятларини оширишга, даволашга бўлган маъсулиятни кўчайтиришга, ОИВ га чалинган инсонларни тиббий-ижтимоий қўллаб қувватлаш ва уларнинг яшаш даржасини яхшилаш борасидаги масалалар ҳал қилинмоқда.

Лойиҳа доирасида қўйидаги вазифалар қўйилган:

- ОИВ га чалинган беморларга хизмат кўрсатиш мақсадида танлаб олинган ҳудудлардаги МДК ишларини қўллаб-қувватлаш.

- ОИВ га чалинганларни АРВТ бўйича хабардорлик даражасини ошириш ва ушбу инфекцияни юқтирган инсонларни тиббий муассасаларга тез-тез боришини таъминлаш ва АРВТдан фойдаланиш имкониятини ва истагини ошириш.

- ОИВ га чалинган инсонлар учун консультантларни ўқитиш ва хабардорлик даражасини ошириш йўли билан МДК тармоғини ривожлантириш ва уларнинг салоҳиятини ошириш ва бу билан мақсадли гуруҳ кўламини кенгайтириш ва ОИВ инфекцияси билан ҳаёт кечирувчилар учун тиббий бўлмаган хизмат спектрларини кенгайтириш.

- Лойиҳани самарали амалга ошириш учун мониторинг, ички таҳлил ва ҳужжатлаштириш тизимларини ташкил этиш, ҳудудлар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кутилган натижага эришиш.

“Ўзбекистонда ОИВ билан яшовчи инсонларга зарурий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш” лойиҳа таркиблари доирасида “Ишонч ва ҳаёт” ННТ ОИВга чалинган инсонлар учун қўйидаги хизматлар рўйхатини тақдим этади:

- МДК тизимлари орқали ОИВга чалинганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;

- ОИВ га чалинганлар учун “Тенгма-тенгига” мустақил консултациялар ташкил этиш;

- Ташҳисга кўникиш учун психологик ёрдам;

- АРВТга тайёрлаш бўйича гуруҳли консултациялар;

-АРВТ га тайёргарлик кўриш учун индивидуал консултация;

-Ўзаро ёрдам бериш гуруҳлари ва психологик кўмак;

- АРВТ ва у бўйича гуруҳлар фаолияти бўйича маълумотлар;

- ОИВ га чалинган инсонлар оғирлашган ҳолатларда уларни тиббий ёрдам ёки хизмат кўрсатишгача олиб бориш;

-Бошқа хизматларга йўналтирилган ОИВ беморларни кузатиш;

- ОИВ беморлари оғир аҳволда қолганда уларнинг ўйларига ташриф буюриб, уларга психологик ёрдам кўрсатиш;

- ОИВ беморларининг муҳтожларини озиқ-овқат билан таъминлаш (мезонлар бўйича).


 


Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz