АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Ота-оналар учун фойдали ахборотлар

25.10.2013
2014 йилнинг иккинчи ярмида иммунизация Миллий календарига янги вакцинация киритилди ва бу ротавирус вакцинаси дея ном олди. Уни икки уч ойлик болаларга қўллашади. Узоқ вақтлар вакцина АҚШ ва Европада мавжуд эди холос. Болаларга вакцинацияни ташкиллаштиришдан асосий мақсад болаларни ушбу инфекциядан умуман  қутқаришдир.
10.06.2013
Агар Сиз фарзандингизни озгина безовталанганлигини ёки кўриниши ёмонлигини сезсангиз, шифокорни тезроқ чақиринг ёки яқинроқ шифохонага олиб боринг.
10.06.2013
Болангизнинг ҳароратини ўлчанг, унда ҳақиқатдан ҳам ҳарорат мавжудлигини аниқланг. Ҳарорат ўлчашнинг энг осон йўли қўлтиқ тагига электр термометрини қўйиб ўлчаш ҳисобланади(ёки ўз шифокорингиз ва ҳамширангиз тавсия қилган услубда ўлчанг). Қўйидаги жараёнлар ҳароратни пасайтиришга кўмаклашади:
  • Фарзандингизга кўпроқ суюқлик беринг.
  • Болангизни енгил кийинтиринг. Уни ўраб-чирмаманг.
  • Боланинг лабларини илиқ сувда артинг.
  • Шифокор тавсияси билан болангизнинг оғирлиги ва ёшига қараб оғриқ қолдирувчи дори беринг. Асло аспирин бера кўрманг. Бир соатдан кейин болангиз ҳароратини яна бир бор текшириб кўринг. Зарурият бўлганда кўрсатмага биноан 1-3 кун препаратлардан бериб туринг.
10.06.2013
Болангиз аҳволини яхшилаш учун, сиз қўйидагиларни амалга оширингиз зарур:
  • Зарурият тўғилганда оғриётган жойга тоза, нам материал босинг.
  • Агар қизил ёки оғриётган жой бир кундан кейин янада ёмон кщриниш олса, шифокорингизга тезда телефон қилинг, ёки энг яқин шифохонага фарзандингизни олиб боринг.
  • Шифокорингиз тавсия қилган оғриқ қолдирувчи препаратлар ва ҳарорат туширувчи дориларни ичиринг. Асло аспирин берманг.
10.06.2013
Бола эмланганидан кейин оғриқдан ва ҳароратдан асабийлаша бошлаши мумкин. Шифокорингиз кўрсатмаларига риоя қилиб, оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни пасайтирувчи препапаратлар беринг. Асло аспирин бера кўрманг! Агар фарзандингиз бир кун ичида тинчланмаса, шифокорга мурожаат қилинг ёки яқинроқ тез ёрдам кўрсатиш муассасасига олиб боринг.

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz