2.Лицензиат қайта ташкил этилиши муносабати билан
топшириши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати
(тиббий фаолият кўрсатиш манзили ўзгармаган ҳолда)
а) амалдаги лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи- почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, телефони, факс;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) амалдаги лицензия ва лицензия шартномасининг асли;
г) лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат (энг кам иш ҳақининг 2,5 баробари миқдорида).
3. Лицензиатнинг тиббий фаолият кўрсатиш манзили ўзгарган тақдирда топширилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхат:
а) амалдаги лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, тиббий ихтисослик тури, тиббий хизмат шакли, тиббий муолажа/операциялар ҳажми, почта манзили ва янги тиббий фаолият кўрсатиш манзили, банк муассасасининг номи, банк муассасасидаги ҳисоб рақами, телефони, факс;
б) амалдаги лицензиянинг нусхаси, лицензия шартномасининг асли;
в) ҳудудий Давлат санитария - эпидемиология назорати марказининг аризада кўрсатилган тиббий ихтисослик тури, тиббий хизмат шакли бўйича амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги санитария хулосаси;
г) лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат (энг кам иш ҳақининг 2,5 баробари миқдорида).
Скачать файл : Загрузить

Форма обратной связи
Сайты Единой информационной сети
Медицинского портала Узбекистана
Вопросы-ответы