4. Лицензиат тиббий ихтисослик турининг ўзгариши, қисқариши, кенгайиши муносабати билан топширилиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати:
а) амалдаги лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, тиббий фаолият кўрсатиш манзили, сўралаётган қўшимча тиббий ихтисослик тури ва тиббий хизмат шакли, тиббий муолажа/операциялар ҳажми, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, телефони, факс;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) ҳудудий Давлат санитария - эпидемиология назорати марказининг аризада кўрсатилган тиббий ихтисослик тури ва тиббий хизмат шакли бўйича амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги санитария хулосаси;
г) лицензия талабгорида муайян ихтисослик бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббий асбоб-ускуналари ва аппаратлари рўйхати.
д) “Ўзстандарт” агентлиги органлари ёки ”Ўзстандарт” агентлигида тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулоса;
е) кенгайтирилаётган ва ўзгарган тиббий ихтисослик тури бўйича мутахассис врачлар учун - олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
- амалдаги лицензия ва лицензия шартномасининг асли;
ж) лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат (энг кам иш ҳақининг 2,5 баробари миқдорида).
5.Лицензиат учун филиал очилиши муносабати билан
топшириши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати:
а) амадаги лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- юридик шахснинг номи, почта ва тиббий фаолият кўрсатиш манзиллари, ташкилий-ҳуқуқий шакли, филиал (лар)ининг манзили, филиалда амалга оширилиши мўлжаллаётган тиббий ихтисослик тури ва тиббий хизмат шакли, тиббий муолажа/операциялар хажми, банк муассасасининг номи, ҳисоб рақами, барча манзиллардаги телефон рақамлари, факс;
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) ҳудудий Давлат санитария - эпидемиология назорати марказининг аризада кўрсатилган тиббий ихтисослик тури ва тиббий хизмат шакли бўйича амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида санитария хулосаси;
г) лицензия талабгорида муайян ихтисослик бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд тиббий асбоб-ускуналари ва аппаратлари рўйхати;
д) “Ўзстандарт” агентлиги органлари ёки ”Ўзстандарт” агентлигида тегишли хулосалар бериш ҳуқуқи учун аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан тиббиёт асбоб-ускуналари ва аппаратларининг метрология нормалари ва стандартларига мувофиқлиги тўғрисида берилган хулоса;
е) филиал очилганда: (агар филиал учун янги бош врач тайинланса)- бош врач учун - олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилган тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган, меҳнат дафтарчаси ва бош врач бўлиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси, шунингдек:
филиалдаги мутахассис врачлар учун - олий тиббий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг, кейинги 5 йилда малака оширганлик ва/ёки ихтисослашувдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
ж) амалдаги лицензиянинг нусхаси, лицензия шартномасининг асли;
з) лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат (энг кам иш ҳақининг 2,5 баробари миқдорида).
Скачать файл : Загрузить

Форма обратной связи
Сайты Единой информационной сети
Медицинского портала Узбекистана
Вопросы-ответы