o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил «1» июндаги «171» -сонли буйруғига 1-илова

01.06.2009

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил «1» июндаги «171» -сонли буйруғига 1-илова

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукумат портали»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 17 декабрдаги 259-сонли қарорига мувофиқ Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига (кейинги ўринларда Портал деб аталади) жойлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ахборот хизматлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 22 сентябрдаги 203-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган ташкилотларнинг ахборот хизматлари ушбу Низом талабларига риоя этилишини мувофиқлаштирадилар ва назорат қиладилар, уларнинг натижалари юзасидан ташкилотлар раҳбарларига мунтазам равишда ахборот тақдим этадилар.

II. Порталга жойлаштириш учун тақдим этиладиган

материаллардаги ахборотнинг мазмуни

3. Порталга жойлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ва ушбу буйруқ билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ белгиланади.

4. Порталга жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотда давлат ёки хизмат сири ҳисобланадиган маълумотлар, ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.

5. Порталга жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ҳаққоний, яхлит, аниқ тизимли ва мавзу боблари бўйича тақсимланган бўлиши керак.

6. Порталга жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, ахборотларнинг рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек бошқа тиллардаги мазмуни бир хил, ёхуд қисқартирилган версиялари бўлиши мумкин.

III. Ахборотларни тақдим этиш тартиби

7. Порталга жойлаштириш учун ахборотларни тақдим этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқарма ва бошқармаларининг жорий фаолияти бўйича ахборотларни, шу жумладан Порталга жойлаштириш учун мўлжалланган вазирликнинг вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, республика миқёсидаги муассасалари томонидан тақдим этилган ахборотларни белгиланган тартибда тайёрлайдилар, умумлаштирадилар ва уларни белгиланган муддатларда матбуот котибига тақдим этадилар.

9. Вазирликнинг матбуот котиби барча бошқармалар, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва республика миқёсидаги муассасалар томонидан тақдим этилган Порталга жойлаштирилиши керак бўлган ахборотларни белгиланган тартибда тайёрлайди, умумлаштиради ва уларни белгиланган муддатларда Порталга жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмаларига тақдим этади.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган ахборотларга Соғлиқни сақлаш вазири ёки вазир томонидан тайинланган масъул шахс томонидан имзо қўйилади.

11. Электрон манбалардаги ахборотларни бевосита ёки электрон почта орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлимига бериш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби томонидан амалга оширилади ва улар электрон рақамли имзо воситалари ёрдамида тасдиқланган бўлиши ёки қоғоздаги имзоланган нусхаси билан биргаликда берилиши керак.

12. Ахборот материалларини жойлаштириш ҳамда уларни тақдим этишга рухсат бериш бўйича масъул шахсни тайинлаш ёки озод қилиш тўғрисидаги ахборот вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмасига шу куннинг ўзида ёзма равишда етказилиши керак.

IV. Якуний қоидалар

13. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилган ахборотнинг ҳаққонийлиги ва долзарблиги юзасидан ахборот материалларини жойлаштиришга рухсат бериш бўйича масъул бўлган шахс ҳамда вазир жавоб берадилар.

14. Ахборотларнинг сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш юзасидан вазирликнинг матбуот котиби жавоб беради.


Дата принятия:  01.06.2009

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz