o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

ДХС буйича буйрук №40

30.03.2010

   Аҳоли репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш борасида исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш мақсадида замонавий контрацепция турларидан ихтиёрий жарроҳлик контрапцепция усули юқори самарали ҳисобланади.

   Мазкур амалиётни лапороскопик йўл билан бажаришда жароҳатнинг деярли бўлмаслиги хамда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг кескин камайиши аёллар учун қулайлик яратади. Ушбу лапороскоп ускуналари ҳудудларнинг республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларида мавжудлигини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 18 августдаги 7/25-сонли Хайъат қарори 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

   1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бош директори А.М.Хаджибаевга:

   1.1. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудий филиалларида ихтиёрий жарроҳлик контрацепция амалиёти тадбиқ қилинсин.

   1.2. Ихтиёрий жарроҳлик контрацепция амалиётини юқори малакали сертификатланган мутахассислар томонидан аёлларнинг ёзма розилиги асосида бепул ўтказилиши таъминлансин.

   2. Белгилаб қўйилсинки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида ихтиёрий жарроҳлик контрацепция амалиёти 2010 йил сарф-харажатлари сметаси доирасида амалга оширилади.

   3. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов ва вазир ўринбосари А.И.Камилов зиммаларига юклатилсин.

Вазир                                                                             А.И.Икрамов


Номер документа:  №40
Дата принятия:  15.02.2010

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz