o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Приложение к приказу №250 от 6.06.2007г.

17.04.2010

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг

2007 йил “6” июндаги

№250 - сонли буйруғига

И Л О В А

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича

Н И З О М

1. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг умумий қоидалари.

Ўзбекистон, Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, ушбу қонун фуқароларнинг давлат органларига мурожаатлари сохасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланишлари бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлар ва қонуний манфаатларига путур етказмасликлари керак.

Фуқароларнинг мурожаатлари якка тартибда ёки жамоа бўлиб таклиф, ариза ва шикоят кўринишида киритилади.

Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинлилари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этлган мурожаатидир.

Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаширишга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаатидир.

Шикоят фуқароларнинг бузулган ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тизими тасарруфидаги муассасаларда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф, ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Ёзма мурожаатларида мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.

Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у хақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва қонуннинг 6-моддасига биноан кўриб чиқилмайди.

Фуқароларнинг муассасаларга газеталар, журналлар, телевидение, радио ва бошқа оммовий ахборот воситалари, тахририятлари орқали келиб тушган мурожаалари ушбу қонунда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқлади.

Фуқароларнинг оммовий ахборот воситаларига йўлланган мурожаатларидан оммовий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун хужжатларига мувофиқ жамоат фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланиши мумкин.

Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрилик асосида амалга оширилади. Хеч ким бирон бир мурожаатни ҳимоя этишга ва унга қарши қаратилган харакатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон, Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланаётганда уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб камситиш таъқиқланади.

Фуқароларнинг мурожаатлари албатта қабул қилиниши, қўриб чиқилиши керак.

Фуқаро унинг мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга беришга ҳақли.

Фуқароларнинг мурожаатларини қўриб чиқилишида фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва, агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар давлат органлари ходимлари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Мурожаатга таалуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.

Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

Фуқароларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органлари мурожаат этганликлари учун таъқиб қилиш ман этилади.

Аризаси бўйича қабул қилинган қарор устидан фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлар берилиши учун муддат белгиланмайди. Айрим ҳолларда муайян давлат органниинг ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиқиш имкониятига, фукароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ўз вақтида рўёбга чиқариш, уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя этилишини таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра, бундай давлат органларига ариза таклиф ва шикоятларни бериш муддати белгиланиши мумкин.

Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят фуқарога унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракатлар содир этилганлиги ёки қарорлар қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан узоғи билан 1 йил ичида берилиши мумкин. Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат ариза ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи томонидан тикланади.

Фуқаронинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар берилади.

Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган муассасаларга ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқарони ўзига қайтарилади.

Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақида таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.

Қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ва шикоятни кўриб чиқиш муддати раҳбар томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

Юқори ташкилотлардан келаётган фуқароларнинг ариза, шикоят ва хатларида муддат белгиланган булса, уларни кўриб чиқиш жараёнида текширув ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиш ва бошқа чора-тадбирлар ўтказилиши зарур бўлганда, юқори ташкилотга муддатни узайтириш тўғрисида маълумот юборилди.

Мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда фуқаро мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборот олиш, важларини шахсан баён этиш ва изоҳлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвакат ёки ўз вакили хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатни кўриб чиқаётган муассасаларнинг рахбарлари фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлашлари шарт.

Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.

Ариза ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор шахси, агар фуқаро қарорга рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.

Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан муассаса, унинг мансабдор шахси мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қлиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора – тадбирлар кўриши ҳам шарт.

Фуқаролар мурожаатлари моҳият - эътибори билан асосан жорий йилда бир марта хатлар булимида қайд қилинади ва рўйхатга олинади.

Қайд этилган масала юзасидан муаллифдан келган бошқа барча хатлар такрорий ҳисобланади. Такрорий мурожаатни кўриб чиқиш ва талабни қондириш биринчи хат қайси мутасадди ташкилот томонидан кўриб чиқилган бўлса, ўша муассаса зиммасига юклатилади. Шикоятга фуқаронинг мурожаати бўйича аввал қабул қилинган қарор ёки унинг кўчирмаси, шунингдек шикоятни кўриб чиқиш зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Рўйхатдан ўтказилаётганда хатнинг биринчи бетини юқори ёки пастки ўнг бурчагига иложи борича матндан бўш жойга рўйхатга олиш муҳри босилади, унда хат олинган сана ва жорий йилнинг тартиб рақами қайд этилади.

Бўлимга келган мурожаатлар шу куниёқ танишиб чиқилади ва ижрочига тегишли топшириқлар бериш учун раҳбариятга тақдим этилади.

Раҳбар кўрсатмасида ижрочининг исми-шарифи, бажариш усули, тартиби ва муддати, имзо ва имзо чекилган вақти кўрсатилади.

Рўйхат варақаларида хатда кўтарилган масаланинг қисқача мазмуни, хат келган вақти кўрсатилади, хат муаллифи тўғрисида маълумот, унинг манзилгоҳи, хатда кўтарилган масалаларни кўриб чиқиш бўйича раҳбарнинг топшириғи қайд этилади. Варақанинг орқа томонига топшириқнинг қандай ижро этилаётганлиги ва муддатлари қайд этиб борилади.

Рўйхат варақалари тўлдирилгандан кейин муайян тартибда жойлашган картотекаларда сақланади. Назоратга олинган хатлар-назорат картотекаларда, ижрони мунтазам текшириб бориш учун қулай тартибда сақланади.

Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан муассаса давлат органи, унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.

Тайёрланган хатни имзолаш учун раҳбарга тақдим қилишдан аввал ижрочи унинг мазмуни, манзилгоҳининг тўғрилигини текшириб кўради ва хат нусхасининг чап бурчагига имзо чекади. Тайёрланган хатнинг мазмуни ва тўғри ёзилганлиги учун ижрочилар ҳамда ушбу хатни имзолаган шахслар жавобгардирлар.

Фуқаро қайси тилда мурожаат этган бўлса, унга қайтариладиган жавоб ўша тилда берилади.

2.Фуқароларни қабул қилиш тўғрисида умумий қоидалар.

Давлат органларида фуқароларни қабул қилиш ташкил этилади. Фуқароларни қабул қилиш раҳбар ёки бошқа мансабдор шахс томонидан амалга оширилади. Бунинг учун фуқароларни қабул қилиш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб қўйилади.

Қабул - белгиланган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай вақтда ўтқазилади. Қабул жадвали фуқаролар эъиборига етказилади.

Раҳбар ва унинг ўринбосарлари фуқароларни тасдиқланган жадвал асосида қабул қиладилар. Қабул жадвали бинонинг кўринарли жойига илиб қўйилади.

Фуқаро оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак.

Вазирлик Қабулхонасига мурожаат қилган фуқаро заруриятига қараб шаҳар ва вилоят Соғлиқни сақлаш муассасаларига, қуйи ташкилотларга юборилади.

Фуқароларни қабул қилиш тартибини ташкил этиш, оғзаки мурожаатларини ҳисобга олиб бориш ва уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, статистик ҳисоботни тузиш ва уларни таҳлил этиш маъсул ходим томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, фуқароларни қабул килиш , врачлик сирини сақлаш, келувчи шахсларга хайрихоҳлик, ишонч, диққат-эътибор билан қараш, уларни вактида қабул қилиш, қарорларни зудлик билан ва шошилинч тарзда бажарлишини таъминлаш маъсул ходимга юклатилади.

Фуқарони қабул қилиш, агар унинг бир неча бор қилган мурожаати асоссиз, қонунга хилоф ҳусусиятда бўлса ёки унинг мурожаати бўйича қарор қабул қилинган бўлса, рад этилиши мумкин.

Ташриф буюрганларга қабул қилиш варақаси тўлдирилади. Унда мурожаат қилувчи ва мурожаатнинг ҳусусияти тўғрисидаги маълумотлар берилади. Хатда қўйилган масалалар ҳал этилгандан кейин, фуқарони қабул қилган ходим натижалар тўғрисидаги маълумотларни унга қайд этиши лозим.

Мукаммал тўлдирилгандан кейин ҳисоб варақалари муайян тартибда жойлашган картотекаларда сақланади.

3. Фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилишини назорат қилиш

Ўзбекистон, Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, мурожаатларни рўйхатга олиш, умумлаштириш ва расмийлаштириш ишлари масъул шахсга юклатилиши лозим.

Фуқаролар текшириш материаллари билан шахсан танишишлари, қўшимча маълумотлар тақдим этишлари мумкин. Улар масалани кўриб чиқиш якунлари юзасидан ёзма жавоб олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор амалда бажарилганидан кейингина унинг ижроси тугалланган ҳисобланади. Шикоят ёки аризада кўтарилган масалалар синчиклаб текширилиб, ўрганилиб, аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилганидан, ҳуқуқий адолат тикланганидан ва аризачи, кўрилган чора - тадбирлар тўғрисида хабардор қилинганидан ёки унинг талаблари асоссиз эканлиги унга тушинтирилгандан кейингина мурожаатнинг ижроси тугалланган ҳисобланади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз, асоссиз, қонунга зид қарорлар қабул қилганлик, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини бошқача тарздаги бузилишига йўл қўйганлиги учун мансабдор шахслар ушбу Қонуннинг 24-моддасига биноан интизомий жазо оладилар.

Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини рўйхатга олиш картотекалари (журналлари) 3 йил сақланади, меҳнаткашлар мурожаатлари, хатлар бўйича ёзишмалар 3 йил, ишдаги жиддий ўзгаришларга тааллуқли ёки нуқсон ва камчиликларни бартараф этишга ёрдам берувчи масалалар юзасидан ёзишмалар доимо олиб борилади.

Фуқаролар мурожаатларига доир ҳужжатларнинг сақланиб бориши учун жавобгарлик Соғлиқни сақлаш муассасаларида хатлар билан шугулланувчи шахсларга юклатилади.

Фуқаролар мурожаатларига берилаётган жавоб хатининг охирги варакасининг нусхасида ижрочининг исми-шарифи ва телефон рақами кўрсатиб қўйилган бўлиши зарур.

Маълумотномага, баъзи бир масалалар узрли сабабларга кўра узил-кесил, охиригача ҳал этилгани йўқ деб қайд этилган бўлса, хатлар бўлимида узил-кесил ҳал қилинмагунча қўшимча назорат остида бўлади.

______________________ вилоят Согликни саклаш тизимидаги тиббий муассаса раҳбарияти томонидан

2006 ва 2007 йилларнинг 6 ойлигида кўриб чиқилган фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида маълумот

Рахбар ва унинг ўринбосарлари

2006 йил

2007 йил

хатлар

қабул

хатлар

қабул

1

2

3

4

5

6



















Рахбар: Имзоси

2-жадвал

______________________ вилоят Согликни саклаш тизимидаги тиббий муассаса раҳбарияти томонидан

2007 йилнинг 6 ойлигида фуқаролардан тушган ёзма мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумот

Мурожаатларда кўтарилган масалалар

Мурожаатлар сони

Бошкарма аппаратида кўрилган

Ҳудудий идораларга юборилган

Тегишли идоралар ва ҳокимиятларга юборилган

1

2

3

4

5

6





















Рахбар: имзоси

3-жадвал

______________________ вилоят Согликни саклаш тизимидаги тиббий муассаса раҳбарияти томонидан

2007 йилнинг 6 ойлигида фуқаролардан тушган ёзма мурожаатларнинг назоратга олииганлари бўйича таҳлили

Мурожаатларда кўтарилган масалалар

Мурожаатлар сони

Такрорий

Назоратга олинган

Жумладан

Кўриб чиқиш муддати бузилган

Чоралар кўрилди

Тушун-тирилди

рад зтилди

кўриб чи-қилиоқда

1

2

3



5

6

7

8

9











Раҳбар: Имзоси

4-жадвал

______________________вилоят Согликни саклаш тизимидаги тиббий муассаса раҳбарияти томонидан

2007 йилнинг 6 ойлигида оғзаки мурожаатлар ва қабул қилинган фуқароларнинг масалалари бўйича таҳлилий маълумот

Мурожаатларда кўтарилган масалалар

Масъул ходимлар қабули

Раҳбарлар қабули

Жами

Жумладан

Ижобий ҳал зтилди

Тушунти-рилди

Рад зтилди

Кўриб чиқилиоқда

1

2

3

4

5

6

7

9

8




























Рахбар:Вазир: Имзоси




“ТАСДИҚ Л АЙМАН”

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазири

Ф.Г.НАЗИРОВ

______________________

“6”июн 2007 йил

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ “ФУҚАРОЛАР ЁЗМА МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ХАТЛАР БЎЛИМИНИ ВА АҲОЛИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚАБУЛХОНАСИ” ХОДИМЛАРИНИНГ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

1.Умумий қоидалар

1.Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилган фуқароларни уз соғлиғини ҳимоя қилиш ҳуқуқини эътиборга олиб, уларга ишонч хайрихохлик билан қараш қабул қилиш, маслаҳат бериш Республика тиббиёт муассасаларида малакали шифокор кўрувини уюштириш ва лозим шароитларда Шаҳар, вилоят тиббиёт муассасаларида даволашни ташкил қилиш вазирлик Қабулхонасининг асосий вазифаларига киради.

2.Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигида фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонунда қўйилган талабларга муофиқ. Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги аппаратида, Соглиқни сақлаш-органлари муассасаларида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ахолини қабул қилиш тартиби юзасидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 03.03.2003 йил 96-сонли буйруғи хамда ушбу Низом асосида тасдиқланган жадвал бўйича олиб борилади.

3.Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги қабулхонаси юклатилган вазифалари билан бир каторда оғзаки мурожатлари билан ташриф қилувчи шахсларга ёрдам ва маслаҳат бериш, мурожаатини холисона ҳал этиш ва қабул килинган Қарорни амалда бажарилишини Н а з о р а т килиш.

4.Тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан фуқароларни қабул қилиш I-ТМАнинг клиникаси Республика миқёсидаги клиник текшириш марказининг тиббий ходимлари томонидан уюштирилади.

5. Хатлар бўлими бошлигининг тавсияси билан тайинланган ходим Ўзбекистон Республикасн Соглиқни сақлаш вазирлиги қабулхонасида қабулни бошкаради.

6. Соглиқни сақлаш вазирлигида фуқароларни кундалик қабул қилиш ташкил қилинган. Фуқаролар асосан мурожаат қилинган кунлари 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинадилар.

7. Қабулхона ишининг самарадорлигига баҳо беришнинг асосий мезони бўлиб, келувчиларнинг мурожаатини юқори тоифада, тез ҳал қилиб бериш ва вазирликка, бошқа тиббиёт муассаса бошлиқларига қайд этилган масала юзасидан такрорий мурожаатлар сонининг камлиги ҳисобланади.

Қабулхона врачининг мажбурияти

1. Қабулхона ишини ташкил қилиш, квартал давомида қабулхона иш фаолияти ва фуқаролар мурожаатлари бўйича таҳлил ўтказиш Вазирликка келувчиларни қабул қилиш ишини доимий равишда такомиллаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига келувчиларнинг мурожаатини ҳал қилиш бўйича қўлланма бўладиган ҳужжатларни билиш ва тасдиқланган тартибда мурожаатномаларни тезкорлик билан ҳал қилиш таъминлаш.

З. Зарур ҳолда агар масалани ҳал этишда муассаса томонидан ёрдам керак бўлса, мазкур-муассаса билан алоқа ўрнатиш. Қабулхона врачининг ваколатидан ҳоли бўлган, хал этилиши лозим бўлган масалани вазирлик мутахассисларига ва раҳбариятга тақдим қилиш.

4. Қабулга келувчиларнинг мурожаатлари билан боғлиқ Қарорларни бажарилиш муддатини назорат қилиш.

5. Зарур вақтда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга мухтож бўлган тиббий кўрсатма асосида ёрдам уюштириш.

Қабулхона врачининг хуқуқлари

1.Фуқаролариинг қабули билан боглиқ бўлган вазирлик, муассаса мутахассислари ва шахсан қабулхона врачи томонидан кабул килинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш.

2. Мурожаат этувчининг мурожаатини малакали ҳал этиш учун керакли бўлган тиббиёт муассасида, шунингдек, мазкур муассаса раҳбарияти томонидан маслаҳат уюштириш.

3. Зарур бўлганда маслаҳат учун тиббиёт муассасига йўлланма бериш. Ордер билан таъминланишга ёрдам ташкил қилиш.

4. Қабулхонадан берилган хужжатларни имзолаш.

Қабулхона ўрта тиббиёт ходимининг мажбурияти.

1. Вазирликка келувчиларнинг қабул қилиш тартибини таъминлаш.

“Фуқаролар мурожатларини кўриб чиқиш ва ахолини қабул қилиш бўлими бошлигининг вазифалари”

· Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қонун талаблари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ ва йўриқномалари асосида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишни, ахолини қабул қилишни ташкил қилади.

· Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигида аҳолини қабул қилишни ташкил қилади ва қабул ўтказилишини назорат қилади.

· Бўлимнинг иш режасини тузади. Белгиланган тадбирларни бажарилишини назорат қилади. Ўз вақтида бажарилмаган назорат остидаги масала ёки тадбир юзасидан рахбариятга чора кўриш мақсадида ҳисобат беради.

· Бўлимнинг хар квартал, ярим йил, 9 ой ва I йил давомидаги иш юзасидан ҳисобат тайёрлайди. Аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқаролар қабулини уюштиришни такомиллаштириш мақсадида таклифлар киритади.

· Бошқарма ва оммавий ахборот воситаларидан ва муассасаларидан келган барча хатларни ўз вақтида тўғри ҳал этилишини таъминлайди.

· Назоратга олинган хатлар ижросини мунтазам текшириб боради ва жавоби тайёрланиб, рахбарият томонидан имзоланиб, аризачига ва сўралган идораларга жўнатилгандан сўнг назоратдан чиқаради.

· Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларида фуқаролар мурожаатномаларини ўз вақтида кўриб чиқилишини текшириб туради. Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларидаги иш юритиш тартибини мунтазам равишда текшириб боради ва иш жараёнини такомиллаштириш чораларини кўради.

· Фуқаролар хатлари ва шикоятлари юзасидан иш ҳужжатларини (маълумотнома, хисобот, ахборот хати) тузади, раҳбариятга маълумот учун топширади.

· Вазирлар маҳкамасининг 25.09.2004 йилдага 15-ОПП-3-сонли топшириғига асосан илова қилинган жадвалларга мувофиқ маълумотномалар тайёрланиб, статистик хисобот тузади, иш юритиш тартибини такомиллаштириш борасида фикр-мулохаза юритиб тавсия беради.

· Фуқароларнинг мурожаатномалари билан ишлаш ва уларни қабул қилиш юзасидан методик қўлланмалар ишлаб чикади.

· Мурожаатларни кўриб чикиш муддатларини узрли сабабларсиз асоссиз, қонунга зид қарорлар кабул қилганлик, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини бошқача тарздаги бузилишига йўл қўйганлиги учун мансабдор шахслар ушбу Қонуннинг 24-моддасига биноан интизомий жазо оладилар.

ХАТЛАР БЎЛИМИНИНГ I-КАТЕГОРИЯДАГИ МУТАХАССИСНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

· Соғлиқни сақлаш вазирлигига келган хатларни бирламчи кўрикдан ўтказади, рўйхатга олади, ариза учун назорат - қайдлов варақасини ва талонини тўлдиради, хатнинг мазмунига кўра кўрсатма олиш учун раҳбариятга тақдим қилади.

· Хатларни кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ҳакида қайдлов назорат карточкаларида белгилайди. Тугалланган хатларни раҳбарият, бўлим мудирларининг рухсати билан назоратдан чиқаради.

· Соглиқни саклаш вазирлиги аппаратида фуқаролар қабулини ташкил қилишда иштирок этади.

· Қабул бўлимининг иш фаолиятини ва фуқароларнинг мурожаатини таҳлил қилишда қатнашади, Вазирликка келувчилар қабулини доимий равишда ташкил қилади.

· Раҳбариятнинг келувчилар, қабулга келган фуқароларнииг мурожаати юзасидан кабул қилинган Қарорининг бажарилиш муддатини назорат қилади.

· Назорат қилиш ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар ва вилоят Согликни сақлаш муассасаларида, бўлимларида фуқароларнинг мурожаатномаларини бажарилиш жараёнини текширишда иштирок этади.

· Вазирликка келган хатлар бўйича статистик маълумотнома тузишда иштирок этади.

· Вазирликнинг Бошқармаларида ўз вақтида кўрилмаган хатлар бўйича ҳар ҳафтадаги йиғилишга ҳисобот тайёрлайди. Ҳар кварталда, ярим йил, 9 ой ва йиллик статистик ҳисоботларни тайёрлайди

· Назорат қайдлов варакасини ва карточкаларини тузади, уларнинг бўлимда 3 йил давомида сақланишини ташкил қилади, архив материалларини тайёрлайди.

· Такрорий хатларни алфавит тартиби билан картотекадан текширади, бошқармаларда, бўлимларда тузилган статистик ҳисоботларни текширади лозим бўлса методик ёрдам беради.

· Хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўйича кўриладиган тадбир юзасидан аризачига ва бошқармаларга маълумотнома беради.

· Маълумотнома картотекаси ишини таъминлайди.

· Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги фукароларнинг мурожаатлари тўгрисидаги қонунга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3 март 2003 йил 96 ракамли буйруғи асосида кабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш аппаратида, Соглиқни саклаш органлари муассасаларида фукароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва аҳолини қабул қилиш тартиби бўйича Хатлар бўлими ходимларининг вазифалари қайта кўриб чиқилди ва бўлимнинг, бошқарманинг умумий мажлисида мухокама қилинди.


Номер документа:  1
Дата принятия:  06.06.2007

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz