o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруғига илова №101 «31» март 2010 й.

29.04.2010

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Буйруғига илова

№101 «31» март 2010 й.

Соғлиқни сақлашнинг даволаш-профилактика

муассасаларидаги тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник

ҳолати бўйича маълумотлар базасининг тузилиш Тартиби

Тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторингини ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда худудий бошқарув идоралари ва соғлиқни сақлашнинг ДПМларини информацион ва амалий жиҳатдан ўзаро фаолият юритишини таъминлашдир.

Ўтказиладиган мониторинг ДПМни оқилона техник жиҳозлаш масаласини оптимал ҳал қилиш, фойдаланилаётган тиббиёт техникасининг яроқлилик ва ҳавфсизлигини назорат қилиш, тиббиёт асбоб-ускуналарини ўз вақтида таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишни таъминлашда таъсир кўрсатиши кўзда тутилади.

Тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини мунтазам назорат қилишни таъминлаш барча ДПМ ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасининг худудий идораларида маълумотлар базасининг ташкил этилиши йўли билан амалга оширилади.

Тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги бўйича маълумотлар тақдимоти ДПМ ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасининг худудий идораларида мезондаги 1-ва 2- шаклларни тўлдириш йўли билан амалга оширилади (илова қилинаётган намуналарга қаралсин).

Маълумотлар базасини шакллантириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғими даволаш-профилактика муассасалари:

1.1. Даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги бўйича, шунингдек тиббиёт асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва уларга қўрсатилган техник сервис хизмати тўғрисида ўз вақтида аниқ маълумот бериш учун масъул шахс (бош шифокор ёки унинг ўринбосари) тайинланиши тўғрисида буйруқ чиқарилади.

1.2. Асбоб-ускуналарнинг носозлиги, унинг номи ҳақидаги маълумотлар, заводда қўйилган рақами, тури, ишлаб чиқарилган йили, носозлиги хусусияти аниқланади ва 1-шакл тўлдирилади ( қоғозда ифодаланган ҳолда ва изоҳларга мувофиқ*).

1.3. 1-шакл (2 нусхада) ДПМ раҳбари (бош шифокор) томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Расмийлаштирилган ва тасдиқланган 1-шаклнинг бир нусхаси илова хати билан соғлиқни сақлашнинг бўйсиниш бўйича юқори турувчи бўғимига берилади, иккинчи нусхаси эса ДПМда 3 йил давомида сақланади.

1.4. Маълумотни тақдим этиш муддати - ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 1-числоси.

2. Соғлиқни сақлашнинг туман (шаҳар) бошқармалари:

2.1. Тиббиёт асбоб-ускуналари техник ҳолатининг мониторинги бўйича таҳлилларни амалга ошириш ва тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш бўйича соғлиқни сақлашнинг туман, шаҳар бошқармалари бўйича масъул шахс (бош шифокор ёки унинг ўринбосари) тайинланиши тўғрисида буйруқ чиқарилади.

2.2. Жавобгар шахс, белгиланган муддатда ҳар бир ДПМдан 1- шаклга асосан ўз вақтида қоғозга ёзилган ҳолда маълумотлар олиш (изоҳларга мувофиқ) ишларини амалга оширади.

2.3. Ҳар бир ашё бўйича шаклнинг барча банди ва графаларида тўлдирилган маълумотлар таҳлили ДПМ раҳбарининг муҳр билан тасдиқланган имзоси билан амалга оширилади.

2.4. Расмийлаштирилган шаклларни (ҳужжатлар реестри иловаси билан) соғлиқни сақлашнинг бўйсиниш бўйича юқори турувчи бўғимига топшириш илова хати билан амалга оширилади.

2.5. Маълумотларни тақдим этиш муддати ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 5-числоси.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашнинг вилоят бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси:

3.1. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашнинг вилоят бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси соғлиқни сақлашнинг туман, шаҳар бошқармаларининг маълумотларига биноан ДПМлардаги тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги бўйича маълумотлар базасини умумлаштириш ва таҳлил қилишни амалга ошириш бўйича масъул шахс тайинлангани тўғрисида буйруқ чиқарилади.

3.2.Масъул шахс белгиланган муддатда соғлиқни сақлашнинг ҳар бир туман ва шаҳар бошқармаларидан 1-шакл бўйича қоғозда ифодаланган маълумотларни олиш ишларини ташкил этади.

3.3. Қорақалпоғистон Республикаси ва соғлиқни сақлашнинг вилоят бошқармалари бўйича тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини таҳлил қилиш ва умулаштирилган маълумотлар базасини расмийлаштириш ишларини амалга оширади.

3.4. Минтақавий маълумотлар базаси таҳлили асосида 2-шакл бўйича умумлаштирилган маълумот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармасига қоғозда ифодаланган ҳолда ва маълумотнинг электрон ҳолати (E-mail): uzmedtec@med.uz почтасига юборилади.

3.5. Минтақанинг 1-шакл бўйича қоғозда ва электрон ҳолатда умумлаштирилган маълумотлар базаси бошқарманинг худудий идораларида сақланади.

3.6. Маълумотни тақдим этиш муддати - ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 1-числоси.

4. Тиббиёт олий ўқув юртларининг ректорлари, илмий тадқиқот институтлари ва ихтисослаштирилган марказлар директорлари, республика ДПМнинг бош шифокорлари:

4.1. ДПМларида тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги бўйича, шунингдек тиббиёт асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва уларга қўрсатилган техник сервис хизмати тўғрисида ўз вақтида аниқ маълумот бериш учун масъул шахс (бош шифокор ёки унинг ўринбосари) тайинланиши тўғрисида буйруқ чиқарилади.

4.2. ДПМда асбоб-ускуналарнинг носозлиги, унинг номи ҳақидаги маълумотлар, заводда қўйилган рақами, тури, ишлаб чиқарилган йили, носозлиги хусусияти аниқланади ва 1-шаклга қоғозда ифодаланган ҳолда ва электрон ҳолатда киритилади (изоҳларга мувофиқ*).

4.3. 1-шакл (2 нусхада) ДПМ раҳбари (бош шифокор, директор) томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Расмийлаштирилган ва тасдиқланган 1-шаклнинг бир нусхаси илова хати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармасига, электрон ҳолати uzmedtec@med.uz почтасига юборилади, иккинчи нусхаси эса ДПМда 3 йил давомида сақланади.

4.4. 1-шакл бўйича маълумотларнинг умумлаштирилган базаси қоғозда ва электрон ҳолатда ДПМларда сақланади.

4.5. Маълумотни тақдим этиш муддати - ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 1-числоси.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси ва “Ўзтибтехника” МЧЖ:

5.1. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 1-числосида 1-шакл бўйича тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари ва ихтисослаштирилган марказлар, республика ДПМларидан қоғозда ва электрон ҳолатда маълумотлар тўплашни амалга оширади.

5.2. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 10-числосида 2-шакл бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлашнинг вилоят бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан қоғозда ва электрон ҳолатда маълумотлар тўплашни амалга оширади.

5.3. Ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 20-числосида тақдим этилган материаллар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлиқ тизимидаги тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати таҳлил қилинади ва бу ҳақда жамланган маълумотларни тайёрлаш амалга оширилади.

_______________________________________________________________________

Изоҳ:

* 1-шаклни тўлдиришда тиббиёт асбоб-ускуналари рўйхатига

киритилмайди:

-тиббиёт мебели ва юмшоқ анжомлар (шу жумладан, маиший музлатгич);

-тиббиёт асбоблари мажмуи (асбоблар тўплами, асбобларнинг айрим турлари);

-майда мосламалар ва ашёлар (қон клеткаларини ҳисобловчи камералар, Панченко аппаратлари, дозаторлар, тарози, қум соат, стериллаш бикслари, Амбу қопчалари ва ҳоказо);

-тиббиёт жиҳозлари ва реактивлар (бужлар, фонендоскоплар, катетерлар ва бошқалар).

киритилади:

-рентген нурланиши асосидаги аппаратуралар, тиббиёт, жарроҳлик, стоматологияда фойдаланиланишга мўлжалланган (компьютер ва магнит-резонанс тамографлари, рентген аппаратлар – стационар, кўчма, ангиографик, флюорография аппаратлари);

-наркоз-нафас олиш асбоб-ускуналари;

-лаборатория асбоб-ускуналари (ФЭКлар, анализаторлар, центрифугалар, термостатлар, микроскоплар, дистилляторлар ва бошқалар);

-стерилизация асбоб-ускуналари (автоклавлар, қуритиш-стериллаш шкафлари, стерилизаторлар ва бошқалар);

-ультратовуш асбоб-ускуналари (стационар ва портатив);

-эндоскопия асбоб-ускуналари (бронхоскоплар, эндоскоплар, фиброскоплар ва бошқалар);

-гемодиализ асбоб-ускуналари ва сувни тозалаш асбоб-ускуналари;

-жарроҳлик асбоб-ускуналари (операция столлари, соясиз жарроҳлик ёриткичлари, электрожарроҳлик скальпеллари, коагуляторлар ва бошқалар);

-офтальмологик ва ЛОР асбоб-ускуналари;

-мониторлар ва монитор тизимлари;

-электрокардиографлар ( портатив ва кўп каналли);

-диагностика аппаратлари ва мосламалар;

-физиотерапевтик асбоб-ускуналари;

-тиббиётга оид бошқа йирик аппаратлар.


Дата принятия:  31.03.2010
Источник:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Дополнительно:  Буйруқ № 101“Тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторингини ташкил қилиш тўғрисида” / 2-сонли Шакл (Вилоят ССБ, Тошкент шаҳар ССБ томонидан тўлдириш учун) / 1-сонли Шакл (Даволаш-профилактика муассасаси томонидан тўлдириш учун)

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz