o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруқ №230 «Асосий дори воситалари рўйхати»ни тасдиқлаш тўғрисида

21.07.2010

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2009 yil “24 июл 230 .

Toshkent sh.

«Асосий дори воситалари рўйхати»ни

тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш–профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш ишларини яхшилаш, дори воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва аҳолига кўрсатилаётган даволаш–профилактика ёрдамининг сифатини яхшилаш мақсадида

ТАСДИҚЛАЙМАН:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Асосий дори воситалари рўйхати» (иловага мувофиқ).

Б У Ю Р А М А Н:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази директори (М.Я.Ибрагимова)га:

1.1. Ушбу буйруқ матни ва у билан тасдиқланган «Асосий дори воситалари рўйхати»ни керакли миқдорда кўпайтириб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, республика миқёсидаги даволаш–профилактика муассасаларига, илмий–текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ва марказларга етказилсин.

2 Даволаш–профилактика ёрдами Бош бошқармаси бошлиғи (Д.Б.Миразимов), Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи (С.Х.Расулева). Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази директори (М.Я.Ибрагимова) ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош мутахассислари билан биргаликда барча стационар ва амбулатор даволаш–профилактика муассасаларининг «Асосий дори воситалари» рўйхати асосида «Муассасалар учун дори воситалари формулярлари»ни ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин (муддат 2009 йил 15 августгача).

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш

бошқармаларига, республика миқёсидаги даволаш–профилактика муассасалари ва санитария–эпидемиология назорати марказлари, илмий–текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, марказлар, сиҳатгоҳларининг раҳбарларига:

3.1. Ушбу буйруқ матни ва у билан тасдиқланган «Асосий дори воситалари рўйхати» ижро учун қабул қилинсин ва зарур миқдорда кўпайтириб барча ҳудудий даволаш–профилактика ва санитария–эпидемиология назорати муассасаларига етказиш таъминлансин.

3.2. Барча даволаш–профилактика муассасаларининг мутасадди раҳбарлари ушбу буйруқнинг ижроси ва «Асосий дори воситалари рўйхати»ни шифокорларга етказилиши ҳамда тушунтириш ишларини олиб борилиши учун бевосита маъсул эканликлари уқтириб ўтилсин.

3.3.Ҳудудлардаги даволаш–профилактика муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига дори воситаларини харид қилиш, Доимий фаолиятдаги ҳайъат иштирокида, фақатгина муассаса формулярига киритилган дори воситалари рўйхати бўйича, рақобат нархлари асосида амалга оширилсин.

3.4. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан харид қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларини бюджет маблағи хисобига сотиб олишда, махаллий ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситаларини биринчи навбатда сотиб олиниши инобатга олинсин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекциясига:

4.1.Даволаш–профилактика муассасаларида дори воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши, ҳамда махаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларини харид қилиниши режа асосида доимий назоратга олинсин.

5. «Дори-Дармон» АК бошқаруви раиси (У.С.Салихбаева)га:

5.1.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш–профилактика муассасаларининг буюртмаларига биноан дори воситаларини сотиб олиш биринчи навбатда муассасалари формулярлари рўйхати асосида амалга ошириш кўзда тутилсин.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти директори (З.Ж.Муталова), ҳамда «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш» газетаси ижрочи муҳаррири (И.Соатова)га:

6.1. Ушбу буйруқ, ҳамда йўналишлар бўйича тасдиқланган формулярлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтида, ҳамда «Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш» газетасида чоп этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 22 декабрдаги 539-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари М.Х.Ходжибеков зиммасига юклатилсин.

ВАЗИР                                                                                                                                   А.И.Икрамов


Номер документа:  230
Дата принятия:  24.07.2009
Дополнительно:  Приложение к приказу №230

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz