o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруқ № 191 "Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги"

17.08.2010

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2010 йил “18” 06                                                                                                                                                                                 №191

Тошкент ш.

Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Фукаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-мода) ва “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-мода) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 авгусдаги 404-сон “Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 1999 йил 14 январдаги 18-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


Вазир                                                                                                                                                                             А.Икрамов


Номер документа:  191
Дата принятия:  18.06.2010
Дополнительно:  Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 18 июндаги 191-сон буйруғига ИЛОВА / 1-илова Дори воситаларининг хавфли комбинациялари РЎЙХАТИ / 2-илова Рецепт бланки / 3-илова Асосий рецептура қисқартмалари / 4-илова Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш ЖУРНАЛИ / 5-илова Бир-бирига номутаносиб дори воситалари РЎЙХАТИ / 7-илова Дорихона муассасасида нотўғри ёзиб берилган рецептларни ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ / Услубий Қўлланма

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz