o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруқ № 380 "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"

08.09.2011

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиинг 2009 йил 08 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 319-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида тиббиёт муассасаларини кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, олий хамширалик иши, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларини ишга жалб этишни такомиллаштириш ҳамда хамширалик ишининг меъёрий асосларини ривожлантириш, республикадаги тиббиёт муассасаларини юқори малакали тиббий ходимлар билан таъминлаш мақсадида,

Б у ю р а м а н:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида олий хамширалик иши ва ўрта тиббий ходимларни ишга қабул қилиш тартибини 1-иловага,

2. Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидаги ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар мутахассисликлари ва лавозимлари рўйхатини 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва республика таасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:

3.1. Мутахассисликлар ва лавозимлар рўйхати, шунингдек, тиббиёт коллежлари, қайта тайёрлаш тизими ва олийгоҳларда олган мутахассисликларига боғлиқ бўлган мавжуд тайёргарлик даражасига қараб ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг бўш лавозимларини эгаллаш тартибини қатъий назорат қилиш таъминлансин.

3.2. Соғлиқни сақлаш тизимининг барча даволаш-профилактика муассасалари ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлари ўз малакаларини камида 144 соат ҳажмида (улардан 72 соати иш жараёнидан ажратилган ҳолда, малака оширишни бевосита шакллари бўйича) ҳар 5 йил давомида ошириб туришлари мажбурий деб ҳисоблансин.

3.3. Олий хамширалик иши ва рта бўғин маъмурий ходимларининг (бош, катта ва етакчи ҳамширалар) Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олийгоҳлари томонидан ташкил этилган «Соғлиқни сақлашни ташкил этиш», «Соғлиқни сақлашда менежмент» курслари бўйича малака оширишлари белгилаб қўйилсин.

4. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимовга:

Олий хамширалик иши, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг бўш лавозимларини эгаллаш тартиби амалиётга жорий қилиниши назоратга олинсин.

Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов


Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

«_23_»__12___ 2009 йилдаги

380- сонли буйруғига

1- илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида олий ҳамширалик иши, ўрта тиббий ва доришунос ходимларни ишга қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида олий ҳамширалик иши ва ўрта тиббий ходимларни ишга қабул қилиш, уларнинг аввал эгаллаган лавозими, меҳнат стажи, тажрибаси ва тайёргарлик даражасига қараб бўш ўринларга қабул қилинади.

1.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида олий ҳамширалик иши мутахассислари «Олий маълумотли ҳамширалар» тиббиёт муассасаларига имтиёзли равишда ишга (вазирликнинг 2002 йил 26 июндаги 300-сонли «Олий хамширалик иши мутахассисларини ишга жойлаштириш туғрисида”ги буйруғи) ишга қабул қилинади.

2.Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муссасаларида ўрта тиббий ходимларни ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.

3.Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари лавозимига ишга қабул қилиш, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқарма бошлиқлари томонидан тайинланади.

4.Даволаш-профилактика муассасаларида ҳамширалик иши бўйича бош шифокор ўринбосари, муассаса бош ҳамширалари лавозимига ишга қабул қилиш, суҳбатдан ўтказиш йўли орқали, камида 5 йил иш стажига эга бўлган ўрта тиббий ходимлар 3-даражага муассаса раҳбарияти томонидан тузилган комиссия иштирокида танлов йўли орқали ишга қабул қилинади.

Даволаш-профилактика муассасаларига ҳамширалик иши бўйича бош шифокор ўринбосари, муассаса бош ҳамширалари лавозимига ишга қабул қилиш, танлов асосида ташкил этилиб, қуйидаги комиссия аъзоларидан иборат таркибда амалга оширилади.

- Даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокори (директор) – комиссия раиси;

- Даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокор ўринбосари (директор ўринбосари) – комиссия раис ўринбосари;

- Даволаш-профилактика муассасасининг кадрлар бўлими бошлиғи комиссия котиби;

- Даволаш-профилактика муассасаси касаба уюшмасининг раиси;

- Хуқуқшунос;

Барча саволлар ва жавоблар баённома орқали расмийлаштирилади, Танлов натижаларига асосан, суҳбатдан ўтган бош ҳамширанинг суҳбатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома, расмийлаштирилган мажлис баёнлари кадрлар бўлимида шахсий ҳужжатлар тўпламида сақланади.

5.Даволаш-профилактика муассасаларида бўш ўринларга коллежларни янги битирган (меҳнат стажи бўлмаган ўрта тиббиёт ходими) ёки камида 1 йил иш стажига эга бўлган ўрта тиббий ходимларни ишга қабул қилиш муассасанинг ички буйруғи билан тайинланган комиссия иштирокида, танлов асосида амалга оширилиб, бўш бўлган лавозимга 1-даражага ишга қабул қилинади.

Даволаш-профилактика муассасаларида ўрта тиббий ходимларни бўш лавозимларга ишга қабул қилиш, танлов асосида ташкил этилиб, қуйидаги комиссия аъзоларидан иборат таркибда амалга оширилади.

- Даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокори (директор) – комиссия раиси;

- Даволаш-профилактика муассасаларининг бош шифокор ўринбосари (директор ўринбосари) – комиссия раис ўринбосари;

- Даволаш-профилактика муассасасининг кадрлар бўлими бошлиғи ҳайъат котиби;

- Даволаш-профилактика муассасасининг бош ҳамшираси;

- Даволаш-профилактика муассасаси касаба уюшмасининг раиси;

- Даволаш-профилактика муассасасининг бўш ўринлари бўлган таркибий бўлими бошлиғи;

- Даволаш-профилактика муассасасининг бўш ўринлари бўлган таркибий бўлими катта ҳамшираси;

- Хуқуқшунос;

- Меҳнат биржасининг вакили;

- Жойлардаги тиббиёт коллежининг вакили.

Даволаш-профилактика муассасаларида танлов ўтказиш учун ихтисослаш тавсифнома доирасида тиббий кўникмалар буйича саволлар, тест ва вазиятли масалалардан иборат, тақриздан ўтган саволлар тузилган бўлиб, муассасаларда танлов саволлар бўйича ўтказилади:

Тиббий кўникмаларни намоён этиш бўйича 2 савол;

Оғзаки савол-жавоблар;

Вазиятли масалаларни ечиш (оғзаки ёки ёзма).

Ишга кабул килинувчи (даъвогар), комиссия олдида тиббий кўникма ва малакаларини кўрсатиб, берилган саволларга жавоб беради. Ҳар бир савол 5 баллик тизим бўйича баҳоланади.

Танлов асосида ишга қабул қилинган тиббий дипломига эга бўлган ўрта тиббий ходимлар бўш бўлган лавозимга вақтинча муассаса буйруғига асосан 3-4 ой синов муддати билан ишга қабул қилинади.

Барча саволлар ва жавоблар баённома орқали расмийлаштирилади. Танлов натижаларига асосан, танловдан ўтган ўрта тиббий ва доришунос ходимларнинг суҳбатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномаси, расмийлаштирилган мажлис баёнлари кадрлар бўлимида шахсий ҳужжатлар тўпламида сақланади.

Ўрта тиббиёт кадрлари ва доришунос кадрларнинг ихтисослашуви қайта тайёрлаш тури ҳисобланади, кейинги даражадаги бўш лавозимларни, ёхуд ўша даражадаги лавозимни, бироқ бошқа ихтисосликдаги лавозимни эгаллаш ва мутахассиснинг малака таснифига мувофиқ кейинчалик тиббий профессионал фаолиятнинг янги турини бажариш мақсадида янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.

Ўрта тиббий ва доришунос ходимлари 1-даражали лавозимларда камида 4 ой иш стажига эга бўлганларида ихтисослаштириш курсларида ўқиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ихтисослашиш асосий ишдан ажралган ҳолда ва ўқитишнинг тўлов-контракт шартларида, гуруҳларда ва якка тартибда амалга оширилади.

Кадрларга бўлган эҳтиёжга қараб, бир қанча мутахассисликлар бўйича ихтисослашиш ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларнинг малакасини оширишга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш муддатлари базавий таълимнинг йўналиши, мутахассиснинг малака таснифида функционал вазифалари ҳисобга олинган ҳолда тузилган ўқув дастурлари мазмуни билан белгиланади.

Ихтисослашишни муваффақиятли тугаллаган ўрта тиббиёт ходимларига ва доришунос ходимларгаўқитилган соатлар сони кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади. Ушбу сертификат 2 ва 3- даражалардаги ўрта тиббиёт кадрларининг бўш лавозимларини эгаллаш ҳуқуқини беради.

6.Даволаш-профилактика муассаса рахбарлари бўш ўринларнинг мавжудлиги ва танлов ўтказиш муддатлари ҳақида ёзма равишда коллежлар ва ҳудудий меҳнат биржасини хабардор қилишлари зарур.

7.Тиббиёт олийгоҳларининг 4-7 курси, шунингдек, «Олий ҳамширалик иши» бўлимларининг 1-3 курс талабалари даволаш-профилактика муассасаларига ишга юқоридаги талабалар орасида ўтказиладиган танлов асосида ишга қабул қилинади.

8.Тиббиёт олийгоҳларининг 1-3 курс талабалари таълимнинг врачлик йўналишлари бўйича кичик тиббиёт ходими бўш лавозимларига қабул қилинишлари мумкин.


Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирлигининг

23.12.2009 йилдаги 380-сонли

буйруғига 2- илова

Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидаги ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар мутахассисликлари ва лавозимлари рўйхати

I. Мутахассисликлар рўйхати:

Мутахассисликлар номлари ва уларнинг кодлари

Лавозимлар

1- даража

2 - даража

3 - даража

1.

Даволаш иши

- 3720103

Фельдшер-стажер;

Хамшира-стажер.

Фельдшер;

Тез ёрдам кўчма бригадаси фельдшери (ҳамшираси);

Санитар авиация фельдшери (ҳамшираси);

Санитария тарғибот ишлари бўйича ҳамшира;

Тиббиёт статистикаси бўйича фельдшер (ҳамшира);

Қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) қошидаги фельдшерлик-акушерлик пункти фельдшери;

Рентген лаборант;

ДПМ лаборатория лаборанти;

Массаж хамшираси;

Стерилизация ва автоклавлашда техника хавфсизлиги бўйича ҳамшира;

Реанимация булими хамшираси;

ДПМ ҳамширалари ва бошқа лазозимлар.

Бош фельдшер;

Катта фельдшер;

Бош ҳамшира;

Катта ҳамшира;

Етакчи ҳамшира;

Анестезистка;

Операция ҳамшираси

ва бошка лазозимлар.

2.

Акушерлик иши

- 3720101

Акушерка-стажер;

Ҳамшир-стажер.

ДПМ акушеркаси;

Тез ёрдам кўчма бригадаси ҳамшираси;

Санитария тарғибот ишлари бўйича ҳамшира;

Тиббиёт статистикаси бўйича ҳамшира;

Туғруқ комплеслари ҳамшираси;

Реанимация бўлимии хамшираси;

Даволаш физкультураси ҳамшираси;

Массаж бўйича ҳамшира;

ДПМ хамширалари

ва бошқа лавозимлар.

Бош ҳамшира;

Катта ҳамшира;

Етакчи ҳамшира;

Бош акушерка;

Катта акушерка;

Етакчи акушерка;

Анестезистка;

Операция ҳамшираси;

Туғруқ бўлими акушеркаси;

Санитар авиация акушеркаси ва бошка лавозимлар.

3.

Тиббий-профилактика иши – 3720308

(ДСЭНМ врач ёрдамчилари ва лаборантлари); Санитария - фельдшери (ихтисоси бўйича)-стажер.

Санитария-гигиена лабораторияси лаборанти;

Бактериологик (вирусологик) лаборатория лаборанти;

Радиологик лаборатория лаборанти;

Санитария тарғибот ишлари бўйича ҳамшира;

Тиббиёт статистикаси бўйича инструктор (ҳамшира);

Санитария фельдшери, дезинструктор, дезинфектор ва сан-эпид. хизмати ўрта тиббиёт ходимларининг бошқа лавозимлари.

Катта фельдшер.

4.

Лаборатория ташхиси - 3720301

Лаборант-стажер; (ихтисоси бўйича).

Клиник лаборатория лаборанти;

Биохимик лаборатория лаборанти;

Морфологик текширишлар бўйича лаборант;

Рентген лаборант;

Бактериологик лаборатория лаборанти;

Барча ихтисосдаги тиббий лаборант (Квалификацион тавсифга асосан, ДСЭНМ лабораторияларидан ташқари);

Стерилизация ва автоклавлашда техника хавфсизлиги бўйича ўрта тиббий ходим;

Функционал ва диагностик бўлими лаборантлари ва бошқа лавозимлар.

Катта лаборант.

5.

Ортопедик стоматология

- 3720403

Тиш техниги-стажер.

Тиш техниги;

Тишни протезлаш лабораториялари тиш техникларининг бошқа лавозимлари.

Катта тиш техниги

6.

Фармация – 3720502

Фармацевт ассистенти-стажер.

Фармацевт ассистентлари;

Дори воситалари билан таъминлаш, сақлаш ва сотиш бўйича ходим;

Дори воситаларини тайёрлаш машиналари бўйича ходим;

Ўрта тиббиёт фармацевт ходимларининг бошқа лавозимлари.

Фармацевт ассистентлари.

7.

Ҳамширалик иши

- 3720601

Тиббиёт хамшираси-стажер.

Ихтисослашган марказлар, поликлиника, диспансер ва ҳ.з. бошқа ДПМлар ҳамшираси;

Санитария тарғибот ишлари бўйича ҳамшира;

Тиббиёт статистикаси бўйича ҳамшира;

Реанимация бўлимии ҳамшираси;

Санитар авиация ҳамшираси;

Тез тиббий ёрдам ҳамшираси ва бошка лавозимлари

(Ушбу илованинг II қисми батафсил кўрилсин).

Бош ҳамшира;

Етакчи ҳамшира;

Катта ҳамшира;

Операция катта ҳамшираси;

Анестезистка;

Операция ҳамшираси ва бошка лавозимлари.

8.

Олий ҳамширалик иши -5720600

Хамширалик иши бўйича бош шифокор ўринбосари;

Бош ҳамшира;

Етакчи ҳамшира;

Катта ҳамшира;

Операция катта ҳамшираси;

ДПМ лар ҳамшираси;

Анестезистка;

Акушерка;

Тиббий статист;

Операция ҳамшираси;

Олий ва ўрта таълим муассасаларида ўқитувчи ва бошқа лавозимлар

II.Тегишли тиббий таълимга эга шахслар томонидан эгалланиши мумкин бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларидаги ўрта тиббий ва доришунос ходимлар лавозимларининг рўйхати

«Олий ҳамширалик иши» – 5720600* таълими йўналиши бўйича

Лавозимлар

1.

Барча ДПМлар ҳамшираси, ҳамширалик иши бўйича бош шифокор ўринбосари;

2.

Ҳамшира анестезистка;

3.

Операция ҳамшираси;

4.

Туғруқ уйлари, гинекологик бўлимлар ва поликлиникалар кўриш хоналари, қишлоқ врачлик пункти акушеркаси;

5.

ДПМда ҳамширалик ишининг бошқарув бўғини (Бош врачнинг (директорнинг) ҳамширалик иши бўйича муовини, бош, етакчи, катта ҳамширалар);

6.

Саломатлик институти тизими ҳамшираси;

7.

Тиббий статист;

8.

Олий ва ўрта таълим муассасаларида ўқитувчи ва бошқа лазовимлари.

Мутахассислик – «Даволаш иши» - 3720103*

Лавозимлар

1.

Тез тиббий ёрдам станцияси фельдшери;

2.

Саноат корхоналари саломатлик пунктлари фельдшери;

3.

Қишлоқ врачлик пункти фельдшери;

4.

ДПМ бўлимлари ҳамшираси;

5.

Даволаш физкультураси бўйича инструктор (ҳамшира);

6.

Массаж бўйича ҳамшира; **

7.

Рентген лаборант;**

8

ДПМ лаборатория лаборанти;**

9.

ДПМда ҳамширалик ишининг бошқарув бўғини, бош, етакчи, катта ҳамшира (ҳамширалик ишида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи бўлганда);

10

Стерилизация ва автоклавлашда техника хавфсизлиги бўйича ҳамшира** ва бошка лазовимлари.

Мутахассислик – «Акушерлик иши» - 3720101*

Лавозимлар

1.

Туғруқ уйлари, гинекология бўлимлари ва поликлиникалар ҳамшираси;

2.

Кўрув хонаси ҳамшираси;

3.

ДПМ акушеркаси;

4.

Патронаж ҳамшираси;

5.

Тиббий статист;

6.

Даволаш физкультураси бўйича инструктор (ҳамшира);**

7.

Массаж бўйича ҳамшира;**

8.

Санитария тарғибот ишлари бўйича ҳамшира;

9.

ДПМ лаборатория лаборанти;**

10.

ДПМда ҳамширалик ишининг бошқарув бўғини, ҳамширалик иши бўйича бош шифокор ўринбосари; бош, етакчи, катта ҳамшира – ҳамширалик ишида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи бўлганда);

11

ДПМлардаги бошқа ҳамширалик лавозимлари.

Мутахассислик - «Тиббий-профилактика иши» - 3720308*

Лавозимлар

1.

ДСЭНМ санитария врачи ассистент;

2.

ДСЭНМ врач эпидемиолог ассистенти;

3.

ДСЭНМ врач паразитолог ассистенти;

4.

ДСЭНМ санитария-гигиена лабораториялари лаборанти;

5.

ДСЭНМ паразитология лабораториялари лаборанти;

6.

ДСЭНМ бактериология лабораториялари лаборанти;

7.

ДСЭНМ токсикология лабораториялари лаборанти;

8.

Тиббий статист;

9.

Дезинфектор;

10.

Дезинструктор;

11.

Стерилизация ва автоклавлашда техника хавфсизлиги бўйича ўрта тиббий ходим;**

12.

Ўлатга қарши муассасалар лаборанти ва бошка лазовимлари;

13.

Даволаш-профилактика муассасаларида ОИТС масалалари бўйича ўрта тиббиёт ходими;

14.

Санитария тарғибот ишлари бўйича инструктор;

15.

Катта фельдшер;

16.

Санитария фельдшери ва ДСЭНМ ўрта тиббиёт ходимларининг ва бошқа лавозимлари;

Мутахассислик – «Лаборатория ташхиси» - 3720301*

Лавозимлар

1.

Рентген лаборант;

2.

Қон препаратлари, унинг компонентларини ва стандарт зардоблар тайёрлаш бўлимининг лаборанти;

3.

Патологоанатомик ва гистологик лабораториялар лаборанти;

4.

Клиник текширишлар лабораториялари лаборанти;

5.

Биохимик текширишлар лабораториялари лаборанти;

6.

Суд-тиббиёт экспертиза бюроси лаборанти;

7.

Тиббий генетика лабораториялари лаборанти;

8.

Вирусологик лабораториялар лаборанти;

9.

Бактериологик лаборатория лаборанти;

10

Иммунологик лаборатория лаборанти;

11.

Тиббий статист;

12.

Катта лаборант;

13

Стерилизация ва автоклавлашда техника хавфсизлиги бўйича ўрта тиббий ходим;

14

Функционал ва диагностик бўлими лаборантлари ва бошқа лавозимлар;

15.

Барча ихтисосдаги тиббий лаборант (ДСЭНМ лабораторияларидан ташқари)

ва бошқа лавозимлари.

Мутахассислик – «Ортопедик стоматология» - 3720403*

Лавозимлар

1.

Тиш техниги;

2.

Катта тиш техниги;

3.

Тишни протезлаш лабораториялари тиш техникларининг бошқа лавозимлари;

Мутахассислик – «Фармация» - 3720502*

Лавозимлар

1.

Фармацевт ассистенти;

2.

Дори воситалари билан таъминлаш, сақлаш ва сотиш бўйича ходим;

3.

Дори воситаларини тайёрлаш машиналари бўйича ходим;

4.

Ўрта фармацевт ходимларининг бошқа лавозимлари.

Мутахассислик – «Ҳамширалик иши» - 3720601*

Лавозимлар

1.

Умумий амалиёт ҳамшираси (қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва участка поликлиниклари);


ДПМ бўлими (хонаси) ҳамшираси;

2.

Терапия;

3.

Интенсив терапия ва кардиология;

4.

Гастроэнтерология и эндоскопия;

5.

Эндокринология;

6.

Аллергология;

7.

Неврология;

8.

Психиатрия;

9.

Наркология;

10.

Юқумли касалликлар;

11.

Дерматовенерология;

12.

Урология, нефрология, гемодиализ;

13.

Гематология;

14.

Қон қуйиш;

15.

Хирургия;

16.

Травматология ва ортопедия;

17.

Нейрохирургия;

18.

Оториноларингология;

19.

Онкология;

20.

Комбустиология;

21.

Офтальмология;

22.

Анестезиология ва реанимация;

23.

Шошилинч тиббий ёрдам;

24.

Гинекология;

25.

Стоматология;

26.

Функционал диагностика; **

27.

Радиоизотоп ташхиси лабораторияси;

28.

Физиотерапия;**

29.

Болалар реанимацияси и анестезиологияси;

30.

Болалар интенсив терапияси;

31.

Болалар хирургияси;

32.

Неонатология;

33.

Тиббий статист;

34.

Тиббий рўйхатга олиш;

35.

Тез тиббий ёрдам станциялари ҳамшираси;

36.

Операция ҳамшираси; **

37.

Массаж бўйича ҳамшира;**

38.

Силга қарши диспансер, касалхона ва санаторийлар ҳамшираси;

39.

Стерилизация ва автоклавлашда техника хавфсизлиги бўйича ҳамшира;**

40.

Ўсмирлар хизмати бўйича ҳамшира;

41.

Болалар поликлиникалари ҳамшираси;

42.

Эмлаш ишлари бўйича ҳамшира;

43.

Болалар касалхоналари ҳамшираси;

44.

Соғлом болалар хонаси ҳамшираси;

45.

Болалар массажи ва даволаш физкультураси бўйича ҳамшира;

46.

Яслилар, болалар боғчалари, болалар уйлари, руҳий ва жисмонан қолоқ болалар уйлари, махсус интернатлар ҳамшираси;

47.

Умумий таълим мактаблари ҳамшираси;

48.

Суд-тиббиёт экспертизаси ҳамшираси;

49.

ОИТС масалалари бўйича ҳамшира;

50.

Санитария-тарғибот ишлари бўйича ҳамшира;

51.

Қишлоқ врачлик пунктининг патронаж ҳамшираси;

52.

Даволаш физкультураси бўйича инструктор (ҳамшира);**

53.

Санаторийлар ҳамшираси;

54

Пархез овқатланиш бўйича ҳамшира;

55

Она ва бола хонаси ҳамшираси;

56

Сут ошхонаси ҳамшираси (мудири);

57

Санитар авиация ҳамшираси;

58.

Рентген лаборант;**

59.

ДПМ лаборатория лаборанти;**

60

ДПМлардаги бошқа ҳамширалик лавозимлари;

61.

ДПМ да ҳамширалик ишининг бошқарув бўғини (бош шифокорнинг ҳамширалик иши бўйича муовини, бош, етакчи, катта ҳамшира ва бошкалар – ҳамширалик ишида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи бўлганда).

Эслатма:

1. * - Таълим ва мутахассислик йўналиши ва уларнинг кодлари тасдиқданган:

а) «Олий ҳамширалик иши» – олий таълим йўналиши ва мутахассисликлари классификатори

б) Олий таълим йўналиши, мутахассисликлари ва ўрта махсус касбий таълимнинг касблари классификатори билан (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 21.08.2008 йилдаги 259-сонли буйруғи).

2. ** Тиббиёт коллежини тугатганлик тўғрисидаги дипломга қўшимча равишда тегишли йўналиш бўйича қайта тайёрлаш (ихтисослаштириш) ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (гувоҳнама) бўлган ёки ДПМ га ишнинг биринчи 4 ойи ичида ўқишни бошлаш шарти билан ишга олинган шахслар томонидан эгалланиши лозим бўлган лавозимлар.

Номер документа:  380
Дата принятия:  08.12.2009

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz