o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

“Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

30.11.2011

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш, тиббиёт муассасалари фаолияти самадорлигини ошириш, замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ, аҳолига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш, республика соғлиқни сақлаш тизимида бошқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор шакл ва услубларини жорий этиш мақсадида,

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли Қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1652-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлик ходимлари томонидан мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини жойларда тушунтириш ва кенг оммага етказиш ишлари тасдиқланган график асосида амалга оширилсин.

4. 2012-2015 йилларда республика соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда, юқори сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишида кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш, фуқароларга касалликлар профилактикаси ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича диагностика ҳамда амбулатория-профилактика муассасаларининг иш самарадорлигини тубдан ошириш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг мавжуд қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини оширган , замонавий ускуналар билан, шу жумладан уларни халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлар ҳисобидан жиҳозлаган ҳолда туман (шаҳар) даражасида тиббиёт муассасалари тармоғи ва ўринлар фондини мақбуллаштириш ҳамда таркибий қайта қуриш;

замонавий, халқаро тажрибадан ўтказилган ташкилий ва молиявий менежмент усулларини татбиқ этиб республика ихтисослаштирилган марказларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ва доимий равишда қайта жиҳозлаб бориш;

тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати самарадорлигини, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда энг янги ташҳис ва даволаш ускуналари билан қайта жиҳозлаш, замонавий мобиль тиббий ускуна ва алоқа воситалари билан бутланган махсус автотранспорт билан қайта жиҳозлаш;

она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш Миллий моделига мувофиқ, оналар ва болалар соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, перинатал, скрининг марказлари, туғруққа кўмаклашиш ҳамда педиатрия муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан муҳофаза қилишнинг профилактик тадбирларини кучайтириш ҳамда ишончлилигини ошириш, онкологик ва сил касаллигига қарши хизматлар муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, профилактика ишларининг, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашнинг самарали тизимини шакллантириш;

замонавий ташҳис ва даволаш ускуналарига, юқори малакали тиббиёт кадрларига эга хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини тартибга солиш ва лицензия беришни янада такомиллаштириш, уларга нисбатан тасдиқланган даволаш стандартларига мувофиқ равишда аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш талабларини ошириш.

5. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси (Н.Б.Калонов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (Д.И.Ахмедова) бошлиқларига, Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази (А.А.Агзамов) директорига, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ҳамда республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасалари рахбарларига:

- 2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сонли Қарори 1-2 иловаларига мувофиқ, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш тизими стационар муассасалари тармоғи ва ўринлар фондини мақбуллаштириш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилсин;

- Молия вазирлиги билан келишилган вилоят ва туман бўғинидаги 46 та соғлиқни сақлаш муассасаларини боқичма-босқич ўзини-ўзи тўла молиялаштиришга ўтказиш, шунингдек, 57 та тиббиёт муассасаларининг умумий ҳаражатларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари маблағлар салмоғини тасдиқланган графикка мувофиқ амалга ошириш чоралари кўрилсин;

6. Вазирликнинг Моддий-техника базасини ривожлантириш Бош бошқармаси (Н.Б.Калонов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (Д.И.Ахмедова), Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари тегишли вазирлик, идора ва вилоят Ҳокимликлари билан келишган ҳолда:

- 2012-2014 йиллар мобайнида олис қишлоқ аҳоли пунктларида қишлоқ аҳолиси учун бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланишни таъминлайдиган қўшимча 102 та қишлоқ врачлик пунктларини барпо этиш Дастурини бажариш;

- 100 та туман тиббиёт бирлашмаларини 93 миллион АҚШ доллари миқдоридаги “Саломатлик-3” лойиҳасини Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга ошириш доирасида замонавий лаборатория, ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланадиган туман тиббиёт муассасаларининг ташхис, стационар ва кўмакчи бўлинмаларини бир худудда ихчам жойлаштириш асосида модернизация қилиш;

- КФВ банкининг 27 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредитлари ва грантлар маблағлари ҳисобига жиҳозланадиган барча вилоятлар ва Нукус шаҳридаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг биноларини, шунингдек, умумий қиймати 13 миллион евро миқдорида жалб этиладиган имтиёзли кредитлар ва Германия ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига жиҳозланадиган катталар учун мўлжалланган 5 та тиббиёт марказларининг биноларини реконструкция қилиш;

- 2012-2015 йилларда тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дастурларини шакллантириш чоғида қишлоқ врачлик пунктларни, туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шу жумладан, болалар тиббиёт марказларининг биноларини реконструкция қилиш ва қуриш учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига капитал маблағларнинг зарур лимитлари ажратилиши юзасидан барча тегишли ишлар амалга оширилсин.

7. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хашимов), Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов) бошлиқлари, Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази (А.А.Агзамов) директорига, Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургияси, Терапия ва тиббий реабилитация, Урология, Акушерлик ва гинекология, Кардиология ва Хирургия марказлари директорлари тегишли вазирлик, идоралар билан келишилган ҳолда:

- белгиланган графикка мувофиқ республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини босқичма-босқич 51 фоизини давлатда сақлаб қолган ҳолда, давлат улуши бўйича тегишли бўлган дивидендларни 2020 йилни ҳам ўз ичига олган даврда, биринчи навбатда, ихтисослаштирилган марказларни тўлиқ жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш учун замонавий тиббиёт ускуналарини харид қилишга, акцияларнинг 49 фоизини ихтисослаштирилган марказларнинг меҳнат жамоаларига (улушни тасарруф қилиш ва тақсимлаш ҳуқуқисиз) фойдаланиш учун бериб, улар бўйича тегишли бўлган дивидендларни ихтисослаштирилган марказ фаолиятининг пировард молиявий натижаларида ходимларнинг меҳнат иштироки коэффициентига қараб уларни (шу жумладан, марказларнинг раҳбарлар таркиби учун 10 фоизгача) моддий рағбатлантиришга йўналтирилган шартларда акциялаштириш бўйича тегишли ташкилий ишларни амалга ошириш чораларини кўрсинлар.

- республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари Кенгашларининг таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмаларнинг вакилларини киритиш бўйича 2 ойлик муддатда таклиф киритсинлар. Вакиллар зиммасига марказлар фаолияти стратегиясини шакллантиришда фаол қатнашиш, Кенгаш томонидан тасдиқланадиган бизнес-режалар бажарилишини назорат қилиш, бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланилиши устидан мониторингни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

8. Вазирликнинг Лицензия бериш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (А.Ф.Рахимкулов) бошлиғи в.в.б.га, Бош адлия маслаҳатчисига (Б.Г.Хажиханов):

- хусусий тиббиёт муассасаларига лицензиялар бериладиган тиббий фаолият ихтисослашув турларининг янгиланган рўйхатини, ундан одамларнинг, айниқса, болаларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун юқори даражадаги хатар билан боғлиқ турларини чиқариб ташлаб, шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари учун лицензия талаблари ва шартларини ҳамда уларга риоя этилиши учун жавобгарликни кучайтирган ҳолда Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида янги таҳрирдаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилсин ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан келишилган равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат Дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида” Фармонида берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилганлиги, божхона имтиёзлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субюъектлар томонидан олиб келинадиган тиббиёт ускуналарига, бутловчи буюмларга, тиббиёт ускуналарининг эҳтиёт қисмлари ва сарфланадиган материалларига жорий этилиши ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.

10. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир А.И.Икрамов


Дополнительно:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил « 30 » ноябрдаги -сонли буйруғига илова

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz