o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

13.04.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда санитария ва

гигиенанинг долзарб муаммолари» мавзусидаги

илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 20 апрел куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масъулияти Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Cанитария эпидемиология назорати Бош бошқармаси (Л.Н.Туйчиев), Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти (С.Б.Шоумаров), Республика Давлат Санитария эпидемиология назорати маркази (Б.К.Умирзаков) зиммасига юклатилсин.

3. «Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция дастури 1-иловага;

- ташкилий қўмита таркиби 2-иловага;

- ишчи гуруҳлар таркибини 3-иловага;

- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти директори С.Б.Шоумаровга:

- Конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- Конференция иши якунлангач, 10 кун муддат ичида, вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда, сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч.Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари Бош врачлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари ушбу йўналишдаги кафедралар мудирларини, илмий-текшириш институтлари ва марказлар директорларига мутахассисларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш Соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари С.С.Саидалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “___” ____________

______ сонли фармойишига 1-илова

«Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари» мавзусидаги илмий-амалий конференция

ДАСТУРИ

1. Санитария эпидемиология хизмати соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва Давлат Санитария эпидемиология назоратини кучайтириш.

2. Атроф муҳитни инсон саломатлигига таъсири ва инсон саломатлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар.

3. Иш жойларида биологик, кимёвий, физикавий, радиологик ва бошқа омилларнинг гигиеник мониторинги.

4. Овқатланиш гигиенаси.

5. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси.

6. Қишлоқ хўжалигида қўлланилувчи пестицидларнинг атроф муҳитга таъсири ва уларнинг токсикометрик ўлчамлари ҳамда гигиеник меъёрлари.

7. Республикада юқумли ва соматик касалликларни, шифохона ичи инфекцияларини олдини олишни тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “___” _ _________

______ сонли фармойишига 2-илова

«Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари»

мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис:

Саидалиев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Раис ўринбосарлари:

Атаханов Ш.Э.

-

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Туйчиев Л.Н.

-

Бош санитария эпидемиологияназорати бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

Шоумаров С.Б.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори

Хабилов Н.Л.

-

Илмий тадқиқот фаолиятларини мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи

Умирзаков Б.К.

-

Республика ДСЭНМ бош врачи

Шарипова Н.В.

-

Бош санитария, эпидемиология бошқармаси санитария бўлими бошлиғи

Камилова Р.Т.

-

Санитария, гигена ва касб касалликлари ИТИ илмий ишлари бўйича директор ўринбосари

Болтаходжаев Ш.А.

-

Санитария, гигена ва касб касалликлари ИТИ даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари

АлимухамедовДД.Ш.

-

Тошкент шаҳар ДСЭНМ бош врачи

Алматов Б.И.

-

Тошкент вилоят ДСЭНМ бош врачи

Санаев Ф.Ч.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот Маркази бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “ ___ ” _________

______ сонли фармойишига 3-илова

«Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари»

мавзусидаги илмий-амалий конференция ишчи комиссиялари

ТАРКИБИ

  1. Муҳаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис:

Шоумаров С.Б.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори

Аъзолар:

Камилова Р.Т.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

Шамансурова Х.Ш.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ илмий котиби

  1. Конференция қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва рўйхатга олиш бўйича комиссия:

Раис:

Туракулов З.Н.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ умумий ишлар бўйича директор ўринбосари

Аъзолар:

Махаматханов М.М.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория бошлиғи

Магай М.П.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория бошлиғи

  1. Зал ва фойени тайёрлаш бўйича комиссия:

Раис:

Болтаходжаев Ш.А.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ даволаш ишлар бўйича директор ўринбосари

Аъзолар:

Вахидов А.Я.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ бўлим мудири

Элинская О.Л.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири

Славинская Н.В.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири

Саттарова Г.У.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ кадрлар бўлими бошлиғи

  1. Анжуман ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш бўйича комиссия:

Раис:

Санаев Ф.Ч.

-

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар:

Кучкарова М.Р.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ лаборатория мудири

Ташпулатова Г.А.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ катта илмий ходим

Хамракулова М.А.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ катта илмий ходим

  1. Конференция қатнашчиларини сертификатлар билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис:

Шоумаров С.Б.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ директори

Аъзолар:

Камилова Р.Т.

-

Санитария, гигена ва касб касалликлари ИТИ илмий ишлари бўйича директор ўринбосари

Шамансурова Х.Ш.

-

Санитария, гигена ва касб касалликлари ИТИ илмий котиби

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “___” _ _________

______ сонли фармойишига 4-илова

«Ўзбекистонда санитария ва гигиенанинг долзарб муаммолари»

мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилар учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

Ташкилотноми

Сони

1.

Қорақолпоғистон Республикаси ДСЭНМ

5

2.

ТошПМИнинг Нукус филиали

1

3.

Андижон вилояти ДСЭНМ

5

4.

АндДавТИ

1

5.

Бухоро вилояти ДСЭНМ

5

6.

БухДавТИ

1

7.

Жиззах вилояти ДСЭНМ

5

8.

Қашқадарё вилояти ДСЭНМ

5

9.

Навои вилояти ДСЭНМ.

4

10.

Наманган вилояти ДСЭНМ

5

11.

Самарқант вилояти ДСЭНМ

5

12.

СамДавТИ

1

13.

Сирдарё вилояти ДСЭНМ

5

14.

Сурхондарё вилояти ДСЭНМ

5

15.

Хоразм вилояти ДСЭНМ

5

16.

ТТА Урганч филиали

1

17.

Фарғона вилояти ДСЭНМ

5

18.

ТТА Фарғона филиали

2

19.

Тошкент вилояти ДСЭНМ

10

20.

Тошкент шаҳри ДСЭНМ

10

21.

Тошкент тиббиёт академияси

8

22.

ТошВМОИ

4

23.

ТошПТИ

4

24.

Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти

2

25.

ЭМ ва ЮК ИТИ

2

26.

СГ ва ККИТИ

14

27.

Республика СПИД маркази

1

28.

Ўзбекистон Республикаси ДСЭНМ

6

29.

Паразитология ИТИ.

1

30.

Вирусология ИТИ

2

31.

СЭС Тиббиёт санитария бирлашмаси

2

32.

Республика дезинфекцион станцияси

2

33.

Навоий тоғ-металлургия комбинати СЭНМ

1

34.

Ўзбекистон хаво йўллари ДСЭНМ

1

35.

Ўзбекистон темир йўллари СЭС

1

36.

ЎзР Мудофа Вазирлиги тиббиёт бошқармаси

1

37.

Миллий хавфсизлик хизмати СЭНМ

1

38.

Ички ишлар Вазирлиги СЭНМ

1

39.

УзР ички ишлар Вазирлиги Академияси

2

Жами:

142

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов



Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz