o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Тошкент шахрида “Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

13.04.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

Тошкент шахрида “Ўзбекистонда бачадон

бўйни саратонини олдини олиш муаммолари”

мавзусида илмий-амалий конференция

ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 11 июн куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2. “Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1- иловага;

- ташкилий кўмита таркибини 2- илова;

- ишчи гуруҳлар таркиби 3- илова;

- ўринлар тақсимоти 4- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (Д.И.Аҳмедова), Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази (С.Н. Султанов) зиммасига юклатилсин.

4. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори С.Н. Султановга :

- конференцияни ўтказиш билан боғлик бўлган барча сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч.Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғликни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт таълим муассасалари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4- иловага мувофик, конференция ишида қатнашиш учун ўз вакилларини, илмий мавзуга тегишли йўналишдаги кафедралар ходимларини ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати Соғликни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

___ сонли фармойишига 1-илова

“Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция

ДАСТУРИ

1. Бачадон бўйни саратонини олдини олишда цитологик скрининг ва вакцинация масалалари.

2. Одам папилломавирус инфекциясининг бачадон бўйни касалликларини келтириб чиқаришдаги аҳамияти.

3. Бачадон бўйнининг интраэпителиал неоплазияси бўлган беморларни даволаш масалалари.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиги Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли фармойишига 2- илова

“Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Раис:

Алимов А.В.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис

ўринбосарлари:

Камилов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Атаханов Ш.Э.

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

Ахмедова Д.И.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи

Абдуллаходжаева М.С

Республика Патологик анатомия маркази директори

Хабилов Н.Л.

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бўлим бошлиғи

Султанов С.Н.

Нажмутдинова Д.К.

РИАваГИАТМ директори

ТТА илмий ишлар бўйича проректор

Сиддиқов А.Э.

ССВнинг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти директори

Мусаджанова Л.Х.

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Нишанова Ф.П.

РИАваГ ИАТМ т.ф.д. директор ўринбосари

Алиева Д.А.

РИАваГ ИАТМ т.ф.д. проект бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

___ сонли фармойишига 3 - илова

“Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар

ТАРКИБИ

1. Илмий дастур ва тезислар тупламини тайёрлаш, чоп этиш, сертификатлар бўйича марказлар билан алоқа комиссияси:

Раис

Нишанова Ф.П.

РИАваГ ИАТМ т.ф.д. проект бошлиги

Аъзолар

Алиева Д.А.

РИАваГ ИАТМ т.ф.д. проект бошлиги

Азизова Д.Ш.

РИАваГ ИАТМ т.ф.д. проект бошлиги

Нурмухамедова Л.С.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Иргашева С.У.

РИАваГ ИАТМ т.ф.д. проект бошлиги

Максудова Д.С.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

2. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение оркали ёритиш, маданий дастурларни ташкил этиш комиссияси:

Раис

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар

Файзиева Ф.Т.

РИАваГ ИАТМ катта илмий ходим

Мухамедова С.Ш.

РИАваГ ИАТМ катта илмий ходим

3. Конференция котибияти ва катнашчиларини руйхатга олиш, сертификат билан таъминлаш комиссияси:

Раис

Халитова З.И.

РИАваГ ИАТМ катта илмий ходим

Аъзолар

Икрамова Ш.Х.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Азимова Э.И

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Рузметова З.А.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

4.Конференция қатнашчиларини транспорт билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис

Дубровин А.А.

РИАваГ ИАТМ . директор уринбосари

Аъзолар

Косцов Д.В.

РИАваГ ИАТМ катта илмий ходим

5.Конференция қатнашчиларини кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш буйича комиссия:

Раис

Юсупов У.Ю.

РИАваГ ИАТМ катта илмий ходим

Аъзолар

Гафуров Д.М.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Юлдашев С.К.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

6. Мажлислар залларини техник жихозлаш буйича комиссия:

Раис

Джатдаев И.И.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Аъзолар

Горшков С. В.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Шамсиева З.И.

РИАваГ ИАТМ илмий ходим

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. Атаханов

Ўзбекистон Республикаси Соғликни

сақлаш вазирлигининг 2012 йил « » даги

___ сонли фармойишига 4 - илова

“Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонини олдини олиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар

Т А Қ С И М О Т И

Муассасалар

Уринлар

1.

МДХ ва ҳорижий давлатлар

6

2.

ТТА

20

3.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти

10

4.

ТошПТИ

6

5.

СамДавТИ

2

6.

АндДавТИ

2

7.

БухТИ

2

8.

Қорақалпоғистон Республикаси

4

9.

Тошкеннт шаҳри

40

10.

Андижон вилояти

4

11.

Бухоро вилояти

2

12.

Жиззах вилояти

2

13.

Қашқадарё вилояти

2

14.

Навоий вилояти

4

15.

Наманган вилояти

2

16.

Самарқанд вилояти

2

17.

Сурхондарё вилояти

2

18.

Сирдарё вилояти

2

19.

Тошкент вилояти

20

20

Фарғона вилояти

2

21.

Хоразм вилояти

2

22.

ТТАнинг Урганч филиали

1

23.

ТошПТИ Нукус филиали

1

24.

Республика Онкология илмий маркази

6

25.

Республика Патологик анатомия маркази

4

26.

РИ Педиатрия ИАТМ

2

27.

Республика Репродуктив саломатлик маркази

4

28.

РИАваГ ИАТМ

40

29.

ИТИ ва илмий марказлар

10

ЖАМИ

200

Эслатма: Анжуманга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармалари бош акушер-гинекологлари, бачадон бўйни раки скрининг маркази ходимлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, тиббиёт институтлари ва уларнинг филиалларидан профил кафедралар мудири ва ходимлари, ИТИ ва илмий марказлардан мутахассислар таклиф этилади.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. Атаханов



Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz