o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруқ № 311 "Тиббий огоҳлантиришлар ва огоҳлантирувчи ёзувлар матнини тасдиқлаш ҳақида"

03.05.2012

Тиббий огоҳлантиришлар ва огоҳлантирувчи
ёзувлар матнини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н

1. Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида" 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сонли Қонуни ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

- алкоголь идишининг ёрлиғида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матни 1-иловага;

- тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матни 2-иловага;

- тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) жойлаштириладиган тиббий огоҳлантириш матнига талаблар 3-иловага;

- алкоголь маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар матнлари 4-иловага;

- тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар матнлари 5-иловага;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар матнлари 6-иловага;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойлардаги огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштириладиган плакатларга талаблар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д. Миразимов ва СЭНББ бошлиғи Л. Туйчиевга:

- алкоголь идишининг ёрлиғида тиббий огоҳлантириш матнини жойлаштириш учун "Ўзвинпром-холдинг" компаниясига;

- тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) тиббий огоҳлантириш матнини жойлаштириш учун "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмасига;

- тиббий огоҳлантиришлар матнларини алкоголь ва тамаки маҳсулотларига тегишли стандарт ва техник регламентларига киритиш учун Ўзстандарт Агентлигига ушбу буйруқнинг нусхаси ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин ва уларнинг ижроси натижалари ўрганилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзмединфо" маркази директори М. Баймухамедовга ва "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетаси бош муҳаррир ўринбосари И. Соатовага:

- ушбу буйруқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайти ва "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетасида белгиланган тартибда жойлаштирилсин.

5. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Икрамов.


Номер документа:  311
Дата принятия:  17.11.2011
Скачать файл :  Загрузить

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz