o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Тошкент шахрида “Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифати ” мавзусида семинар ўтказиш тўғрисида

11.06.2012

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ММКС –Tashkent” МЧЖ консалтинг компанияси билан ҳамкорликда халқаро талабларга жавоб берувчи стандартлар асосида раҳбарлар ва мутахассисларни менежмент соҳасида ўқитиш мақсадида

1. 2012 йил 13 июн куни Тошкент шахрида “Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифати ” мавзусида семинар ўтказилсин.

2. Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов ) ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига (Ж.М.Сабиров) юклатилсин.

3. “Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифати” мавзусидаги семинар дастури 1- илова;

- ташкилий қўмита таркиби 2-илова,

- ўринлар тақсимоти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ж.М.Сабировга:

- семинарни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар “ММКС –Tashkent” МЧЖ консалтинг компанияси маблағлари хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- семинар иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.

- сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5 Семинар ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф.Ч.) юклатилсин.

6. Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 3-иловага мувофиқ, семинар ишида қатнашиш учун ўз вакилларини, илмий мавзуга тегишли йўналишдаги кафедралар мудири ва ходимларини юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

___ сонли Фармойишига 1-илова

“Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифати” мавзусидаги семинар дастури

1.Менежмент тизими сифати ҳақида тушунча. АҚШ, Япония ва Россия давлатлари тажрибаси.

2. Соғлиқни сақлаш тизимидаги сифат бўйича Халқаро Бирлашган Комиссия тўғрисида.

3.ISO серияси 9000 халқаро стандарти.

4. Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифатини босқичма-босқич жорий этиш.

5. Беморларни эҳтиёжини қониққанлик фоизи ташхиси усуллари.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли Фармойишига

2- илова

“Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифати” мавзусидаги семинар ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис: Алимов А.В.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Аъзолар:

Атаханов Ш.Э.

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Миразимов Д. Б.

Даволаш профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи

Хабилов Н.Л.

Илмий-текшириш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Сабиров Ж.М.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори

Арипов А.Н.

Тошкент малака ошириш институтининг проректори

Акилов Х.А.

Тошкент малака ошириш институтининг проректори, РШТЁИМ Бош илмий ходим

Гариб В.Ф.

ТошВМОИ халқаро алоқа ишлари бўйича проректор

Агзамов А.А.

ССВ пуллик хизмат ва приватизация маркази бошлиғи

Асадов Д.А.

Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси мудири

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Махмудов К.Х.

ТошВМОИ кафедра доценти

Муратова Н.Б.

ТошВМОИ кафедра катта ўқитувчиси

Ўзбекистон Республикаси Соғликни

сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги сонли

Фармойишига 3-илова

“Тиббиёт муассасаларида менежмент тизими сифати” мавзусидаги семинар қатнашчилари учун ўринлар

Т А Қ С И М О Т И

Муассасалар

Ўринлар

1

Тошкент шахри

12

2

Тошкент Тиббиёт академияси

5

3

ТошПМИ

4

4

ТошВМОИ

10

5

ТошВМОИ соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси курсантлари

50

6

Травматология ва Ортопедия ИТИ

1

7

Вирусология ИТИ

1

8

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ

1

9

Гематология ва қон қуйиш ИТИ

1

10

Санитария,гигиена ва касб касалликлари ИТИ

1

11

Республика Онкология илмий маркази

1

12

Республика Нейрохирургия илмий маркази

1

13

РИ Педиатрия ИАТМ

1

14

РИ Эндокринология ИАТМ

1

15

РИ Дерматология ва венерология ИАТМ

1

16

РИ Терапия ва тиббий реабилитация ИАТМ

1

17

РИ Пульмонология ва фтизиатрия ИАТМ

1

18

РИ Акушерлик ва гинекология ИАТМ

1

19

РШТЁИМ

1

20

РИКМ

1

21

Акад.В.Вохидов номли РИХМ

1

22

РИУМ

1

23

РИ Кўз микрохирургияси маркази

1

24

СПИД маркази

1

ЖАМИ

100

Эслатма: Конференцияни ўтказиш жойи: ТошВМОИ мажлислар залида

Ўтказиш вақти: 2012 йил 13 июн рўйхатдан ўтиш соат 8.00да,

бошланиши соат 9.00да

Фан ва ўкув юртлари Бош

бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ



Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz