o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

“Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

20.07.2012

“Неврологиянинг долзарб муаммолари”
мавзусида илмий-амалий конференция
ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 30 ноябр куни Тошкент шаҳрида “Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий- амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш маъсулияти Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (С.И.Исмаилов), Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (Д.М.Собиров) ва Ўзбекистон Неврологлар Ассоциациясига (Б.Г.Гафуров) юклатилсин.

3. “Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1-илова,

- ташкилий қўмита таркибини 2-илова,

- ишчи гуруҳлар таркибини 3-илова,

- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Д.М.Собировга:

- Конференция ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- Конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ҳокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиғига, Олий таълим муассасалари ректорлари, илмий текшириш институтлари, ҳамда илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ конференция ишида қатнашиш учун ўз вакилларини, ушбу йўналишдаги кафедралар мудири ва ходимларни хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойишни ижроси назорати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

20012 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига 1 - илова

“Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция

Д А С Т У Р И

Бош мия сурункали ишемияси муаммолари.

Бош мия инсульт ва инсультдан кейинги холатлар

Кон томир деменцияси.

Тутканок ва пароксизмал холатлар туфайли келиб чикқан бош мия қон томир сурункали етишмовчилиги.

Асаб тизимининг инфекцион-ялилантирувчи ва токсик зарарланишлари туфайли келиб чикқан бош мия кон томир сурункали етишмовчилиги.

Бош мия қон томир сурункали етишмовчилиги ташхиси ва даволашда янги технологиялар.

Дипломдан кейинги таълимда – неврология.

Бош мия қон томир сурункали етишмовчилигида неврологик ёрдамни ташкил этиш.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига 2 - илова

“Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қумитаси

Т А Р К И Б И

Раис: А.В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосарлари:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

А.И.Комилов

Ш.Э. Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

Д.Б. Миразимов

Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи

С.И.Исмаилов

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи

Сабиров Д.М.

ТошВМОИ ректори, профессор

Гафуров Б.Г.

Согликни Саклаш Вазирлигининг бош неврологи

Шамансуров Ш.Ш.

Согликни Саклаш Вазирлигининг бош болалар неврологи

Хабилов Н.Л.

Илмий-тадкикотлар фаолиятини муофиклаштириш бўлимии бошлиги

Маджидова Ё.Н.

Тошкент Тиббиёт академиясининг асаб касалликлари кафедраси профессори

Санаев Ф.Ч.

ССВни ахборот маркази бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига

3 - илова

“Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ишчи комиссиялари

Т а р к и б и

1. Муҳаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис:

Маджидова Е.Н.

ТТА асаб касалликлари кафедраси профессори

Аъзолар:

Гафуров Б.Г.

ССВнинг бош неврологи

Ходжаев А.И.

РИКМ лаборатория мудири

Мирджураев Э.М.

ТошВМОИ кафедра мудири

Маджидова Е.Н.

ТТА кафедра профессори

Гафуров Б.Г.

ССВнинг бош неврологи

2. Конференция қатнашчиларини кутиб олиш ва жойлаштириш бўйича комиссия:

Раис:

Мирджураев Э.

ТошВМОИ кафедра мудири

Аъзолар:

Джурабекова А.Т.

СамДавТИ кафедра мудири

Сагатов А.Р.

ТошВМОИ кафедра доценти

Саидвалиев Ф.С.

ТТА кафедра доценти

3. Конференция қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия:

Раис:

Асланова С.Н.

ТТА кафедра проф.

Аъзолар:

Садыкова Г.К.

ТошПТИ кафедра мудири

Рахимбаева Г.С.

ТТТА кафедра мудири

Джурабекова А.Т.

СамДавТИ кафедра мудири

4. Зал ва фойени тайёрлаш бўйича комиссия:

Раис:

Садыкова Г.К.

ТошПТИ неврология кафедра мудири

Аъзолар:

Киличев И.А.

ТТА Ургенч филиали, кафедра мудири

Сагатов А.Р.

ТошВМОИ кафедра доценти

Муратов Ф.Х.

ТТА кафедра доценти

Захидов А.Я.

РШТЁИМ катта илмий ходим

5.Конференцияни маблағ билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис:

Гафуров Б.Г.

ССВнингг бош неврологи

Аъзолар:

Маджидова Ё.Н.

ТТА кафедра профессори

Асадуллаев М.М.

ТТА кафедра профессори

Рахимбаева Г.С.

ТТТА кафедра мудири

6. Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:

Раис:

Халимова Х.М.

ТТА кафедра профессори

Аъзолар:

Мирджураев Э.М.

ТошВМОИ кафедра мудири

Ибодуллаев З.Р.

ТТА кафедра профессори

Сагатов А.Р.

ТошВМОИ кафедра доценти

7. Конференция маъруза ва дастурини тайёрлаш бўйича комиссия

Раис:

Маджидова Ё.Н.

ТТА кафедра профессори

Аъзолар:

Гафуров Б.Г.

ССВнингг бош неврологи

Ходжаев А.И.

РИКМ лабораторияси мудири

Якубова М.М.

ТТА асаб касалликлари кафедраси доценти

8. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш бўйича комиссия:

Раис:

Ф.Ч. Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар:

Рахимбаева Г.С.

ТТА кафедра мудири

Асадуллаев М.М.

ТТА кафедра профессори

Шомансуров Ш.Ш.

ТошВМОИ кафедра мудири

Муратов Ф.Х.

ТТА кафедра профессори

9. Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларига тарқатиш бўйича комиссия:

Раис:

Асадуллаев М.М.

ТТА кафедра профессори

Аъзолар:

Маджидова Е.Н.

ТТА асаб касалликлари кафедраси профессори

Рахимбаева Г.С.

ТТА асаб касалликлари кафедраси мудири

Аликулова Н.А.

ТошВМОИ неврология кафедраси профессори

Уринов М.Б.

БухТИ неврология ва нейрохирургия кафедраси мудири

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига

4 - илова

“Неврологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

Тошкент тиббиёт академияси

- 40

ТошВМОИ

- 20

ТощПМИ

- 20

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали

- 2

АндДавТИ

- 4

СамДавТИ

- 4

БухТИ

- 4

РИ Терапия ва тиббий реабилитация ИАТМ

- 4

РИ Кардиология маркази

- 4

РИ Эндокринология ИАТМ

- 4

РШТЁИМ

- 4

РНейрохирургия ИМ

- 4

Тошкент шаҳри

- 20

Андижон вилояти

- 4

Бухоро вилояти

- 4

Ќашқадарё вилояти

- 4

Жиззах вилояти

- 4

Наманган вилояти

- 4

Навоий вилояти

- 4

Самарқанд вилояти

- 4

Сирдарё вилояти

- 4

Сурхондарё вилояти

- 4

Тошкент вилояти

- 4

Фарғона вилояти

- 4

Хоразм вилояти

- 4

Ќорақалпоғистон Республикаси

- 4

Республика даволаш-профилактика муассасалари

- 4

Жами:

- 200

Эслатма: Конференциясига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бош неврологлари, неврологлар, болалар неврологлари, нейрохирурглар, психиатрлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, Республика даволаш-профилактика муассасалари бош шифокор ўринбосарлари, ОТМ кафедра мудири ва ходимлар, ИТИ, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари таклиф этилади.

Фан ва ўқув юртлари Бош

бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ


Номер документа:  927
Дата принятия:  04.07.2012

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz