o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш тўғрисида

25.07.2012

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

Тошкент ш.

"Ахолига курсатилаётган тиббий хизматлар

сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш

стандартларини такомиллаштириш тугрисида"

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббий муассасалар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПК-700-сонли Карорини амалга тадбик этиш ва замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чикарилишининг ривожланишини инобатга олган холда, ахолига курсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш максадида

БУЮРАМАН:

1. Стоматология, наркология ва болалар хирургияси ихтисосликлари бўйича диагностика ва даволаш стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов) ва Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси (Д.И.Ахмедова) бошлиқларига:

- диагностика ва даволаш стандартлари барча даволаш-профилактика муассасаларига етказилсин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинги олиб борилсин;

- замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чикарилишининг ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартлари ҳар йили қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилсин.

3. Коракалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари рахбарларига:

- соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларини тегишли барча тиббиёт муассасаларида тадбиқ этилиши таъминлансин;

- мазкур диагностика ва даволаш стандартлари асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилсин.

4. Ушбу буйрук ижросининг назорати соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В.Алимовга юклансин.

В а з и р А.И.Икрамов


Номер документа:  310
Дата принятия:  17.11.2011

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz