o`zb   рус   eng
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Медицинский портал Узбекистана
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Информеры

Ўзбекистон Республикасида 2013-2017 йилларда ОИВ инфекциясига қарши кураш бўйича СТРАТЕГИК ДАСТУР

Ўзбекистон Республикасида

2013-2017 йилларда ОИВ инфекциясига

қарши кураш бўйича

СТРАТЕГИК ДАСТУР

ТОШКЕНТ.Ш

МУНДАРИЖА

Қисқартмалар рўйхати......................................................................................................3

Кириш.................................................................................................................................5

1. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси бўйича вазиятнинг таҳлили.........6

1.1. ОИВ юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси бўйича вазият...................................................................................................................6

1.2. Аҳолининг бошқа гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси бўйича вазият...................9

1.3. Қон ва тиббий муолажалар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммолар. ...........................................................................................................................................10

1.4. ОИВ инфекциясида даволаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари.......................................................................................................................10

2. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясига қарши кураш тадбирлари таҳлили..............................................................................................................................11

2.1. ОИВ инфекцияси эпидемиясига қарши кураш тадбирларини давлат томонидан мувофиқлаштириш, бошқариш ва молиялаштириш тизимини кучайтириш.....................................................................................................................11

2.2. Меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш..............................................................12

2.3. ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича стратегияни амалга ошириш............................................................................................................................13

2.4. ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишини олдини олиш тадбирларини амалга ошириш..............................................................................................................14

2.5. ОИВ инфекциясининг давоси, ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларни парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш................................................15

3. Стратегик Дастурнинг мақсади ва тамойиллари.....................................................15

4. Стратегик Дастур асосий йўналишлариниамалга ошириш бўйича устивор чора-тадбирлар.........................................................................................................................18

4.1. Хизматлар олишнинг ялпи имконини таъминлаш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш............................................................................................18

4.2. Юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси

профилактикаси.............................................................................................................19

4.3. Даволаш муассасаларида ОИВ инфекцияси профилактикаси..............................22

4.4. ОИВнинг онадан болага ўтишини олдини олиш (ОБЎОО) ..................................23

4.5. Умумий аҳоли орасида ОИВ ва жинсий йўл билан юқувчи юқумли касалликлар

профилактикаси.............................................................................................................25

4.6. Аҳолининг ОИВ ва жинсий йўл билан юқувчи касалликлар диагостикаси ва давосига ялпи имконини таъминлаш............................................................................26

5. Стратегик Дастурни бошқариш..................................................................................29

6. ОИВ инфекцияси бўйича ахборотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш миллий тизимини кучайтириш....................................................................................................29

Қисқартмалар рўйхати

АРВ/АРВТ

антиретровирус/антиретровирус терапия

АТМ

ахборот-таълим материаллари

АҚШ

Америка Қўшма Штатлари

БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

БМТБАМС

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ОИТС бўйича Махсус Сессияси

БССТ

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

БҚХЁД

Буюк Британия Қироллигининг халқаро ёрдам департаменти

ВГС

вирусли гепатит “С”

ДПМ

Даволаш-профилактика муассасалари

ДЭН

дозорли эпидемиологик назорат

ЖАЙБЮК

жинсий алоқа йўли билан юқувчи касалликлар

ЖИЭББ

жазони ижро этиш бош бошқармаси

ИИВ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ИОГМИҚ

Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар

ИТИ

Илмий-текшириш институти

ИФА

иммунофермент анализи (таҳлили)

МвБ

Мониторинг ва баҳолаш

МДҲ

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги

ММҚ

Мамлакат мувофиқлаштириш қўмитаси

МРМ

2000 йилда давлат ва ҳукумат бошлиқлари томонидан қабул қилинган “Минг йиллик ривожланиш мақсадлари” БМТ декларацияси

ННТ

Нодавлат нотижорат ташкилотлар

ОАВ

Оммавий ахборот воситалари

ОБЎОО

ОИВни онадан болага ўтишини олдини олиш

ОИВ

одамнинг иммунитет танқислиги вируси

ОИВЯШ

ОИВ билан яшовчи шахслар

ОИТС

Орттирилган иммунтанқислик синдроми

ОСБГЖ

ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш Глобал жамғармаси

ПЗР

полимераза занжирли реакция

РЭИХК

Рағбатлантириш эвазига интим хизмат кўрсатувчилар

СД-4

ОИВ билан яшовчи шахсларда ОИВ инфекцияси ривожланишининг босқичини белгилаб берувчи қон ҳужайралари (лимфоцитлар)

СДС

Касалликларни назорат қилиш маркази, АҚШ

ССВ

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

ТИГ

Ташкилотлараро ишчи гуруҳ

ТЭК

Ташкилотлараро эксперт кенгаши

ЭБЖАҚЭ

эркак билан жинсий алоқа қилувчи эркак

ЮНЕСКО

БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича Дастури

ЮНИСЕФ

БМТнинг Болалар Жамғармаси

ЮНИФЕМ

БМТнинг Аёллар Жамғармаси

ЮНОДК

БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Агентлиги

ЮНФПА

БМТнинг Аҳолишунослик Жамғармаси

ЮНЭЙДС

БМТнинг ОИТС бўйича Бирлашган Дастури

ЮСАИД

АҚШнинг Халқаро тараққиёт Агентлиги

ЎзР

Ўзбекистон Республикаси

ЎзННТМА

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар Миллий Ассоциацияси

Кириш

Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси эпидемияси концентрланган босқичда ҳисобланади, яъни вируснинг тарқалганлиги аҳоли орасида 1 фоиздан ошмайди. Республикада 2003 йилдан бошлаб равишда ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш Стратегик Дастурлари шарофати билан Ўзбекистон ҳукумати соҳага оид профилактик ва даво тадбирлари мажмуини амалга оширилишини таъминлади ҳамда уларнинг ижроси вазиятнинг барқарорлашувига эришиш имконини берди. 2007-2011 йиллардаги Стратегик Дастурнинг бажарилиши мамлакат сиёсий раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши орқали амалга ошди, бунинг яққол ифодаси сифатида 2008 йил декабрь ойида ОИВ инфекциясининг профилактикаси ва давоси бўйича дастурларнинг ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватланишини кўзда тутувчи ЎзР Президенти Қарорининг қабул қилиниши бўлди. Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ЎзРда 2009-2011 йилларга мўлжалланган ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш саъй-ҳаракатларининг Миллий режаси ишлаб чиқилди, унга кўра давлат томонидан маблағ ажратилиши (молиялаштириш) сезиларли равишда ошди. Ушбу маблағлар ҳисобига Республика ва 14 та ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари замонавий лаборатор диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Шу билан бир қаторда, 2007-2011 йилларда ЎзРда ОИВ инфекцияси масалалари бўйича меъёрий-ҳуқуқий асослар мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилаётгани диққатга сазовордир.

2007-2011 йиллардаги Стратегик Дастурнинг ижроси доирасида инфекцияни юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Дозорли эпмидемиологик назорат тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мамлакатда ОИВ инфекцияси эпидемияси ривожланишини таъминлаб берадиган аҳоли ижтимоий гуруҳлари, яъни инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар (ИОГМИҚ), рағбатлантириш эвазига интим хизмат кўрсатувчилар (РЭИХК) ва эркак билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар (ЭБЖАҚЭ) орасида ОИВ инфекцияси, захм ва вирусли гепатит “С”нинг тарқалиши камайди. Шунингдек, республикада умумий аҳолига мўлжалланган профилактик дастурлар доирасида ўқиётган ёшлар учун ОИВ инфекцияси масалари бўйича таълим дастурлари фаол равишда ўқув режасига киритилди. Эришилган ютуқлар орасида мамлакатдаги барча олий ўқув юртлари учун ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилганлигини ва мажбурий таълим дастурлари амалиётга тадбиқ этилганини таъкидлаб ўтиш керак. Ўрта мактаб, лицей ва коллежлар учун ҳам шунга ўхшаш дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилмоқда. Шунингдек, профилактик ишларга маҳаллий жамоалар (маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари) ва нодавлат ташкилотлари фаол равишда жалб қилинди.

Қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда келгусида ОИВ инфекцияси эпидемиясига қарши миллий жавоб чораларини кенгайтиришни кучайтириш зарурияти мавжуд. БМТнинг “Минг йиллик ривожланиш мақсадлари” декларацияси ва ОИВ/ОИТС бўйича 2012-2015 йиллардаги Европа саъй-ҳаракатлар режасига мувофиқ ЎзР ОИВ инфекцияси эпидемиясини тўхтатишга йўналтирилган чора-тадбирларни такомиллаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олди. 2013-2017 йиллардаги Стратегик Дастурида белгилаб қўйилган мақсадларга эришиш ЎзР томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишига имкон беради. Бундан ташқари ушбу Дастур ЎзРда ОИВ инфекциясига қарши кураш тадбирларини амалга оширишга жалб этилган миллий ва халқаро ҳамкорларнинг фаолиятини (саъй-ҳаракатларини) мувофиқлаштиришга ҳам қаратилган.

1. ОИВ бўйича Ўзбекистондаги вазият таҳлили

01.01.2012 йил ҳолатига ЎзРда 21542 нафар ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар (ОИВЯШ) қайд этилган (100 минг аҳолига нисбатан интенсив кўрсаткич – 72,3 ҳолат). Вируснинг умумий аҳоли орасида тарқалганлигини аниқлаш учун қўлланиладиган кўрсаткич – ҳомиладор аёллар орасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлиги 2011 йилда 0,1%ни ташкил қилди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 2009 ва 2010 йиллар билан таққослаганда 2011 йилда ОИВ инфекциясининг янги аниқланиш ҳолатлари мос равишда, 5% ва 11%га камайди, бу эса Ўзбекистонда эпидемик вазиятнинг барқарорлашиш тенденцияси кузатилаётганидан дарак беради. Шу билан бирга, инфекцияни юқиш хавфи юқори бўлган бир неча аҳоли гуруҳларини, яъни инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар (ИОГМИҚ), рағбатлантириш эвазига интим хизмат кўрсатувчилар (РЭИХК) ва эркак билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар (ЭБЖАҚЭ)ни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. 2011 йилда ўтказилган дозорли эпидемиологик назорат натижаларига кўра, ОИВ инфекциясининг тарқалганлиги ЭБЖАҚЭ орасида 0,7%ни, РЭИХК орасида – 2,2%ни ва ИОГМИҚ орасида 8,4%ни ташкил қилганлиги ЎзРда ОИВ инфекцияси эпидемияси концентрланган босқичда деб тавсифланишига имкон беради.

2011 йилда Республика бўйича 3584 ОИВ инфекцияси ҳолати қайд этилди ва мамлакат бўйича касалланиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 12,4 ни ташкил этди. Ушбу ҳолатлардан 1878 таси (52,4%) эркаклар улушига, 1706 таси (47,6%) аёллар улушига тўғри келади. 2007-2011 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалганлиги динамикасининг таҳлили ОИВЯШ орасида аёллар ва болалар улушининг мос равишда, 13,5% ва 4,6%га ўсиб бораётганлигини кўрсатмоқда.

Шу давр мобайнида республикада ОИВ инфекциясига текширувлар сони 2,2 мартага, асосан, 2009 йилдан бошлаб йўлга қўйилган ҳомиладор аёлларни текширувлари ҳисобига ортди. Текширувлар ҳажмининг ортганига қарамай, аёллар орасида ОИВнинг аниқланиш коэффициенти (яъни ОИВга текширувлар сони билан ОИВнинг аниқланиш ҳолатлари нисбати) 2007 йилдаги 0,003дан 2011 йилда 0,001га қисқарди.

Мамлакатда ОИВ инфекциясининг барча юқиш йўллари қайд этилган. Дунёдаги эпидемиянинг ривожланиш динамикасига мос равишда кейинги йилларда жинсий юқиш йўлининг ортиб бориш тенденцияси кузатилмоқда. Мисол тариқасида, 2011 йилда ОИВ инфекциясининг юқишида парентерал юқиш йўли улуши – 38,1%ни, жинсий – 45,9%ни, вертикал – 5%ни ташкил қилди.

ОИВ инфекцияси Ўз Рнинг барча маъмурий ҳудудларида қайд этилган. Умуман олганда Ўзбекистон учун ОИВ инфекциясининг тарқалганлик даражаси бўйича регионал тафовутлар хос.

1.1. ОИВ юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида ОИВ инфекцияси бўйича вазият

Ўзбекистон Афғонистон билан умумий чегарага эга бўлиб, унинг узунлиги 744 километрни ташкил қилади. ЮНОДСнинг маълумотларига кўра, Афғонистонда ишлаб чиқариладиган героин Россияга “шимолий йўналиш” деб аталувчи, аксарияти Ўзбекистон сингари ОИВ инфекцияси эпидемиясининг концентрланган босқичида бўлган Марказий Осиё давлатлари орқали етказиб берилади.

ЎзРда аҳолининг мойил гуруҳлари орасида профилактика дастурларини ташкил этиш бўйича сезиларли ишлар ўтказилган. Асосан ОИВ инфекцияси мойил гуруҳлар орасида, яъни, ИОГМИҚ, РЭИХК ва ЭБЖАҚЭлар орасида тарқалмоқда. 2005 йилдан буён республикада ўтказилиб келинаётган ОИВ инфекциясининг тарқалганлиги юзасидан дозорли эпидемиологик назорат (ДЭН)да олинган маълумотлар ОИВ инфекциясининг юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари орасида эпидемиянинг тарқалганлигини ва динамикасини баҳолаш имконини берди.

2000 йилдан бошлаб ИОГМИҚ мамлакатда эпидемиянинг ривожланиш характерини белгилаб бермоқда ва ЎзРда иккала ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш Стратегик Дастурларининг устивор йўналиши бўлиб ҳисобланади. Охирги 5 йилда (2007-2011 йй.) мамлакатда ИОГМИҚни профилактик дастурларга кенг имкониятлар яратиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди.

2011 йилнинг 1 январь ҳолатида республикада расмий рўйхатга олинган гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчиларнинг сони 19134 нафарни ташкил қилди, булар орасида 75,2%и ИОГМИҚ ҳисобланади. Республика Наркология Марказининг маълумотларига кўра, 2003 йилдан бошлаб республика аҳолиси орасида гиёҳванд моддалар истеъмоли мунтазам равишда камайиб бормоқда, масалан, 2007 йилдан 2009 йилгача гиёҳванд моддаларга қарамликнинг тарқалганлик кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 9,8 дан 8,2 га тушди. Гиёҳванд моддалар истеъмолчилари орасида ОИВ инфекциясининг аниқланиш частотаси ҳам камайди, яъни 2003 йилдаги 6,6%дан, 2010 йилда 2,4%гача камайди.

Ҳозирги кунда республикада ЎзР ССВнинг 01.08.2011 йилдаги “Ишонч хоналари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги” №232-сонли буйруғи асосида аҳолининг мойил гуруҳлари орасида профилактик дастурлар амалга оширилмоқда. Ишонч хоналари мақсадли гуруҳларни ахборот-ўқув хизматлари, маслаҳат, бир марталик шприц ва игналарни алмаштириш, индивидуал дезинфекция ва интим алоқа ҳимоя воситалари билан таъминлайди, шунингдек зарурат бўлганда, мурожаат қилувчиларни ҳар хил турдаги тиббий ва руҳий ёрдам олишлари учун қайта йўналтирадилар. 2011 йилнинг ўзида ишонч хоналарига аҳолининг мойил гуруҳи вакилларининг 341,8 минг ташрифи бўлиб, уларга 2,3 млн. дона интим алоқа ҳимоя воситалари, 4,9 минг дона ахборот-ўқув материаллари тарқатилди. ИОГМИҚга 3 млн. дона бир марталик шприц тарқатилди, шприцларнинг қайтарилиши 67%ни ташкил қилди. Йил давомида тор мутахассислар (нарколог, акушер-гинеколог, дермато-венеролог, терапевт, психолог ва ҳ.к.)га қайта йўналтиришлар сони 105 мингтани ташкил этди.

2011 йил ДЭН маълумотларига кўра ИОГМИҚ орасида ОИВ билан зарарланишга олиб келувчи хавфли инъекцион ва жинсий хулқ-атвор турларининг мавжудлиги аниқланди. Бундай хулқ-атвор турларидан бири – бу ностерил шприцлар ёки бошқа инъекцион асбоблардан фойдаланиш ҳисобланади. 80,4% ИОГМИҚ охирги марта инъекцион гиёҳванд моддалар қабул қилганда стерил инъекцион ашёлардан фойдаланган. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, 2009 йилда фақат 77% ИОГМИҚ охирги ой мобайнида “инъекцион гиёҳванд моддалар қабулида хавфли амалиётдан” фойдаланмаганликларини қайд этишган.

ИОГМИҚнинг жинсий хулқ-атвори ҳам уларни ОИВга мойил қилиб қўяди. 2009 йил ДЭН тадқиқотлари жараёнида 40%дан кўпроқ ИОГМИҚ – ҳам эркак, ҳам аёллар 6 ой мобайнида доимий бўлмаган жинсий шериги борлигини тан олишган. Шу билан бир қаторда аёл ИОГМИҚларнинг 42,5%и тижорат жинсий шериклари бўлганлигини тан олишган. Бир неча жинсий шерикларнинг борлиги, жинсий мулоқот вақтида ҳар доим ҳам ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик вазиятни мураккаблаштиради. 2011 йилда ўтказилган ДЭН тадқиқотлари маълумотларига кўра 43%га яқин ИОГМИҚ охирги жинсий алоқа вақтида индивидуал интим алоқа ҳимоя воситаларидан фойдаланишган. Шунингдек, ИОГМИҚларнинг фақат 20%игина доимий жинсий шериги билан охирги мулоқотда интим ҳимоя воситаларидан фойдаланганини, доимий бўлмаган жинсий шериги билан эса 57% ИОГМИҚларгина интим ҳимоя воситаларидан фойдаланганини қайд этишган. Шу тарзда, ИОГМИҚлар орасида ҳам, ИОГМИҚлар ва уларнинг гиёҳванд модда истеъмол қилмайдиган жинсий шериклари орасида ҳам ОИВнинг жинсий йўл билан юқиш хавфи сезиларли даражада сақланиб қолмоқда. Шу ўринда, ОИВ, сил касаллиги, гиёҳванд моддаларга қарамликнинг давоси бўйича интеграцияланган ёндошувларнинг амалиётга интенсив тадбиқ этилмаганлигини алоҳида таъкидланади.

РЭИХКлар орасида амалга ошириладиган ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича ишлар ҳам Стратегик Дастурларнинг устивор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ҳолат РЭИХКлар ҳаёт тарзи ва хулқ-атвори билан боғлиқ жинсий шерикларининг кўплиги ва хавфли интим хулқ-атвор шакллари билан боғлиқ, зеро улар хавфсиз хулқ-атворни танлаш имконига эга эмасдирлар. Одатда рағбатлантириш эвазига интим алоқа қилиш билан 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўрта ёки олий маълумотли, турмушга чиқмаган ёки ажрашган аёллар шуғулланадилар (ДЭН, 2011). РЭИХКлар орасида ОИВ инфекциясининг потенциал юқиш йўли – бу индивидуал интим алоқа ҳимоя воситаларидан фойдаланилмаган жинсий мулоқотлардир. 2011 йилда ўтказилган ДЭН маълумотларига кўра 11,1% РЭИХКлар орасида захм аниқланган (ДЭН, 2009). Ушбу гуруҳ вакиллари ўртасида респондентларнинг учдан бир қисми 1 ой мобайнида тижорат шериклари билан жинсий мулоқот вақтида ҳар доим ҳам ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганликларини тан олишди. Индивидуал интим алоқа ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик даражаси юқори бўлган шаҳарларда РЭИХКлар орасида ЖАЙБЮК энг кўп тарқалган.

РЭИХКлар орасида амалга ошириладиган ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича ишлар республиканинг 11 та ҳудудида амалга оширилмоқда. (“Истиқболли авлод” ННТ маълумотлари). 2009 йилдан то 2012 йилнинг 1 февралигача 40 мингдан ортиқ индивидуал интим алоқа ҳимоя воситалари, 600 та рағбатлантирувчи пакетлар тарқатилган ва РЭИХКлар орасида 24305 ахборот-ўқув тадбирлари ўтказилган.

Мамлакатда ЖАЙБЮКларни синдромли аноним ва бепул даволаш учун 30 та Дўстона хоналар фаолият кўрсатади. Ушбу кабинетларда соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларида (тери-таносил ва наркологик диспансерлар, юқумли касалликлар шифохоналари) малакали диагностика ва даво ёрдами тўғрисида батафсил маълумот олиш имконияти мавжуд. Мурожаат қилган ЖАЙБЮКли пациентларга ОИВ масалалари бўйича тестдан олдинги ва тестдан кейинги маслаҳатларни олиш, шунингдек ЖАЙБЮКларни синдромли даволаш имкониятлари берилган.

Профилактик дастурларнинг вазифаларидан яна бири - ЭБЖАҚЭлар орасида ОИВ инфекциясининг тарқалганлик кўрсаткичини энг паст даражада сақлаб туришдир. Ушбу гуруҳнинг асосий муаммолари умуман жамиятнинг маънавий қарашлари билан ҳамда ЭБЖАҚЭлар ва ҳуқуқий тартибот органлари ўртасидаги институтиционал ўзаро муносабатларга боғлиқ. Бу ҳолатлар ЭБЖАҚЭларнинг профилактика дастурларига жуда қийинчилик билан жалб қилинишига сабаб бўлади. Натижада ЭБЖАҚЭларнинг профилактик дастурлар билан қамраб олиниши, шунингдек уларнинг самарадорлиги пастлигича қолмоқда, Стратегик Дастур (2007-2011 йй.) мақсадлари эса тўлиқ бажарилмади.

Аҳолининг мойил гуруҳлари вакиллари орасида ОИВ инфекцияси соҳасидаги паст билим даражаси, уларнинг ўз-ўзига паст баҳо бериши, хавфсиз хулқ-атвор ҳуқуқини талаб қила олмаслиги, ҳимоя воситаларига ва дўстона тиббий хизматига етарлича имконияти йўқлиги ушбу шахсларга ОИВнинг юқиш хавфини оширади. Рўйхатга олинишдан ва конфиденциалликнинг ошкора қилинишидан қўрқиб, улар давлат тузилмалари, шу жумладан, тиббиёт ташкилотлари билан мулоқот қилишдан ўзларини олиб қочадилар. Бунинг натижасида, ушбу гуруҳ орасида ОИВ инфекцияси тарқалишини назорат қилиш анча сусаяди. ЭБЖАҚЭлар кўпинча шундай хавфли хулқ-атвор амалиётларини олиб борадики, оқибатида ҳар хил юқумли касалликлар, шу жумладан ОИВ юқишига сабаб бўлади. 2011 йилда ўтказилган ДЭН маълумотларига кўра, ЭБЖАҚЭлар орасида индивидуал интим алоқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш норегуляр характерда бўлиб, уларнинг фақат учдан бир қисмигина индивидуал интим алоқа ҳимоя воситаларидан фойдаланишади. 2009 йилда 22,9% ЭБЖАҚЭлар 3 ой давомида эркак жинсий шериги бўлиб туриб, аёллар билан жинсий мулоқотда бўлганлар. Шундай қилиб, ЭБЖАҚЭлар гуруҳи алоҳидалашган гуруҳ бўлмай, юқумли касалликларнинг нафақат уларнинг муҳитига, балки улар томонидан аёл жинсий шерикларини ҳам юқумли касалликлар билан зарарлаш имкони сақланиб қолмоқда.

ДЭН маълумотларига кўра, ИОГМИҚ, РЭИХК ва ЭБЖАҚЭлар орасида ОИВнинг тарқалганлиги 2011 йилда текширилган шахслар орасида мос равишда 8,4%, 2,2% ва 0,7%ни ташкил қилди. Бу маълумотлар миллий индикаторлар бўйича мақсадли кўрсаткичларга мос келади, қайсики 2011 йил охирига бориб режалаштирилган кўрсаткичлар ИОГМИҚлар орасида 22%дан ошмаслиги, РЭИХКлар орасида 7%дан ошмаслиги ва ЭБЖАҚЭлар орасида 12%дан ошмаслиги кўзда тутилган.

Аҳолининг мойил гуруҳлари орасида профилактик дастурлар стратегияларини амалга ошириш механизмлари кўрсатиладиган хизматлар мажмуини оптималлаштиришни ва стандартлаштиришни тақазо этади. Бунда турли мақсадли гуруҳларда профилактик аралашувларни самарали амалга оширишни режалаштириш учун миллий ўзига хосликни эътибордан четда қолдирмай, холисона баҳо бериш ва имкон қадар эришилиши таъминланадиган кўрсаткичларни талаб этилиши зарур ҳамда мақсадга мувофиқ бўлади.

1.2. Аҳолининг бошқа гуруҳлари орасида ОИВ-инфекцияси бўйича вазият

01.01.2012 йил ҳолатига ОИВ инфекциясининг умумий аҳоли орасида тарқалганлик кўрсаткичи 100 000 аҳоли сонига 72,3 ёки 0,1%ни ташкил қилади. Аҳоли орасида ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфининг ошишига сабаб бўлувчи асосий омил, бу ОИВ инфекциясининг асосий аспектлари ҳақида билим даражасининг пастлигидир.

Мавжуд маълумотлар, аҳоли ўртасида, жумладан ёшлар орасида ЖАЙБЮК ва ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ҳамда ундан ўзини ҳимоя қилиш усуллари ҳақида билим даражасининг пастлигини кўрсатади. 2009 йилда Республика ОИТСга қарши кураш маркази ва Глобал Жамғарманинг «Ижтимоий фикр» маркази билан ҳамкорликда 15-24 ёшдаги аҳоли ўртасида ўтказган тадқиқоти, сўровномада иштирок этган 1400 шахсдан 175таси ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ҳақидаги 5 саволдан ҳаммасига тўғри жавоб берганини кўрсатди, бу кўрсаткич 12,5%ни ташкил қилади. Олинган натижаларнинг таҳлили ёшларнинг ОИВ инфекцияси ҳақида маълумоти етарли эмаслигидан далолат беради, маълумот етишмовчилиги эса ўз навбатида аҳоли ўртасида касалликни юқтириб олиш хавфининг ошиши билан бир қаторда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларга нисбатан хусумат пайдо бўлиши ва тазйиқ ўтказилишига олиб келиши мумкин.

Касалланишнинг ортиши эхтимоли мавжуд бўлган гуруҳлардан бири, меҳнат мигрантлари гуруҳидир. Экспертларнинг баҳосига кўра ҳар йили Ўзбекистон фуқароларидан камида 600 минг шахс пул топиш мақсадида мамлакатдан чиқиб кетади, улардан 70%и Россияга боради (http://mirpal.org/mirpnews45.html). Чет элга пул топиш учун боришнинг ўзи хавфли омил бўлмаса-да, мигрантларнинг узоқ муддат давомида оиласидан ҳамда табиий турмуш шароитидан узоқда бўлиши, уларнинг ОИВ-инфекциясини юқтириб олиш хавфини ошишига олиб келувчи хатти-ҳаракатга жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин. Мигрантларнинг ОИВ юқтириб олишига нисбатан хавф туғдирувчи омилларга мойиллик даражасини баҳолаш мақсадида, ушбу гуруҳ 2009 йилдаги ДЭНга пилот сифатида киритилган. Тадқиқот Бухоро, Гулистон, Урганч ва Фарғона шаҳарларида олиб борилган ва чет элдан қайтган 1596 мигрант сўровдан ўтказилган. Тадқиқот натижалари мигрантлар орасида ОИВ-инфекциясининг тарқалганлиги чекланганини кўрсатади: 2011 йилда текширилганларнинг орасида ОИВ-инфекциялиларнинг сони 0,8%ни ташкил қилди. Бироқ, мигрантларнинг салмоқли қисми ОИВ-инфекциясини юқтириб олиш хавфини туғдирувчи хатти-ҳаракатга эгадир. Бу биринчи ўринда жинсий алоқаларга тегишлидир: эркак-мигрантларнинг 93% и чет элда яшаганида моддий рағбатлантириш эвазига жинсий алоқага киришувчи шахслар билан мулоқотда бўлганлигига иқрор бўлди. Шу билан бирга 24,9% шахс охирги алоқа давомида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланганини қайд қилган. Мигрантлар орасида гиёҳванд моддаларнинг истеъмол қилиниши чеклангандир: сўровномада қатнашганларнинг 4% игина гиёҳванд моддаларни ҳаёти давомида қачондир қабул қилганига иқрор бўлди, гиёҳванд моддаларни томир ичига улардан ҳеч бири қабул қилмаган. Берилган маълумотлар мигрантларнинг касалликни жинсий йўл билан юқтириб олиш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади.

Жазони ўташ тизимида (ЖЎТ) қамоқхонага жўнатилаётган маҳбуслар ОИВга (зарурий) текширилади. Бунда ГМТИҚШ орасида 167 ОИВ-инфекция ҳолати қайд этилган. Жазони ўташ тизимида ОИВ-инфекциясини олдини олиш билан бир қаторда АРВТ ҳамда ОИВ/ТБ ва ЖЙБЮК ларни даволаш ССВ ва ИИВнинг буйруғи асосида амалга оширилади.

1.3. Қон ва тиббий муолажаларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар

Вазиятнинг таҳлили, Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекциясининг тарқалишида вирусни тиббий муассасаларда парентерал йўл билан юқиши аҳамиятли эканини кўрсатади. ОИВ-инфекциясининг қачон ва қаерда юққанлигини аниқлаш жуда қийин бўлса-да, юқиш йўллари бўйича таҳлилга кўра, касалликнинг стационар шароитида юқиш эҳтимоли мавжуд. ОИВ-инфекцияси ёш болада аниқланиб, унинг ота-онасида касаллик борлиги тасдиқланмаган ҳолларда, болага ОИВ парентерал йўл билан юққан деб тахмин қилинади. Эпидемиологик анамнез маълумотлари турлича бўлганлиги сабабли, ОИВнинг касалхона ичида юқиши даражасини аниқлашнинг имкони йўқдир. Ота-онасида ОИВ-инфекцияси манфий чиққан 0,1%га яқин болаларнинг анамнезида ўмров ости веналарининг катетеризацияси, қон, плазма ёки қоннинг бошқа маҳсулотлари даволаш учун қўллангани тасдиқланмайди. Вазиятнинг таҳлилига кўра, тиббий муолажаларнинг хавфсизлиги асосан тери бутунлигининг бузилиши билан боғлиқ муолажалар учун мўлжалланган асбоб-анжомлар етишмовчилиги, тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш тартибининг бузилиши; ҳамда тиббий ходимларни универсал профилактик чора-тадбирлар ҳамда қон хавфсизлиги бўйича ўқув дастурлари билан бир текис қамраб олинмаслиги туфайли юзага келади.

1.4. ОИВ-инфекциясида даволаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш

31.12.2011 йил ҳолатига, Республикада диспансер ҳисобида 18 772 ОБЯШ бўлиб, уларнинг бешдан бир қисмини (3 834 бемор) болалар ташкил этади. Юқорида кўрсатилгандек, 2011 йилда 3 584 ОИВ-инфекция ҳолати аниқланган, рўйҳатга олинганлардан 2 715 катталарга, 869 ёки 24% - болаларга тўғри келади. Яъни, ОБЯШ орасида болаларнинг сони кўпайишга мойилдир. Республикада ОБЯШларни даволаш миллий шароитга мослаштирилган ЖССТ тавсиялари асосида олиб борилади. АРВТ дорилари Глобал Жамғарма томонидан ажратилган маблағ ҳисобига таъминланади. АРВТ қабул қилувчи шахслар сони 2006 йилга нисбатан деярли 8 баробар кўпайди ва 3 948 ни ташкил қилди (01.05.2012 йил ҳолатига). Шу вақтнинг ўзида 734таси болалардан иборат бўлган 1 614 шахсда АРВТ бошлашга тиббий кўрсатмалар мавжуд, аммо ҳали даволашни бошламаган. Хулоса қилиб айтганда, АРВТга муҳтож бўлган шахсларнинг 71%и даволаш билан қамраб олинган. 2011 йилнинг 1 январ ҳолатига, ОБЯШлардан 5124 киши ўлган, улардан ОИВ ёки қўшилиб келган ОИВ билан ТБ инфекциялари туфайли 432 шахс ўлган (2010 йилда), бу ушбу йилда ўлганларнинг 20%ини ташкил қилади. Қайд этилган кўрсаткичлар клиник белгилар мавжуд бўлган беморларда ОИВ-инфекциясини соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи звеносида эрта аниқлаш ва даволаш чораларини кучайтириш заруратини кўрсатади.

2. Ўзбекистонда ОИВга қарши чораларнинг таҳлили

2.1. ОИВ-инфекцияси эпидемиясига қарши чораларни давлат томонидан бошқарилиши, мувофиқлаштирилиши ва молиялаштирилиши тизимини кучайтириш

Ўзбекистон Республикасида 2007-2011 йилларга мўлжалланган Стратегик Дастурни амалга ошириш давомида сиёсий раҳбарликнинг ОИВ билан боғлиқ муаммоларга эътибори анча кучайтирилди. 2008 йилда мамлакат Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» қарори қабул қилиниб, унинг асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида Бош вазир раҳбарлигидаги ОИВ-инфекциясига қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириш Республика комиссияси ташкил этилди. Комиссия вазифалари орасида вазирликлар, бошқармалар, жойлардаги ҳукумат бошқаруви органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорликда ишлашини таъминлаш, ҳамда ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши миллий режаларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш фаолияти алоҳида аҳамиятга эгадир.

Республика комиссияси таркибида фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар қаторида ОИВ-инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича, ҳамда ОИВ-инфекцияси, туберкулез ва безгак тарқалишига қарши соҳада халқаро ва хорижий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва чора-тадбирларни амалга ошириш учун донор маблағларини жалб этиш бўйича (ТЭК) ишчи гуруҳлар мавжуддир. ТЭК Мамлакат мувофиқлаштирувчи механизми вазифасини бажариш билан бирга халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этишга қаратилган лойиҳаларини кўриб чиқиш, ҳамда ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш вазифаларини ҳам амалга оширади.

Президент Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2009 йил 5 январда Вазирлар Маҳкамасининг 1-сонли «ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмаси ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги» қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларининг тузилмаси, низоми, Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича 2009-2011 йилларга мўлжалланган Миллий режаси тасдиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг Қарори билан тасдиқланган Миллий режага асосан ОИВ-инфекцияси соҳасидаги дастурларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши салмоқли даражада ортди ва 2010 йилда 9,0 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Ушбу режа доирасида республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари томонидан инвентаризация ўтказилиб, ОИТСга қарши кураш марказлари ҳамда ОИТС диагностик лабораторияларининг замонавий лаборатор-ташҳисот анжомлари билан таъминоти дастури тайёрланди. Натижада Республика ва 14та ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари давлат бюджети ҳисобидан тегишли анжомлар билан таъминланди. Ушбу тўпламлар қаторида 3 млрд. 498 млн. сўмлик Полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усулида ташҳисот ўтказувчи лаборатор мажмуа, 135 минг евролик 6 та оқимли цитофлюориметр, АҚШнинг 621 минг долларига иммуно-фермент таҳлил лаборатор мажмуаси, ҳамда АҚШнинг 1 млн. 997 минг долларига 19 турдаги бошқа лаборатор анжомлар харид қилинди.

Шу билан бирга давлат бюджети ҳисобига молиялаштиришнинг ортиши мамлакат томонидан ОИВ-инфекциясини енгиш учун зарур бўлган ресурсларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплай олмайди. Донорлар томонидан ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекциясига қарши кураш стратегик дастурини амалга ошириш учун сарфланадиган маблағнинг кўп қисмини ташкил этган (2007 йилда 78,3%; 2009 йилда – 54,14%). Аммо, кенг қамровли ташқи кўмакни ҳисобга олганда ҳам, ОИВ-инфекциясининг профилактикаси ва даволаниши бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар қопланмайди. Масалан, 2013 йилда АРВТга бўлган эҳтиёжни қоплаш учунгина донор маблағларига қўшимча равишда АҚШнинг 2,5 млн. долларига яқин маблағ топиш зарур.

2.2. Меъёрий-ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон Республикасида 2007-2011 йиллар давомида ОИВ муаммолари бўйича меъёрий-ҳуқуқий асос такомиллаштирилди. Хусусан, 1999 йилда қабул қилинган «Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарган касаллик (ОИВ-инфекцияси) профилактикаси ҳақида» ги қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» қарори, ҳамда у билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.

Стратегик Дастур ижросининг мониторинг ва баҳолаш бўйича қўлланма ҳамда Миллий режанинг ишлаб чиқилиши ҳам муҳим босқичлардан бири бўлди. Стратегик дастурнинг ижроси бўйича миллий индикаторлар 36 та бўлиб, улардан 26 таси ССГАООНнинг муҳим индикаторларидир, қолганлари – Дастурни тўлиқ баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча индикаторлардан иборат. Мамлакатда биринчи бор БМТ Генерал Ассамблеясининг ОИТС бўйича Махсус сессиясида қабул қилинган ОИТСга кураш ишига тарафдорлик Декларациясининг ижроси ҳақида ҳисобот тайёрланди ва топширилди. Барча ОИТСга қарши кураш марказларида Мониторинг ва баҳолаш бўйича мутахассислар тайёрланди.

ОИВ-инфекциясига қарши курашиш борасида фуқаролик жамоаси (жамоатчилик ташкилотлари) ва халқаро, нодавлат ташкилотларининг ролини ҳисобга олган ҳолда 2006 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари ҳақида” қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг тасдиқланиши ҳақида” (28.04.2007 й. № 86) Қарорининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Низомда адлия органлари орқали қонунда ўрнатилган тартибда рўйҳатдан ўтган ва юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган, камида бир йил давомида фаолият кўрсатган нодавлат ташкилотларига (ННТ) давлат субсидиялари, давлат грантлари ва давлат буюртмалари кўринишидаги қўшимча ёрдамни ажратиш ва шу орқали ННТларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгилаб қўйилган. ННТларни қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармалари томонидан ажратиладиган маблағларнинг ҳажми Давлат бюджети харажатларининг асосий параметрларида алоҳида белгиланади ва ҳар йили тасдиқланади.

2.3. ОИВ профилактикаси соҳасидаги стратегияни амалга ошириш.

Ушбу стратегия бўйича ишлар барча йўналишлар бўйича олиб борилди. Мамлакатимизда 227та ишонч хоналари ва 30та дўстона кабинетлар фаолият юритмоқда. ИГМҚҚ (ПИН)ларни шприцларни алмаштириш дастурлари билан қамраб олиш 2005 йилдан 2010 йилгача 15%дан 44,7%гача, яъни 2,5 марта ортди. ДЭН маълумотлари гуруҳлар орасида хулқ ва ОИВ тарқалиши соҳасида ўзгаришлар мавжудлиги хақида далолат беради. Хусусан, аҳолининг учта муҳим гуруҳлари орасида ОИВ, захм ва С гепатитининг тарқалганлик даражаси пасайди. Дастурни амалга оширишнинг аниқ (конкрет) йўналишлари бўйича асосий натижалар тавсифи қуйида келтирилади:

ИГМИҚ (ПИН)ларни ОИВ-инфекциясини юқтириб олишга мойиллигининг пасайиши

2012 йилнинг 1 январ холатига республикамизда 225та ишонч хоналари фаолият юритмоқда. Ишонч хоналари мақсадли гуруҳларни ахборот-маърифий материаллар, маслаҳат, шприц ва игналарни алмаштириш, презервативлар ва зарарсизлантирувчи воситалар билан таъминлайди, шунингдек, зарурат туғилганда турли тиббий ва психологик ёрдам сўраб мурожаат қилганларни керакли мутахассисларга йўналтиради. 2011 йил давомида ишонч хоналарига хавф гуруҳлари аъзолари томонидан 341,8 марта мурожаат қилинди, хамда буларга 2,3 млн презерватив, 4,9 мингта ахборот-маърифий материаллар тарқатилди. ИГМҚҚ (ПИН)лар томонидан шприцларни қайтариш 67%ни ташкил этди. Йил давомида 105 минг марта тор доирадаги мутахассисларга (нарколог, акушер-гинеколог, дерматовенеролог, терапевт, психолог ва ҳ.) йўналтириш амалга оширилди. Барча мурожаат қилганлардан 15 мингта шахс хар йили ОИВга қарши антитаначаларга (антитело) текширилади. Дастурлар билан қамраб олиш ИГМҚҚ (ПИН)ларнинг баҳоланган сонига (оценочное число) нисбатан 34,1%ни ташкил қилди. Шуни таъкидлаш керакки 2006 йилдан бери республикада ИГМҚҚ (ПИН)лар сонини баҳолаш ўтказилмаган, бу тегишли профилактик дастурларни режалаштириш, амалга ошириш ва уларга баҳо беришда қийинчиликлар туғдирмоқда.

МРЭИХКШларни ОИВ-инфекциясини юқтириб олишга мойиллигининг пасайиши

МРЭИХКШлар орасида профилактик дастурлар республиканинг 11та ҳудудида амалга оширилмоқда (“Истиқболли авлод” ННТ маълумотига асосан). 2009 йилдан 2012 йил 1 февралгача бўлган даврда МРЭИХКШлар орасида 40 мингдан ортиқ шахсий ҳимоя воситалари тарқатилди, шунингдек 24305та ахборот-маърифий тадбирлар ўтказилди. Мамлакатимизда ЖАЙБЮКни синдромли аноним ва бепул даволаш учун 30та дўстона кабинетлар фаолият юритмоқда. Бу кабинетларда соғлиқни сақлаш тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларида (дерматовенерология ва наркология диспансерлари, юқумли касалликлар стационарлари ва ҳ.) малакали диагностик ва даволаш ёрдамини олиш бўйича батафсил маълумот олиш имконияти яратилган. Бироқ, фаол амалга оширилаётган ишлар ва захм билан касалланиш даражасининг охирги йилларда 2007 йил кўрсаткичларига нисбатан 63,2%гача пасайишига (100 минг аҳолига нисбатан 2007 йил 12,2 дан 2011 йил 7,0гача) қарамасдан, МРЭИХКШлар орасида захм билан касалланиш юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, амалдаги профилактик дастурлар доирасида ТАМТ (ДКТ)га мотивация қилиш, АРТ билан таъминлаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича хизматларни интеграция қилишни таъминлашга хар доим хам эришиб бўлмаган. Бундан ташқари, ташкилий муаммолар оқибатида ОИВ профилактикаси бўйича восита ва хизматлар таъминотида узилишлар рўй берган.

ЭБЖАҚЭ (МСМ)ларни ОИВ-инфекциясини юқтириб олишга мойиллигининг пасайиши

2012 йилнинг 1 мартига келиб 2105та ЭБЖАҚЭ (МСМ) профилактика дастурлари билан қамраб олиниб, уларга ТАМТ (ДКТ)га юбориш ва бепул презервативлар такиф қилинди. 2010-2012 йиллар давомида ОИВга текширилган ЭБЖАҚЭ (МСМ)ларнинг улуши 9,6%ни ташкил қилди. Шуни айтиб ўтиш керакки, ЭБЖАҚЭ (МСМ)лар орасида профилактик дастурларни амалга ошириш билан республиканинг 8та ҳудудида фаолият юритаётган “Истиқболли авлод” ННТ шуғулланади. Қалтис (уязвимая) гуруҳлар, жумладан ЭБЖАҚЭ (МСМ)ларга нисбатан жамият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан стигма ва дискриминация даражаси ҳамон юқори даражада сақланиб қолмоқда, бу ўз навбатида ушбу мақсадли гуруҳ аъзолари орасида профилактик ишларни амалга оширишда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Умумий аҳоли орасидаги профилактик дастурлар

Республиканинг аксарият ёшлари ОИВ юқтириб олиш хавфи кам бўлган аҳоли гуруҳига киради. Лекин, бу ҳолатдан умумий аҳоли орасида профилактик дастурларни амалга оширишга эҳтиёж йўқ деган хулоса қилиш мумкин эмас. 2010 йилда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, респондентларнинг 10% жинсий хаётни 18 ёшгача бошлаган, респондентларнинг 5%нинг ижтимоий доирасида эса инъекцион гиёҳванд моддаларни қабул қилувчи одамлар борлиги аниқланди. Шу муносабат билан республикада таълим олаётган ёшлар учун маърифий дастурларни тадбиқ қилиш фаол йўлга қўйилди. ОИВ билан боғлиқ масалалар бўйича мажбурий маърифий дастурлар ишлаб чиқилди ва мамлакатнинг барча ОЎЮларида тадбиқ қилинди. Ўрта мактаблар, лицей ва коллежлар учун дастурлар ишлаб чиқилди ва тадбиқ қилинмоқда. Жамият (маҳалла) даражасида ННТ (Хотин-қизлар ва ҳ.)лар иштирокида кенг миқёсли ишлар олиб борилмоқда. Дастурлар билан кенг миқёсда қамраб олинишига қарамасдан, аҳолининг ОИВ юқиш йўллари ва профилактикаси бўйича билимлари паст даражада. Ахборот материаллари чоп этилмоқда, лекин тиражи етарли эмас (одатий тираж 1 мингдан 5 минг нусхагача). Шу билан бирга, бу материалларнинг хаммаси хам ОИВ-инфекцияни олдини олиш чора-тадбирлари хамда ОИВга текшириш, ОИВ ва ЖАЙБЮКни даволаш, шунингдек ҳимоя воситаларини олиш мумкин бўлган жойларнинг манзиллари бўйича маълумот бермайди.

2.4. ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши

ОИВ инфекцияли онадан болага касаллик ўтишининг профилактикаси ЖССТ тавсияларига асосан ишлаб чиқилган ва мос равишда Ўзбекистон Республикаси ССВ буйруқлари билан тасдиқланган “ОИВ инфекцияли онадан болага касаллик ўтишининг профилактикаси” Миллий клиник баённомасига (кейинчалик Клиник баённома) асосан олиб борилади.

2011 йилда ҳомиладор аёллар ичида ОИВ инфекциясининг тарқалиши 0,1%ни ташкил этди, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳомиладор аёлларнинг 98,4%и ОИВ инфекциясига текширилди. 2011 йилнинг декабр ойига ОИВ инфекцияли аёлларнинг абсолют сони 678 тани ташкил этди. ОИВни онадан болага ўтиш профилактикасини 485 нафар ҳомиладор аёл қабул қилди. Шу йили ОИВ инфекцияли оналардан 593 бола туғилди, улардан 88,7%и онадан болага ўтиш профилактикасини олган. Текширилган маълумотлар шуни кўрсатадики, болалар ичида ОИВ инфекцияси билан зарарланиш 3,4%ни ташкил этади. Онадан болага ўтиш профилактикасини ўтказиш учун препаратлар (зидовудин, ламивудин, невирапин) республикамизнинг ҳамма вилоятларига Глобал Жамғарма томонидан (ОСБГЖ) етказиб берилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳомиладор аёлларни ОИВ инфекцияга текширишлар ортганига қарамасдан, ОИВ мусбат натижаларнинг сони борган сари камайиб бормоқда. Ҳомиладор аёлларни ОИВ инфекциясига энг кўп текширишлар (530965) сони 2010 йилда ўтказилган эди, бу 2009 йилдагига нисбатан 31,4% кўпроқ бўлган бўлса, ОИВ мусбат натижалар эса 3,2%га камайди.

2.5. ОИВ инфекциясини даволаш, ОИВ инфекцияли беморларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш.

2007-2011 йиллардаги Стратегик дастур иш олиб бораётган даврда ОИВ инфекциясининг диагностикаси ва даволашни таъминлаш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Давлат бюджетидан янги диагностик ускуналарнинг сотиб олиниши натижасида нафақат Тошкент шаҳрида, балки Республикамизнинг ҳамма ҳудудларида ПЗР диагностикаси ва СД4 ҳужайраларининг миқдорини аниқлаш имкониятини берди. Шу вақт оралиғида АРВТ қабул қилувчи беморларининг сони 8 мартага ошди. Шунга қарамасдан, бир қатор муаммолар ўз ечимини топишини талаб этади. Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, АРВ препаратлар, ПЗР реагентларни сотиб олиш республикамизда ОСБГЖ, яъни ташқи молия манбаи томонидан олиб борилади, бу эса терапия қабул қилаётган беморларни жараёнга боғлиқ қилиб қўяди. Маблағ билан таъминланишнинг турғун эмаслиги вирусли юкламани аниқлаш учун керакли тест-системаларнинг ва силнинг профилактикаси учун изониазиднинг қисқа вақт узилишига олиб келди. 2013 йил учун АРВ препаратларни сотиб олишда молиялаштириш манбаи белгилаб олинмаган.

3. Стратегик дастурнинг мақсад ва принциплари

Ўзбекистон Республикасида 2013- 2017 йилларда ОИВ инфекциясига қарши кураш Стратегик дастури давлатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ўсишини инобатга олган ҳолда тайёрланган, шунингдек, инсон потенциалини сақлашга қаратилган.ОИВ инфекциясининг профилактикасини олиб бориш иқтисодий томондан ҳам фойда олиб келади, чунки у даволаш, парваришлаш ва ижтимоий ёрдам учун кетадиган кўп сарф-харажатларнинг олдини олади. Бунда дастур амалга оширилишининг асосий натижаси аҳолининг саломатлигини сақлаш ва асосан Ўзбекистон ёшларининг саломатлигини сақлаш бўлиши керак. Бундан ташқари дастурнинг амалга оширилиши, худди шундай йўллар билан юқувчи вирусли гепатитлар ва ЖАЙБЮКнинг ҳам тарқалишининг олдини олади.

Дастурнинг асосий мақсади:

ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВЯШни даволаш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш хизматларига ялпи имкон яратишни таъминлашга боғлиқ тизимлар ва механизмларни такомиллаштириш йўли билан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича Минг Йиллик Ривожлантириш Мақсадларига эришишда ҳисса қўшиш.

Мақсад 1:

2017 йилга Ўзбекистонда ОИВ тарқалиш маромини камайтириш

Бунинг учун интилиш керак:

- 2017 йилга жинсий йўл билан юқувчи ОИВ ҳолатларини 50% камайтириш

- 2017 йилга ОИВни парентерал йўл билан юқишини, жумладан ИОГМИҚлар орасида 50%га камайтириш

- 2017 йилга 15 ёшгача бўлган болалар ичида янги аниқланган ОИВ ҳолатини 21,6% дан 10% гача камайтириш

Мақсад 2:

2017 йилга ОИВ инфекцияси профилактикаси, давоси, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш хизматлари мажмуи бўйича умумий имкон яратишни таъминлаш

Бунинг учун интилиш керак:

2017 йилга клиник ва лаборатор кўрсаткичларга асосан АРВТга муҳтож ОИВБЯШ антиретровирус терапияга 100% имкон яратишни таъминлаш

Даво бошлангандан 12 ой ўтгандан сўнгги ОИВБЯШнинг АРВТга содиқлигини 90%гача ошириш

Тегишли қонуний ҳужжатлар қабул қилиш орқали келгусида ОИВБЯШга нисбатан бўлган турғун муносабатлар шаклланишини таъминлаш

ОИВ инфекцияси диагностикаси ва профилактикаси дастурларини молиялаштириш миллий манбаларининг ҳиссасини 70 %гача ошириш

2017 йилга АРВ препаратлар билан даволашни давлат томонидан молиялаштириш ҳиссасини босқичма-босқич 50%гача ошириш.

ОИВга қарши кураш учун Стратегик дастур қуйидаги тамойилларга таянади:

ОИВ инфекцияси билан боғлиқ харакатлар халқаро тавсияларни ҳисобга олиб такомиллаштирилиб бораётган Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

ОИВ ва ЖАЙБЮК профилактикасибўйича тадбирлар Ўзбекистон халқи маданияти ва анъаналарига асосланишини, жумладан, профилактик ахборотларни Ўзбекистон аҳолисининг тилларида тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.

ОИВ инфекцияси ва ЖАЙБЮКни даволаш ва профилактикаси бўйича ҳаракатлар ЖССТ ва ЮНЭЙДС тавсиялари, шунингдек, ушбу соҳадаги энг яхши дунё амалиётини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг мавжуд тажрибаси асосида олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўзининг ОИВ мақомидан, саломатлик ҳолати ва меҳнат фаолиятидан қатъий назар, ОИВ инфекцияси профилактикаси, давоси, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш малакали хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Малакали хизматлар алоҳида мақомли гуруҳлар, жумладан, қочоқлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга ҳам кўрсатилади.

ОИВ инфекцияли беморларни даволаш бепул олиб борилади.

Хизмат кўрсатиш мақсадли гурухларнинг талабларини инобатга олиб, конфиденциал, дўстона, маслаҳат бериш ва розилиги асосида олиб борилади.

Аёллар ва болаларга хизмат кўрсатилиш эҳтиёжлари профилактик ва даволаш дастурларини ишлаб чиқилиши ва ўтказилишида ҳам инобатга олинади.

ОИВ инфекцияси ва ЖАЙБЮКли пациентларга профилактика, даволаш ва парваришлаш бўйича дастурлар давлат ва жамоат ташкилотларининг яқин ҳамкорлигида олиб борилади.

Стратегик дастурнинг амалга оширилишидаги устивор йўналишлар.

Стратегик дастурнинг бажарилиши қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

4.1. Хизматларга ялпи имкон яратишни таъминлаш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

Мақсад: Республикада ОИВ тарқалишига қарши кураш чораларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллашни таъминлаш ва тадбирлар мувофиқлаштирилишини кучайтириш

Вазифа 1

“Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлаш

Устивор йўналишлар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини кўриб чиқилишида қатнашиш

“Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг, Қонун бажарилиши бўйича қонун ости ҳужжатларининг қайта кўрилиши ва ишлаб чиқилишини таъминлаш

Тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Қонун ижроси юзасидан мувофиқлаштиришни таъминлаш

Вазифа 2

Халқаро стандартларга мувофиқ равишда ОИВ инфекциясига тиббий текшириш бўйича Санитария қоидалари ва меъёрларини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш

Устивор йўналишлар

ОИВ инфекциясига тиббий текшириш бўйича Санитария қоидалари ва меъёрларини тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилиши ва ЎзР ССВ томонидан тасдиқланишини таъминлаш

СанҚваМ талабларини тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ижросини мувофиқлаштиришни таъминлаш

СанҚваМ ижроси мониторингини мунтазам равишда амалга ошириш

Мониторинг натижалари бўйича тавсиялар, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазифа 3

ОИВБЯШни ижтимоий ҳимоялаш, жумладан, касаллик бўйича ногиронлик ва нафақа олишга алоқадор ЎзР меъёрий ҳужжатларини “Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштириш

Устивор йўналишлар:

ЎзРнинг ОИВБЯШни ижтимоий ҳимоялаш чораларига алоқадор амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларини “Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонунга ва халқаро тавсияларга мувофиқ келишини баҳолашни ўтказиш

“Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонунга мослаштиришни таъминлаш учун амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш

Меъёрий ҳужжатларни тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиш, тасдиқлаш ва жорий этиш

Вазифа 4

ОИВБЯШга малакали тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдамни кўрсатиш бўйича тегишли вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларни мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш

Устивор йўналишлар:

ЎзРнинг ОИВБЯШга малакали тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдамни кўрсатиш чораларига алоқадор амалдаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларини “Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тўғрисида”ги Қонунга ва халқаро тавсияларга мувофиқ келишини мунтазм равишда баҳолашни ўтказиш

ОИВБЯШга малакали тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдамни кўрсатиш бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш

4.2. Юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси

Мақсад:

Аҳолининг мойил гуруҳлари орасида ОИВ инфекциясини тарқалганлик кўрсаткичларини барқарорлаштириш

Йуналиш 1. Инъекция орқали гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларни ОИВ инфекциясига мойиллигини камайтириш

Вазифалар:

2017 йилга 60%дан кам бўлмаган ИОГМИҚларни ОИВ профилактикаси, даволаш ва парваришлаш бўйича сифатли хизматлар билан қамраб олишни таъминлаш

Ишонч хоналари хизмати ва хизматлар сифатини бошқариш тизими бўйича стандартлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

ИОГМИҚ учун устивор йўналишлар:

ИОГМИҚни ОИВ инфекцияси профилактикаси дастурлари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича тадбирларни режалаштириш учун Республика ҳудудларида ИОГМИҚ сонини баҳолашни ўтказиш

Мавжуд ИХлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва хизматлар сифатини бошқариш тизимини жорий қилиш

ИОГМИҚ орасида ОИВ профилактикасининг энг яхши халкаро амалиётни белгилаш мақсадида чет эл мамлакатларининг тажрибасини ўрганиш. Ўрганишлар натижаси бўйича профилактик дастурларнинг кўпроқ самарадор усулларини амалга оширишни тавсия этиш

Ишонч хоналарида профилактик хизмат кўрсатиш бўйича стандартлар ишлаб чиқиш, ва жорий этиш ҳамда уларга мувофиқ равишда хизмат кўрсатиш.

ИОГМИҚ орасида ОИВ профилактикаси дастурлари бўйича ИХ асситентлари, аутрич ишчилар, волонтерлар учун тренинглар ташкиллаштириш ва ўтказиш; ИИВ мутахассислари, жумладан ЖИЭББ учун семинарлар

Мақсадли гуруҳлар эҳтиёжига мос равишда, миллий анъаналар ва меъёрларга мос келувчи ОИВ инфекцияси масалалари бўйича қўшимча АТМни ўзбек ва рус тилларида ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

ИОГМИҚ ва уларнинг жинсий шерикларини ОИВ инфекцияси ва йўлдош касалликларнинг профилактикаси,диагностикаси, давоси, тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам ҳамда парваришлашга самарали йўналтириш тизими фаолиятини таъминлаш

ОИВ инфекциясига ихтиёрий маслаҳат ва тестдан ўтказишни таъминлаш

Интеграцион ёндошув ёрдамида ИОГМИҚларни сил, парентерал гепатитларга текширилиш имконини кенгайтириш, парентерал гепатитларни диагностикаси ва даволаш бўйича клиник баённомалар ишлаб чиқиш

ИОГМИҚ орасидаги профилактик дастурларга ҳамкорлар, жумладан, ННТларни жалб қилиш

Профилактик дастурлар доирасида ИОГМИҚлар учун мультидисциплинар жамоалар фаолияти ва АРВТга содиқликни ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

ИОГМИҚлар орасида профилактик хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчи мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш.

Профилактик дастурларнинг давлат органлари, ННТлар ва донорла билан ўзаро ҳамкорлигини ва умумий йўналишларини таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Йўналиш 2. РЭИХКлар орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси

Мақсад: ОИВ инфекциясининг жинсий йўл орқали тарқалишини 50%га камайтириш.

Вазифалар:

2017 йилга 60%дан кам бўлмаган РЭИХКларни профилактик хизматлар мажмуи билан қамраб олишни таъминлаш

РЭИХКларни Дўстона хоналарининг сифатли хизматларидан фойдаланиш имконини кенгайтириш

Дўстона хоналар хизмати ва хизматлар сифатини бошқариш тизими бўйича стандартлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Устивор йўналишлар:

· РЭИХКни ОИВ инфекцияси профилактикаси дастурлари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича тадбирларни режалаштириш учун Республика ҳудудларида РЭИХК гуруҳлари сонини баҳолашни ўтказиш

· Дўстона хоналарида профилактик хизматларни кўрсатиш бўйича стандартларни такомиллаштириш ва миллий баённомаларга мос равишда хизмат кўрсатилишини таъминлаш

· РЭИХКлар ва уларнинг мижозларини ОИВ инфекцияси/ЖАЙБЮК профилактикаси, давоси, тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам олиш учун мутахассисларга самарали йўналтириш тизими фаолиятини таъминлаш

· ОИВ инфекциясига ихтиёрий маслаҳат ва тестдан ўтказишни таъминлаш

· РЭИХКлар орасида профилактик дастурларнинг самарасини ошириш учун шериклар орасида адвокацион тадбирларни кенгайтириш

· РЭИХКлар орасидаги профилактик дастурларга ҳамкорлар, жумладан ННТларни ҳам жалб этиш

· Мақсадли гуруҳлар эҳтиёжига мос равишда, миллий анъаналар ва меъёрларга мос келувчи ОИВ инфекцияси масалалари бўйича қўшимча АТМни ўзбек ва рус тилларида ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

· РЭИХКлар орасида профилактик хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчи мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш.

Йўналиш 3. Эркаклар билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси

Мақсад: Эркаклар билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар орасида ОИВ инфекциясига мойилликни камайтириш

Вазифалар:

· ЭБЖАҚЭларни Дўстона хоналарининг сифатли хизматларидан фойдаланиш имкони билан таъминлаш

· ЭБЖАҚЭ учун Дўстона хоналари хизмати ва хизматлар сифатини бошқариш тизими бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича стандартлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

·

· Устивор йўналишлар:

· Дўстона хоналарида профилактик хизматларни кўрсатиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда миллий баённомаларга мос равишда хизмат кўрсатилишини таъминлаш.

· ЭБЖАҚЭ ва уларнинг мижозларини ОИВ инфекцияси/ЖАЙБЮК профилактикаси, давоси, тиббий ва руҳий-ижтимоий ёрдам олиш учун мутахассисларга самарали йўналтириш тизими фаолиятини таъминлаш.

· ОИВ инфекциясига ихтиёрий маслаҳат ва тестдан ўтказишни таъминлаш

· ЭБЖАҚЭ орасида профилактик дастурларнинг самарасини ошириш учун шериклар орасида адвокацион тадбирларни кенгайтириш

· ЭБЖАҚЭ орасида ўтказиладиган профилактик дастурларга ҳамкорларни, жумладан ННТларни ҳам жалб этиш.

4.3. Даволаш–профилактика муассасаларида ОИВ юқиши профилактикаси

Мақсад: Даволаш–профилактика муассасаларида ОИВ билан зарарланиш ҳолатларини истисно қилиш.

Вазифа 1

Тиббий муолажаларнинг хавфсизлигини таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· Тери қатламини бутунлигини бузилиши билан ўтказиладиган тиббий муолажалар сонини касалликнинг оғирлик даражаси ва ёшини эътиборга олиб камайтириш

· ДПМларда инфекцион назорат меъёрларига риоя қилиш бўйича тиббиёт ходимлари орасида тадқиқотлар ўтказиш

· Барча ДПМларни бир маротаба ишлатиладиган тиббий асбоблар, бир маротабалик гемодиализаторлар билан таъминлашнинг тизими ва механизмини ишлаб чиқиш

· Тиббий чиқиндиларни хавфсиз йўқотиш (утилизация қилиш) тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

· ДПМлардаги стерилизация бўлимларини замон талабларига мувофиқ равишда янгилаш

· Тиббиёт ходимлари орасида ОИВ инфекцияси билан зарарланиш ҳолатларини рўйхатга олиш ва мулоқотдан кейинги профилактика ўтказиш тизимини такомиллаштириш

· Тиббиёт ходимларини иш жойида ОИВ инфекцияси билан зарарланишининг олдини олиш бўйича мунтазам ўқитишни таъминлаш

· Миллий баённомаларга мувофиқ касбий ёки нокасбий зарарланишда мулоқотдан кейинги профилактика ўтказиш учун АРВ препаратлар билан узлуксиз таъминотни таъминлаш

· Бепул донорликни кенгайтиришга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш.

Вазифа 2

Донор қонини 100% хавфсизлигини таъминлаш. Ихтиёрий бепул қон донорлигига ўтиш

Устивор йўналишлар:

· Ихтиёрий бепул қон донорлигига босқичма босқич ўтиш бўйича қон хизматининг меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш

· Донор қони хавфсизлигини 100% таъминлаш учун қон хизматини, жумладан ҳудудий қон марказлари учун тегишли харидни таъминлаш (жумладан қонни йиғиш ва сақлаш учун бир маротабалик пластик қопчалар; таҳлилга қон намуналарини олиш учун бир маротабалик пластик пробиркалар; донор қонини қон билан юқадиган инфекциялар маркерларига (ОИВ, В,С гепатитлар, захм) текшириш учун 4-авлод тест–системалари; қон қуйиш учун системалар)

· Республикада донорлар маълумотлари ягона базасини яратиш

· Гематрансфузион даволаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қон хизмати мутахассисларини ўқитиш

4.4. ОИВни онадан болага (ОБЎОО) ўтишини олдини олиш

Мақсад: ОИВ мусбат натижали оналардан туғилган болалар сонини 2%дан ошмаган даражада, ОИВни онадан болага ўтишини камайтиришни таъминлаш

Вазифа

Репродуктив ёшдаги аёлларга ихтиёрий ОИВга маслаҳат бериш ва текширишни 100% таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· Репродуктив ёшдаги аёлларнинг ОИВ профилактикаси масалалари бўйича хабардорлигини ошириш дастурини кенгайтириш

· Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини мутахассисларини онадан болага ўтишини профилактикаси (ППМР), ҳамда тестгача маслаҳат ва тестдан ўтказиш (ДКТ) масалалари бўйича доимий тайёргарлигини ва қайта тайёрлашни таъминлаш.

· Тиббиёт ходимларининг дипломгача ва дипломдан кейинги таълимига тестгача ихтиёрий маслаҳат ва тестдан ўтказиш бўйича ўқув дастурини жорий этишни таъминлаш

· Репродуктив саломатлик ва Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинларида оилавий жуфтликларга, жумладан дискордант жуфтликларга ОИВни онадан болага ўтишини профилактикаси (ОБЎОО) масалалари бўйича маслаҳат беришни жорий этиш

· Репродуктив саломатлик ва соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинларида ҳомиладор аёлларга эрта (биринчи 12 ҳафталигида) маслаҳат бериш ва тестдан ўтказишни таъминлаш

· Онадан болага ўтишини профилактикаси (ОБЎОО) дастурига фуқаролик жамият ташкилотларини жалб этишни таъминлаш

Вазифа 2

ОИВ инфекцияли аёлларга ҳоҳишсиз ҳомиладорликни олдини олиш учун замонавий контрацепция усулларидан фойдаланишни таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· Репродуктив саломатлик ва соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинларида фертил ёшдаги аёлларни контрацепция турлари, улардан фойдаланиш усуллари, самараси ва ҳаммабоплиги тўғрисида хабардор қилиш

· Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимида контрацепция воситаларини узлуксизлигини таъминлаш

· ОИВ мусбат натижали аёлларга замонавий контрацепция усулларини ишлатиш бўйича маслаҳат бериш сифатини ошириш

Вазифа 3

ОИВ мусбат натижали аёллар учун АРВ профилактикаси, ОБЎОО имконини ошириш

Устивор йўналишлар:

· Ҳомиладорлик ва туғруқни жараёнини ОБЎОО бўйича миллий баённомаларга мувофиқ таъминлаш

· Керакли АРВ препаратлардан фойдаланиш имконини кенгайтириш

· ОИВ мусбат натижали аёлларнинг ҳомиладорлик жараёнида репродуктив саломатлик, бирламчи тиббиёт бўғинларида, ҳомиладор ва туғадиган аёлларга тиббий ёрдам ташкил этиш ва ОИТСга қарши кураш марказлари ўзаро алоқасини, жумладан ҳисобот хужжатларини ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.

Вазифа 4

ОИВ мусбат натижали аёллардан туғилган болаларни хавфсиз овқатлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

Устивор йўналишлар:

· ОИВ мусбат натижали аёллардан туғилган болалар учун сунъий овқатга бўлган эҳтиёжни олдиндан аниқлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

· ОИВ мусбат натижали аёллардан туғилган болалар учун сунъий овқатларни сотиб олишга маблағ ажратишни (давлат томонидан, донорлар ) таъминлаш

· ОИВ мусбат натижали аёллардан туғилган болалар учун сунъий овқатларни етказиб бериш ва тақсимлашни таъминлаш.

Вазифа 5

Янги туғилган чақалоқларни эрта диагностикаси ва ОИВ мусбат натижали болаларни даволаш ва парваришлашни таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· ОИВ мусбат натижали оналардан туғилган чақалоқларни туғилгандан кейин биринчи 3 ойлигида ПЗР билан текширишни 100% таъминлаш;

· Даволанишга муҳтож ОИВ мусбат натижали болалар учун 100% АРВ даво имконини таъминлаш;

· ОИВ мусбат натижали болаларга ва уларнинг оилаларига руҳий ва ижтимоий ёрдам беришни таъминлаш.

· ОИВ мусбат натижали аёллардан туғилган болалар ва янги туғилган чақалоқлар орасида пневмоцистли пневмония профилактикасини Миллий баённомага мувофиқ таъминлаш.

4.5. Умумий аҳоли орасида ОИВ ва ЖАЙБЮК тарқалишини олдини олиш

Мақсад: Умумий аҳоли орасида ОИВ профилактикаси бўйича дастурлар сифатини ошириш ва турғунлигини таъминлаш

Вазифа 1

Аҳолининг турли гуруҳлари учун хавфсиз хулқ-атворни шакллантириш ва саломатликни сақлашга қаратилган профилактик дастурларни мўлжаллаш

Устивор йўналишлар:

· Қарор қабул қилувчи шахсларга аҳоли орасида ОИВ тарқалишини олдини олишга қаратилган дастурларнинг тутган ўрни ва ушбу соҳадаги халқаро тажриба борасида маълумотга эга бўлиши бўйича иш олиб бориш

· ОИВ инфекциясининг олдини олиш ва саломатликни сақлаш масалалари бўйича аҳолининг билим савиясини ошириш борасидаги ишларни яхшилаш

· Никоҳланувчи шахсларга ва оилавий жуфтликларга ОИВ ва ОБЎОО масаласида берилаётган маслаҳатнинг сифатини ошириш

· Уюшмаган ёшлар, тарбияси оғир бўлган ўсмирлар орасида профилактик дастурлар ўтказилиши масаласида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва ННТларнинг биргаликда ишлашини таъминлаш учун адвокацион чора-тадбирлар ўтказиш

· Тери ва шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши, фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш соҳасидаги мутахассислар учун ОИВ инфекциясини олдини олишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Вазифа 2

Профилактик дастурларни аҳоли томонидан ОИВ инфекцияси ва репродуктив саломатлик масалаларида хавфсиз хулқ-атвор моделларини қабул қилишга мўлжаллаш

Устивор йўналишлар:

· Хавфсиз хулқ-атвор моделларини танлашга йўналтирилган ОИВ инфекцияси ва репродуктив саломатлик бўйича профилактик дастурларни такомиллаштириш.

· Ўқув масканларида, жумладан махсус ўқув юртларида ОИВ тарқалишини олдини олиш ва ОИВБЯШларга нисбатан сабрли муносабатни шакллантириш масаласида дўстона ва интерфаол таълим бериш услублари асосида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

· Аҳолининг мобил гуруҳлари (меҳнат мигрантлари, узоқ юртларга қатнайдиган ҳайдовчилар), шунингдек ёшлар орасида ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.

· Хавфсий жинсий алоқа масаласида мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари орасида маълумот бериш ишларини кенгайтириш.

Вазифа 3

ОИВ эпидемияси ўз таъсирини ўтказган инсонларга келгусида турғун муносабатда бўлишни шакллантириш.

Устивор йўналишлар:

· ОИВ эпидемияси ўз таъсирини ўтказган шахсларга турғун муносабатда бўлиш мавзуларини ўқув муассасаларининг таълим дастурларига киритиш

· Ҳарбийлар шахсий таркибини ОИВ инфекцияси масаласида огоҳлигини ошириш ва улар томонидан профилактик дастурларни, аввало мигрантлар орасида амалга ошириши борасидаги ишларни тизимли равишда олиб бориш.

· Турли конфессиядаги диний етакчиларни, шунингдек маҳалла раислари ва ННТларни ОИВ тарқалишини олдини олиш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек ОИВ эпидемияси ўз таъсирини ўтказган шахсларга турғун муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган дастурларга жалб этиш.

Вазифа 4

ОИВ тарқалишини олдини олишга қаратилган дастурларнинг асосий ижрочиларини биргаликда иш олиб боришини таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· Репродуктив саломатлик ва ОИВ/ОИТС профилактикасига оид тадбирларда ўқитувчилар, ота-оналар, «тенгдош» тренерлар, маҳалла маслаҳатчилари ва тиббий ходимлар иштирокини кўзда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ва жорий этиш

· Билим савиясини ошириш ва хавфсиз хулқ-атворга тарафдорлик дастурларини ижро этишда мақсадли гуруҳлар (талабалар, мигрантлар, ота-оналар, ўқитувчилар ва б.) вакилларини жалб этиш

· ЗОЖ бўйича билим савиясини оширишга қаратилган дастурлар ижросига ОАВларни жалб этиш.

Вазифа 5

Аҳолининг турли гуруҳларига қаратилган профилактик дастурлар турғунлигини таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· ОИВ профилактикаси масалаларини давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилишини таъминлаш.

· Профилактик дастурлар амалга оширилишини маблағ билан таъминлашнинг ички ва ташқи манбалари ҳисобига қўшимча маблағлар жалб этиш.

· ОИВ масаласида аҳоли билимини ошириш мақсадида ОАВларни янада фаолроқ жалб этилишини таъминлаш учун ОАВ мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларига ОИВ масаласини қиритиш.

4.6. Аҳоли учун ОИВ ва ЖАЙБЮК диагностикаси ва даволаниш имконини таъминлаш

Мақсад (диагностика). ОИВ инфекциясининг сифатли ва эрта диагностикасини таъминлаш

Вазифа 1.

Аҳоли учун ОИВ ва ОИВга боғлиқ инфекциялар, вирусли гепатитлар, ЖАЙБЮК диагностикаси имконини кенгайтириш

Устивор йўналишлар:

· ОИВ ва ТБни диагностикаси учун сифатли, охирги авлодга мансуб тест-системаларни харид қилиш учун турғун молиялаштирилишини таъминлаш

· Соғлиқни сақлаш муассасаларида ОИВБЯШларда ТБни тезкор диагностика усулларини амалга оширишни жорий этилишини ва унинг мустаҳкамлигини таъминлаш

· Диплом ва дипломдан кейинги таълим тизимида диагностик лабораториялар мутахассисларини мунтазам равишда тайёрлашни таъминлаш

· Туғруққа кўмаклашиш муассасаларини ОИВнинг тезкор диагностикаси тестлари билан таъминлаш

· Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини силнинг эрта диагностикаси анжомлари, жумладан рентген пленкалари билан таъминлаш

· Кадрлар тайёрлаш, АРВ дори воситаларига чидамли бўлган ОИВ вируси штаммларини аниқлаш ва мунтазам равишда генотиплашни ўтказиш учун ускуналар ва тест-системалар харид қилиш ва Республика ОИТСга қарши кураш маркази диагностик лабораториясини асбоб-ускуна ва зарурий материаллар билан жиҳозлаш

· Кризис вақтида маслаҳат ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тестгача ва тестдан кейинги маслаҳат ўтказувчи мутахассисларни ўқитиш

Мақсад (даволаш). Даволанишга муҳтож барча ОИВБЯШлар – катталар ва болаларни сифатли ва ўз вақтида даволанишини таъминлаш

Вазифа 1

ОИТС хизматига ОИВ инфекцияли шахсларни электрон кузатув тизимини интеграциялаш

Устивор йўналишлар:

· Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари мутахассисларини беморларнинг электрон кузатуви дастури бўйича мунтазам равишда ўқитилишини таъминлаш;

· Электрон кузатув ўтказиш учун Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларини асбоб-ускуналарини янгилаб боришни, Интернетдан фойдаланиш узлуксизлигини таъминлаш

· ОИВ инфекциясида қўлланиладиган дори воситалари ҳаракатини ҳисоби ва хисоботининг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Вазифа 2

ОИВБЯШлар (катталар ва болалар) клиник-лаборатор кўрсаткичларга мувофиқ АРВТ олиш имконини таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· ОИВБЯШларнинг диспансер кузатувини мослаштирилган халқаро стандартларга мувофиқ таъминлаш

· Халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида ОИВ инфекцияли шахсларни клиник-лаборатор кузатувининг миллий протоколларини мунтазам равишда янгилаб бориш;

· АРВТ тайинлаш, тақсимлаш, ҳамда АРВТ қабул қилаётган ОИВБЯШларни кузатуви учун жавобгар тиббий ходимларни миллий протоколлар асосида мунтазам маълумотга эга бўлиши ва ўқитилишини таъминлаш

· Тиббий ёрдамни сифатли ўтказиш учун Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларини тиббий хизматнинг бирламчи бўғини, фтизиатрия, наркология, юқумли касалликлар, тери-таносил, онкология, гематология хизматлари билан ҳамкорликда ишлашини таъминлаш

· ОИВБЯШлар учун миллий ва ҳудудий даражада АРВТ дори воситаларини тайинлаш ва бекор қилиш бўйича Комиссия тузиш, жорий этиш ва унинг мунтазам фаолият кўрсатишини таъминлаш

· Мутахассисларни мунтазам равишда ўқитиш йўли билан ИИВ тиббиёт хизмати тизимида АРВТ тайинлашда малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини такомиллаштириш

· АРВТ узлуксизлигини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ИИВ/ЖИЭББ ҳамкорликда иш олиб боришини кучайтириш

· АРВТ дори воситаларини давлат томонидан таъминотига босқичма-босқич ўтиш дастурини ишлаб чиқиш ва уни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш

· АРВТ дори воситаларини сертификатлаш, харид қилиш ва тақсимлаш механизмини ишлаб чиқиш

· Давлат фармокологик назорат тизимига АРВТ дори воситаларини киритиш

· Ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ АРВТ дори воситалари билан давлат таъминоти режасини ижросини таъминлаш

· ОИВБЯШларни даволаш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш дастурларини кенгайтириш учун донорлик маблағларини жалб этиш.

Вазифа 3

ОБЯШларни сифатли парваришлаш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· ОИВБЯШларни тиббий-руҳий ижтимоий кузатуви бўйича мультидисциплинар командаларни (МДК) ташкил этиш. Уларнинг фаолияти бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

· ОИВ/ОИТС ва ОБЯШларни тиббий-рухий ижтимоий кузатуви бўйича МДКларни ўқитиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш

· Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимига МДК учун тасдиқланган дастурларни жорий этиш

· МДК иш фаолиятига фуқаролик жамияти ташкилотларини жалб этилишини таъминлаш

· Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари қошида ОИВБЯШлар учун пациент мактаби ташкил этиш орқали даволанишга (АРВТ, силни даволаш ва олдини олиш) бўлган самарали тарафдорликни шаклланишини ташкил этиш;

· Ўзаро ёрдам гуруҳлари иштирокида хоспис ёки уйдаги стационарлар ташкил этиш йўли билан ОИВБЯШларга сифатли парваришлаш, қўллаб-қувватлаш ва паллиатив ёрдам кўрсатишни таъминлаш

· ОИВБЯШларнинг турли гуруҳлари (давлат қарамоғидаги болалар, ҳомиладор гиёҳвандлар, жазо муддатини ўтаб қайтган ОИВБЯШлар) ижтимоий мослашуви бўйича ҳамкорликдаги дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

4. Стратегик дастурни бошқариш

Дастурни бошқаришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ОИВ инфекциясига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси амалга оширади.Республика комиссияси таркибида 5та ишчи гуруҳ фаолият кўрсатади: ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш борасида профилактик тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича; ОИТС га қарши кураш марказлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базаларини мустаҳкамлаш; ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиллаштириш;ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ва ОИВ инфекцияси, сил ва безгак тарқалишига қарши курашсоҳасида ҳалқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда тадбирларни амалга ошириш учун донорлик маблағларини жалб этиш (ТЭК).

Ташкилотлараро эксперт кенгаши(ТЭК)га Мамлакат Мувофиқлаштириш Механизмининг вазифаси юклатилган бўлиб, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш бўйича тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш, ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши юзасидан назоратни амалга ошириш,хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган, ОИВинфекцияси, сил ва безгак тарқалишига қарши кураш бўйича тадбирларини мувофиқлаштириш унинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. 2013-2017 йилларга мўлжалланганСтратегик дастурни амалга ошириш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш, ҳудудий ва идоравий режаларнинг амалга ошириш жавоб чоралари асосида миллий, ҳудудий ва секторал миқёсда амалга оширилади. ОИВ инфекцияси бўйича тадбирларни амалга оширилишиборасидадавлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигига асосий эътибор қаратилади.

5. ОИВ инфекцияси бўйича маълумотларни йиғиш ва ундан фойдаланиш миллий тизимини кучайтириш

Мақсад:ОИВ масалаларибўйича олиб борилаётган профилактик ва даволаш тадбирларини самарадорлигини ошириш учун мониторинг ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

Стратегик дастурни мониторинг ва баҳолаш тизимининг мақсади бўлиб: 1) ОИВ инфекцияси эпидемиясига қарши кураш бўйича тадбирларнирежалаштириш,мувофиқлаштириш ва амалга оширишжараёнини бошқариш; 2) олиб борилаётган тадбирлар самарадорлигини баҳолаш;3)келгусидадастурнитакомиллаштиришга эҳтиёжни аниқлашучун зарурий маълумотларга эга бўлиш ҳисобланади.

Вазифа 6.1.

Стратегик дастур доирасида маълумотлар йиғиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгиловчи меъёрий базани такомиллаштириш.

Устивор йўналишлар:

· Стратегик дастурнинг МваБ бўйича режасини ишлаб чиқиш

· Стратегик дастурнинг МваБ бўйича қўлланмасини ишлаб чиқиш, жумладан индикаторларни тасвирлаш, тақдим этилган маълумотларни тузилмавий шакли, маротабаси, рўйхатга олиниш жараёни, йиғиш, умумлаштириш

· Лойиҳани дастурий мониторинги бўйича йўриқномаишлаб чиқиш

· Стратегик дастур асосида вазирликлар ва идораларнинг секторал режаларини ишлаб чиқиш

· Стратегик дастурни ижросига жалб этилган ҳар бир вазирлик, идоралар ва ташкилотларда худди миллий даражадагидек ҳудудларда ҳам ҳисобот маълумотларини йиғиш ва тақдим этиш бўйича масъулларни белгилаш

· ОИВ инфекцияси соҳасида мониторинг ва баҳолаш маълумотларини йиғиш ва таҳлил этиш бўйича жавобгарликни Республика ОИТСга қарши кураш марказига юклаш (бунинг учун Стратегик дастур ижрочилари тақдим этган маълумотларни йиғиш ва умумлаштирилган таҳлили бўйича мувофиқлаштириш жавобгарлигини Республика ОИТСга қарши кураш марказига юклаш орқали унинг мандатини (рухсат доирасини) кенгайтириш)

Вазифа 6.2.

ОИВ инфекцияси эпидемиясига қарши кураш бўйича тадбирларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини мустаҳкамлаш

Устивор йўналишлар:

· МваБ иш режасида жорий этиш режасини акс эттирган ҳолда ОИВ инфекцияси бўйича МваБ соҳасида кадрлар потенциалини ошириш стратегиясини ишлаб чиқишва қуйидагиларни инобатга олиш:

· МваБ бўйича ўқитиш масалалари, уларнинг турғунлигини таъминлаш учун, ОИВ бўйича малака оширишнинг мавжуд дастурлари ва бошқа миллий дастурлар/стратегияларни қайта кўриб чиқиш

· МваБ бўйича миллий ва халқаро тренерларнинг маълумотлар базасини яратиш ва унинг доимийлигини таъминлаш. Бу базадаги маълумотлардан давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам бирдекхабардор бўла олиш имкони таъминланиши керак.

· Стратегик Дастурни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштириш Механизмининг ягона маълумотлар заҳирасини (веб-сайт) ишлаб чиқиш, жорий этиш ва турғунлигини таъминлаш

· Тадқиқотларни режалаштириш соҳасида мувофиқлаштирувчи ташкилотни аниқлаш

· Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси соҳасида, тадқиқотлар баённомасини маъқуллаш/келишиш жараёнини ишлаб чиқиш.

· Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси соҳасида ўтказилган барча тадқиқотлар реестрини тузиш, уларни тўлдириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш. Реестр юритиладиган жой ва унинг тузилмасини аниқлаш, реестрдаги маълумотларни тарқатиш усуллари ҳамда уни янгилашга масъулшахсларни белгилаш

· Миллий ва халқаро ҳамкорларни кенг жалб этган ҳолда Стратегик дастур амалга оширилишининг оралиқ тезкор ва якуний баҳоланишини ўтказиш

· ДЭН тадбирларини босқичма-босқич давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришга ўтишни назарда тутиб, дозорли гуруҳлар тоифалари ва ДЭН ўтказиш ҳудудларини кенгайтиришни таъминлаш.

Вазифа 6.3.

ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси, ОИВ билан яшовчи шахсларни даволаш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш жавоб чоралари бўйича МваБни ўтказиш

Устивор йўналишлар:

· Аҳолининг турли гуруҳлари орасида даврий равишда ОИВ инфекцияси ҳолатларининг тарқалганлиги,тақсимланиши, хулқ-атворивахавфлилик омилларини баҳолашни ўтказиш

· ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекцияли шахсларни даволаш, қўллаб-қувватлаш ва парваришлаш бўйича дастур ҳамда башоратлаш тизимини яратиш

· ОИВ инфекцияси ҳолатлари бўйича электрон тизимни жорий этиш. ОИВ инфекцияси ҳолатлари юзасидан электрон кузатув бўйича бирламчи шаклларни тўлдириш ва маълумотларни базага киритиш бўйича жойлардаги масъуллар учун ўқитишни ўтказиш. Маълумотларни ретроспектив тартибда киритилишини таъминлаш

· Маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш режаси ва тўлиқ йўриқномаларни ҳамда турли ташкилотлар учун маълумотларни тўплаш ва уларни киритиш бўйича вазифаларни белгилаган ҳолдаОИВ бўйича профилактик дастурлар мониторингини ўтказувчи ягона маълумотлар (мижозларни рўйхатга олиш учун маълумотлар базаси) базаси/тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (MIS)

Вазифа 6.4.

Маълумотлар сифати назоратини таъминлаш

Устивор йўналишлар:

· Стратегик дастурнинг МваБ бўйича қўлланмасида МваБ соҳасидаги барча дастурий йўналишлар бўйича маълумотлар сифати юзасидан назоратни ўтказиш бўйича бўлимни ишлаб чиқиш.

· Миллий ва ҳудудий даражадаги МваБ бўлими мутахассисларини сифат назорати тамойиллари ва тажрибаси бўйича ўқитиш

· Барча дастурий йўналишлар бўйича маълумотларни йиғиш юзасидан сифат назоратини амалга оширишни таъминлаш


Новые публикации

Реклама

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2014 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@med.uz