o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

“Туман (шаҳар) марказий шифохонаси ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаси врачларининг билимлари даражасини аниқлаш бўйича аттестация тўғрисида”

02.02.2013

Герб Республики Узбекистан

О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2013 йил 18 январь № 26

Тошкент ш.

“Туман (шаҳар) марказий шифохонаси
ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли
поликлиникаси врачларининг билимлари
даражасини аниқлаш бўйича аттестация
тўғрисида”

“Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохонаси ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаси врачларининг касбий малакасини ошириш ва янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилиши муносабати билан, ҳамда туман (шаҳар) марказий шифохонаси ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларида фаолият кўрсатаётган врачлар назарий ва касбий билимлар даражасини аниқлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Туман (шаҳар) марказий шифохонаси ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларида фаолият кўрсатаётган врачларнинг назарий ва касбий билим даражасини аниқлаш мақсадида уларнинг аттестацияси ўтказилсин.

2. Туман (шаҳар) марказий шифохонаси ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари врачларининг назарий ва касбий билим даражасини баҳолаш тартиби 1-иловага, аттестация варақаси намунаси 2-иловага, туман (шаҳар) марказий шифохонаси ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари врачлари учун саволнома 3-иловага; аттестациядан ўтиши лозим бўлган мутахассисликлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш марказий бюроси директори Д.А.Джабриевга:
- ушбу буйруқ Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига етказилсин.

4. “UzMedInfo” Республика электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази директори М.В.Баймухамедовга:
- ушбу буйруқ вазирликнинг электрон сайти ва порталида алоҳида саҳифа остида жойлаштирилсин.

5. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (С.И.Исмаилов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.К.Мухамедов), Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов) бошлиқларига:
- юқори малакали мутахассислардан иборат аттестация комиссиялари тузилсин.

6. Қоракалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларига:
- аттестациядан ўтиши лозим бўлган врачлар жорий йилнинг 15 февралига қадар мазкур буйруқ билан таништирилиб, аттестация комиссияси котибиятига бу тўғрисида ёзма маълумот тақдим этилсин;
- аттестациядан ўтиши лозим бўлган врачларнинг шахсий хужжатлари (маълумотнома, маълумоти ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги хужжатлар нусхаси, ўтган уч йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот, тавсифнома, ишга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси) жамланиб, Қоракалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари кадрлар билан ишлаш бош мутахассисларига 2013 йил 20 февралига қадар қоғоз ва электрон шаклида топширилсин;
- ушбу буйруқ ва саволномалар барча тегишли туман тиббиёт бирлашмаларига 2 кун муддатда етказилсин.

7. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров ва вазир ўринбосари А.И.Камилов зиммаларига юклатилсин.

ВАЗИР А.В.АЛИМОВ

Аслига тўғри:

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
18 январь 2013 й.
26 - сон буйруғига 1 -илова

Туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника врачларининг назарий ва касбий билимлар даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникада фаолият кўрсатаётган врачларнинг назарий ва касбий билимлар даражасини аниклаш ва тегишли малака талабларига мослигини холисона баҳолаш тартибини, шунингдек аттестациядан ўтказиладиган туман марказий шифохона ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникада фаолият кўрсатаётган врачларининг лавозимлар рўйхатини белгилайди.

2. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини тасдиқланган режа-жадвал асосида амалга оширади.

Аттестация комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи раҳбарлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят миқёсидаги бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи мутахассислари киритилади.

3. Қуйидагилар аттестация комиссиясининг асосий вазифалари деб ҳисобланади:

- туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникада фаолият кўрсатаётган врачларни тасдиқланган режа-жадвал асосида аттестациядан ўтказиш, жумладан, уларнинг назарий ва касбий билимлар даражасини аниқлаш ва уларга қўйилган малака талабларига мослигини холисона баҳолаш;

- туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

- соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини врачларини малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

4. Аттестация комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

II. Аттестация комиссиясининг фаолияти

5. Аттестация комиссиясининг фаолиятини комиссия раиси бошқаради. Аттестация комиссиясининг раиси бўлмаган тақдирда аттестация комиссияси раисининг ўринбосари бошқаради.

6. Аттестация комиссиясининг раиси аттестация ўтказиладиган жой ва муддатларни, аттестациядан ўтказиладиганларнинг таркибий рўйхатини ҳамда туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникада фаолият кўрсатаётган врачларнинг аттестациядан ўтказишга доир бошқа ташкилий масалаларни белгилайди.

7. Аттестация комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун Котибият тузилади. Котибият таркиби аттестация комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Котибиятни аттестация комиссиясининг аъзоларидан бири бошқаради.

8. Аттестация комиссиясининг котибияти:

- аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссиясининг раисига тақдим этади;

- аттестация комиссиясининг фаолияти бўйича буйруқ ва фармойиш лойиҳаларини тайёрлайди;

- аттестациядан ўтказиладиганларнинг шахсий хужжатлар йиғма жилдларини шакллантиради ва тайёрлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг аттестацияга тааллуқли буйруқ ва фармойишларини аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтказиладиганларга етказади.

9. Аттестация комиссиясининг аъзолари аттестация комиссияси мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда аттестациядан ўтказиладиганлар фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақаси ва аттестация баённомасини имзолайдилар.

10. Комиссия мажлислари аттестация комиссиясининг раиси тасдиқлаган жадвал бўйича ўтказилади.

III. Аттестациядан ўтказиладиган шахслар ва уни ўтказиш муддатлари

11. Аттестациядан ўтказиладиган туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникада фаолият кўрсатаётган врачларнинг лавозимлари рўйхати ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган. Аттестация тасдиқланган режа-жадвал асосида ўтказилади.

12. Ўриндошлик асосида ишлаётган ходимлар аттестациядан умумий тартибда ўтказилади.

Ҳомиладор аёллар, шунингдек фарзандини уч ёшгача парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар аттестациядан ўтказилмайди.

Кўрсатиб ўтилган ходимлар аттестациядан ўтишига улар ишга чиққандан сўнг бир йилдан кейин йўл қўйилади.

IV. Аттестациядан ўтказиш талаблари

13. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказиш кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.

14. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- маълумотнома;

- маълумоти ва илмий унвони тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

- малака ошириш тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари;

- ўтган йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот;

- маълумотнома-тавсифномалар.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.

15. Аттестациядан ўтказиш талаблари қуйидагилар тўғрисидаги холисона баҳодан иборат бўлади:

- лавозим вазифалари, режалар ва дастурларга мувофиқ ходим фаолиятининг аниқ натижалари;

- тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатига нисбатан талабларнинг таъминланиши ҳамда унга юкланган ишларда фуқаролар соғлиқини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

- ўз устида ишлаш, малакасини ошириш, касбий тоифага эгалик;

- амалдаги қонун ҳужжатлари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимларга эгалик.

V. Аттестацияни ўтказиш тартиби

16. Аттестация комиссияси мажлиси аттестациядан ўтказилаётган ходим иштирокида ўтказилади.

Аттестацияга узрли сабаб билан келмаган шахслар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлиси вақтида аттестациядан ўтишлари керак.

Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган шахслар огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида аттестациядан ўтказилувчига нисбатан қарор қабул қилишга ҳақлидир.

17. Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни (материалларни) кўриб чиқади, шундан кейин аттестацияни ўтказади.

18. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси:

аттестациядан ўтказиладиган ходимга унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволларни беради;

аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.

19. Аттестация комиссияси мажлиси, агар унда комиссия аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

20. Аттестация ўтказиш давомида аттестациянинг стенограммаси ёки аудио-видео ёзуви юритилади ва унинг натижалари муҳокама қилинади.

VI. Аттестация натижалари

21. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

22. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси қуйидаги баҳолардан бирини қабул қилади:

- қўйилган малака талабларига мос;

- қўйилган малака талабларига мос эмас ва 6 ой давомида малакасини ошириши ва аттестациядан қайта ўтиши зарур.

23. Ходим тўғрисидаги маълумотлар, аттестациядан ўтказилувчига берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар, аттестация комиссияси аъзолари ва ходим томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича ходим фаолиятига берилган баҳо, шунингдек аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлари аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимга расмийлаштириладиган аттестация варақасида акс эттирилади.

Аттестация варақаси аттестация комиссияси раиси, котиби ва унинг мажлисида иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

24. Аттестация натижалари ходимга аттестация комиссияси мажлиси тугаши биланоқ эълон қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.

25. Аттестация натижаларига кўра, ўн иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи чиқарилади.

26. Туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникада фаолият кўрсатаётган врачларнинг аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.

VII. Аттестация натижалари бўйича низоларни ҳал этиш

27. Аттестация натижалари бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
18 январь 2013 й.
26 - сон буйруғига 2 -илова

Аттестация варақаси

  1. Фамилияси, исми, отасининг исми:
  2. Туғилган йили (санаси):
  3. Маълумот: олий, 1970 йил, Тошкент давлат тиббиёт институти,
    даволаш факультети.
    (қачон, қайси ОЎЮни, факультетни тугатган)
  4. Мутахассислиги: терапевт. (диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)
  5. Илмий даражаси, унвони йўқ.
  6. Малакасини ошириш 2009 йил, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
  7. Эгаллаб турган лавозими
  8. Умумий стажи 38 йил , шу жумладан мутахассислиги бўйича 25 йил.
  9. Бошқа маълумотлар:__________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
  10. Аттестациядан ўтувчига берилган саволлар ва унинг жавоблари: ____________________

  11. Аттестациядан ўтувчининг эътирозлари ва таклифлари: ___________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
  12. Аттестациядан ўтувчи фаолиятининг баҳоси: ____________________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
  13. Овоз бериш натижалари: ёқлаганлар ____________ қаршилар ___________ бетарафлар ______________
  14. Аттестация комиссиясининг тавсиялари: ________________________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
  15. Аттестация ўтказилган сана: 23.03.2013 й.
  16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор: ________________________________
    ___________________________________________________________________________
    ___________________________________________________________________________
Аттестация комиссияси раиси ____________
Аттестация комиссияси
раисининг ўринбосари
____________
Аттестация комиссияси
аъзолари
____________
____________
____________
____________
____________
____________
____________
____________
____________
____________
____________
Аттестация комиссияси котиби ____________
Аттестация варақаси билан танишдим _______________________________________________
(сана ва аттестациядан ўтувчининг имзоси)

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
18 январь 2013 й.
26 - сон буйруғига 3 -илова

Туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника врачлари учун саволнома

Туман (шаҳар) марказий шифохона ва туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника врачлари учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг www.minzdrav.uz электрон сайтида ва порталида “Аттестация–2013” сахифаси остида жойлаштирилган.

Ўзбекистан Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
18 январь 2013 й.
26 - сон буйруғига 4 -илова

Аттестациядан ўтиши лозим бўлган мутахассисликлар рўйхати

1. Кардиолог 25. Болалар хирурги
2. Пульмонолог 26. Болалар инфекционисти
3. Оториноларинголог 27. Болалар кардиоревматологи
4. Нефролог 28. Болалар невропатологи
5. Гематолог 29. Болалар гинекологи
6. Эндокринолог 30. Участка терапевти
7. Ревматолог 31. Ўсмирлар врачи
8. Невролог 32. Меҳнат экспертизаси врачи
9. Аллерголог 33. Болалар эндокринологи
10. Гастроэнтеролог 34. Болалар офтальмологи
11. Психиатр 35. Иммунолог
12. Дерматовенеролог 36. Рентгенолог
13. Инфекционист 37. УТД врачи
14. Хирург 38. Функционал диагностика врачи
15. Онколог (ЭКГ, ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ)
16. Травматолог-ортопед 39. Лаборант
17. Болалар оториноларингологи 40. Эндоскопист
18. Уролог 41. Рабиолог
19. Офтальмолог 42. Участка педиатри
20. Акушер-гинеколог 43. Неонатолог
21. Нарколог 44. Фтизиатр
22. Стоматолог 45. Патанатом
23. Педиатр 46. Терапевт
24. Болалар гастроэнтерологи  

Номер документа:  26
Дата принятия:  18.01.2013

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz