o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Приказ №14 от 22.01.2013

04.02.2013

Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кучайтириш ва улар самарадорлигини ошириш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси қўшма мажлисининг 2013 йил 18 январдаги 01-07/1-537-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н

1. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кучайтириш ва улар самарадорлигини ошириш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси қўшма мажлисининг 2013 йил 18 январдаги 01-07/1-537-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига;

Республикада аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш, қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора тадбирлар тўғрисидаги ахборотидаги кўрсаткичлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят хокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларнинг репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш, аҳоли тиббий маданиятини ошириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ОИВ тарқалишини олдини олиш борасида олиб бораётган ишлари етарли даражасида йўлга қўйилмаганлигига эътибор қаратилсин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров, вазир ўринбосарлари М.Х.Ходжибеков, А.И.Камилов, С.С.Сайдалиевларга;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ОИВ тарқалишига қарши кураш бўйича ишларни самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларига 2013 йилда уюштириладиган хизмат сафарлари юқорида қайд этиб ўтилган баённинг 3-иловасида кўрсатилган графиқ асосида амалга оширсин ва унинг ижросини назоратга олинсин.

хизмат сафарлари давомида жойлардаги вилоят ҳокимликлари, адлия, ички ишлар, прокуратура органлари, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ худудий бўлимлари ходимлари, дин вакиллари жалб қилинсин ва ўрганиш натижалари уларнинг фаол иштирокида таҳлил қилинсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д.Ш.Ходжиевга:

аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар кескин сусайганлиги натижада туғилишлар сонининг ошганлигига эътибори қаратилсин ва бу борадаги олиб борилиши лозим бўлган ишларни кескин равишда тўғри йўлга қўйилишини таъминласин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоят ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига;

Республикада аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш, қишлоқ врачлик пунктлари, тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими муассасалари фаолиятини такомиллаштириш борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида аҳоли ўртасида орасидаетарли даражада тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги боис

Учтепа, Ўртачирчиқ, Сирғали, Шўрчи, Термиз, Денов, Қарши туманлари ва Урганч шаҳарларида вояга етмаган 15-16 ёшдаги ўсмир қизлар орасида туғруқлар содир бўлиши;

Чироқчи, Шеробод, Зафаробод, Янгийўл, Урганч, Хонқа, Янгибозор туманларида экстрагенитал касаллиги бор туғиш ёшидаги аёллар, 35 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар ўртасида туғруқлар сони, тўртинчи ва ундан кейинги навбатдаги туғруқлар сонининг ошиши;

Тайлоқ, Янгиқўрғон, Хазорасп, Шовот, Когон, Оқолтин туманлари, М.Улуғбек, Избоскан, Сариосиё, Жиззах, Шуманай туманлари ва Чирчиқ шаҳарларида оналар ва гўдаклар ўртасида ўлим ҳолатларини олдини олиш борасидаги ишларга масъулиятсизлик билан ёндошганлиги учун туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари огоҳлантирилсин.

юқорида номлари қайд этилган тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари 1 ҳафта муддат ичида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тарғибот-ташқивот ишларини самарали равишда ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширсин ва бу ҳақда вазирликка маълумот тақдим этсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Д.Ш.Ходжиев, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Р.Ш.Юлдашев, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи в.б Б.Ж.Рустамов, Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Р.Тангрибердиев ва Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи И.И.Амоновларга;

2012 йил учун мўлжалланган манзилли дастурга киритилган қишлоқ врачлик пунктлари ва тез тиббий ёрдам бўлимларини таъмирлаш ишлари 2013 йилнинг январь ойида якунлансин.

7. Тошкент вилояти вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Ахмедовга:

бир хафта муддатда Чирчиқ шаҳар туманлараро ОИВ диагностикаси лабораториясини таъмирлашга етарли маблағ ажратилиши юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳисоб -китоблар асосида хат киритилсин ва натижаси бўйича ижобий ҳал қилиниши таъминласин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги СЭНББ бошлиғи К.Мухамедовга:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат этиб, Республика комиссиясининг Самарқанд, Сурхондарё, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига бириктирилган аъзолари билан биргаликда жойларда ОИВ профилактикаси бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳолатини ўрганиб чиқиш, муҳокама ўтказиш ва якуни бўйича Республика комиссиясига маълумотнома тақдим этилиши ташкиллаштирилсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

Вазирлар Махкамаси қўшма мажлисининг 18.01.2013 йилдаги 01-07/1-537- сонли баёнининг 1-иловасига асосан Қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича,

2-иловага асосан тез тиббий ёрдам шаҳобчаларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича 2013 йил учун мўлжалланган манзилли дастурларнинг белгиланган муддатлардаги ижросини таъминласин;

аёлларнинг ҳомиладорлик бўйича ўз вақтида ҳисобга олиниши ва ОИВ-инфекциясига белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан текширилиши;

никоҳланувчи шахсларни Низом асосида тиббий текширувдан тўлиқ ўтиши қаттиқ назорат остига олинсин ҳамда тиббий кўрикдан ўтмаган шахслар ўртасида никоҳни қайд этишга йўл қўймаслик;

ОИВ инфекциясининг шифохона ичи шароитида юқиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида, жойлардаги барча даволаш профилактика муассасаларини бир маротаба ишлатиладиган асбоб-ускуналари билан етарли миқдорда таъминлаш, марказий стерилизация пунктлари моддий техника базасини яхшилаш, уларни диагностикум-реактивлар билан талаб даражасида таъминлаш;

эхтиёжни асосланган ҳисоб-китоб қилиб чиққан ҳолда шифохоналарни бир маротаба ишлатиладиган асбоб-ускуналар (система, шприц, катетер, гинекологик, стоматологик тўпламлар ва б.) билан узлуксиз таъминлаш учун хокимият, ҳомий, халқаро ташкилотлар маблағлари ва имкониятлари жалб этиш;

аҳолининг турли қатламлари, айниқса, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила-аъзолари орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси борасида олиб борилаётган тушунтириш ишларига соғлиқни сақлашнинг барча бўғинларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари сафарбар қилиш;

1 ой муддат ичида Республика аҳоли репродуктив саламатлик марказининг худудий филиалларини лозим штат бирликлари билан таъминлаш, алоҳида юридик мақомга эга бўлиши ҳамда ушбу филиалларнинг вилоят перинатал ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари қошида жойлаштириш масаласи ҳал қилинсин;

Республика ОИТСга қарши кураш маркази муассислигида чоп этилаётган “Мед-о-СПИД” газетасига барча даволаш-профилактика муассасаларининг 2013 йил учун обуна бўлиши чораларини кўрсин.

10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ДПЁТББ бошлиғи Д.Б.Миразимовга:

бир ой муддат ичида никоҳланувчиларни ОИВга текширилиши қониқарсиз ташкил этилган худудларда никоҳни қайд этиш идоралари ва тиббий комиссияларнинг фаолиятини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзма мурожаат қилсин ва ҳамкорликда уларнинг фаолияти ўрганилсин, масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбар ва ходимларга қатъий чоралар кўриш бўйича таклифлар киритилсин.

11.Соғлиқни сақлаш вазирлиги СЭНББ бошлиғи К.Мухамедов, ДПЁТББ бошлиғи Д.Миразимов, ОваБМҚББ бошлиғи С.Исмаилов, Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Н.Атабеков ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш маркази бош врачларига;

доимий равишда касалланиш кўрсаткичлари юқори бўлган ҳудудларда ОИВ инфекцияси профилактикаси борасидаги тадбирлар самарасини янада ошириш мақсадида маҳаллий ҳокимликларга зарур чора-тадбирлар ижросини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилсин;

ҳомиладор аёлларни ОИВга текшириш ва касалликни онадан болага юқишини олдини олиш тадбирларининг доимий мониторинги олиб борилсин;

туғруқ комплексларини етарли миқдорда ОИВ инфекциясини аниқлашга мўлжалланган экспресс тестлар билан таъминлаш чоралари кўрилсин;

республика ҳудудига кириб келаётган меҳнат мигрантларига ОИВ инфекцияси профилактикаси тадбирлари ёритилган буклетлар ва эслатмалар тарқатиш ҳамда уларни ОИВга текшириш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилсин;

меҳнат мигрантлари ва одам савдоси жабрдийдаларини тиббий кўрик билан қамраб олиш, уларга тиббий ва руҳий маслаҳат бериш ишлари амалга оширилсин.

12. СЭНББ бошлиғи К.Қ.Мухамедов, ЛБваНМТКТХСНҚБ бошлиғи Ф.Рахимкулов, Республика ДСЭНМ бош врачи Б.Алматовга;

эпидемик вазиятни инобатга олиб, текширишларни мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг рухсати асосида маиший хизмат кўрсатиш объектлари, сартарошхоналар, маиший хизмат объектлари ҳамда хусусий гинекологик, стоматологик кабинетларида бир маротоба ишлатиладиган ва стерилизациядан ўтган асбоб-анжомлардан фойдаланиш ва ОИВ инфекцияси профилактика тадбирларининг ижроси бўйича давлат санитария назорати амалга оширилсин.

13. СЭНББ бошлиғи К.Қ.Мухамедов, ИваИАББ бошлиғи Б.Хашимов ва Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Н.Атабековга:

2013 йилдан бошлаб ОИВ инфекцияли шахсларни даволаш учун зарур бўлган антиретровирус препаратларини босқичма-босқич давлат бюджети ҳисобидан харид қилиш бўйича таклиф тайёрланиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.

14.Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларига:

10 кун муддатда ОИВ инфекциясини олдини олиш масалалари бўйича ҳар бир вилоятда 1 тадан намунали туман ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилсин ва унга мувофиқ 2013 йил якунида намунали туманлар ташкил этилиши бўйича ҳудудий ҳокимликларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилсин.

15. Мазкур буйруқ буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Вазир А.В.Алимов

Номер документа:  14
Дата принятия:  22.01.2013

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz