АЛОҚА УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР: +998 (71) 239-47-21; 244-16-03; 278-40-51; 278-46-52
ru en uz

Республикада полиомиелитга қарши Миллий иммунизация кунларининг ташкиллаштирилиши ва ўтказилиши

29.03.2013

Республика ҳудудида поливирусларнинг тарқалишини бартараф этиш бўйича дастурларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудига бошқа ҳудудлардан вируслар тарқалишини олдини олиш мақсадида, полиомиелитга қарши вакцинация ҳафталигини ўтказиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 15 мартидаги №81 бўйруғида ушбу тадбирлар тўлиқ ўз ифодасини топган.

Аҳолини полиомиелитага қарши иммунизация қилиш 2013 йил 22-27 апрелидан 20-25 апрелига қадар 2 раунда 5 ёшгача бўлган болалар орасида амалга оширилади. Иммунизация Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Наманган,Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида олиб борилади.

Вакцинация учун Пастер номидаги Полиомиелит Миллий тадқиқот институтида ишлаб чиқарилган орал полиомиелит вакцинасидан фойдалинилади.

Ушбу компания мамлакатга ўз маҳсулотларини 10 чи марта олиб кириши. Унинг асосий мақсади бошқа қўшни мамлакатлардан полиомиелит вирусини тарқалишини ва олиб кирилишига йўл қўйилмаслик, полио-вирусга қарши иммунитет даражасини ошириш ҳисобланади.

Эмланишдан кейин аҳоли жойларида эҳтимолли муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш учун, шунингдек миллий иммунизация кунлари тадбирларини ўтказиш учун уларни мувофиқлаштирувчи ССВнинг алоҳида штаби ташкиллаштирилган. Шунингдек Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг даъволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритувчи медицина ходимлари учун ҳам 2013 йил 29 март ойидан бошлаб, икки ҳафта мобайнида Тошкент шаҳрида қўйидаги мавзуларда семинар ўтказилади: "Эмлашдан кейин эҳтимоли мавжуд асоратларни эпидемиологик назоратга қилиш ва эмлаш хавфсизлигини таъминлаш".

22 апрелда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча вилоятларда оммавий иммунизация компанияси ўтказилади ва унинг доирасида матбуот-анжуманлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу компанияга ЮНИСЕФ, БССТ каби халқаро ташкилотлар ва Саломатлик маркази ва унинг филиаллари жалб қилинган. Шунинг ОАВ нинг ҳам фаол иштироки режалаштирилмоқда. Ушбу тадбир аҳолини иммунопрофилактика масалалари бўйича хабардорлигини оширишни кўзда тутган Европа иммунизация ҳафталиги доирасида ўтказилади.


Кутилаётган тадбирлар

19.05.2013
2013 йил 20 майдан 25 майгача полиомиелитга қарши иммунизация ҳафталиги
Республикамизнинг 8 нафар вилоятида 2013 йилнинг 20 майидан 25 майигача полиомиелитга қарши миллий иммунизация кунлари ўтказилди.  
30.03.2013
Бутунжаҳон иммунизация ҳафталиги
24 апрель кунлари ўз фаолиятини бошловчи Бутунжаҳон иммунизация ҳафтаси турли хил касалликлардан ҳар хил ёшдаги аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасининг кучли қуроллардан ҳисобланган вакциналарни ривожлантириш учун ташкиллаштирилган.
29.03.2013
Республикада полиомиелитга қарши Миллий иммунизация кунларининг ташкиллаштирилиши ва ўтказилиши
Аҳолини полиомиелитага қарши иммунизация қилиш 2013 йил 22-27 апрелидан 20-25 апрелига қадар 2 раунда 5 ёшгача бўлган болалар орасида амалга оширилади.

Онлайн обращение

Калькулятор

Вакцинация пунктлари

Тошкент

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Манзил: Тошкент ш., А.Навоий кўч., 12.
Тел: +998-71-241-1691
Факс: +998-71-244-1033
e-mail: info@minzdrav.uz
www: minzdrav.uz