o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

24.04.2016

Бактериология-вирусология

ВРАЧ-БАКТЕРИОЛОГ, ВРАЧЕЙ-ВИРУСОЛОГЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯГА ТАЙЁРЛАШ  УЧУН САВОЛЛАР НАМУНАСИ.

  1. Микроорганизмлар таснифи  ва номенклатураси. Таснифлашниш асосий қоидалари. Турларга тавсиф. Бактериялар таснифи.
  2. Бактерияларнинг асосий шакллари. Бактерия хужайраси деворининг тузилиши, кимёвий таркиби ва вазифалари. Ҳужайра деворининг нуқсонли синтезида бактерия шакли.
  3.  Бактериологик, серологик ва вирусологик лабораториялар ташкил қилиш, жихозлаш ва  ишлаш тартиб.
  4. Бактериоскопик текшириш усуллари. Босқичлари. Бахолаш. Микроскопик препарат турлари.
  5.  Микроорганизмларни бўяш усуллари. Микроскоп турлари, уларнинг ишлаш қонуниятлари.
  6. Бактериоскопик ва бактериологик текшириш учун материаллар. Материални олиш ва лабараторияга келтириш қоидалари.
  7. Бактериологик текшириш усуллари. Босқичлари.Бахолаш.
  8. Озиқа мухитлар: тайёрланиш асослари, таснифи. Озиқ- мухитларга қўйилган талаблар. Озиқ –муҳитлар сифатининг назорати.
  9. Ажратиб олинган бактериянинг  соф культурасини идентификация усуллари.
  10. Бактерияларнинг генетик аппарати тузилиши. Плазмидалар, тавсифи, вазифалари, аҳамияти.
  11. Молекуляр-биологик текшириш усуллари (молекуляр гибридизация, полимер занжирли реакция). Қўйиш қоидалари.
  12. Инфекцион жараёнда микроорганизмларнинг роли. Микробларнинг патогенлиги ва вирулентлиги. Патогенлик омиллари. Генетик назорат.
  13. Инфекцион касалликларнинг кимё терапияси ва кимё профилактикаси. Кимё терапевтик препаратлар гуруҳлари, хусусиятлари.
  14. Антибиотиклар, тавсифи, таснифи. Антимикроб таъсир механизми. Антибиотикларнинг ножўя таъсирлари.
  15. Микробларни антибиотикларга ва кимётерапевтик препаратларга турғунлиги. Дориларга турғунлик механизмлари. Микроорганизмларни антибиотикларга сезгирлигини аниқлаш усуллари.
  16. Стерилизация тушунчаси, олиб бориш усуллари. Асептика
  17. Микроорганизларга кимёвий омилларнинг таъсири. Дезинфекция. Антисептика. Тушунча, мақсад, турлари, воситалари.
  18. Организмнинг иммун тизими. Иммун тизимнинг шаклланиши ва аъзолари. Иммунокомпитент хужайралари: таснифи, вазифалари.
  19. Иммунитет: тушунча, иммунитет турлари. Табиий иммунитет. Табиий иммунитетнинг иммун ва ноиммун келиб чиқиш асослари.
  20. Антитела: тузилиши, хусусиятлари. Антителоларнинг таснифи: синфи, кичик синфи, изотоплари.
  21. Аглютинация реакцияси, қўйилиш усули бахолаш, қўлланилиши.
  22. Пассив(билвосита) ва қайта пассив гемагглютинация реакцияси: ингредиентлари, механизми қўлланилиши. Латекс агглютинация реакцияси.
  23. Қаттиқ фазали иммунологик таҳлил реакцияси. Иммунофермент текшириш турлари.
  24. Иммунохроматографик усул, иммуноблоттинг.
  25. Иммунофлюоресцент тахлил.
  26. Инфекцияга қарши иммунитет ва унинг шакллари. Бактерияларга қарши, замбуруҳларга қарши, паразитларга қарши иммунитет. Онадан ўтувчи иммунитет, механизми, аҳамияти.
  27.   Инфекцион касалликларда иммунопрофилактика ва иммунотерапия. Фаол иммунопрофилактика. Вакциналар, талаблари. Вакцина препаратларининг турлари.
  28.  Стафилококкларнинг умумий таснифи ва турлари. Стафилококкли инфекциялар, патогенез, иммунитет. Стафиококкли инфекцияларни текшириш усуллари, махсус профилактикаси ва даволаш.
  29. Стрептококкларнинг умумий таснифи. Биологик хусусиятлари ва антиген тузилиши бўйича турлари. Пиоген стрептококк келтириб чиқарувчи касалликлар.
  30. Стрептококк  пневмония(пневмококк)нинг таснифи. Антиген тузилиши. Стрептококк инфекцияларининг микробиоогик текшириш усули.
  31. Нейссерияларнинг таснифи. Менингококк инфекция қўзғатувчисининг умумий тавсифи. Менингококк инфекцияси патагенези, иммунитет. Текшириш усуллари ва махсус профилактика.
  32. Сўзак(гонорея) қўзғатувчисига тавсиф. Патагенез ва иммунитет.Ўткир ва сурункали сўзак касаллигини текшириш усуллари. 
  33. Энтераль клостридиялар. Қўзғатувчи тавсифи, патагенез, иммунитет. Ботулизм касаллигини текшириш усуллари ва махсус профилактикаси. Клостридиаль гастроэнтеритлар.
  34. Сил қўзғатувчисининг умумий таснифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси.
  35. Бўғма қўзғатувчисининг тавсифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси. Вакцинадан кейинги имммунитетни назорат қилиш усуллари.
  36. Листериялар. Патогенез. Иммунитет. Текшириш усуллари.
  37. Озиқ-овқат махсулотлари ва ташқи муҳит обьектларида листерияларнинг аниқлаш усуллари ва алгоритми.
  38. Кўкйўтал ва паракўкйўтал  қўзғатувчисининг тавсифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси.
  39. Одам патологиясида гемофиль тайёқчанинг ахамияти. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари ва махсус профилактикаси. 
  40. Легионеллалар. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари.
  41. Ташқи муҳит объектларида легионелларларни назорат қилиш усуллари ва алгоритми.
  42.  Ўткир ичак инфекцияларининг умумий тавсифи. Энтеробактерия оиласининг тавсифи ва таснифи.
  43. Ўткир ичак инфекцияларини текширишнинг асосий қонуниятлари. Намуна олиш, уни ташиш, бойитиш асослари, озиқ- муҳитлари, энтеробактерияларнинг  идентификация қилиш босқичлари.
  44. Эширихийларнинг умумий тавсифи ва биологик ахамияти. Эшерихиоз қўзғатувчилари. Патогенез, иммунитет, колиэнтеритларни текшириш усуллари.
  45. Сальмонеллаларни умумий тавсифи ва таснифи. Салмонеллалар келтириб чиқарадиган инфекциялар. Сальмонеллёзларнинг касалхона ичи қўзғатувчилари.
  46. Озиқ – овқат маҳсулотлари ва ташқи муҳит объектларида сальмонеллаларни аниқлаш усуллари ва алгоритми.
  47. Қоринтифи ва паратиф қўзғатувчиларининг тавсифи. Қоринтифи ва паратифларни текшириш усуллари.
  48. Шигеллаларнинг умуий тавсифи ва таснифи. Ичбуруғ патогенези ва иммунитети. Ичбуруғнинг текшириш усуллари.
  49. Клебсиеллалар тавсифи ва таснифи. Патогенез, иммунитет, клебсиеллаларни текшириш усуллари.
  50. Озиқ- овқат токсикоинфекцияларини ва  интоксикацияларини микробиологик текшириш асослари. Тавсифи ва этиологияси.
  51. Спирилллалар оиласи. Кампилобактериялар, хеликобактерияларнинг одам патологиясида аҳамияти. Текшириш усуллари ва алгоритми.
  52. Иерсиниялар тавсифи. Ичак иерсиниозларнинг қўзғатувчилари.
  53. Кўкйиринг тайёқчасининг тавсифи. Одам патологиясида аҳамияти.
  54. Трепонема ва трепонематозлар таснифи. Заҳм қўзғатувчисининг тавсифи. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари. 
  55. Патоген лептоспирозлар. Лептоспироз  қўзғатувчисига умумий тавсиф. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари. Махсус профилактикаси.  
  56. Бореллаларнинг умумий тавсифи ва таснифи. Эпидемик қайталама тиф  ва канали бареллиоз қўзғатувчилари. Патогенез, иммунитет, текшириш усуллари. Диагностика усуллари. Лайм-боррелиоз.
  57. Хламидияларнинг умумий тавсифи. Текшириш усуллари.
  58. Микоплазмаларнинг умумий тавсифи. Текшириш усуллари.
  59. Клиник микробиология. Тушунча, мақсад ва вазифалари. Шартли патоген микроорганизмлар келтириб чиқарган касалликларнинг этиологияси, патогенези ва касаллик диагностикаси.
  60.  Тери ва териости  тўқималари йирингли яллиғланиш касалликлари этиологияси ва микробиологик текшириш асослари.
  61. Бактериемия сепсис ва септикопиемиянинг этиологияси ва микробиологик текшириш усуллари.
  62. Бронх ўпка тизими касалликларини этиологияси ва микробиологик текшириш усуллари.
  63. Касалхона ичи инфекциялари. Аниқлаш, тарқалиши, олдини олиш. Асосий қўзғатувчилари.
  64. Трихомониаз этиологияси патогенез ва текшириш усуллари.
  65. Кандидоз қўзғатувчиларини таснифи, патогенез ва микробиологик текшириш усуллари.


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz