o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

24.04.2016

Умумий гигиена

ГИГИЕНИСТЛАР врачларни аттестацияга тайёрлаш учун тузилган саволлар рўйхати

  1. Республика ахолиси соғлиги ва уни шакллантирадиган омиллар
  2. Республика ахолининг санитария-эпидемиологик хотиржамлиги сохасидаги конунлари
  3. Ахолини санитария-эпидемиологик хотиржамлиги соҳасида давлат бошқариш иштирокчилари
  4. Ахолини санитария-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлашда асосий ташкилий чора-тадбирлари.
  5. Давлат санитария-эпидемиология меъёрлашнинг замонавий тизими.
  6. Давлат санитария-гигиеник экспертизаси: мақсади, объектлари ва ўтказиш тартиби.
  7. Ижтимоий-гигиеник мониторинг: мақсади, вазифалари ва ўтказиш тартиби.
  8. Санитар-эпидемиологик чора-тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш.
  9. Давлат санитария назорати. Давлат санитария назоратини амалга оширадиган идоралар ва муассасалар.
  10. Санитар-эпидемиологик хотиржамлик сохасида бошқарма назорати.
  11.  Давлат санитария назоратини олиб боришда муассаса ва идора мансабдор шахсларининг асосий хуқуқлари, жавобгарлиги ва асосий кафолати.
  12. Хавф-хатарни бахолаш методологияси ва давлат санитария назоратини амалиётда ишлатиш.
  13. Фуқаро ва юридик шаҳсларни давлат органларига ахолини санитар-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби.
  14. Давлат санитария назорати муассаса ва органларининг административ-хуқуқий фаолияти
  15. Давлат санитария назорати тизимида санитар-гигиеник лаборатория назоратини ташкил қилиш, унинг ўрни ва аҳамияти.
  16. Врач-гигиенист фаолиятида этика ва деонтология.
  17. Давлат санитария назорати амалиётида информацион технологиялардан фойдаланиш.
  18. Гигиеник ўқитиш ва таълим-тарбия.
  19. Юқумли ва паразитар касалликларда профилактик тизим
  20. Санитар-эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирларга риоя қилиш ва бажарилишини ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш назоратини ўтказиш.
  21. Республика болалар аҳолиси соғлиги вазияти ва уни шакллантирувчи омиллар
  22. Болалар ва ўсмирларнинг бош нерв тизимини функционал хусусияти ва ёшга боғлиқ бўлган ўзгаришлар. Болалар ва ўсмирлар муассасаларида илм олиш жараёнини ташкил қилишга гигиеник талаблар.
  23. Жисмоний тарбиялашнинг физиологик-гигиеник асослари, уни ўсаётган организмга таъсири. Болалар ва ўсмирлар муассасаларида жисмоний тарбия  принциплари, шакллари ва воситалари.
  24. Болалар ва ўсмирлар рационал ва тўла қимматлик овқатланишини ташкил қилиш илмий асослари. Болалар ва ўсмирлар уюшган жамоаларида овқатланишини ташкил қилишнинг гигиеник принциплари.
  25. Болалар ва ўсмирлар соғлиги холатига компьютерларнинг таъсири. Информатика ва электрон хисоб-китоб техника кабинетларини жихозлаш, таъминлаш ва ишлаш тартибига гигиеник талаблар.
  26. Болалар ва ўсмирларни соғлиги холатига меҳнатнинг таъсири. Болалар ва ўсмирлар муассасаларида мехнат таълимини  ташкил қилишга гигиеник талаблар 
  27. Мактабгача таълим муассасалари қурилиши, таъминоти ва фаолият тартибига санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
  28. Ўрта умумий таълим берувчи муассасалари қурилиши, таъминоти ва фаолият тартибига санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
  29. Ўрта махсус ва касбий-техник таълим муассасалари қурилиши, таъминоти ва ўқитиш жараёнини ташкил қилишга бўлган санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
  30. Болалар соғломлаштириш муассасаларига бўлган санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
  31. Болаларга мўлжалланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва сотишга бўлган санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар
  32. Жисмоний руҳий ривожланган болалар муассасаларининг таъминотига ва ўқитиш жараёнини ташкил қилишга санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар.
  33. Меҳнат шароитининг гигиеник таснифи ва уни амалиётда ишлатилиши.
  34. Тиббий кўриклар – касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликларини аниқловчи асосий усул сифатида.
  35. Касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалликлари. Касбга оид хавф-хатарлар. Хавф-хатарни бахолаш босқичлар.
  36. Ақлий ва жисмоний меҳнатни ташкил қилишнинг илмий асослари. Чарчаш: физиологик асослари, босқичлари, чарчаш белгилари.
  37. Ишлаб-чиқаришда микроиқлим турлари: иситувчи ва совутувчи микроиқлим, одамнинг иссиқлик ҳолати. Иситувчи ва совутувчи микроиқлим таъсирида келиб чиқадиган касаликлар, унинг инсон организмига ноқулай таъсири.
  38. Саноат аэрозоллари: таснифи, хусусиятлари, инсон организмига таъсири. Ишлаб чиқаришда чанг таъсирида келиб чиқадиган касалликлар.  
  39. Ишлаб чиқаришда шовқин: Таснифи, манбалар, ишлаб чиқариш шовқинни меъёрлаштириш. Шовқиннинг организмга биологик таъсири. Шовқинни меъёрлаштириш. Ишлаб  чиқариш шароитда ноқулай таъсирини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлари.
  40. Ишлаб чиқаришда тебранишлар: таснифи, биологик таъсири, иш жойларда меъёрлаштириш, организмга ноқулай таъсири. Профилактик чора-тадбирлар.
  41.  Ишлаб чиқариш токсикологияси: кимёвий омилларни комбинацияланган ва комплексланган таъсири, организмга турли омилларининг бир бирига кўшилган таъсири. Кимёвий моддаларнинг узоқлашган самараси таъсири. Нанозаррачалар - мехнат гигиенада янги омил. Кимёвий омилларнинг организмга ноқулай таъсирини олдини олиш.
  42. Пестицидларнинг гигиеник маъноси. Таснифи, организмга кириш йўллари, ноқулай эффектлар. Пестицидларнинг организмга ноқулай таъсири профилактикаси.
  43. Мехнат гигиенасида машиносозликнинг долзарб муаммолари: технологик жараённи ўзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқаришда зарарли омиллар, профилактик чора-тадбирлар.
  44. Қишлоқ хўжалигида мехнат гигиенасининг долзарб муаммолари: технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқаришда зарарли омиллар, профилактик чора-тадбирлар.  
  45. Атроф мухит ва унинг гигиеник маъноси. Одам соғлиги ва мухит омиллари билан сабабий боғланганлигини аниқлашнинг хозирги замон назарияси.
  46. Атмосфера ҳавоси ифлосланиш муаммоларининг хозирги холати ва келиб чиқадиган сабаби.
  47. Атмосфера хавосининг физиологик ва гигиеник хусусияти, атмосфера ҳавосидаги газ таркиби компонентлари ва ундаги муаллақ моддалар.
  48. Атмосфера хавосини химояси ва ифлосланишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлари.
  49. Сувнинг физиологик ва гигиеник ахамияти, ичимлик сувини ахолини яшаш шароитига ва соғлигига таъсири.
  50. Ичимлик сувни сифатини меъёрлаштиришни гигиеник принциплари, марказлашган ва марказлашмаган тизим қурилмаларини ичимлик суви сифатига гигиеник талаблар.
  51. Ичимлик сув таъминоти давлат санитария назорати ва ичимлик сувни сифатининг ишлаб чиқариш назорати.
  52. Сув ҳавзалари ифлосланишини химоя қилиш устидан давлат санитария назорати
  53. Тупроқни таркиби ва хусусиятининг санитар-гигиеник ахамияти.
  54. Аҳоли яшаш жойларидаги тупроқнинг хусусияти ва таркибини гигиеник регламенлаш усуллари. «Аҳоли яшаш жойларидаги тупроқнинг санитария ҳимояси» тушунчаси.
  55. Аҳоли яшаш жойлардаги тупроқнинг санитария холати устидан давлат санитария назорати.
  56. Қишлоқларни режалаштириш ва қуриш устидан санитария назорати принциплари.
  57. Яшаш жойларни ва жамоа биноларни гигиенаси устидан давлат санитария назорати.
  58. Ишлаб чиқариш ва жамоат бинолари қурилишида ишлатиладиган полимер ва полимер сақлайдиган материаллар, буюм ва конструкциялар хавфсизлигига гигиеник талаблар.
  59. Соғлиқни сақлаш муассасалари қурилиши, таъминоти, жихозланишига гигиеник талаблар ва соғлиқни сақлаш муассасаларида юқумли касалликларга қарши санитар-эпидемиологик ва эпидемиологик чора тадбирларни ўтказиш.
  60. Озуқа қўшимчалари сифати, хавфсизлиги ва уларни қўлланишига бўлган гигиеник талаблар.
  61. Озиқ-овқат хом ашёси сифати ва хавфсизлигига бўлган гигиеник талаблар.
  62. Рационал овқатланиш. Республика турли аҳоли гурухларининг озуқа моддари ва қувват эхтиёжига бўлган гигиеник талаблар.
  63. Овқатда биологик фаол  қўшимчалар. Овқатда биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш корхоналарига санитар-эпидемиологик ва гигиеник талаблар. Биологик фаол кўшимчалар муомаласига бўлган гигиеник талаблар.
  64. Озиқ-овқат маҳсулотларини жихозлардан, инвентардан, таралардан ва упаковка материаллари таркибидаги зарарли аралашмалардан  миграцияланган инфлосланишининг гигиеник аспектлари.
  65.  Овқатдан захарланишлар ва уларнинг профилактикаси.
  66. Алиментар-боғлиқ касалликлар ва уларнинг профилактикаси.
  67. Озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарига бўлган гигиеник талаблар
  68. Балиқ ва балиқ махсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарига санитар-гигиеник талаблар.
  69. Сут ва сут маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарга санитар-гигиеник талаблар.
  70. Гўшт ва гўшт маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарга санитар-гигиеник талаблар.
  71. Замонавий технологиялар ёрдамида олинган озиқ-овқат маҳсулотларини гигиеник баҳолаш.
  72. Радиацион гигиена: фан, мақсади, вазифалари, методологияси.
  73. Ионлашган нурланишларнинг турлари, тавсифи. Нурланишнинг дозаси тўғрисида тушунча
  74. Ионлашган нурланишларнинг жароҳатловчи таъсири бирламчи патогенетик механизми.
  75. Инсонда радиобиологик эффектлари: таснифи, амалиётдаги ахамияти
  76. Радиацион гигиенанинг концептуал асослари ва уларни давлат санитария назорати амалиётида ишлатилиши
  77. Ахолини радиацион хавфсизликни таъминлаш бўйича халқаро ва маҳаллий тизими, қадр-қиммати ва камчиликлари.
  78. Радиацион-гигиена соҳасида Давлат санитария назоратининг қонуний ва меъёрий-хуқуқий базаси.
  79. Радиацион ва ядро авариялари: авариялар шкаласи, ташкил қилиш ва ҳимоя чораларини ўтказиш
  80. Ядро энергисини олишнинг гигиеник аспектлари. Санитар-гигиеник қонунчилик
  81. Ноионлашган спектрдаги электромагнит майдон: турлари, гигиеник ахамияти
  82. Элекростатик майдон: физик табиати, турлари, аҳоли ва ишчиларнинг химоя принциплари ва биологик фаоллиги, давлат санитария назоратини ўтказиш.
  83. Паст частотадаги элекростатик майдон: манбалари, инсон организмга таъсири ва химоя чоралари.
  84. Радиочастота диапазонидаги электромагнит майдон: таснифи, инсон организмига таъсири, профилактиси, давлат санитария назоратини ўтказиш амалиёти.
  85. Оптик диапазондаги электромагнит майдон: турлари, манбалари, биологик таъсир характери, таъсирини камайтириш бўйича тадбирлар.


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz