o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Кардиология

Кардиолог врачларни аттестацияга тайёрлаш учун тузилган саволлар рўйхати

  1. Атеросклероз ривожланишидаги замонавий қарашлар.
  2. Атеросклероз клиникаси ва диагностикаси.
  3. Атеросклерознинг давоси. Медикаментоз ва номедикаментоз коррекциянинг замонавий тамойиллари  ва  профилактикаси хақида тушунча.
  4. Юрак ишемик касалликнинг асосий хавфли омиллари ва бирламчи профилактикаси хақида тушунча.
  5. Юрак ишемик касалликнинг патогенези.
  6. Юрак ишемик касалликнинг классификацияси.
  7. Юрак ишемик касаллик. Турғун(стабил)  стенокардиянинг клиник шакллари, ташхислаш усуллари,  функционал синфларни аниқлаш.
  8. Юрак ишемик касалликнинг турли шаклларида ташхислаш усуллари.
  9. Стенокардиянинг дифференциал ташхиси.
  10. Юрак ишемик касалликнинг турли шаклларида антиангинал даво қўлланилишида  дифференциал ёндашув.
  11. Дислипидемиялар:  классификацияси (Д.Фридрексон бўйича), клиник моҳияти.
  12. Гиполипидемик дори воситалари. Классификацияси, таъсир механизми, қўллашга кўрсатмалар,  гиполипидемик даволаш тамойиллари.
  13. Нотургун (нестабил)  стенокардия. Классификацияси, клиник шакллари, даволаш усуллари.
  14. Ўткир коронар синдром (ЎКС): патогенези, ташхислаш усуллари, клиник шакллари. Замонавий даволаш услуби.
  15. Ўткир миокард инфаркти. Касалхонагача бўлган босқичда малакали ёрдам кўрсатиш. Интенсив терапия бригадасини ташкиллаштириш, шошилинч чора-  тадбирлар мажмуаси.  Асоратланмаган  миокард инфаркти давоси.
  16. Ўткир миокард инфаркти. Касалхонагача бўлган босқичда оғриқсизлантириш усуллари ва тамойиллари.
  17. Ўткир миокард инфаркти. Некроз ўчоғини чегаралаш ҳақида тушунча.
  18. Тромб ҳосил бўлишига қарши воситаларнинг қўлланилиши: тромболизис ва антикоагулянт даволаш.
  19. Тромболитик воситаларнинг асосий гуруҳлари. Таъсир механизми.
  20. Ўткир миокард инфаркти. Клиник шакллари. Ташҳислаш усуллари.
  21. Ўткир миокард инфаркти: эрта асоратлари (кардиоген шок, ўпка шиши, аритмиялар).
  22. Ўткир миокард инфаркти билан оғриган беморларда аритмияни даволашнинг ўзига хослиги.
  23. Ўткир миокард инфаркти: кечки асоратлари (СЮЕ, аритмиялар,аневризмалар ва бошқалар).
  24. Ўткир миокард инфаркти атипик турлари.
  25. Кардиоген шок. Патогенези. Клиник шакллари. Даволаш усуллари.
  26. Юрак ишемик касалликни хирургик даволаш усуллари (аорта ичи баллон контрпульсацияси, коронар ангиопластика, стентлаш, аорто- коронар шунтлаш). Кўрсатмалар, қарши кўрсатмалар, хирургик даводан кейинги беморларни кузатиш услуби.
  27. Коронар томирлар ангиопластикаси ва аорто-коронар шунтлашга кўрсатмалар. Миокард инфаркти билан оғриган беморларнинг реабилитацияси. Дастурнинг тур ва босқичлари.
  28. Йўлдош касалликлар замирида юрак ишемик касаллигини кечишининг ўзига хослиги.
  29. Артериал гипертония классификацияси 2010 йилда Узбекистон кардиологлар съездида тасдикланган.
  30. Артериал гипертония билан оғриган беморларда юрак- кон томир асоратлари ҳосил бўлиш хавфи стратификацияси тамойиллари.
  31. Артериал гипертониянинг хавфли омиллари.
  32. Гипертония касаллиги (эссенциал гипертония) ривожланиш механизми ҳақида замонавий тушунчалар.  Ренин- ангиотензин ва калликреин- кинин системасининг АҚБ бошқарилишидаги ва АГ ривожланишидаги аҳамияти.
  33. Кон томир тонуси бошқарилишида томирлар эндотелийсининг аҳамияти.
  34. Артериал гипертония диагностикаси.
  35. Чегараланган систолик гипертензия, ташҳислаш усуллари, даволаш услублари.
  36. Эссенциал гипертонияда нишон органларнинг зарарланиши. Ташҳислаш усуллари, клиникаси. Органопротектив даволаш.
  37. Симптоматик артериал гипертония (ренопаренхиматоз  формалари): клиникаси,  ташҳислаш усуллари, давоси.
  38. Симптоматик артериал гипертония (эндокрин формалари): клиникаси,  ташҳислаш усуллари, давоси.
  39. Ҳомиладор аёлларда артериал гипертония. Классификацияси, клиник белгилари, ташҳислаш усуллари, кузатув услублари.
  40. Реноваскуляр артериал гипертония: клиникаси, ташҳислаш усуллари, давоси.
  41. Артериал гипертонияни даволашнинг стандартлари.
  42. Қўллашга тавсия этилган,  асосий гипотензив дори воситаларининг классификацияси.
  43. АГ давосида гипотензив воситаларни индивидуал танлаш учун  БСС (ВОЗ, 1999й) тавсиялари.
  44. Алоҳида гуруҳдаги ва ҳолатдаги беморларда АГни даволашнинг ўзига хослиги.
  45. Асоратланган гипертоник кризлар: клиникаси, даволаш услуби.
  46. Асоратланмаган гипертоник кризлар: клиникаси,  даволаш услуби.
  47.  ВСД, клиник шакллари, ташҳислаш усуллари, давоси.
  48. Вегетатив криэлар, дифференциал ташҳиси, даволаш услуби.
  49. Метаболик синдром ҳақида тушунча. Асосий компонентлари.
  50. Метаболик синдром ташҳислаш усуллари. Метаболик синдром критерийлари.
  51. Инсулинорезистентлик (ИР) ҳақида тушунча. Физиологик ИР. Семизлик турлари, ташҳислаш усуллари, коррекциялаш.
  52. Глюкозага толерантликнинг бузилиши. Коррекциялаш услуби.
  53. Юрак- қон томир касалликларини олдини олишда ҳаёт тарзи модификациясининг ўрни.
  54. Юрак- қон томир касалликлари ривожланишида гиперинсулинемиянинг ўзига хос ўрни.
  55. Юрак булмачалар ритми бузилиши класификацияси, ривожланиш механизми, ташҳислаш усуллари.
  56. Юрак ритми ва ўткаувчанлигининг бузилишида функционал текшириш усуллари ( ЭКГ-ритмограма, ВЭМ проба, ХМЭКГ, бўлмачалар ЧПЭСи).
  57. Қоринча усти (наджелудочков.) тахикардиялари: клиникаси, ташҳислаш усуллари, даво услуби.
  58. Қорича аритмиялари:клиникаси, ташҳислаш усуллари, даво услуби.
  59. Юрак ўтказувчанлигининг бузилиши: ЭКГ ташҳислаш, клиникаси, даво услуби.
  60. Юракнингэлектромеханик диссоциацияси: патогенези, клиникаси, даво услуби.
  61. Аритмияга қарши воситалар классификацияси. Электрофизиологик эффектларнинг ўзига хослиги, алоҳида қўллашга кўрсатмалар.
  62. Ҳилпилловчи аритмия: классификацияси,ташҳислаш усуллари,клиник шакллари, даво услуби.
  63. Синус тугуни дисфункцияси синдроми: ташҳислаш усуллари,клиникаси, даво услуби.
  64. Қўққисдан ўлим: муаммонинг замонавий аҳамияти. Патогенези ва олдини олиш чора- тадбирлари.
  65. Юрак- қон томир касалликларида интервенцион муолажаларга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
  66. Ҳомиладор аёлларда юрак ритм бузилиши: ташҳислаш усуллари, кузатув услублари.
  67. Гипертрофик кардиомиопатия: патогенези, клиникаси, дифференциал ташҳиси, даво услуби.
  68. Дилятацион кардиомиопатия: патогенези, клиникаси, дифференциал ташҳиси, даво услуби.
  69. Перипартальная кардиомиопатия: тушунча, ташҳис критерийлари, дифферен-циалташҳиси, даволаш услуби.
  70. Рестриктив кардиомиопатия: патогенези, клиникаси, дифференциал ташҳиси, даво услуби.
  71. Унг коринча аритмоген дисплазияси: патогенези, клиникаси, дифференциал ташҳиси, даво услуби.
  72. Инфекцион эндокардит. Этиологияси ва патогенези саволлари. Клиник кечиши, ташҳиси ва даво услуби.
  73. Кекса ёшили беморларда эндокард зарарланишининг ўзига хослиги.
  74. Миокардитлар. Этиологияси ва патогенезидаги замонавий қарашлар. Классификацияси, клиникаси, ташҳиси ва даволаш услуби.
  75. Юрак ўсмалари (бирламчи ва метастатик). Клиник белгилари, ташҳислаш усуллари.
  76. Перикардитлар. Этиологияси ва патогенезидаги замонавий қарашлар. Классиикацияси, ташҳиси ва даволаш услуби.
  77. Экссудатив перикардитда даволаш услуби.
  78. Юрак тампонадасининг патогенетик аспектлари, даволаш услуби.
  79. Ўнг қоринчанинг аритмоген дисплазияси.
  80. Юракнинг ревматик пороклари: аортал стенози,аорта клапанлари етишмовчилиги
  81. Юракнинг ревматик пороклари: митрал тешик стенози, митрал клапан етишмовчилиги. Клиникаси, ташҳислаш усуллари.
  82. Юракнинг туғма пороклари: артериал (Баталов) йўлининг очиқ қолиши ва аорта коарктацияси. Клиникаси, ташҳислаш усуллари.
  83. Юракнинг туғма пороклари: қоринчалараро тўсиқ нуқсони ва бўлмачалараро тўсиқ нуқсони. Клиникаси, ташҳислаш усуллари.
  84. Юрак клапан аппаратининг дегенератив зарарланиши.
  85. Юракпорокларида даволаш услуби.
  86. СЮЕ: замонавий классификацияси (стадиялар ва функционал синфлар) 2015 йил Узбекистон кардиологлар съезда тасдикланган.
  87. СЮЕ (систолик):патогенези, клиникаси, ташҳиси ва даволаш услуби.
  88. СЮЕ (диастолик):патогенези, клиникаси, ташҳиси ва даволаш услуби.
  89. СЮЕ ни даволашда замонавий стандартлари. Асосий воситалар  гурухлари.
  90. СЮЕ ни даволашда замонавий қарашлар. Юрак гликозидлари ва диуретикларнинг замонавий қўлланилиши.
  91. Ўпка-юрак (легочное сердце). Этиологияси ва патогенези, классификацияси, клиникаси, ташҳиси ва даволаш услублари.
  92. Ўткир ўнг қоринча етишмовчилиги.
  93. Ўткир чап қоринча етишмовчилиги.
  94. СЮЕ олдини олиш усуллари.
  95. Эндокрин касалликларда юрак зарарланишининг ўзига хослиги: қандли диабет, тиреотоксикоз, семизлик.
  96. Алкоголизм, наркомания, токсикомания, нур касаллигида юрак зарарлани-шининг ўзига хослиги.
  97. Профессинал спортнинг баъзи бир турларида юрак зарарланишининг ўзига хослиги.
  98. Ҳомиладорликда юрак касалликларининг диагностикаси, кечиши ва даволаш услуби.
  99. Системали касалликларда: коллагензларда, амилоидозда юракнинг зараланиши.
  100. Ёши катта беморларда юрак- қон томир касалликларининг ўзига хослиги.
  101. Ўпка- юрак (легочное сердце): этиологияси, патогенези, клиникаси, ташҳислаш усуллари, келиб чиқиш сабабларини ҳисобга олган ҳолда замонавий даво усуллари.
  102. Бирламчи ўпка гипертензияси ҳақида тушунча: ривожланиш механизми, ташҳислаш усуллари, давоси, оқибати.
  103. Ўпка артерияси тромбоэмболияси (ТЛА): келиб чиқиш сабаблари, ташҳислаш усуллари, даво услуби.
  104. Лаборатория усуллари, юрак касалликларида уларнинг ўрни ва моҳияти (липид спектри, электролитлар, ферментлар, ўткир фаза пробалари, иммунологик текширувлар, перикард бўшлиғи пунктатлари кўрсаткичлари, бактериологик текширувлар ва бошқалар).
  105. Ноинвазив функционал текширув методлари ( ЭКГ, ЭхоКГ, ХМЭКГ, СМАД, физик юкламали синамалар), уларнинг кардиологида тутган ўрни ва моҳияти.
  106. Физик юкламали синамалар ўтказишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, ВЭМ-синамаси ва тредмил- синамаси ўтказиладиган хоналарнтнг жиҳозланиши.
  107. Физик юкламали синамаларўтказишни баҳолашда (бажарилган иш ҳажми, миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжи, синамани қайта ўтказишва бошқалар) асосий ҳисоблаш кўрсаткичлари. Синамани тўхтатишга кўрсатмалар.
  108. Физик юкламали синамалар ва уларнинг юрак- қон томир касалликлари ташҳисида тутган ўрни. Алоҳида гуруҳдаги беморларда ( ПИКС, АГ, ЮРБ/НРС/)физик юкламали синамалар ўтказишнинг ўзига хослиги.
  109. Физик юкламали синамалар турлари ва уларни тавсия қилишга кўрсатмалар. Физик юкламали синамалар ёрдамида ҳал қилинадиган асосий клиник масалалар.
  110. Физик юкламали синамалар ўтказилаётган вақтда юзага келадиган асоратлар,уларнинг олдини олиш, асоратлар юзага келганда кўрсатиладиган тез ёрдам алгоритми.
  111. Эхокардиография-юрак- қон томир касалликларида ультратовуш ёрдамида ташҳис қўйишнинг физик асослари ва ҳар хилюрак- қон томир касалликларида ультратовуш ёрдамида ташҳис қўйиш кўрсаткичлари.
  112. Юрак- қон томир касалликлари билан оғриган беморларга ташҳис қўйишдарентген- радиологик текширишусуллари: кўкрак қафаси обзор рентгено-граммаси - юрак- қон томир соясининг ҳолати, контраст ёрдамида текшириш усуллари, кардиоторакал индекс ҳақида тушунча.
  113. Миокардиал заҳирани баҳолашда сцинтиграфик текширувлар ва уларнинг имкониятлари.
  114. Функционал синамали ЭКГ ўтказишга кўрсатмалар, юрак фаолияти бузилишининг ЭКГ белгилари.
  115. АҚБ сутка давомида мониторлаш.  АҚБнинг ўзгаришининг суткалик ритми ва унинг клиник моҳияти.
  116. АҚБ сутка давомида мониторлашга кўрсатма,   СМАД асосий кўрсаткичларини баҳолаш ва  уларнинг клиник моҳияти.
  117. ХМЭКГ ўтказишга кўрсатма, ундан мақсад, ХМЭКГ асосий кўрсаткичларини баҳолаш.
  118. Юрак мушакларининг электрофизиологик жараёнлари: электрокардиограф ишлаш принциплари ва тузилиши, нормал ЭКГ асосий элементларининг характеристикаси.
  119. Синус тугуни фаолиятининг бузилиши, келиб чиқиш сабаблари, ЭКГ- белгилари.
  120. Синоаурикуляр блокада, келиб чиқиш сабаблари, ЭКГ- белгилари.
  121. Блокадалар: АВ-ўтказувчанлик бузилишининг  ЭКГ- белгилари, келиб чиқиш сабаблари ва механизмлари, классификацияси.
  122. Гисс тутуми оёқчалари бўйича ўтказувчанликнинг бузилиши., келиб чиқиш сабаблари, ЭКГ- белгилари.
  123. Блокадалар: Гисс тутамининг  бир ва икки тутамли блокадалари   ЭКГ- белги-лари, келиб чиқиш сабаблари ва механизмлари, классификацияси.
  124. PQ- оралиқ (интервал) қисқариш синдроми, ЭКГ белгилари, мавжуд вариантлари, клиник симптоматикаси, даволаш услуби.
  125. Морганьи- Эдемс- Стокс синдроми, келиб чиқиш сабаблари, терапевтик муолажалар тактикаси.
  126. Электролит мувозанатининг бузилиши ЭКГ белгилари, дори воситаларининг таъсири, ташҳиси ва шифокор тактикаси.
  127. Вақтинчалик ва доимий кардиостимуляцияга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
  128. Юрак фаолиятини электрофизиологик усуллари билан аниқлашнинг қўлланишга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар.
  129. Катетрли аблация усулини тахиаритмияларни даволашда қўллаш.
  130. Тахикардияларнинг келиб чиқишда macro re-entry механизми.
  131. Ортодром ва антидром тахикардияларни пароксизмини келиб чиқишининг механизми.
  132. АВ-тугунли реципрокли тахикардиялар пароксизмини келиб чиқишининг механизми.
  133. WPW синдромининг классификацияси, клиникаси, текшириш усуллари ва интервенцион даволаши.
  134. АВ-тугунли реципрокли тахикардиялар пароксизмиларининг қандай турлари мавжуд?
  135. АВ-тугунли реципрокли тахикардияларни дифференциал диагностикаси.
  136. Юрак аритмияларнинг интервенцион даволаш усуллари.
  137.  Антиаритмик дори воситаларнинг классификацияси.
  138.  Экстраситолияларнинг даволашда катетерли аблациянинг ахамияти.
  139. Қоринчалар аритмияларли беморларда тўсатдан ўлимнинг бирламчи ва иккиламчи профилактикасида кардиоверсия ва дефибриляциянинг ахамияти.
  140. J.T. Biggerнинг қоринчалар классификацияси
  141. Бўлмачалар фибрилляциясининг классификацияси.
  142. Бўлмачалар фибрилляциясининг этиопатогенези.
  143. Бўлмачалар фибрилляциясининг даволлаш усуллари.
  144. Бўлмачалар фибрилляциясининг пароксизмида курсатиладиган ёрдам.
  145. Бўлмачалар фибрилляциясининг пароксизмида қўлланиладиган дори воситалари.
  146. Бўлмачалар фибрилляциясининг пароксизмида антикоагулянтларни  қўллаш.
  147. Тахисистолия турлари. Тахисистолия пароксизмларида шошилинч ёрдам тактикаси.
  148. Кўкракдаги ўткир ориқларнинг дифференциал диагностикаси.
  149. Откир миокард инфарктининг эрта асоратлари – кардиоген шок, ўпка шишиши, аритмиялар.
  150.  Юрак тампонадасида шошилинч ёрдам.


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz