o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Кардиология

Кардиология

Кардиология саволлар

1.Беморда суправентрикуляр пароксизмал тахикардия , сизнинг тактикангиз.

2.Ўпка артерияси тромбоэмболясида шишилирч ердам.

3.Уткир коронар синдром: диагностикаси ва даволаш.

4.ЮИК классификацияси.

5.тусатдан коронар улим: определение,шошилинч терапия,профилактика.

6.Кальций антогонистларини классификацияси,клиник қуллашдаги особенности.

7.Қоринчалар пароксизмал тахикардияси клиникаси,диагностикаси ва даволаш.

8.Уткир коронар синдромини тавсифи ва таснифи.

9.Нитратларни фармокодинамикаси ва юрак кон томир тизимига таъсир механизми.

10.Зуриқиш стенокардияси: тавсири ва таснифи.

11. Ангиноз хуружда шошилинч ердам.

12. СТ сегмент элевациясиз ўткир коронар синдромини даволаш.

13. Ўткир коронар синдроми СТ сегмент элевацияси билан - даволаш.

14.Номуқим стенокардия:тавсифи ва клиник формалари.

15.Ўткир миокард инфарктида кардиоген шок:клиника, диагностика ва даволаш.

16.Вариант стенокардия: клиника, диагностика ва даволаш.

17.Пароксизмал хилпилловчи аритмияда фармокотерапия.

18.Сурункали ўпка –юрак етишмовчилигида фармокотерапия.

19.Инфаркт миокардини дифференциаль диагностикаси.

20.Булмачалар хилпилловчи ва титрок аритмияси:клиника и ЭКГ диагностика.

21.Тўлиқ атрио- вентрикуляр блокадада ЭКГ диагностикаси, даволаш тактикаси.

22.Гипертрофик кардиомиопатия: диагностикаси, клиникаси ва даволаш тактикаси.

23.Суринкали юрак етишмовчилигини этиологияси,патогенези ва таснифи.

24.Ўткир чап қоринча етишмовачилиги:клиникаси, диагностикаси, даволаш.

25.Дилатацион кардиомиопатия: клиникаси, диагностикаси, даволаш.

26.Миокард инфарктини атипик формалари.

27.юрак томпонадасини диагностикаси ва даволаш.

28.Коронарография.Техникаси.Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

29. Тусатдан коронар улимнинг риск омиллари

30. АПФ ингибиторларининг фармакодинамик тасири

31. Сурункали юрак етишмовчилигида кулланиладиган асосий препаратлар гурухлари

32. Бета-адреноблокаторларнинг фармакодинамик тасири

33. Коринчалар усти тахикардияси нинг клиникаси ва тезкор терапияси.

34. Булмачалар хилпиллашининг этиологик омиллари, таснифи, ва ЭКГ диагностикаси.

35. Инфекцион эндокардит: этиология, патогенез, клиника, диагностикаси.

36. Авж олиб борувчи стенокардия: клиника, диагностика, даволаш усуллари.

37. Инфекцион эндокардитнинг фармакотерапияси. Классификацияси, ЭхоКГ диагностикаси.

38. Сурункали юрак етишмовчилиги классификацияси.

39. Тиазид сийдик хайдовчи дори воситаларининг фармакодинамик тасири.

40. Синоатриал блокадаларининг фармакотерапияси.

41. Сурункали юрак етишмовчилигида АПФ ингибиторлари ва АРА ларининг куллаш тактикаси.

42. Кальций антогонистларини клиник куллашни узига хос тарафлари.

43. Булмачаларнинг хилпиллаши ва титраши: тарифи, диагностикаси ва даволаш.

44. Бета – блокаторлар билан сурункали юрак етишмовчилигини даволашнинг асосий усуллари

45. Кардиомиопатия:этиология, морфологик классификацияси, даволаш усуллари.

46. Миокард инфарктининг биохимик маркерлари.

47. Тиазид, тиазидсимон диуретиклар артериал гипертензияда ва СЮЕ да куллашга курсатмалар.

48. Рестриктив кардиомиопатияни клиник куриниши ва диагностикаси.

49. Артериал гипертензияда максадга мувофик даражадаги артериал босим тушунчаси.

Идеал антигипертензив воситасининг характеристикаси.

50. Миокард инфарктида тромболитик терапияга курсатма ва карши курсатмалар.

51. Миокардитлар: этиологияси, патогенези.

52. Хавфли артериал гипертензиянинг классификацияси, диагностикаси.

53. Миокард инфарктида антикоагулянт терапия.

54. Артериал гипертензияда ва ЮИКни даволашга асосий ендашувлар.

55. Антиаритмик дори воситалари I гурухини куллаш тактикаси ва клиник фармакологияси.

56. Миокард инфарктида антиагрегант терапия.

57.Инфекцион эндокардитда клапин узгаришининг характеристикаси..

58.Блокаторы рецепторов АТ II рецептор блокаторларининг :таъсир механизми, классификацияси, кулланишга курсатма.

59.УКС(ОКС)ларда интервенцион ва хирургик даволашга курсатма ва карши курсатмалар.

60.Инфаркт миокардида упка шиши : патогенези, клиник куриниши,шошилинч ёрдам.

61.Тетрада Фаллода: диагностикаси ва даволаш .

62.Инфаркт миокардаги кардиоген шокда : патогенези, клиникаси, диагностикаси,шошилинч ёрдам.

63. Юрак кон томир касалликларини даволашда Клопидогрель ва аспириннинг урни.

64.УКСда антитромботик препаратларни куллаш тактикаси.

65.Инфаркт миокардаги юрак ёрилиши(разрыв): диагностикси,даволаш.

66.Сурункали «упкали юрак «ни классификацияси .

67.Уткир коранар синдромни даволашда куллланиладиган антиишемик препаратлар (бета-блокаторлар, нитратлар, антагонист кальций).

68.Рецидивланувчи ва кайта инфаркт миокардни, аниклаш, диагностикаси,даволаш.

69.Коринчалар экстрасистолияси ЭКГ диагностикаси.

70.STэлевациясиз Уткир коранар синдромли беморларнинг шифохонагача булган даврида (этап)олиб бориш(ведение)

71.ST элевациясиз уткир коранар синдромли беморларнинг шифохона шароитида олиб бориш

72.Инфаркт миокардаги аритмиялар клиникаси,диагностикаси,даволаш.

73. Миокардни аниклашда тавсия килинадиган некроз биомаркерлари(МВ КФК, тропонины Т и I).

74.Инфаркт миокардаги коринчалар фибрилляциясида шошилинч ёрдам курсатиш кетма кетлиги (алгоритм)

75.УКС STэлевацияли беморларни олиб бориш тактикаси.

76.WPW-синдром ,классификацияси, ЭКГ куринишлари.

77.Артериал гипертония классификацияси.

78.Гипертоник кризларни даволаш.

79.Вазоренал гипертонияни, клиникаси, диагностикаси,даволаш.

80.Юрак аритмиялари этио-патогенези,классификацияси.

81.Антиаритмик препаратлар классификацияси.

82.Ностабил стенокардия клиникаси, диагностикаси.

83.Ностабил стенокардия ва УИМ дифференциал диагностика усуллари.(методы)

84.Яширин коранар етишмовчиликни аниклаш. (скрытых)

85.Пароксизмал коринчалар тахикардияси ЭКГ диагностикаси,даволаш.

86.Вактинчалик ЭКС га -курсатма ва куллланиши.

87 Доимий ЭКС-курсатма.

88.Рестриктив кардиомиопатия. Диагностика. Клиника. Даво.

89.Перикардитлар. Классификация. Этиология. Клиника. Даволаш.

90.Констриктив кардиомиопатия. Диагностика.

91.Абрамов-Фидлер Идиопатик миокардити. Диагностика. Клиника. Даволаш.

92.Митрал стеноз-ЭКГ белгилари. ЭхоКГ белгилари.

93.Аортал стеноз, клиника, диагностика.

94.Упка артерияси тромбоэмболияси, клиникаси, диагностикаси.

95.Уткир миокардит, диагностика, асоратлари.

96.Уткир юрак етишмовчилиги клиникаси, даволаш.

97.Уткир юрак етишмовчилигининг Киллип буйича классификацияси.

98.УМИ эрта асоратлари диагностикаси, даволаш.

99.УМИ кечки асоратлари клиникаси, диагностикаси.

100.Уч табакали клапан етишмовчилиги клиникаси, диагностикаси.

101.Миокардни коронар кон билан таъминланиши.

102.Нейроциркулятор дистонияни ИБС билан диф диагностикаси

103.Кардиал жигар циррози диф диагностикаси

104.Бета-адреноблокаторларни куллашга курсатма.

105.Вазодилататорларни куллашга курсатма.

106.Диуретиклар таснифи,куллашга курсатма.

107.Кальций антогонистлари таснифи куллашга курсатма.

108.Конн синдроми диагностикаси даволаш.

109.Иценко-Кушинга синдроми диагносеикаси даволаш.

110.Юрак утказувчи тизими.Утказувчанлик бузилиши диагностикаси.

111.Тугма юрак нуксонида рентгенологик узгаришлар.

112.Юракдаги органик шовкинлар диагностик усуллари.

113. Орттирилган юрак нуксонининг ЭхоКГ белгилари.

114. Уткир унг коринча етишмовчилиги. Клиникаси.даволаш.

115. Миокарднинг унг ва чап булимлари гипертрофиясининг ЭКГ белгилари.

116. Унг коринча инфаркти клиникаси, ЭКГ белгилари.

117. II-гурух антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси ва куллаш тактикаси.

118. III-гурух антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси ва куллаш тактикаси.

119. Миокарднинг огриксиз ишемияси. Диагностикаси ва даволаш.

120. Миокарднинг огриксиз ишемияси диф.диагностикаси.

121. Стабиль стенокардия функциональ синфлари, ЭКГ белгилари.

122. «Дресслер» синдроми. Диагностикаси ва даволаш.

123. Миокард инфарктида антиишемик терапия..

124. Такрор миокард инфарктининг ЭКГ белгилари.

125. Рецидивланувчи миокард инфарктининг ЭКГ белгилари.

126. Констриктив перикардитнинг диф.диагностикаси.

127. Констриктив перикардит диагностикаси ва даволаш.

128. Стенокардия диагностикасида ЭКГ.

129. Стенокардия диагностикасида велоэргометрия.

130. Стенокардия диагностикасида суткалик ЭКГ мониторинги.

131. Миокард инфарктининг клиник картинаси.кечиши, уткир, уткир ости даврлари.

132. Миокард инфарктининг турли шаклларини клиник картинаси.

133. Мембрана стабилловчи антиаритмик препаратларни куллашга курсатмалар.

134. Юрак гликозидларини куллашга курсатмалар.

135. «Q-T узайиши синдроми»ни диагностика усуллари ва даволаш.

136. «Тугунли тахикардия»си бор беморларларни олиб бориш тактикаси.

137. «Коринчалар эрта реполяризацияси» синдроми, ЭКГ диагностикаси.

138. Дефибриллятор турлари ва куллашга курсатма.

139. Булмача гипертрофияси диагностикасида ЭКГ.

140. Унг коринча гипертрофияси диагностикасида ЭКГ.

141.Чап коринча миокарди гипертрофияси диагностикасида ЭКГ куриниши.

142.Чап ва унг коринчалар миокарди гипертрофияси диагностикасида ЭКГ куриниши.

143.Коринчалараро тусик ёрилишини клиник куриниши.

144.Чап коринча аневризмаси ЭКГ куриниши ва дигностикаси.

145.ЮИК касалликларида прессораминларни куллаш.

146.Сурункали упка юрагида ЭКГ куриниши.

147.Бирламчи упка гипертензияси клиникаси ва диагностикаси.

148.Бирламчи упка гипертензияси даволаш чораси.

149.Юрак ичи гемодинамикаси курсатгичлари.

150.Марказий веналарда босимни аниклаш усуллари.

151.Юрак электрик уки ва холатини (позиция) аниклаш.

152.Юракни асосий физиологик функциялари.

153.Коронар кон айланишини ахамиятлари.

154.Чап коринча систолик дисфункциясини механизми.

155.Чап коринча диастолик дисфункциясини механизми.

156.Юрак етишмовчилиги клиник формалари, таснифи ва диагностикаси.

157.Сурункали юрак етишмовчилиги таснифи.

158.Кардиологияда функционал зурикиш тестлари.

159.Сурункали юрак диастолик етишмовчилиги даволаш.

160.Юрак аритмияларини элекрофизиологик ривожланиши механизми, тазнифи ва диагностикаси.

161.Кизилунгач оркали элекрокардиостимуляция диагностик усуллари.

162.Синус тугуни толикиши синдроми ЭКГ куриниши, таснифи.

163.Суправентрикуляр ритм бошкарувчиси миграцияси, ЭКГ куриниши.

164Коринчаларни эрта кузгалиш синдроми, ЭКГ куриниши, таснифи.

165.Коринча тахикардияси «пируэт» типини ЭКГ куриниши.

166.Гис тутами оёкчалари блокадаси турлари ва ЭКГ куриниши.

167.Электрик кардиоверция куллашда курсатмалар.

168.Дислипидемия таснифи.

Кардиология

1 масала

Шифокорга 18 ешли бемор мурожаат килди.Шикояти :субфебрил тана хароратига,умумий холсизликка,юрак сохасидаги кучли булмаган огрикларга. Анамнезидан бемор тез-тез ангина билан огриган. Охирги марта 2 хафта аввал ангина билан огриган.

Объектив: тана харорати 37,4°С.Умумий ахволи конокарли,тери ранги окимтир,нам.Упкасида везикуляр нафас.Юракнинг чап нисбий тумтоклик чегараси урта умров чизигидан 0,5 см ташкарида.Юрак тонлари бугик, аритмик, юрак чуккисида юмшок систолик шовкин эшитилади. ЮУС минутига 96 та, АД 110/70 мм.сим.уст. Тили тоза, кариоз тишлари бор, бодомча безлар гипертрофияланган. Абдоминал патология аникланланмаган.

ЭКГ: Синусли тахикардия. ЮУС минутига 100 та. ЮЭУ нормал. PQ оралик 0,20 сек. Миокардда метаболик узгаришлар.

1.Тахминий ташхисни келтиринг ва асосланг.

2.Керакли кушимча текширувларни айтинг.

3.Асоратларни санаб утинг.

4.Cизнинг тактикангиз,даволаш услублари,касалликнинг кечиши ва олдини олиш.

5.Пульсни аниклаш техникасини намойиш этинг.

2 масала

Бемор Н., 20 ёш. Шикояти: тизза, болдир-товон, елка бугимидаги огрикларга, тана харорати кутарилишига. Касалланиш уткир. Кеча кечкурун тана харорати 39*С гача кутарилган. Тизза бугимларида огрик сезилган, эрталабга бориб эса елка, болдир-товон бугимларида хам огриклар кушилган. Анамнезидан аникланишича бемор 2 хафта олдин бодомча безлар уткир яллигланиши утказган. Обектив: тана харорати 39*С, умумий ахволи урта огирликда. Териси нам. Тизза бугимлари шишган, териси кизарган, харакатланганда кучли огрикли. Упкада везикуляр нафас. Юрак тонлари бугиклашган, ритмик. ЮУС минутига 115 та. АД 115/60 мм.сим.уст. Огзида кариоз тишлари бор. Бодомча безлар гипертрофияланган. Абдоминал патология аникланланмаган.

ЭКГ: Синусли тахикардия. ЮУС минутига 115 та. ЮЭУ нормал. PQ оралик 0,16 сек. Миокардда метаболик узгаришлар.

1.Тахминий ташхисни келтиринг ва асосланг.

2.Керакли кушимча текширувларни айтинг.

3.Асоратларни санаб утинг.

4.Cизнинг тактикангиз,даволаш услублари,касалликнинг кечиши ва олдини олиш.

5.Пульсни аниклаш техникасини намойиш этинг.

3 масала

Клиникага бемор К мурожжат килди.еши 25да.шикояти: хансирашга,хансирашнинг жисмоний зурикишда кучайишига,курук йуталга.Бир кун аввал кон туфлаган.Ахволининг емонлашуви бар ой давомида.Икки йил аввал Ревматизм билан огриган.

Обектив: Тана харорати 37,2 С.Умумий ахволи урта огирликда.Териси ва шиллик каватлар кукимтир рангда(цаонатик) везикуляр нафас,упканинг пастки кисмларда жарангсиз нам шовкинлар.НОС 26та минутига.Юрак чуккиси сохаси пайпасланганда “мушук хуруллаши” симптоми аникланади.Юракнинг юкориги нисбий тумтоклик чегараси иккинчи ковургалар оралигида аникланади.Юрак чуккисида биринчи тон карсиллаши,диастолик шовкин,упка артерияси устида 2 чи тон акценти.ЮУС 110та минутига.АД 110/70мм.рт.ст.Корин бушлигида нуксон(патология) аникланмади. ЭКГ да булмачалар фибриляцияси.ЮУС 100 140 та минутига. RIII>RII>RI

ЮЭУ чапга силжиган. Р-Q 0,17 сек. Р тишча II, III, AVF.тармокларда деформациялашган.

1.Тахминий ташхисни келтиринг ва асосланг.

2.Керакли кушимча текширувларни айтинг.

3.Асоратларни санаб утинг.

4.Cизнинг тактикангиз,даволаш услублари,касалликнинг кечиши ва олдини олиш.

4 масала

Бемор Г.18 ешда.Шикояти:яккол хансирашга,юрак уриб кетишига ва камгина жисмоний зурикишда юрак уриб кетишининг кучайшига.6 ешидан ревматизм билан огрийди ва диспансер руйхатда туради.Рецидив вактида доимий равишда даволаниб туради.Кеинги 3 кун давомида ахволини емонлашувини совкотиш билан боглайди.

Обьектив:тана харорати 37.2 С.Умумий ахволи урта огирликда.Териси тоза,бир оз намланган.Нафас сусайган,якка холдаги нам шовкаинлар.НОС 30та минутига.Юракнинг чап чегараси чап урта умров сохасида аникланади.Юрак чуккисида купол систоли шовкин,шу сохада 1 тон сусайган.ЮУС 98та минутига.ритмик.АД 120/80 мм.рт.стЖигар котталашмаган,шишлар йук.ЭКГ:Ритм синусли.ЮУС 100та минутига, RI>RII>RIII

ЮЭУ чапга силжиган.Чап коринча гипертрофияси.Миокардда дистрофик узгаришлар.

1.Тахминий ташхисни келтиринг ва асосланг.

2.Керакли кушимча текширувларни айтинг.

3.Асоратларни санаб утинг.

4.сизнинг тактикангиз,даволаш услублари,касалликнинг кечиши ва олдини олиш.

5 масала

Врачга 23 яшар эркак тез чарчаш, ишлаганда юрагини тез уриб кетиши ва нафас сикишига шикоят килиб келди. Бу симптомлар 2 ойдан бери кузатилган. Утган йили стационарда инфекцион эндокардит буйича даъволанган ва коникарли ахволда уйига жавоб берилган

Объектив: тана харорати 36,8°С.Умумий ахволи коникарли.Курикда бошнинг ритмик тебраниши, уйку артериялари пульсацияси,капилляр пульс аникланади. Териси тоза,НОС:22 та минутига.Юрак чап чегараси Чап урта умров чизигида,юрак тонлари ритмик,аник,.Тушдан унгда Боткин нуктасида 2-ковургалар оралигида диастолик шовкин эшитилади.ЮУС:88та минутига АКБ: 160/50мм.сим уст. Абдоминал патология аникланланмаган.

ЭКГ: Синусли ритм. ЮУС минутига 90 та. RI>RII>RIII. ЮЭУ чапга силжиган. Чап коринча гипертрофияси. Юрак кисми зурикиши.

1.Тахминий ташхисни келтиринг ва асосланг.

2.Керакли кушимча текширувларни айтинг.

3.Асоратларни санаб утинг.

4.Cизнинг тактикангиз,даволаш услублари,касалликнинг кечиши ва олдини олиш.

6 масала

32 ешли аел тез чарчаш га хансираш ва юрак тез уриб кетишига шикоят қилиб келди.Кейинги 4 ой ичида беморнинг ахволи емонлашган.Утказган касалликлари: ЎРИ (ОРВИ), ангина, инфекцион эндокардит.

Курувда тана харорати 36.7 градус. Ахволи коникарли, териси тоза, оқимтир.Пальпацияда юрак сохасида дрожание, юрак чўққи турткиси ўрта ўмров чизиғи бўйича 6 қовурга сохасида аниқланади.Юрак тонлари ритмик, кукрак қафаси ўнг томонида ва Боткин нуқтасида систолик шовқин, ЮҚС 92 та минутига.АҚБ 110/70 мм симоб устини.Абдоминал патология йўқ.

1.Тахминий ташхисни келтиринг ва асосланг.

2.Керакли кушимча текширувларни айтинг.

3.Асоратларни санаб утинг.

4.Cизнинг тактикангиз,даволаш услублари,касалликнинг кечиши ва олдини олиш.

7 масала

Бемор К, 37 еш.Шикояти: бошнинг энса кисмидаги оғриққа,кунгил айнаши ва қусишга,бош айланишига, кўз олдини живирлашишига.

Анамнизидан: бу ўзгаришлар куннинг иккинчи ярмидан бошланган,бу вақтчага шифокорга мурожаат қилмаган. Бош оғриғи бир неча йиллар мобойнида безовта қилган, лекин бемор бунга эътибор бермаган ва шифокорга мурожаат қилмаган.

Курувда: тана харорати 36.4 градус.Умумий ахволи ўрта оғирликда,тери копламлари оқимтир,нафас олиши везикуляр, юракнинг нисбий чап чегараси ўрта ўмров чизиғидан 1.0 см ташқарида, юрак тонлари буғиқ,аортада II тон акценти,ЮҚС 92та бир минутда, пульс қаттиқ, зўриққан, 92 та минутига,АҚБ 200/110 мм симоб устунида.Абдминал патология йўқ.

1.Ташхис қўйинг ва ташхисингизни асосланг.

2.Керакли қўшимча текширувларни айтинг.

3.Бўлиши мумкин бўлган асоратларни санаб ўтинг.

4.Бемор холати бўйича сизнинг тактикангиз, касалликни даволаш , прогнози ва профилактикасини айтиб беринг.

5.Пульсни текшириш техникасини кўрсатинг.

8 масала

Бемор О., 42 еш шифокорга қуйидаги шикоятлар билан бош оғриғи,вақти- вақти билан бош айланиши,қўл бармоқларини увишиши,уйқусининг емонлигидан мурожаат қилди.Бемор юраганида оеғи оғриши ва бемор оғриқдан оқсоқланиши вап бу оғриқ дам олганда йўқолишини айтди.Ярим йил йилдан буен хаста.

Курувда: тана харорати 36.4 градус.Умумий ахволи қониқарли.тери копламлари тоза.,нафас олиши везикуляр,юракнинг нисбий чап чегараси ўрта ўмров чизиғидан 0.5 см ташқарида,юрак тонлари буғиқ,аортада II тон акценти,пульс 74 та бир минутда,ритмик қаттиқ, зўриққан, оеқ панжаси артериясида пульсация резко пасайган.АҚБ 180/90 мм симоб устунида.Абдминал патология йўқ.

1.Ташхис қўйинг ва ташхисингизни асосланг.

2.Керакли қўшимча текширувларни айтинг.

3.Бўлиши мумкин бўлган асоратларни санаб ўтинг.

4.Бемор холати бўйича сизнинг тактикангиз, касалликни даволаш , прогнози ва профилактикасини айтиб беринг.

9 масала

Бемор В, 44 еш шифокорга тўш ортидаги хуружли сиқувчи оғриққа, оғриқ чап қўлга, чап курак ости сохасига , чап ўмров остига узатилишига шикоят қилджи.оғриқнинг давомийлиги 3-5 минут.Оғриқ юрган, 2 қаватга кўтарилганда пайдо бўлади, тинч холатда ўтиб кетади ва 3 ой мобойнида безовта қилади. Анамнизидан: бу ўзгаришлар куннинг иккинчи ярмидан бошланган,бу вақтчага шифокорга мурожаат қилмаган.Бош оғриғи бир неча йиллар мобойнида безовта қилган, лекин бемор бунга эътибор бермаган ва шифокорга мурожаат қилмаган.

Курувда: тана харорати 36.6 градус.Умумий ахволи қониқарли,тери копламлари тоза,нафас олиши везикуляр, НОС 16 та минутига, юрак тонлари ритмик,ЮКС 84та бир минутда,АҚБ 120/80 мм симоб устунида.Абдминал патология йўқ.

ЭКГ: Маромли ритм. ЮҚС 90 та минутига.ЮЭЎ чапга силжиган.Чап қоринча гипертрофияси.Қон айланишини субэпикардиал ишемия типи бўйича етишмовчилиги кузатилмоқда.

1.Ташхис қўйинг ва ташхисингизни асосланг.

2.Керакли қўшимча текширувларни айтинг.

3.Бўлиши мумкин бўлган асоратларни санаб ўтинг.

4.Бемор холати бўйича сизнинг тактикангиз, касалликни даволаш , прогнози ва профилактикасини айтиб беринг.

10 масала

Бемор Б, 40 еш, шикояти: юрак сохасидаги кучли сиқувчи оғриққа, оғриқ чап қўлга, чап курак ости сохасига , туш ортидаги жжения га.Юрак хуружи 2 соат олдин бошланган.Нитроглицериндан наф бўлмаган.Касалликна ишдаги стресс холати билан боғлайди.

Курувда:Умумий ахволи ўрта оғирликда,бемор хавотирда и мечется, тана харорати 36.8 градус, тери копламлари оқимтир, тоза, нафас олиши везикуляр, НОС 20 та минутига, юрак тонлари ритмик, бўғиқ. ЮКС 92 та бир минутда,АҚБ 110/70 мм симоб устунида.Абдминал патология йўқ.

ЭКГ: Маромли ритм. II III АVF уланишларда ST сегмент элевацияси рецепрок ўзгаришлар билан.

1.Ташхис қўйинг ва ташхисингизни асосланг.

2.Керакли қўшимча текширувларни айтинг.

3.Бўлиши мумкин бўлган асоратларни санаб ўтинг.

4.Бемор холати бўйича сизнинг тактикангиз, касалликни даволаш , прогнози ва профилактикасини айтиб беринг.

11 масала

Бемор К, 68 еш, шифокорга доимий хансираш, жисмоний зўриқишда хансирашнинг кучайишига, ўнг қовурға остидаги доимий тупие тумтоқ оғриққа, оеқларидаги шишга, шиллиқли балғамли йўталга, умумий холсизликка шикоят қилди.Бир неча йиллардан буен ЮИК оғрийди, 2 йил аввал миокард инфарктини ўтказган..

Курувда: тана харорати 36.4 градус.Тери копламлари нам.оеқларида шиш. Акроцианоз, ўпкада дағал нафас пастки қисмларида майда пуфакли нам хириллашлар,НОС 26та минутига,юракнинг нисбий чап чегараси ўрта ўмров чизиғида, юрак тонлари аритмик, ЮКС 100та бир минутда,АҚБ 100/60 мм симоб устунида.Жигар + 4 см га катталашган.Абдминал патология йўқ.

ЭКГ: Маромли ритм. Қоринчалар экстасистоласи .ЮҚС 100 та минутига.Юракнинг олд деворида чандиқли ўзгаришлар бор.Чап қоринча гипертрофияси кузатилмоқда.

1.Ташхис қўйинг ва ташхисингизни асосланг.

2.Керакли қўшимча текширувларни айтинг.

3.Бўлиши мумкин бўлган асоратларни санаб ўтинг.

4.Бемор холати бўйича сизнинг тактикангиз, касалликни даволаш , прогнози ва профилактикасини айтиб беринг.

12 масала

Бемор Б 42 еш ,кучли асаб зўриқишидан сўнг, шикояти: тўш ортидаги кучли интенсив сиқувчи оғриққа, оғриқ чап курак ости сохасига , пастки жағга узатилишига. Курувда: тери копламлари оқимтир, нам,акроцианоз.Периф веналар спавшиеся.Қўл ва оеқларида тана харорати паст.Сознание бузилган- резко заторможен.

Юрак тонлари эшитилмайди.Пульс паст тўлади, 92 та минутига,АҚБ 80/60 мм симоб устунида.Олигоурия.Абдминал патология йўқ.

ЭКГ: Маромли ритм. II III АVF уланишларда ST сегмент элевацияси рецепрок ўзгаришлар билан.

1.Беморда ривожланаетган шошилинч холатни аникланг.

2.Шошилинч ердам алгоритмини тузинг ва хар бир босқични изохланг.

13 масала

35 ешли аел, зурикиб ишланган иш куни охирида тусатдан ахволи емонлашди. Бош огриги, бош айланиши, кунгил айнаш, юрак тез уриши, тез-тез пешоб чикиши кузатилди. Аел врачга мурожаат килди. Объектив: аел кузгалган. Тери копламлари кизарган, нам. Юрак тонлари каттик, равон. Аортада II тон акценти. Пульс 100 та мин. Равон. АКБ 180/100 мм.сим. уст.

1. Беморнинг тез ердамга мухтож холатини аникланг.

2.Тез ердам алгоритмини тузинг ва хар бир этапини асослаб беринг.

14 масала

Тунда «Тез ердам» бригадасида 40 ешли бемор олиб келинди. Шикояти хаво етишмасликка, ( у кроватда оегини тушириб утиришга мажбур холатда), хансирашга, курук йуталга, кескин холсизликка, улим куркувига. Анамнезида 2 йил олдин миокард инфаркти утказган.Объектив: Тери копламлари цианотик,нам. Упкада суст нафас фонида пастки булимларда на хириллашлар эшитилади. Юрак тонлари бугик, ритмик. Пульс 98 та мин. АКБ 160/90 мм.сим. уст.

1. Беморнинг тез ердамга мухтож холатини аникланг.

2.Тез ердам алгоритмини тузинг ва хар бир этапини асослаб беринг.

15 масала:

35 ешли эркак купгина физик зурикишдан кейин туш оркасидаги сикувчи, босувчи огрикларга, огрикнинг чап куракка ва кулга беришига шикоят килди. Огрик кескин холсизлик нафас етишмовчилиги, улим куркуви билан кузатилди. Огрик 15 мин давом этди. Хуруж вактида врачга мурожаат килди. Объектив: Тери копламлари окарган, нам. Юрак тонлари бугик, ритмик. Пульс 80 та мин. АКБ 150/90 мм.сим. уст.

ЭКГ: Рим синусли ЮУС 74 мин. ЮЭУ нормал. Коронар кон айланиши бузилиши белгилари йук.

1. Беморнинг тез ердамга мухтож холатини аникланг.

2.Тез ердам алгоритмини тузинг ва хар бир этапини асослаб беринг.

16 масала:

57 ешли бемор стабил стенокардия II фунционал синфи билан огрийди. Дала ховлида актив ишлашдан сунг оргик хуружларини купайиши ва доимий ичилган дори воситаларини хуружни бартараф этиши пасайиши кузатилган. Шифохонага еткизилган. Кон тахлилида лейкоцитлар10*109/ л, КФК, КФК МВ – фракцияси, тропонин микдори ошган. ЭКГда ритм тугри, атриовентрикуляр ва коринча ичи утказувчанлиги бузилиши йук. V2-4 тармокларда QS комплекси, SТсегмент элевацияси, Ш, П, AVF – ST депрессияси. Шифохонада 5 кунида тусатдан бемор хушини йукотди, 3-4 дакикадан сунг узига келди. АКБ 60/40 мм.сим. уст гача тушди, ЮУС 100 та мин. Кузатилди. Синкопал холатдан сунг биринчи бор юрак чуккисида систолик шовкин эшитилди, кучли хансираш пайдо булди.

1. Энг тугри келадиган ташхис.

2. Сизни фикрингиз буйича аускультатив куриниш нима билан боглик?

3. Кандай кушимча текширувлар буюриш керак?

17 масала:

Бемор аел 48 ешда эпизодик туш сохасида 1 ойдан бери безовта килувчи огриклар билан мурожаат килди. Олдин бу огриклар физик зурикишдан сунг, кейин эса интенсивлиги, кайталаниши кучайди ва клиникага келганда огриклар тинч холатда безовта килди. Бемор кандли диабет ва артериал гипертензия билан огриб, атенолол, метморфин и диклазид ичиб юради. У чекмайди. Хайз куриши 2 йил илгари тухтаган. Тана огирлиги 85 кг, буйи 160 см, тана огирлиги индекси 33 кг/м2. Пульс тугри 90 та/мин, АКБ 150/100 мм сим.уст. Клиник кон тахлили, умумий сийдик тахлили, мочевина и креатинин микдори, кондаги ТТГ микдори – нормал. КФК, КФК - МВ-фракцияси, тропонин - нормада. Щч коринга холестерин микдори – 7,4 ммоль/л (№ 3,4-5,5), ЛПНП – 6,53 ммоль/л (№ 1,5-3,5), ЛПВП – 0,7 ммоль/л (№ ≥ 0,9), триглицеридлар – 3,8 ммоль/л (№ 1-2), Огрик вактида ЭКГда III, II, avf тармокларда ST сегмент депрессияси кузатилди. Хуруждан 4 соат утиб ЭКГ узгаришлар йуколди.

1. Клиник диагнозни куйинг.

2. Бемордаги риск омилларини кандай йукотиш керак?

3. Даво муолажаларини буюринг.

18 масала:

Чекувчи 53 ешли беморда 2 ойдан бери тез юриш,зинадан кутарилиш билан боглик булган туш оркасидаги сикувчи огриклар безовта килган. Огрик чап курак ва кулга узатилади ва 3-5 мин давом этиб нитрогицерин еки тухташ билан утиб кетади. Клиникага келишдан 1 хафта илгари туш оркасидаги огриклар кунига 3-4 мартагача кучайган, 2 марта тинч холатда кузатилган. Бемор 8-10тагача нитроглицерин истеъмол килган

Курикда умумий холати коникарли, туладан келган, тери копламлари оддий рангда. Упка патологиясиз. Юрак чегаралари кенгаймаган. Юрак тонлари бугик, ритмик. ЮУС 84/ мин, АКБ 130/80 мм сим.уст. Жигар катталашмаган, шишлар йук. Холестерин 7,5 ммоль/л (N 3,1-5,2), ЭКГ STШ,П,АVF депрессияси. АСТ, АЛТ нормада.

1. Диагноз куйинг ва асосланг.

2.Касаллик кай тарзда ривожланди? Синдромни ВОЗ классификацияси буйича номланг.

3.Сизнинг тактикангиз.

19 масала

Бемор 47 ёш. 3 йилдан бери физик юклама ва зўриқишдан кейин тўш ортида босувчи оғриқни хис қилади. АҚБ кўтарилиб туради.Оғриқлар тинч холатда ёки нитроглицерин қабул қилгандан кейин 1-2 дақиқадан кейин ўтиб кетади.

Объектив: Ички органлари патологиясиз.АҚБ:160/100 мм.сим.уст. Тинч холатда ЭКГда ўзгаришлар аниқланмади. Велоэргометрияда мах.юкламада 60 ВТ да 4 дақиқа бажарди, умумий давомийлиги 12 дақиқа Юкламани бажараётганда ЭКГ да қоринчалар экстрасистолияси пайдо бўлди.

1.Ташхисни аниқлаш ва асослаб беринг.

2.Велрэргометрияни кўрсаткичларини,унинг ижобий натижалари критерийларини айтиб беринг.

3. Қўшимча текширу усулларини айтинг.

4. Даволаш тактикангиз.

20 масала

Бемор 62 ёш. Юрганда ва тинч холатда хансираш, оёқларидаги шишга шикояти билан ётқизилган.Ўзини 5 йилдан бери хаста деб билади. Беморда тўш ортидаги симилловчи оғриқлар физик юклама вақтида юзага келади, нитроглицерин қабул қилгандан кейин 2-3 дақиқадан сўнг ўтиб кетади. Икки йил олдин миокард инфаркти ўтказгандан сўнг нафас сиқиши кўпайган.Нафас сиқиши авал юрганда,кейинроқ эса тинчликда хам кузатилган,оёқларида шишлар кузатилган. Вақти-вақти билан сийдик хайдовчи дорилар ичиб юрган.

Объектив: Холати ортопноэ,акроцианоз белгилари,болдирлар шиши кузатилади.Ўпкасида орқа пастки қисмларида жарангсиз нам хириллашлар эшитилади.Юрак чегаралари чапга силжиган,юрак чўққисида систолик шовқин эшитилади,юрак тонлари ритмик.ЮҚС-88та минутига.АҚБ:160/80 мм.сим уст. Жигар +3 см катталашган.

ЭКГ:Синусли ритм,тўғри, чуқур Q I,AVL, V4-V6 тармоқларда кузатилади.

1.Қуйидаги клиник картинада қайси синдром асосий хисобланади?

2.У қайси клиник касалликларда учрайди?

3.Клиник ташхисни қўйинг.

4.Даволаш.

21 масала

Бемор 62 ёш биринчи марта юзага келган нафас сикиши билан кардиореанимация булимига ёткизилган.Анамнезига кура охирги 10 йил давомида артериал гипертензия билан огриган.Келгандаги ахволи огир ортопноэ.Хансираш 1 дакикада 36 марта.Упкада хар хил калибрли нам хириллашлар эшитилади. Юрак тонлари бугик.Синусли ритм фонида айрим экстрасистолиялар бор.ЮКС 100та 1 дакикада.АД 170/100 мм.см.уст.га тенг.Жигар катталашмаган .Корин пальпацияда огриксиз.Периферик шишлар йук.

ЭКГ-синусли ритм тахикардия 1-2 та коринчалар экстрасистолияси Гисс тутами чап оёкчаси тулик блокадаси.Кон анализида;лейкоцитоз 10*10 /л нейтрофилёз СОЭ 5мм/соат КФК600ед/л (норма40-190ед/л) МВ фракция 20%(норма 4-6%).

Даволашдан кейин (лазикс морфин нитроглицерин) бемор ахволи яхшиланди.Хансираш камайди. 5-кун бемор юрак сохасидаги мунтазам огрикка огрикни нафас олганда кучайишига шикоят килди.Нитроглицерин кабул килганда эффект булмади.

Об-но.Бемор ахволи уртача огирликда.Упкада хириллашлар йук.ЮРак тонлари бугик.Перикардиал сохада перикард ишкаланиш шовкини эшитилади.ЮКС 80та 1 дакикада ритмик.

-Беморда янги шикоятларни пайдо булиши нима билан боглик.

-Клиник ташхис.

-Даволаш.

22 масала

Алкаголни куп микдорда кабул килувчи бемор хансирашга ваунга куп булмаган оёкларидаги шишга шикояти билан ёткизилди.

Курикда;цианоз, чукки турткиси чапга силжиган, жигар катталашган.Пулс 120та 1 минутда АБ 95/60мм сим уст.га тенг.Периферик нейропатия белгилари бор, ЭхоКГ: чап коринчанинг диастолик улчови 7,2 (5,5), деворлари калинлашмаган,гиперкинетик, отиш фракцияси 85%.

- Кайси касаллик хакида уйлаш мумкин?\

- Кайси касаллик билан диф.диагностика утказиш керак?

- Даволаш тактикаси.

23 масала

Бемор 70 ёш. Хансирашга оёкларидаги шишга шикоят килиб келган. Анмнезидан 2 марта ИМ утказган.

Курикда: Ортопноэ, упкада унг томонлама нафас сусайиши, нам хириллашлар эшитилади. Юрак аускультациясида-хилпилловчи аритмия.ЮКС 120 та 1 дакикада, пульс дефицити 12 та 1 дакикада. Жигар катталашган, Курлов буйича чегаралари 14-12-11см. Рентгенда юрак кундалангига кенгайган, унг плеврал бушликда суюклик 7-ковургагача, чап упканинг базал кисмларида интерстициал шиш белгилари бор. Плевра бушлиги пункция килинганда транссудат олинди.

- Беморни текшириш режасини тузинг.

- ЭхоКГда нималарни куриш мумкин?

- Даволаш.

24 масала

Бемор 55 ёш. Охирги 3 ойда юкори булмаган физик зурикишда кукрак кафасида огрик сеза бошлаган.Беморда 20 йилдан бери инсулинга боглик кандли диабет. Инсулиндан бошка дори кабул килмаган. Бемор чекмайди, тана огирлиги нормада.

Курикда беморда юрак ва бошка аъзолар томонидан узгаришлар йук. АБ ни кайта улчаш натижасида АГ аникланди. АБ 170/110 мм.см.ус. тенг.Умумий кон тахлили. Мочевина, креатинин, ва электролитлар аникланди. Калконсимон без функцияси нормада. Гликозирланган инсулин курсаткичлари кандли диабет давоси адекватлиги курсатди. Кукрак кафасини рентгенографик текширувида юрак улчамлари катталашмаган. АБ курсаткичлари АПФ-ингибиторлари кабул килгандан сунг нормаллашиди. Стенокардия ташхиси нитратларнинг ижобий эффектидан сунг тасдикланди. АБ ни нормаллаштирганига карамай стенонокардия хуружини бартараф килиш имкони булмади.

- Клиник ташхис куйинг

- Беморга кайси препаратларни буюрасиз?

- Беморга даволашнинг маълум этапида коронарография текширувини утказасизми?

25 масала

47 ешли бемор тунда туш ортидаги, буйинда ва унг елкадаги кучли огрикдан уйгонган. Огрик ва хаво етишмаслик хиссидан ётолмасдан урнидан туриб хона буйлаб юрган, балконга чиккан. Хуруж бошланганидан 30миндан сунг кардиобригада врачи томонидан курилган. Курикда-бемор ахволи огир, рангпар, лаблар цианози, НОС-34/мин, масофадан булькающин хрипы эштилади. Аускультацияда 2 томонлама куплаб намли ката калибрли хриплар эшитилади. Юрак тонлари хриплар хисобига эшитилмиди. Пульс-104/мин, ритмик. АД-110/80мм.сим.уст.

-Ушбу клиник холатни кандай характерлайсиз?

-Бу клиник синдром ривожланишининг асосий сабаблари.

-Тахминий диагноз.

-Шошилинч даво чоралари.

-Хуруждан сунг керакли текширувлар.

26 масала

64 ёшли бемор юрганда ва тинчликдаги хансираш, оеклардаги шишларга шикоят билан тушди. Узини 5 йилдан буён касал хисоблайди, юрганда, зинапоядан кутарилганда кейинчалик тинчликда туш ортидаги сикувчи огриклар безовта кила бошлаган. Огриклар тил остига нитроглицерин кабул килиш билан колган. 2 йил аввал миокард инфаркти утказган, шундан сунг хансираш аввал жисмонтй зурикишда, охирги пайтларда тинчликда кучая бошлаган, зансираш асосан тунда безовта килади, шишлар пайдо булган. Курикда холати ортопноэ, лаблари цианози, оекларда шишлар кузатилади. Упкада орка-пастки кисмларда намли хириллашлар эштилади. Юрак чапга катталашган, чуккида I тон сусайиши ва систолик шовкин эштилади. Аортада II тон акценти. Пульс-64/мин, ритмик. АД-150/80мм.сим.уст. Жигар ковурга киргогидан 30см чиккан. ЭКГ-синусли ритм. I, aVL, V2-4 да чукур Q тишча, ST элевацияси йук.

-клиник картинада кандай синдром устундик килмокда.

-Бу синдром кандай касалликларда учриди.

-Сиз беморга кандай кушимча текширувларни тавсия киласиз?

-Диагнозни шакллантиринг.

-Даво тавсияси.

27 масала

57 ёшли бемор клиникада трансмурал миокард инфаркти билан даволанган. Касалликнинг 12 кунида беморда кукрак кафасининг чап томонида нафас олишга боглик булган огриклар, тана хароратининг 38.С гача ортиши, кейинги куни курук йутал пайдо булган. Курикда чапда куракнинг пастки бурчагида нафасни сустлашиши, чегараланган сохада перикард ишкаланиши шовкини эштиладаи. ЭКГ динамикада олдинги тусикда миокард инфаркти. Кукрак кафасининг рентгенологик текширувида чап плеврв бушлигида суюклик борлиги аникланди. Кон тахлилида Нв-130г/л. Лей-12х10*9/л, эоз-8%. п/я-9%, сег-68%, лим-11%, мон-4%, СОЭ-30мм/ч.

-Биринчи навбатда миокард инфарктининг кандай асорати хакида уйлаш керак?

-Тулик клиник диагнозни шакллантиринг.

-Даволаш тавсияси.

28 масала

61 ёшли беморда 4 йил давомида эмоционал зурикишда, тез юрганда, салкин шабадада, туйиб овкатлангандан сунг пайдо буладиган огриклар безовта кила бошлади. Огриклар кунига 4-5 марта безовта килади. Хансираш булмаган. Охирги 3 йил давомида огрик хуружида тахикардия-110-120/мин, ва АД 170/90-100мм.сим.уст гача ортиши кузатилади. Курикда пульс-76/мин, ритмик. Юрак чегараси нормада, тонлари бугиклашган. Упка ва корин бушлиги аъзолари узгаришларсиз. Периферик шишлар йук.

-Диагнозни шакллантиринг.

-ИБС диагностикасида ЭКГ нормада булиши мумкинми?

-Клиник маълумотлар буйича стенокардиянинг функционал синфини

аниклаш мумкинми?

-Антиангинал воситалардан кайси гурух воситалари шу касалликни

даволашда эффектлирок? Нима учун?

29 масала

47 ёшли бемор туш ортидаги сикувчи огриклар хуружи, огрикларни чап елкага иррадиациясига шикоят билан келди. Хуружлар 2 хафта аввал пайдо булган, огриклар эрта тонгда пойдо булади, ва 5 мин атрофида давом этади, огрик нитроглицерин билан тезда колади. Одатда хуружлар 2-3 марти 10 мин атрофидаги интерфалда, юракнинг нотекис уриши билан такрорланади. Тез ёрдам бригада томонидан хуруж пайтида олинган ЭКГда кукрак тармокларида ST кутарилиши ва ед.коринча экстрасистоласи кузатилади. Объектив текширувдв ички аъзолар томонидан патология аникланмада. ЭКГ: Синусли ритм, экстрасистола йук, ST изолинияда, Умумий кон тахлили-узгаришларсиз. АСТ, АЛТ, КФК, ЛДГ норма атрофида.

-Тахминий диагноз.

-Текширув ва даво режаси.

30 масала

74 ёшли аёл ЮИК билан касалланган. Анамнезида 10 йил аввал инфаркт утказган, шундан сунг ЭКГДА доим Гисс тутами чап оёкчаси тулик блокадаси кузатилади. Охирги йил давомида ЭКГда АВ блокада 1 дараэаси эпизодик холатда кайд килинади. Ахволининг емонлашиши охиги 1 ой давомида: те-тез бош айланиши, умумий холсизлик, хушни йукотиш холатлари кузатилади. Хуруж пайтида ЭКГда синусли ритм, Р-тишча сони 76/мин. Хаар иккинчи QRS комплекс ушиб колган, комплекслар сони 38/мин. Чап кукрак тармокларда баланд R тишча 0,16сек, ва унга дискордант ST сегмент ва Т тишча силжиши, время внутренного отклонения в левых грудых отведениях 0,07сек.

-Тахминий диагноз.

-Текширув ва даво режаси.

31 масала

Бемор 76 ёш, неврология бўлимда бош мия ўткинчи қон айланиши бузилиши клиникаси билан мурожат қилди. Анамнезда 10 йил давомида артериал гипертензия билан хасталанади, гипертония хуружи аломати кам кузатилган. Бемор доимий гипотензив дорилар кабул қилмаган. Охирги пайтларда бурундан қон окиш аломати кўп кузатилган. Кўрик пайтида юзи қизарган, кўз олмаси қон талаш кузатилади. Периферияда лимфа тугунлари катталашмаган. Ўпкада везикуляр нафас, патологик шовқинлар йўқ. Юрак тонлари бўгиқлашган, ритмик, ЮУС-86, АБ 200/105 мм сим. уст. Қорин юмшоқ, жигар ва талоқ катталашмаган. Қон тахлили: эритроцитоз, гемоглобин ошган, тромбоцитлар меъёрда.

Биринчи ўринда қайси касаллик ҳакида ўйлаш мумкин?

Қайси қўшимча текшириш усулларини қўллаш мумкин?

Даволаш усуллари.

32 масала

Бемор аёл 46 ёш, кучли, интенсив бош оғриш, бош айланиш, кунгил айниш, кўкрак қафаси чап томонида нохуш сезги шикояти билан мурожат қилиди. Беморга 5 йил давомида даврий равишда қон босими ошиш ( АБ 170/110 гача) кузатилади. Қон босим ошганда бош оғриш, холсизлик аломати билан кузатилади. Айни паятдаги ахволи ёмонлашиши физик зўриқиш билан боғлайди. Бемор кунига 10 дона сигарет чегади. Бир ой олдин гинекологга куринган касаллик булмаган.

Курик пайтда умумий ахволи урта оғирликда. Юрак чап чегараси урта умров чизиғигача сурилган, 2чи тон акценти аортада. Пульс ритмик, тулишган, 80 та мин да, АБ 180/110 мм. сим. уст. Кон тахлили узгаишсиз. Умумий сийдик тахлили: оксил изи. лейк 2-3, эритроцитлар 0-1.

Дастлабки ташхисни айтинг.

Шошилинч ёрдам курсатиш.

Текшириш режалари.

33 масала

65 ёшли бемор 3 ҳафта давомида юқори иситма кутарилиш, ҳолсизлик шикояти билан мурожат қилди. Бемор олдинлари узини яхши хис қилган, шикояти булмаган, лекин болалигида юрагида шовкин аниқлашган. Текшириш пайтида харорати кутарилиш 38,20 ва юрагида систолик шовқиндан (юрак чўққисида) ташқари бошқа патологиялар аниқланмади. Қон тахлили: Hb 100 г/л, лейк 10,2*109/л, ЭЧТ 45 мм/соат, сийдик тахлили: оксил 0,66, эрит 8-10.

Қанақа ташхис қўясиз?

Ташхисни қандай қўясиз?

Антибиотикларни танлашда қайси принципларга риоя қиласиз?

Бир хафта ўтгандан кейин бемор хуши карахтлашди ва чап қўли ва оёқларида харакат сустлашди. Бу холатга нима деб ўйлайсиз ва юқоридаги касалликга қандай боғлиқлиги бор.

34 масала

13 ёшли қиз бола харорати кўтарилиши 37,50 гача ва холсизликга шикоят қилади. Ота-онаси айтиши бўйича қизи охирги пайтларга тез-тез чарчаш аломати, ёзиш пайтда қўллари ихтиёрсиз тартибсиз харакат қилиб аниқ ёзолмаган, бетокатлик кузатилиб, нутқи бузилган. Кўрик пайтида ўмров ости сохасида, қорнида, билаг юзасида халқасимон оқ-пушти рангда тошма аниқланди. Қон тахлилида лейкоцитоз ва ЭЧТ ошган.

Анамнезида нимага амал қилиш керак?

Қайси мутахасисга юборган бўлардингиз?

Ташхисингиз.

Текшириш режаси.

Даволашни кўрсатинг.

35 масала

Бемор 68 ёш нафас сиқиш тинчликда, тунда буғилиш, юрак уриб кетиш, оёқларида шиш, корин дам булиш шикояти билан ётқизилди. Кўп йилдан бери артериал гипертензияси (макс АБ 200/100) билан хасталанади. Хар замонда клофелин, капотен қабул қилади. Бемор бир йил олдин миокард инфаркти ўтказган, ўшандан кейин зўрайиб борувчи хансираш, юрак уриб кетиш, юрак нотекис уриш кузатидган. Оёқлари даврий равишда шишган, сийдик хайдовчи доридан кейин шишлар йўқолган. Бемор доимий дигоксин, энап, фурасемид, нитросорбид қабул қилган. Охирги ой давомида хансираш кучайиб, тунги буғилишлар кўпайган, оёқларида шишлар кучайган. Кўрик пайтида умумий ахволи оғир, холати ортопноэ, акроцианоз, НОС 24 мин да. Ўпкада 2 томонлама пастида нам хириллаш, перкутор товуш бўғиқлашган. Юрак чегарали кенгайган, тонлари бўғиқлашган, юрак чўққисида систолик шовқин, ритм нотекис, ЮУС 62, АБ 160/90. Қорин суюқлик хисобида катталашган. Қоринда, сонида, болдирда шиш. Клиник лаборатор тахлиллар патологиясиз. ЭКГ но текис бўлмача трепетанияси, ЮУС 48, V2-V5 QS комплекси. Эски ЭКГ да ўзгаришсиз. Рентген текширишда-веноз димланиш.

Ташхис қўйинг.

Текшириш режаси.

Даволаш

Касаллик прогнози.

36 масала

Бемор аёл 45 ёш. 15 йил авал полиартрит ўтказган, харорат кўтарилиш, тизза, тирсак ва болдир-панжа бўғинлари шишиши, қизариш, оғриқни сакраб туриши билан кузатилган. Бир ой давомида аспирин билан даволанган. Беморга 5 йилдан кейин юрганда хансираш, юрак уриб кетиш, охирги 2 йил давомида болдирида шиш пайдо булиб, юрак уриб кетиш кузатилган.

Кўрик пайтида озиб кетган, лаблари кўкарган. Пульси 100. Аритмик, суст, АБ 100/80. Юрак чегараси: чапда 1 см ўрта ўмров чизиғидан ташқарида, юқорида II қовурға оралиғида, ўнгда 1 см ўмров ўнг ташки чизиғидан. Аускултацияда: ритм но текис, тахиаритмия, чўққида I тон кучайган ва систолик-диастолик шовқин эшитилади,II тон акценти ўпка артериясида. Ўпкада 2 томонлама пастида нам хириллашлар эшитилади. Жигар Курлов бўйича 14-11-9 см, пальпацияда оғриқли, учи қаттиқлашган. Болдир ва оёқ панжаси шишинқираган. Лаборатор кўрсатгичлар ўзгаришсиз. ЭКГ да но текис ритм (R-R хар хил), Р тишчаси йуқ,SI-SIII, R баланд V1,II, AVR, чуқур S V5,6 да.

Дастлабки ташхис қўйинг.

ЭКГ ни тахлил килинг.


Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz