o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Терапия

Терапия

Терапиядан имтихон саволлари

1. Гипертония касаллиги: этиопатогенези. ГК ривожланишида нейрогуморал ва эндокрин омиллар.

2. Гипертония касаллиги: классификация, диагностикаси.

Симптоматик артериал гипертония классификацияси.

3. Симптоматик (иккиламчи) артериал гипертензияга олиб келувчи хавф омиллари.

4. Гипертоник кризлар: классификацияси.

5. Гипертония касаллигида ЭКГ белгилари .

6. Гипертония касаллигида куз тубидаги узгаришлар.

7. Катта ёшдаги беморларда АГ нинг клиник ўзига хослиги.

8. Гипертоник кризда биринчи ёрдам.

9. Гипертоник кризда ўпка шиши.

10. Гипертоник кризнинг асоратсиз формасида диагностикаа ва даволаш

11. Гипертоник кризнинг асоратли формасида диагностика ва даволаш.

12. Гипотензив препаратларнинг классификация.

12. Диуретикларнинг асосий гурухлари.

13. АПФ ингибиторларининг таъсир механизими ва классификацияси. Фармакокинетикаси, фармакодинамикаси.

Бета-адреноблокаторларининг таъсир механизми ва классификацияси.

13. Кальций антагонистларининг таъсир механизмлари ва классификацияси

14. Гипертония касаллигининг давоси: замонавий йуналиши.

15. Гипертония касаллигининг давоси: Гипертонияни ендош касалликлари бн киеслаш.

16. АГни даволашда АРА- II препаратларини куллашда замонавий карашлар.

17. Сийдик хайдовчи препаратлар классификацияси.

18. Уткирпневмония: этиология, патогенез,госпитализацияга курсатма.

19. Уткир пневмония: аниклаш, классификация, диагностика.

20. Уткир пневмония: пневмониянинг огирлик даражаси курсаткичлари.

21. Пневмониядаги упка ва упкадан ташкари зарарланиш белгилари.

22. Пневмония асоратлари (упка абсцесси, плевра эмпиемаси, РДСВ, упка шиши ва бошкалар)

23. Уткир нафас етишмовчилиги,классификацияси, этиологияси.

24. УНЕ: клиникаси, диагностикаси.

25. УНЕ: интенсив терапияси.

26. Плевритлар. Этиологияси, клиникаси, диагностикаси.

27. Курук ва экссудатли плеврит давоси.

28. Экссудатив плеврит диф.диагностикаси ва этиологияси.

29. Антибактериал препаратлар классификацияси.

30. Цефалоспоринлар классификацияси.

31. Йуталга карши препаратлар классификацияси.

32. Касалхонадан ташкари пневмониянинг даволаш принциплари, антибиотикларнинг эмпирик тавсия килишнинг узига хослиги, антибактериал терапиянинг давомийлиги ва самарадорлиги критериялари.

35Касалхона ичи пневмонияси даволаш принциплари, антибиотикларни эмпирик тавсия килишнинг узига хослиги, антибактериал терапия самарадорлиги ва куллаш муддатининг критериялари.

33. Атипик пневмония: микоплазмали, хламидияли, легионеллез пневмониянинг этиология, клиника и диагностикасининг узига хослиги.

34. Атипик пневмониянинг давоси.

35. Вирусли пневмония кечишининг узига хослиги, диагностикаси,давоси.

36. Стафилококкли пневмония кечишининг узига хослиги .

37. Аспирацион пневмония кечишининг узига хослиги.

38. Пневмококкли пневмония кечишининг узига хослиги.

39. Инфарктли пневмония: кечишининг узига хослиги .

40. Пневмония ва сил касаллигининг диф. диагностикаси.

41. Септик шок: аниклаш, этиологияси,боскичлари.

42. Упканинг сурункали обструктив касаллиги: аниклаш, классификацияси.

43. УСОК: диагностикаси,касаллик боскичларига кура даволаш принциплари.

44. Уткир бронхит: этиологияси, патогенези, клиникаси.

45. Уткир бронхит: клиникаси, диагностикаси, давоси.

46. Уткир бронхит ва пневмониянинг диф.диагностикаси.

47. УСОК ва бронхиал астманинг диф.диагностикаси.

48. Спонтан пневмоторакс, этиологияси, диагностикаси.

49. Спонтан пневмоторакс: шошилинч ердам.

50. Бронхоэктатик касаллик: этиологияси, классификацияси, клиникаси, диагностикаси, давоси.

51. Упка эмфиземаси : классификацияси, этиологияси ва патогенези, клиникаси, диагностикаси.

52. Бронхиал астма: аниклаш, классификацияси, диагностик усуллари.

53. Бронхиал астма: боскичма-боскич даволашдаги замонавий карашлар.

54. Астматик статус: аниклаш, классификацияси.

55. Астматик статус боскичлари.

56. Астматик статусда шошилинч ердам.

57. Упка гипертензияси: уткир,уткир ости,сурункали упка-юрак этиологияси,классификацияси,аниклаш.

58. Упка гипертензияси: диагностика и лечение иккиламчи ўпка .

59. Ўпкадан кон кетиши ва кон тупуриш: этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, интенсив терапияси.

60. Ўпка артерияси тромбоэмболияси: классификацияси, дифференциал диагностикаси, давоси.

61. ЎАТЭга характерли ЭКГ белгилари.

62. ЎАТЭ диагностик усуллари.

63. Идиопатик фиброзланувчи альвеолит: этиологияси, клиникаси.

64. Идиопатик фиброзланувчи альвеолит: диагностикаси, давоси.

65. Ўпка саратони: клиникаси, дифференциал диагностикаси.

генезли: алгоритмы диагностики.

66. Ноаник генезли иситма:диагностик боскичлари

67. Ўткир ревматик иситма: этиологияси, патогенези, диагностик критериялари, давоси, профилактикаси.

68. Юракнинг ревматик пороклари. Этиологияси, патогенези, классификацияси.

69. Митрал клапан ревматик пороги: митрал тешик стенози: клиникаси, диагностикаси. клиник кечишининг узига хослиги ператив давога курсатма.

70. Бакулев буйича митрал тешик стенози боскичларининг классификацияси.

71. Митрал клапан ревматик иллатлари: митрал клапан етишмовчилиги: клиникаси, диагностикаси, клиник кечишининг узига хослиги .Оператив давога курсатма.

72. Митрал порок текширув натижаларининг узига хослиги.

73. Аортал порок текширув натижаларининг узига хослиги.

74. Аортал клапан ревматик иллатлари: аортал тешик стенози: клиникаси, диагностикаси,клиник кечишининг узига хослиги .Оператив давога курсатма.

75. Аортал клапан ревматик иллатлари: аортал клапан етишмовчилиги: клиникаси, диагностикаси, клиник кечишининг узига хослиги .Оператив давога курсатма.

76. Юрак митрал порокларида юрак сохасидаги шовкинларнинг ўзига хослиги: МТ стенози, МК етишмовчилиги.

77. Юрак аортал порокларида юрак сохасидаги шовкинларнинг ўзига хослиги: АТ стеозида,АК етишмовчилигида.

78. Артериовеноз шунтли окиш турдаги юрак тугма нуксони: ДМПП. Физикал белгилари, диагностикаси.

79. Артериовеноз шунтли окиш турдаги юрак тугма нуксони: ОАП. Физикал белгилари, диагностикаси.

80. Артериовеноз шунтли окиш турдаги юрак тугма нуксони: ДМЖП. Физикал белгилари, диагностикаси.

81. Коринчалардан кон чикиши кийин булган юрак тугма нуксони ( упка артерияси стенози ). Клиникаси, диагностикаси.

82. Коринчалардан кон чикиши кийин булган юрак тугма нуксони ( аорта стенози ). Клиникаси, диагностикаси.

83. Коринчалардан кон чикиши кийин булган юрак тугма нуксони ( аорта коарктацияси ). Клиникаси, диагностикаси.

84. Юрак шовкинларининг аускультатив дифференциал диагностикаси.

85. Систем кизил волчанка: этиологияси, патогенези.

86. Систем кизил волчанка: клиникаси. Катта ва кичик диагностик критерии.

87. СКВ: даволаш принциплари,ГКСли пульс-терапия ўтказишга кўрсатма.

88. Волчанкали криз: диагностикаси, давоси.

89. Системали склеродермия: этиологияси, патогенези.

90. Системали склеродермия: асосий клиник синдромлари, кечиш вариантлари.

91. Системали склеродермия: диагностикаси. Катта ва кичик диагностик критериялари.

92. Системали склеродермия: давоси.

93. Дерматомиозит: этиологияси, патогенези.

94. Дерматомиозит: клиникаси, диагностикаси.

95. Дерматомиозит: давоси.

96. Тугунчали периартериит: этиологияси, патогенези.

97. Тугунчали периартериит: асосий клиник синдромлари, диагностикаси.

98. Тугунчали периартериит: давоси .

99. Ревматоид артрит: диагностикаси, классификацияси.

100. Ревматоид артрит: клиник ва рентгенологик боскичлари.

101. Ревматоид артрит: давоси.

102. Бириктирувчи тукиманинг диффуз касалликлари давосида ГКСларнинг роли.

103. Бириктирувчи тукиманинг диффуз касалликларида пульс терапия : куллашга курсатма.

104. Ўткир пиелонефрит: этиологияси, патогенези, классификацияси.

105. Ўткир пиелонефрит: диагностикаси, клиникаси, диф.диагностикаси.

106. Ўткир пиелонефрит: асратлари, давоси. Ўсмирлар, хомиладорлар,катта ешли кишиларда кечишининг ўзига хослиги.

107. Сурункали пиелонефрит: этиологияси, патогенези, классификацияси.

108. Сурункали пиелонефрит: клиникаси, диагностикаси, дифференциал диагностикаси.

109. Сурункали пиелонефрит: асоратлари, давоси. Усмирларда,хомиладорларда,кекса ешдаги беморларда узига хос кечиши

110. Уткир гломерулонефрит: этиологияси, патогенези.

111. Уткир гломерулонефрит: классификацияси, патоморфологияси.

112. Уткир гломерулонефрит: клиник турлари ва кечиш вариантлари, диагностикаси.

113. Уткир гломерулонефрит: дифференциал диагностикаси.

114. Уткир гломерулонефрит: давоси.

115. Сурункали гломерулонефрит: этиологияси, патогенези.

116. Сурункали гломерулонефрит: классификацияси, патоморфологияси.

117. Сурункали гломерулонефрит: клиник турлари и кечиш вариантлари, диагностикаси, дифференциал диагностикаси.

118. Сурункали гломерулонефрит: давоси.

119. Буйрак амилоидози: этиологияси, патогенези.

120. Буйрак амилоидози: классификация, клиникаси, диагностикаси, давоси.

121. Нефротик синдром: этиологияси, патогенези.

122. Нефротик синдром: клиникаси, асоратлари, диагностикаси, дифференциал диагностикаси.

123. Уткир буйрак етишмовчилиги: этиологияси, патогенези.

124. Уткир буйрак етишмовчилиги: классификацияси, диагностикаси, даволаш принциплари

125. Сурункали буйрак етишмовчилиги: этиологияси, патогенези.

126. Сурункали буйрак етишмовчилиги: классификацияси, клиникаси.

127. СБЕ: давоси, УБЕ билан диф.диагностикаси .

128. Жигар циррози: этиологияси, патогенези.

129. Жигар циррози: классификацияси.

130. Жигар циррози: давоси.

131. Жигар циррози : клиник кечиши.

132. Портал гипертензия: классификацияси.

133. Портал гипертензия: клиник кечиши.

134. Портал гипертензия: диагностикаси.

135. Портал гипертензия: давоси.

136. Жигар комаси: диагностикаси, бошка турдаги комалар билан диф. диагностикаси .

137. Жигар комаси: давоси.

138. Жигар хужайралари етишмовчилиги классификацияси.

139. Сариклик дифференциал диагностикаси .

140. Кандли диабет: этиологияси, патогенези,аниклаш.

141. Кандли диабет: классификацияси, диагностикаси.

142. Кандли диабет:клиникаси. Кандли диабет: диагностикаси.

143. Кандли диабетда комалар : классификацияси.

144. Гипогликемик кома: клиникаси и диагностикаси.

145. Гипогликемик кома асоратлари.

146. Гипогликемик кома: давоси.

147. Гипергликемик кома: гипергликемик кома турлари.

148. Гипергликемик кома: гиперосмоляр кома асоратлари.

149. Гипергликемик кома: кетоацидотик кома клиникаси.

150. Гипергликемик кома: лактатацидемик кома клиникаси.

151. Гипергликемик кома: гиперосмоляр кома даво принциплари.

152. Гипергликемик кома: кетоацидотик кома даво принциплари.

153. Гипергликемик кома: лактатацидемик кома даво принциплари.

154. Кандли диабетда диетотерапия.

155. Кандли диабетда медикаментоз терапия .

156. Диффуз-токсик букок: юрак-кон томир тизимига асорати.

157. Диффуз-токсик букок : юрак-кон томир тизимига асоратини даволаш .

158. Кандли диабетда буйракнинг зарарланиши: клиникаси, диагностикаси.

159. Диабетик нефропатия давоси.

ТЕРАПИЯДАН ВАЗИЯТЛИ МАСАЛАЛАР

1 масала

23 ешли эркак врачга умумий холсизлик,чарчаш,бош огриши,тана температурасининг 37,5*Сга кутарилиши,курук йутал шикоятлари билан келди.Касалланганига 2кун булган,касаллигини совук котиш билан боглайди. Объектив: Тана температураси 37,2*С. Умумий ахволи коникарли.Периферик лимфа тугунлари катталашмаган.Перкуссияда аник упка товуши эшитилади. Аускультацияда дагал нафас,таркалган гунгилловчи ва хуштаксимон курук хириллашлар эшитилади. НОС 1мин.да 16 марта. Юрак тонлари аник,ритмик. ЮКС -1 мин.да 72та.А/Д 120/80 мм.с.у га тенг. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

2 масала.

Бемор Б., 37 ешда, шикоятлари: умумий холсизлик, тез чарчаш, хоргинлик, харорат кутарилиши, шиллик-йирингли балгамли йутал,хансираш. Ахволи огирлашганига 5 кун булган. Касаллик 5 йил олдин бошланган булиб, даврий равишда бахор-куз фаслларида совуккотиш натижасида кузиб турган. Шиллик-йирингли балгам кузиш пайтида бир неча ойгача оз микдорда ажралиб турган. Бемор 20 йил давомида кунига 1 кути сигарет чекади. Объектив: Тана температураси 37,5*С. Умумий ахволи коникарли. Териси тоза. Упкада аник перкутор товуш эшитилади. Аускультатив сусайган везикуляр нафас,икала томонда турли калибрдаги нам хириллашлар эшитилади. НОС 1мин.да 22 марта. Юрак тонлари аник,ритмик. А/Д 120/80 мм.с.у.га тенг. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

3 масала

Бемор В., 43 ешда, врачга кунора буладиган холсизликка, нафас чикариш кийинлигига, умумий холсизликка, тез чарчашга шикоят килиб келди. Хуруждан кейин кам микдордаги шишасимон балгам ажралган. Бемор 3 йилдан бери касал,хар йили юкоридаги шикоятлар безовта килади, июнь ва июль ойларида симптомлар йуколади.Ўз касаллигини якин кишисини йўкотиш билан боглайди.Беморни 7 ва 13 ешли икки нафар боласи булиб уларда хам бўгилиш хуружлари бўлиб туради. Беморнинг онаси ва бувисида хам бўгилиш хуружлари кузатилган.Беморда кулупнай ва пенициллинга нисбатан аллергия бор. Объектив: Умумий ахволи ўртча огирликда.Бемор кўлини стул четига тираган холда ўтирибди.Териси тоза,кўкимтир.Кўкрак кафаси бочкасимон,ўмров усти ва ости сохалари текислашган,ковургалараро масофа кенгайган, бўйин веналари бўртган, кушимча кўкрак мускулатураси иштирок килмокда. Нафас олиши кучли,хуштакли ва шовкинли,мин.га 26 марта. Перкуссияда кутичасимон товуш аникланади, упкани пастки чегараси ўрта кўлтик ости чизигидан 9ковурга сохасида,ўпка экскурсияси шу чизикда 2 см ни ташкил килади.Ўпкада сусайган везикуляр нафас фонида курук хуштаксимон хириллашлар нафас чикараетганда эшитилади. НОС мин.га 26 марта. Юрак тонлари аник,ритмик. А/Д 110/70 мм.с.у.га тенг. Абдоминал патология аникланмади. Пикфлоуметрияда нафас чикаришнинг энг юкори чуккиси 70%.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

4 Масала

Бемор Е., 50 ешда, клиникага бош огриши, тана хароратининг кутарилишига, кукрак кафаси унг томонида кескин сикувчи огрикка, огрикнинг йуталганда кучайишига, хансирашга, саргиш рангдаги балгамли йуталга шикоят килади. Касаллик совуккотишдан кейин уткир бошланган. Бемор 2 кундан бери касал. Объектив: Тана температураси 39,4*С. Умумий ахволи огир.Юзи кизил, лабларида герпетик тошма тошган. НОС 1 мин.да 28та. Курикда унг кукрак кафаси нафас олишдан оркада колади. Пальпацияда овоз дириллаши кучайган. Перкуссияда унг томон пастки булакда перкутор товуш тумтоклашиши эшитилади. Аускультацияда шу томонда сусайган везикуляр нафас, крепитация эшитилади.Юрак тонлари бугик,ритмик. А/Д 110/70 мм.с.у.га тенг.Пульс 1 мин.да 110та. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

5 Масала.

Бемор Г., 20 еш, врачга умумий холсизликка,тана хароратининг кутарилиши, шиллик-йирингли балгамли йуталга,хансирашга шикоят килиб келди. Касаллик 10 кун олдин куйидаги белгилар билан бошланган:бурун битиши,йутал,бош огриши,узича даволанган. Кеча ахволи огирлашган –тана харорати 38,4*Сга кутарилган. Объектив: Тана температураси 38,6*С. Умумий ахволи урта огирликда. Териси тозаюзи кизарган. . НОС 1мин.да 30 марта. Кукрак кафасини курганда узгаришлар йук.Перкуссияда унг томонда курак остида перкутор товуш тумтоклашган. Аускультацияда шу жойда огир нафас,майда пуфакчали кучли нам хириллашлар эшитилади Юрак тонлари бугик. Пульс 1 мин.да 98та,ритмик. А/Д 110/60 мм.с.у.га тенг..Тили ок караш билан копланган. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

5.Оксигенотерапиянинг техникасини айтинг.

6 Масала

Бемор Ж., 35 еш, врачга куйидаги шикоятлар: холсизлик, тез чарчаш, хансираш, шиллик-йирингли хидсиз балгамли йутал.Балгам купинча эрталаблари куп ажралиб,суткасига 300 мл ни ташкил килган. Баъзан кон тупуриш кузатилган. Бемор 5 йилдан бери касал булиб даврий равишда ахволи огирлашган,бир неча марта стационарда даволаниб чиккан. Объектив:харорати 37.4*С. Умумий ахволи коникарли, лаблари кўкимтир,тери ости ег клетчаткаси яхши ривожланмаган,кул ва оек бармокларининг тирнок фалангалари “барабан таекчалари” шаклида,тирноклари “соат ойнаси” шаклида.НОС мин.га 22та. Перкуссияда ўпканинг пастки булагида перкутор товуш тумтоклашиши эшитилади. Аускультацияда сусайган везикуляр нафас, пастки кисмларида якка нам хириллашлар эшитилади.Юрак тонлари бугик,ритмик. Пульс 1 мин.да 95та А/Д 130/60 мм.с.у.га тенг.. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

7 Масала

Бемор 3., 32 еш. Шикоятлари- кўп микдордаги йирингли бадбўй хидли балгамли,кучли йўтал,харорат кўтарилиши,холсизлик,хансираш, кўкрак кафаси ўнг томонида огрик. Касаллик 1 хафта олдин совуккотишдан кейин бошланган.Врачга мурожат килмай ўзича аспирин ичиб юрган. Кеча умумий ахволи бирданига емонлашган,йўтал кучайган,кўп микдорда бадбўй хидли ажрала бошлаган. Объектив:харорати 38.5*С. Умумий ахволи ўрта огирликда,териси тоза,юзи кизарган. Перкуссияда кўкрак кафаси ўнг курак ости сохаси 7-8 ковургалар орасида перкутор товуш тумтоклашиши эшитилади.Бошка сохаларда ўпка товуши аникланади. Аускультацияда тўмтоклашган сохада бронхиал нафас,йирик ва ўрта калибрли нам хириллашлар эшитилади.Колган сохаларда везикуляр нафас.Юрак тонлари бугик,ритмик. Пульс 1 мин.да 102та А/Д 100/70 мм.с.у.га тенг.. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

Масала 8

Бемор К., 28 еш, врачга куйдаги шикоятлар билан мурожат килди: тана хароратининг кечаси 37,3Сга кутарилиши, тунги терлаш,курук йутал, умумий холсизлик, иштаха пасайиши. Узини 2 ойдан бери касал хисоблайди. Объектив: тана харорати 37С, умумий ахволи урта огирликда, териси тоза, нам. Перкуссияда кукрак кафаси унг томонида II-III ковургалар орасида перкутор товушнинг тумтоклашиши аникланилди. Аускультацияда бронхиал нафас, пастки сохаларда якка курук хириллашлар эшитилади. Юрак тонлари бугик, ритмик. ЮКС-94 минутига, АД 115/80 мм сим уст. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

9-масала.

46 ешли бемор шифокорга куйидаги шикоятлар билан мурожат килди: умумий холсизлик, иш кобилияти ва иштахани пасайишига, озишга, каттик йутал кам микдораги балгам ажралишига. 3 ой мобайнида 6 кг-га озган. 30 йилдан бери чекади. Объектив умумий холати коникарли. Харорати 36,9С, тери копламлари окимтир, тоза. Тери ости ег кавати кам ривожланган. Умров ва култик ости лимфа тугунлари 1 см гача катталашган. Огриксиз. Атрофдаги тугималарга богланган.Нафас аускультацияда унг томонлама сусайган. якка нам хириллашлар. Перкуссияда III ковурга урта умров чизиги буйича товуш тумтоклашган. Юрак тонлари ритмик, аник. ЮУС-84 мин. АД 110/70 мм сим уст. Абдоминал патология аникланмади.

1. Тахминий диагнозни шакллантиринг ва асосланг.

2. Кушимча текширув усулларини санаб утинг.

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг

4. Беморда куллайдиган тактикангиз ,даво принциплари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

10 масала.

Бемор И., 36 еш, врачга куйдаги шикоятлар билан мурожат килди: калтираш, тана хароратининг куталиши курук йутал, унг кукрак кафасида огрик. Бемор сузидан унг ёнбош сохаси билан ётиш кулайлик тугдиради. Объектив: тана харорати 37,8°С, холати урта огирликда, бемор унг томони билан ётибди. Тери коплами тоза, курикда кукрак кафасининг унг томони нафас актидан оркада колган. Унг томонида сусайган нафас, плевра ишкаланиш шовкини эшитилади. Юрак тонлари бугик, ЮКС 92 минутга, КБ 120/80 мм.сим.уст. га тенг. Абдоминал касалликлар аникланмайди.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

11 масала.

Бемор И. 26 ёш врачга совкатиш, курук йутал, йуталнинг чукур нафас олганда кучайишига, кукрак кафасининг унг томонида огирлик, кучайиб борувчи хансирашга шикоят килиб келди. Беморга ётишдан кура утириш кулайлик тугдиради. Касаллик бошланганига 2 хафта булган. Объектив: тана харорати 37,8*С, холатаи урта огирликда, териси тоза. Курувда кукрак кафасининг унг томони нафас актидан оркада колган, пальпацияда шу сохада овоз дириллаши сусайган. Перкуссияда урта култик ости чизиги VII ковургадан ва пастки умуртка олди чизикда перкутор товуш бугик. Шу сохада нафас сусайган. Юракнинг чап чегараси урта умров чизигидан 1см ташкарида.Юрак тонлари бугик,ритмик.ЮКС мин.га 110 марта. А/Д 90/60 мм с.у га тенг. Абдоминал касалликлар аникланмайди.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2 Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3 Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4 Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

12 масала

Бемор А., 36 еш, врач хузурига коринда уткир огрик,огрикнинг овкатдан 30 мин. утгач кучайишига, огрик пайтида кусишга, кайт килгандан кейин ахволининг бироз енгиллашишига шикоят килади. Бемор баъзан енгиллик булиши учун кусиш рефлексини узи чакиради. Иштахаси сакланган, лекин овкатдан кейин огрик пайдо булганлиги учун овкатланишдан бош тортади. Бемор бир неча йилдан буён касал, касаллик белгилари куз-бахор мавсумида ва рухий кузгалишдан кейин кучаяди. Бемор 20 йилдан буён кунига 1 кути сигарет чекади. Объектив: умумий ахволи коникарли, тери ва куринадиган шиллик каватлари рангпар, тери ости ёг кавати яхши ривожламаган. Упка ва юрак патологиясиз. Тили ок караш б-н копланган, пальпацияда кориннинг эпигастрал сохаси огрикли. Жига рва талок пайпасланмайди.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

13 масала

Бемор О. 20 ёш. Врачга коринда кучли огрик, огрикниинг овкатдан кейин 3-4 соат утгач, нахорда кучайишига, кам холларда тунги огрикларга, огрикнинг сут ичгандан кейин камайишига шикоят килиб келди. Ич котишига мойиллиги бор, озгин, иштаси сакланган. Бемор узини бир неча йилдан буён касал хисоблайди. Анамнезидан бемор куп чекади, алкогол куп истеъмол килади. Объектив: Умумий ахволи коникарли, тери коплами рангпар, тери ости ёг кавати яхши ривожланган. Упка ва юрак-кон томир системастда патология йук. Тили ок-саргиш караш билан копланган. Пальпацияда кориннинг унг томони, киндикдан юкорида огрик. Жига рва талок пайпасланмайди.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

14 масала

Бемор Н. 18 ёш. Шифокорга куйидаги шикоятлар билан мурожаат килди: юзда ва оёкларида шиш, бош огриги, белдаги симилловчи огрик, умумий холсизлик, пушти хиралашган сийдик ажралишига. Узини 3 кундан буён касал хисоблайди. Утказган касалликлари: Грипп, 2 хафта олдин ангина б-н касалланган. Объектив: тана харорати 37,7*С, умумий ахволи урта огирликда, юзида, оёгида, товон ва болдирида шиш, териси рангпар. Нафаси везикуляр. Юрак тонлари ритмик, бугик, аортада II тон акценти эшитилади, пульс 84 та, ритмик, кучли. КБ 165/100 мм.сим.уст. Тили тоза, корни юмшок, огриксиз. Пастернатский симптоми икки томонлама енгил мусбат.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

15 масала

Бемор Б. 26 ёш, врачга куйидаги шикоятлар б-н мурожат килди: тез чарчаш, хансираш, бош огриши, кунгил айниши, юзида шиш. 15 ёшида уткир гломерулонефрит касаллиги билан касалланган. Шундан кейин бош огриши, холсизлик, сийдаги узгаришлар колган. Касаллигини совкотиш билан боглайди. Объектив: тана харорати 37,2*С. Умумий ахволи уртача огирликда. Териси курук окимтир, юзи шишган, оёкларида шишлар кузатилади. Юракнинг чап нисбий бугиклик чегараси чап урта умров чизигида. Юрак тонлари ритмик, бугик. ЮКС минутига 78 марта. АД 150/100 мм.сим.уст. тенг. Тили нам, окимтир караш б-н копланган. Корни юмшок, огриксиз.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

16 масала

Бемор Н. 32 ёш, врачга куйидаги шикоятлар б-н мурожат килди: кучли титраш, хароратнинг кутарилиши, бел сохасидаги эзувчи огрик, огрикли сийишга. Узини касаллигини совкотиш билан боглайди. Анамнезида цистит билан касалланган. Объектив: тана харорати 38*С. Териси тоза, упкада везик. нафас. Юрак тонлари бугик, ритмик. ЮКС мин. 92 та. АД 120/80 мм.сим.уст. га тенг. Тили тоза, корни юмшок, пальпацияда корин тугри мушаги ташки чеккаси унг ковурга ёйи, киндик, чов бурмаси сохалари огрикли. Пастернацкий симптоми унг томонлама мусбат.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

17 масала

Бемор Д., 50 еш, Врачга куйидаги шикоятлар б.н келди: билак панжа ва майда панжа бугимларида эзувчи огрик, эрталабки харакат чекланганлиги,тез чарчаш, умумий холсизлик кузатилади. Бемор бир неча йилдан буён бир неча марта стационар даволаниб келган. Касаллик охирга марта 5 ой олдин кузиган. Объектив: тана харорати 37,2*С. Умумий ахволи коникарли, териси тоза. 2,3,4 бармок фалангалари ва фалангалараро бугимларида огрик ва деформация кузатилади, шу бугумларда харакат чекланган. Упкада вез. нафас. Юрак тонлари ритмик, аник, ЮКС минутига 82 та, КБ 120/80 мм.сим.уст. Абдоминал касалликлар йук.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

18 масала

32 ёшли эркак куйидаги шикоятлар билан келди. Кучли тари кичиши, бутун танага пуфакча тошиши. Касаллик балик егандан кейин бошланган. Касалланганига 2 кун булган. Объектив: тана харорати 37,1* С. Ахволи коникарли, териси кизарган, бутун тана буйлаб хар хил хажмдаги пуфакчалар тошган. Упкада вез. нафас. Юрак тонлари ритмик, ЮКС мин. 72 та, КБ 120/80 мм.сим.уст. Абдоминал касалликлар йук.

1. Тахминий ташхис куйинг ва уни асосланг.

2. Кандай кушимча текширувлар утказилиши керак?

3. Мазкур касалликнинг юзага келиши мумкин булган асоратларини айтинг.

4. Ушбу бемор учун сизнинг тактикангиз, даволаш усуллари, касалликнинг прогнози ва профилактикаси.

19 Масала

Клиникага 45 ешли бемор келди. Шикоятлари:нафас чикариш кийин булган хансираш, кийин ажралувчи балгамли хуружсимон йутал,умумий холсизлик. Хуружлар буек хидидан кейин кучайган. Объектив:бемор мажбурий холатда кулларини стул суянчигига тираб утирибди. Тери копламлари кукимтир рангда. Перкуссияда кутисимон товуш эшитилади. Упкада катта хажмдаги курук хуштаксимон хириллашлар эшитилади. НОС мин.га 28 та. Пульс мин.га 96 та.

1. Беморга курсатиладиган шошилинч ердамни аникланг.

2.Шошилинч ердам кетма-кетлигини тузинг ва хар бир боскични тушунтиринг.

3.Чунтак ингаляторини куллаш техникасини айтинг.

20 масала.

Бемор 25 еш. Шикоятлари: кукрак кафаси унг томонида кескин огрикка, тинч холатда кузатиладиган хансирашга, юрак тез уришига,курук йутал,бу холат огир юк кутаргандан сунг бирдан ривожланган. Бунгача 2 ой давомида иштаха пасайиши,бирдан озиш,кучайиб борувчи холсизлик,тез чарчаш,куп терлаш(айникса кечаси),кам ажралувчи балгамли йутал,кечаси хароратининг 37,2-37,4*С. Бемор сил касалликлари диспансерида хисобда туради. Объектив: тери копламлари рангпар. Бемор озгин. Перкутор товуш кутисимон. Нафас кескин сусайган. НОС мин.га 32 та. Пульс мин.га 100 та. А/Д 90/60 мм.с.у га тенг.

1. Беморга курсатиладиган шошилинч ердамни аникланг.

2.Шошилинч ердам кетма-кетлигини тузинг ва хар бир боскични тушунтиринг.

21 масала

Бемор 40 еш. Шикоятлари: унг кукрак кафасида огрик, зангсимон балгамли йутал,тинч холатдаги хансираш,титраш,хароратини 39*С га кутарилиши. Касалланганига 2 кун булган. Харорат туширувчи дорилардан кейин ахволи емонлашган,холсизланиш,бош айланиши,терлаш кузатилган. 1 соатдан кейин харорат нормагача пасайган. Объектив: харорати 36,8*С. Тери копламлари рангпар,нам,лабларида герпетик тошма тошган. Унг кукрак кафаси нафас олишдан оркада колади. Перкуссияда: унг пастки курак учи сохасида перкутор товушнинг кискариши ва шу жойда крепитация эшитилади. Пульс кам туликликда мин.га 100 марта. АД 85/60 мм.с.у га тенг. НОС мин.га 32 та.

1. Беморга курсатиладиган шошилинч ердамни аникланг 2.Шошилинч ердам кетма-кетлигини тузинг ва хар бир боскични тушунтиринг.

22 масала

38 ешли эркак холсизлик,терлаш, кечкурунлари субфебрил харорат,юрак уриши тезлашишига шикоят килади. Узини 1 ойдан бери касал хисоблайди. Сурункали гайморит б.н тез-тез касалланади. 2 ой олдин иккита тишини олдирган. Объектив: ахволи коникарли. Тана тузилиши тугри. Тери копламлари рангпар. Харорати 37*Сга тенг. Жаг ости ва олдинги буйин лимфа тугунлари икки томонлама катталашган. НОС мин.га 20 марта. Упкада везикуляр нафас, шовкинлар йук. Пульс мин.га 110та. АД 190/40мм.с.у га тенг. Аускультацияда 2 тон кучли сусайган, тушдан чапда диастолик шовкиннинг йуколиши кучли. Корни юмшок, огриксиз. Жигар ковурга ейидан 2 см га чиккан,пастки булаги огрикли, юмшок-эластик, жигарнинг пастки чегараси урта умров чизигидан унгда 5 ковурга сохасида. Талок озгина катталашган. Ум. кон тах: эр-4,5, лей-11*10/9/л, п/я-8, с.я-57%, лим-30%,ЭЧТ-23мм/с. Серо мукоид оксил(+).ЭКГ: синусли тахикардия, ЮКС 105 мин.га ,ЭОС чапда. Чап коринча гипертрофияси. Р-графия:Чап коринча катталашиши хисобига юрак сояси чапга кенгайган. Упкада патология йук.

Тахминий диагноз, текшериш режаси ва даволаш.

23 масала

56 ешли эркак, буйрак поликистози б.н касалланган,охирги 5 ой давомида программали диализда руйхатда туради. Охирги 3 хафта давомида умумий холсизлик,терлаш, юрак тез уриши,тана хароратини 37,6*С га кутарилишиунг ковурга остида тумток огрик,оекларда шишлар тез-тез безовта кила бошлаган. Объектив:ахволи урта огирликда,териси саргиш окимтир рангда,курук,унг билакнинг ички кисмида геморрагиялар бор, шиллик каватлари тоза. Буйин веналари буртган,горизонтал холатда пульсация кучаяди. Болдир ва товонда симметрик шишлар. Упкада везикуляр нафас,шовкинлар йук.НОС-мин.га 13 та. Юрак тонлари аник,ритмик,ханжарсимон усик остида систолик шовкин.пульс 105 мин.га. А/Д 120/00мм.с.у га тенг. Корни юмшок, огриксиз, жигар ковурга ейидан 4 см чиккан, талокнинг пастки чегараси пальпацияда енгил огрикли. ЭКГ:синус тахикардия. ЭХОКГ:миокарднинг глобал ва локал кискарувчанлик хусусияти сакланган; 3 табакали клапан чегаралари нотекис;3 табакали клапан регургитацияси 2-3 даражали.

Тахминий ташхис. Текширув режаси. Даволаш.

24масала.

Бемор П, 26 еш, шикоятлари: чап кукрак кафасида симилловчи огрикка, юрак уриб кетиши, холсизлик. 1 йил олдин ангина б.н касалланганда огрик, юрак уриб кетиши пайдо булган. ЭКГ да синус тахикардия,экстрасистолия. Даволанмаган. Шифокорга юракда огриклар кучайганлиги сабабли мурожат килган ва касалхонага еткизилган. Объектив: шишлар йук. Везикуляр нафас. Юрак чегаралари: унгда- тушнинг унг киррасида, чапда- урта умров чизигидан 2 см чапда. Юрак тонлари ритмик, мин.га 80 марта. Юрак чуккисида систолик шовкин. А/Д 110/80 мм.с.у га тенг. Жигар катталашмаган. Кон анализи: Hb-130г/л, лей--5,1х109, лей.формула узгаришсиз, ЭЧТ-25 мм/с, ум. оксил-74 г/л, альбумин - 53%, глобулип- a1-5%, а2- 6%, в-10%, гамма-26%. ЭКГ: ритм синусли, PQ-0,24c, якка коринча ва булмача экстрасистоласи.

Тахминий ташхис. Текширув режаси. Даволаш.

Задача 25

Бемор И., 33 еш, шикоятлари: юрганда хансираш, тунги нафас кисиши, тана хароратининг кутарилиши, терлаш. 15 ешдан бери ревматизм, юрак пороги билан касалланади. Сунги йилларда калтираш, тана хароратининг кутарилиши безовта килади. Пенициллин билан даволашда вактинча иситмаси тушган. Кейинги 4 ой ичида тунги нафас сикиши безовта килади. Бемор озган. Объектив:териси рангпар, лаби кукимтир. Болдирда шиш. Буйин веналарида пульсация. Юрак чегаралари унгга ва чапга кенгайган. Юрак чукки турткиси кучайган. Юрак чуккисида: систолик шовкин култик остига узатилади ва диастолик шовкин эшитилади. Аортада 2 тон сустлашган ва диастолик шовкин. , Пульс 96 мин.га. АД 140/30 мм рт.ст. Жигар + 3 см, талок пайпасланмайди. Кон анализи: НЬ - 88 г/л, СОЭ 57 мм/ч, лейкоцит – 12*109 /л. Сийдик анализи: нис.зич. 1015, оксил 0,3 г/л, эритроцит курув майдонида 30-40 , гиалин цилиндрлар - 5-7.

Тахминий ташхис. Текширув режаси. Даволаш

26масала

46 ешли эркак , хаво етишмаслик, озгина харакатда кучаювчи хансирашга, унг бикиндаги огирликка,оек шишига шикоят килиб келди. Оекларининг варикоз касаллиги билан касалланган. Объектив:ката кон айланиш доирасида етишмовчилик,2 тон акценти ва туш суягидан чапда 2 ковургалар орасида систоладиастолик шовкин, болдир веналарининг варикоз кенгайиши ва терида трофик узгаришлар(цианоз, гиперемия) аникланади. ЭКГ: ЮЭУ унг томонга огган,унг коринча гипертрофияси, баланд симметрик Р тишчаси уткирлашган. ЭХОКГ: юрак унг камераси дилятацияси,3 тавакали клапан регургитацияси 3 боскич.УАСД 47 мм.с.у га тенг

Тахминий ташхис. Текширув режаси. Даволаш

27масала

42 ешли аел чап сут бези саратони билан онкологлар кузатуви остида радикал мастэктомия операциясини утказган ва сунгги йил ичида 3 марта нур терапияси олган,хозирги вактда касалликнинг ривожланиш белгилари йук. Сунгги ой ичида хансираш, озгина жис. харакатдан кейин нафас етишмовчилиги, юзи шишган, буйин веналарининг буртиши, асцит безовта кила бошлаган. Объектив: ахволи урта огирликда, уринда горизонтал холатда етибди. Тери ва шиллик каватлари тоза, рангпар. Шишлар йук. Иккала упканинг пастки кисмларида крепитация эшитилади. Чукки турткиси аникланмайди. Юрак чегаралари хамма томонлама кенгайган. Аускультатив: перикард хисобига от дупри ритми эшитилади. КБ 110/70 мм.сим.уст. га тенг. ЮКС минутига 80 та. ЭКГ: кенгайган, паст волтажли Р тишча, хамма тармокларда манфий Т тишча. Кукрак кафаси аъзолари R- графияси: юрак сояси текисланган, кенгайган. Аорта равоги ёмон деформацияланган, экстраперикардиал чандик, плевроперикардиал битишма.

Тахминий ташхис. Текширув режаси. Даволаш.

28 масала

34 ёшли аёл авж олиб борувчи кон айланиш етишмовчилиги б-н касалхонага олиб келинди. Анамнезидан (10 йилдан буён) вакти- вакти билан кузиб турувчи сурункали гайморит, унг жагости сохаси рецидивланувчи лимфаденити билан касалланган. Объектив: ахволи урта огирликда. Ёноклари «капалаксимон» кукимтир, акроцианоз. Пальпацияда юрак чуккисида диастолик титраш, I тон кучайган, туш суягидан чапда II ковургалар орасида II тон кучайган. Юрак чегаралари перкутор хамма томонга кенгайган. Аускультацияда «бедана» ритми, упка артериясида акцент ва иккиланиш, протодиастолик ва пресистолик шовкин зшитилади. КБ 110/70 мм.сим.уст. ЮКС 80 та мин. ЭКГ да синусли тахикардия, ЮЭУ унгга силжиган, II, aVF, VI- V2 улашларда ST сегмент пастга силжиган ; S тишча V5-V6 улашларда чукур; III, aVF, VI-V2 улашларда Т тишчаси икки фазали. Рентгенографияда-юрак бели текислашган.

Тахминий ташхис. Текширув режаси. Даволаш.

29 масала.

Бемор 76 ешда, неврология булимига бош мияда кон айланиши бузилиш белгилари билан келган. Анамнезида 10 йилдан буен артериал гипертензия билан касалланган, тез-тез гипертоник кризлар булиб турган. Гипотензив препаратларни мунтазам ичмаган. Охирги вактларда тез-тез бурундан кон кетиб турган. Курик пайтида юз гиперемияланган, куз ичи кизарган. Периферик лимфа тугунлари катталашмаган. Упкасида везикуляр нафас, хириллашлар йук. Юрак тонлари бугик, ритмик.ЮКС мин.га 86 марта. А/Д 200/105 мм. с. у га тенг. Корни юмшок,огриксиз. Жигар ва талок чегараси пайпасланади. Кон анализида-эритроцитоз,HB-баланд,тромбоцит нормада.

1.Биринчи навбатда кайси касаллик хакида уйлаш керак?

2.Кандай кушимча текширув усуллари утказиш керак.

3.Даволаш тадбирлари.

30масала.

46 ешли бемор бош огриши,бош айланиши,кунгил айниши,кукрак кафасининг чап кисмида огрикка шикоят килиб келди. Узини 5 йилдан буен касал хисоблайди. А/Б даврий равишда 170/100 мм.с.у.га кутарилиб туриши ва бош огриши ,умумий холсизлик булиши кайд килинган. Хозирда ахволининг огирлашишини жисмоний зурикиш билан боглайди. Бемор кунига 10та сигарет чекади. 1 ой олдин гинеколог куригида булган,патология аникланмаган.

Курикда бемор ахволи уртача огирликда. Юрак чап чегараси урта умров чизигигача силжиган. Аортада 2 тон акценти. Пульс ритмик, мин.га 80 марта. АД 180/110 мм.с.у га тенг. Кон тахлили узгаришсиз. Сийдик тахлилида-оксил излари, лей.-2-3та, узгарган эритроцитлар-0-1.

1. тахминий диагнозни шакллантиринг.

2. Шошилинч тадбирлар.

3. Беморни текшириш дастури.

31масала

65 ешли эркак 3 хафтадан буен харорат кутарилишига ва холсизликка шикоят килиб келди. Узини амалий жихатдан соглом сезган, лекин ешлигида юракда шовкин аникланган. Физикал текширувда узгаришлар аникланмайди. Харорати 38,2*С ва юрак чуккисида аник эшитиладиган систолик шовкин эшитилади. Кон анализида- HB 100г/л, лей-10,2*109/л, ЭЧТ-45 мм/с, сийдик анализи-оксил-0,66%,эрит.-8-10.

1. Тахминий ташхис.

2.Ташхисни асосланг.

3.Агар антибиотик тавсия килсангиз даволаш жараенини кандай бошкарасиз?

32 масала

13 ешли киз тана хароратининг 37,5*С га кутарилишига ва холсизликка шикоят килади. Ота-онасининг гапига кура кизида сунгги пайтларда тез чарчаш, кулнинг ноаник харакатлари натижасида тугри езолмаслик , нуткнинг ноаниклиги каби белгилар кузатилган. Курикда умров ости, корин, билакнинг езувчи юзаларида окиш-пушти рангдаги узуксимон тошмалар тошган. Конда лейкоцитоз ва ЭЧТ ошиши аникланган

1.Маслахатга кайси мутахассисларни жалб килиш керак?

2.Эхтимолий диагноз.

3.Текшириш режасини тузинг.

4.Даволаш.

33 масала

Бемор 68 еш, касалхонага тинч холатдаги чарчаш, тунда нафас кисиши, юракни нотекис уришига, оекларида шишга,корин катталашишига шикоят килиб келди. Куп йиллардан буен максимал АД 200/100мм.с.у.гача кутарилувчи артериал гипертония билан касалланиб келади. Киска муддат капотен, клофелин кабул килган. 1 йил олдин миокард инфаркти утказган булиб шундан кейин хансираш,юрак тез ва нотекис уриши кузатилган. Даврий равишда оекларида шишлар кузатилиб диуретиклар ичгандан кейин утиб кетган. Доимий дигоксин,энап,фуросемид,нитросорбид кабул килган. Охирги ой мобайнида хансираш кучайган,тунги нафас кисиш хуружлари куп безовта килган,оеклардаги шишлар тургун характерда булган. Касалхонага мурожаат килганда беморнинг ахволи огир булган. Ортопноэ. Лабларида цианоз, »совук» акроцианоз кузатилган. НОС мин.га 24 марта. Унг упка пастки булаги сохасида-жарангсиз нам хириллашлар эшитилади, шу томонда нафас сусайган ва шу томонда перкутор товуш кискариши аникланади. Юрак чегаралари чапга кенгайган. Юрак тонлари бугик, юрак чуккисида систолик шовкин эшитилади. ЮКС мин.га 62марта. АД 160/90 мм.с.у га тенг. Корин эркин суюклик хисобига катталашган. Болдир,сон,корин олдинги деворида шишлар аникланади. Клиник тахлиллар патологиясиз. ЭКГ да булмачалар титрашининг нотугри тури, ЮКС 1мин.да 48 марта. V2 - V5 – комплекс QS. Олдинги йилги ЭКГ лар динамикасиз. Рентгенологик-кичик кон айланиш доирасида димланиш. Клиник диагнозни шакллантиринг.

1.Текширув режаси .

2.Даво режаси.

3.Окибати кандай булиши мумкин?

34 масала

Бемор 45 еш, тахминан 15 йил олдин полиартрит билан касалланган булиб юкори харорат,тизза, тирсак, тупик-панжа бугимларида шиш ва кизариш,узгарувчан огриклар борлиги аникланди. 1 ой мобайнида аспирин билан даволанган. 5 йилдан буен юрганда хансираш,юрак тез уриши, охирги икки йил ичида болдир сохасида шиш,юрак нотекис уриши пайдо булган. Объектив: бемор озгин, лаблари цианотик. Пульс 100 мар/мин, аритмик, суст. АД 100/80 мм с.у. Юракнинг нисбий тумтоклик чегараси: чап-урта умров чизигидан 1 см чапда, юкори- 2 ковурга сохасида, унг-туш суяги унг киррасидан 1 см унгда. Аускультатив: ритм нотугри, тахиаритмия, 1 тон юрак чуккисида кучайган, шу сохада систолик ва диастолик шовкин эшитилади, упка артериясида 2 тон акценти. Упканинг орка пастки сохасида кам хажмдаги майда пуфакли нам хириллашлар эшитилади. Жигар Курлов буйича 14-11-9 см, пальпацияда бироз огрикли, чеккалари каттиклашган. Болдир ва оек панжаси шишган. Лаборатор маълумотлар патологиясиз. ЭКГда – ритм нотекис (R-R турлича), Р манфий, S1 – RШ, баланд R- V1,.II,AVRда, V 5,6.да чукур S.

1. Тахминий диагноз куйинг.

2.ЭКГ хулосасини айтинг.

35масала.

Бемор 17 еш. Шикоятлари: вакти-вакти билан тана хароратининг кутарилишига, холсизлик, терлаш,терида кичишиш,бугимларда огрикка. Анамнезидан кичик хорея, ангина б.н касалланган. Юкоридаги шикоятлари икки хафта олдин пайдо булган. Объектив: терисида ануляр эритема. Пульс лабил, ритмик 72 – 96 мар/мин, юрак катталашмаган, тонлари бироз бугиклашган, асосий тонлар сакланган,чуккида енгил систолик шовкин. Кон анализида ЭЧТ 25 мм/с, альбумин 46%, глобулин 54% (a2 12%,g 29%). ЭКГда PQ интервал 0,26, миокарда диффуз узгариш аникланган.Синдромларни ажратинг.

· 1.Диагнозни шакллантиринг.

· 2.Диагностик тадбирларни аникланг.

· 3.Даволаш.

36масала

Бемор 20 ешда шикоятлари: зинадан кутарилганда хансирашга,кон туфлашга. Объектив: упкадаги димланиш хисобига еноклари цианотик. Чап томонга етганда, юрак чуккисида пресистолик титраш пайпасланади. Юрак чегаралари юкорига ва унгга силжиган. Юрак чуккисида мерцател аритмия, тахисистолик тури, чуккида карсилловчи 1 тон ва диастолик шовкин эшитилади. Жигар катталашган, зичлашган,бироз огрикли. Кизилунгачни контрастли рентген текширувида равок кичик радиусга огган. Кон тахлилида: лей-4,8*109/л, ЭЧТ 5 мм/с, СРО манфий.

1.ЭКГ да юзага келиши мумкин булган узгаришларни чизинг. Уларнинг сабабини тушунтиринг.

2. Синдромларга ажратинг.

3. Тахминий ташхис куйинг.

4. Даволаш усулини айтинг.

37 масала

16 ешли беморда уч хафта олдин утказган ангинадан кейин дастлаб унг, кейин чап болдир товон бугимида огрик пайдо булган. 2 кундан шу бугимларда огриклар сусайган,лекин тирсак-кафт ва бармоклараро бугимларда огрик пайдо булган. Тана харорати 38*С гача кутарилган. Объектив: тизза бугими шишган,кизарган,харакат чегараланган,огрикли. Упкада узгаришлар аникланмайди. Юрак тонлари бугиклашган, тахикардия. Кон тахлилида: лейк 10*109/л, ЭЧТ 37 мм/с, АСЛ-О – 625 ед., СРО ++++. ЭКГ тишчалар паст волтажли, РQ – 0,28 сек.

1.Асосий синдромларга ажратинг.

2.Ташхис куйинг.

3.Кушимча текширув усулларини сананг.

4.Беморга даволаш усулини танланг.

38.масала

Бемор 17 ешда, шикоятлари: тинч холатдаги хансираш,юрак сохасида эзувчи ва сикувчи огрикка,кичик жисмоний зурикишда юрак уйнашига,оекларда шишга, кориннинг катталашишига. Ахволининг огирлашганига 2 ой булган,шамоллаш билан боглайди. 8 йил олдин касал совукда колган ва оек кул бугимларида шиш аникланган. Шундан буен хансираш безовта кила бошлаган. Тез харакатда ва жисмоний зурикишда хансираш кузатилади. Касалхонага келганда бурун,лабда цианоз,акроцианоз, иккала оекда,корин олд деворида ва белда массив шиш. Юракнинг нисбий бугиклик чегараси: унг томон-унг парастернал чизикда, юкорида-2 ковурга рупарасида, чуккида 1 тон кучайган, пресистолик ва систолик шовкин, уч табакали клапан эшитиш нуктасида 1 тон сусайган,систолик шовкин, упка артериясида 11 тон акценти, буйин томирлари пулсацияси аникланади. ЮКС мин.га 90та ,ритмик. А/б 110/70 мм.с.уга тенг. Перкуссияда упка товуши, аускултацияда дагал нафас фонида курук, таркок хириллашлар эшитилади. Куракнинг пастки сохаларида ва култик ости сохаларида куп микдорда майда пуфакчали нам хириллашлар эшитилади. Корин бушлигида эркин суюклик аникланади. Жигар кирраси ковурга равогидан 6 см пастда, зич, огриксиз. ЭКГ да S1-R111, QRS 0,14 сек.га кенгайган, V1-2 да ички огиш вакти 0,08. Шишлар даволагандан сунг кайтган.

· 1.Беморни текшириш режасини тузинг.

· 2.Даволаш тадбирларини белгиланг..

39 масала.

Бемор 30 еш, клиникага харакатланишда хансираш, чап эпигастрий сохасидаги кучли огрикка, холсизликка шикоят килиб келди. Объектив: тери ранги «сутли кахва»рангида, елкада геморрагик тошмалар бор. Тана харорати субфебрил,совуккотиш кузатилади. Юрак чапга кенгайган, унг томон 2 ковурга орасида ва Боткин нуктасида диастолик шовкин. Упкада узгаришлар йук. Жигар 2 см га катталашган, талок катталашган,огрикли, бироз зичлашган. Аускултацияда периспленит белгилари. Кон анализи: Нb 60 г/л, эритр 2,8*1012/л, лейк 4,0*109/л, ЭЧТ 60 мм/час. Сийдик анализи: нис.зичлиги 1020, оксил 0,66%0, сийдик чукмасида 1 неча узгарган ва узгармаган эритроцитлар, бир неча лейкоцитлар.

· 1. Синдромларни ажратинг.

· 2.Диагнозни шакллантиринг.

· 3.Кайд этилган касалликка асосланган холда киесий ташхис утказинг.

· 4.Беморда жигар ва талокнинг жарохатланиш характери ва сабабини айтинг.

· 5.Даволаш тадбирларини айтинг.

· 6.Окибатини аникланг.

40масала.

24 ешли беморда жис. Зурикишдан кейин тусатдан нафас сикиши,кон аралаш балгам ажралиши пайдо булган. 5 йил аввал беморда ревматик юрак нуксони аникланган. Объектив:акроцианоз, еноклари кукимтир, гапирганда хансираш. Упкада дагал нафас, пастки сохаларда куп микдорда жарангсиз майда пуфакчали хириллашлар эшитилади. Юрак хамма томонга кенгайган, чуккида карсилловчи 1 тон , упка артериясида 11 тон акценти, чуккида систолик ва диастолик шовкин, охирида кучайган пресистолик шовкин эшитилади. Пульс унг кулда нисбатан тулик. АБ 95/70 мм.с.у га тенг. Жигар катталашган, +2,5 см, огрикли, одатдаги зичликда. Рентгенографияда-упкада кон димланиши, юракнинг хамма томонга кенгайиши аникланади. Кон тахлили: лейк 10*109/л, ЭЧТ 15 мм/с.

1. Сизнинг ташхисингиз.

2. Пульс хар хиллиги сабабини тушунтиринг

3. Даволаш режасини тузинг.

41 масала.

Бемор 34 еш, холсизликка, озгина жисмоний харакатдан кейин хансираш. 10 ешида митрал нуксон аникланган, лекин узини яхши сезган. 1 ой олдин харорати даврий равишда 37,6-38*Сгача ошиб турган. 2 хафта аввал белда, унг енбош сохасида кучли огрик пайдо булган. Объектив: териси окиш-саргиш рангда, сонда петихиал тошмалар бор. Пульс 88 та 1мин.да. АД 140/40 мм.с.уга тенг. Кузатувда култик ости чизигининг 6-ковурга оралигида пульсация аникланади, 5-6 ковургалар сохасида диастолик титраш аникланади. Юрак чегаралари: чапда- урта умров чизигидан 2 см ташкарида, 6 ковурга орасида; юкори чегараси- 3 ковурга сохасида; унгда-туш унг киррасидан 3 см ташкарида. Аус-яда аортада ва5 нуктада диастолик шовкин , чуккида систолик шовкин , упка артериясида 2 тон акценти . упкада дагал нафас. Жигар +3 см., палпацияда сезгир. Пальпацияда унг буйракнинг пастки кисми огрикли. Кон анализи : Нb 65 г/л, эритр 2,6*1012/л, лейк 3,8*109/л, эоз 2%, п/я 6%, сегм 66%, лимф 20%, мон 6%, ЭЧТ 55 мм/с.

1.Клиник диагнозни шакллантиринг.

2.огрик синдроми нима билан боглик?

3.Кандай кушимча текшириш усуллари тавсия киласиз.

4.Даво режаси.


Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz