o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Патологик анатомия

Патологик анатомия

Патологик анатомия

1. Республикада патологоанатомик хизматни ташкил этишни принциплари, унинг вазифа ва усуллари.

2. Клинико-анатомик конференциялар, уларнинг мақсади ва вазифалари. И.В.Давыдовский клинико-анатомик тахлилларнинг ахамияти ҳақида.

3. Клинико-анатомик диагнозларнинг тузилиши, мезонлари. Асосий касаллик, ёндош касалликлар, асоратлар ва ўлим сабаби ҳақида тушунчалар.

4. “Касаллик” тушунчасига таъриф беринг. Касаллик ва патологик жараён орасидаги фарқ. Касалликларни таснифлашда нозологик ва органопатологик принциплар. Касалликларни келиб чиқишида ташқи ва ички факторларнинг диалектик бирлиги.

5. Патологик анатомияни медицинани ривожланишидаги аҳамияти. Уни соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни. Патологоанатомларни иш усуллари.

6. Шикастланиш ва компенсатор-мослашиш жараёнлари. Таснифланиши, умумий характеристикаси ва организмда компенсатор-мосланиш реакцияларини ривожланишида улар орасидаги ўзаро боғлиқлик.

7. Дистрофия, унинг турлари. Умумий характеристикаси ва турли дистрофик жараёнларнинг патоморфологияси. Дистрофия материал субстратни ташқи омиллар таъсирига қаратилган энг эрта ва универсал реакцияси.

8. Амилоидоз. Умумий характеристика. Таснифланиши. Патоморфологияси.

9. «Салосимон (ёғланган) талоқ», ривожланиш сабаблари, қайси касалликларда ривожланади.

10. Гиалиноз. Ривожланиш механизми ва шарт-шароитлар. Гиалинознинг аҳамияти.

11. Липид алмашинувининг бузилиши, унинг шакллари, гистологик белгилари. Липид алмашинувининг бузилиши билан кечган касалликларда аъзоларнинг ташқи кўриниши.

12. Организмда гликоген алмашинувининг бузилиши. Қандли диабетни патологик анатомияси.

13. Амилоидоз ва гиалиноз. Морфологик характеристикаси. Ўхшаш ва фарқли томонлари. Қайси касалликларда учрайди.

14. Сариқлик, турлари, сабаблари, морфологияси.

15. Атрофия. Ривожланиш сабаб ва шарт-шароитлари. Аъзоларни ташқи кўриниша ва гистологик белгилари.

16. Некроз. Таъриф бериш. Сабаблари, турлари, микроскопик ва макроскопик белгилари.

17. Гангрена. Таъриф бериш. Қайси аъзоларда ва қандай касалликларда ривожланади.

18. Ўлимнинг клиник ва морфологик белгилари. Клиник ва биологик ўлим ҳақида тушунча.

19. Қан ва лимфа айланишининг бузилиши. Таснифланиши, сабаблдари, қайси касалликларда кузатилади.

20. Артериал гиперемия. Сабаблари, турлари, гистологик ва микроскопик характеристикаси, оқибатлари.

21. Веноз гиперемия, унинг сабаблари, қайси касалликларда кузатилади. Умумий веноз тўлақонликни патоморфологияси.

22. «Мускатсимон жигар». Ташқи кўриниши, гистологик кўриниши, сабаблари.

23. Ўпканинг қўнғир индурацияси. Ривожланиш сабабалри, Патоморфологияси.

24. Махаллий камқонликни патологик анатомияси, унинг сабаблари, аъзолардаги ўзгаришлар ва оқибатлари.

25. Қон кетиш. Сабаблари, турлари, патологик анатомияси, оқибати.

26. Қон қуйилишлар, турлари, оқибатлари.

27. Бош мия тўқимасига қон қуйилиш. Турлари, патанатомияси. Оқибати.

28. Тромбоз. Тромб ҳосил бўлишининг сабаб ва механизмлари. Тромларнинг турлари. Оқибати.

29. Эмболия. Эмболларнинг турлари, сабаблари, оқибати. Веноз қон билан таъминланиш бузилганда аъзолардаги морфологик ўзгаришглар. Ўпка артерияси тромбоэмболияси.

30. Инфарктларнинг турлари. Ривожланиш механизмлари. Морфологияси.

31. Тўқима суюқлиги циркуляциясининг бузилиши: шиш, истисқо. Сабаблари ва ривожланиш механизмлари. Аъзо ва тўқималардаги морфологик ўзгаришлар.

32. Яллиғланиш организмни компенсатор-мосланиш реакцияси сифатида. Асосий жараёнлар (альтерация, экссудация, пролиферация), уларни морфологик характеристикаси ва ахамияти.

33. Экссудатив яллиғланиш. Экссудатнинг турлари. Аъзо тўқималардаги ўзгаришларни гистологик характеристикаси.

34. Сероз яллиғланиш. Қайси касалликларда кузатилади.

35. Йирингли яллиғланиш. Фурункул, карбункул, абсцесс, флегмонани морфологик характеристикаси.

36. Фибриноз яллиғланиш, турлари. Қайси аъзоларда, қайси касаллик ва синдромларда кузатилади.

37. Фибриноз перикардит. Қайси касаллик ва синдромларда кузатилади. Оқибатлари.

38. Грануляцион тўқима. Ривожланиш фазалари ва оқибати.

39. Ёт таначалар гранулемалари.

40. Склероз ва цирроз. Сабаблари, турлари, мисоллар.

41. Регенерация, унинг турлари, биологик аҳамияти. Хужайра ичи регенерацияси. Реституция ва субституция. Грануляцион тўқиманинг гистологик характеристикаси.

42. Гипертрофия ва гиперплазия. Таърифланиши, сабаблари. Морфологик характеристикаси. Мисоллар.

43. Мушакли ковак аъзолар функцияси ортганда юзага келувчи уларни компенсатор қайта тузилиши. Микро- ва макроскопик характеристикаси. Оқибатлари.

44. Юрак патологияси, оғирлиги, ўлчамлари ва морфологик характеристикаси.

45. Эпителий тўқимасининг хавфли ўсмалари. Таснифланиши, морфологик характеристикаси.

46. Бириктирувчи тўқима ўсмаларининг умумий характеристикаси ва таснифланиши.

47. Хавфли ўсмаларни метастазланиш йўллари (саркома ва рак).

48. Бириктирувчи ва ёғ тўқимаси ўсмалари. Таснифланиши ва морфологик характеристикаси.

49. Нерв тўқимасининг ўсмаларини таснифланиши ва морфологик характеристикаси.

50. Мъеда раки. Шакллари, локализацияси, метастазланиши.

51. Қизилўнгач раки. Морфологик характеристикаси, асоратлари.

52. Ўпка ва бронхлар раки. Шакллари, метастазланиш йўллари.

53. Бачадон бўйни ва танаси раки.

54. Тери раки.

55. Меланома. Гистогенези, метастазланишининг хусусиятлари.

56. Хорионэпителиома. Ривожланиш манбалари, гистологик тузилиши, шакллари, метастазлари.

57. Простата бези аденомаси. Патоморфологияси, асоратлари.

58. Сепсиснинг таърифи. Турлари, аъзо ва тўқималардаги морфологик ўзгаришлар.

59. Септик эндокардит. Этиологияси, патогенези, патанатомияси.

60. Аппендицитнинг турли шаклларини патологик анатомияси. Флегмоноз гангреноз аппендицит. Уларнинг патогенези, асоратлари.

61. Бод (ревматизм)нинг патологик анатомияси.

62. «Коллаген касалликлар». Таснифланиши. Умумий патологоанатомик характеристикаси.

63. Ревматизмда бириктирувчи тўқиманинг гистопатологияси.

64. Юрак клапанларини ривожланиш нуқсонлари. Турлари, сабаблари, гемодинамикадаги бузилишлар.

65. Эндокардит. Турлари. Қайси касалликларда учрайди.

66. Системали қизил волчанкани патоморфологияси.

67. Скарлатинанинг патанатомияси ва асоратлари.

68. Дифтерия (бўғма) ни патологик анатомияси

69.Дизентериянинг патанатомияси.

70.Амебиаз. Диагностиканинг морфологик критерийлари.

71. Қорин тифининг патанатомияси.

72. Куйдиргининг патанатомияси.

73. Тошмали тифнинг патанатомияси ва асоратлари.

74. Боткин касаллигининг патанатомияси.

75. Вабонинг патанатомияси.

76.Грипп. Этиологияси, патогенези, патанатомияси.

77. Қизамиқнинг патанатомияси.

78. Чин чечакнинг патанатомияси.

79. Менингококкли инфекциянинг патанатомияси.

80. Ўлатнинг патоморфологияси.

81. Сил таёқчаси томонидан чақирилувчи яллиғланишнинг морфологияси.

82. Бирламчи силнинг патанатомияси. Шакллари.

83. Гематоген силнинг патанатомияси. Шакллари ва асоратлари.

84. Иккиламчи ўпка сили.

85. Сил каверналари, уларнинг турлари ва асоратлари.

86. Сифилис (захм). Босқичлари. Касалликни турли босқичларида тўқима реакцияларини морфологик характеристикаси.

87. Крупоз ва ўчоқли пневмониянинг патанатомияси, таснифланиши, улар орасидаги морфологик фарқ. Крупоз пневмониянинг асоратлари.

88. Крупоз пневмониянинг патологик анатомияси.

89. Ўчоқли пневмониянинг патологик анатомияси.

90. Сурункали носпецифик пневмониянинг патологик анатомияси.

91. Сурункали бронхитларни патанатомияси. Бронхоэктатик касаллик.

92. Ўпка эмфиземаси.

93. Юрак қон-томир касалликлари, уларни инсон патологиясидаги ўрни. Таснифланиши. Умумий характеристикаси. Республика олимларини атеросклерознинг патогенези ва патологик анатомиясини ўрганишдаги ўрни.

94. Атеросклероз ва гипертонияда бош мия шикастланишларининг патоморфологияси.

95. Гипертони (хафақонлик) касаллиги. Босқичлари, клиник-анатомик шакллари. Патанатомияси.

96. Бирламчи – бужмайган буйрак. Сабаблари, морфологик характеристикаси.

97. Кардиосклероз. Шакллари, морфологик характеристикаси. Қайси касалликларда кузатилади.

98. Юракнинг ўткир ишемик касаллиги. Инфаркт босқичларининг патоморфологияси.

99. Юрак ишемик касаллиги. Шакллари, патанатомияси.

100. Гломерулонефрит. Клиник-морфологик характеристикаси.

101. Некротик нефрит. Клиник-морфологик характеристикаси.

102. Нефрозлар. Этиологияси, патогенези, патанатомияси.

103. Ўткир буйрак етишмовчилиги. Сабаблари, турлари, патанатомияси, оқибатлари.

104. Иккиламчи бужмайган буйрак. Қайси касалликларда ривожланади.

105. Ўткир лейкозларни патологоанатомик характеристикаси. Шакллари, асоратлари.

106. Сурункали лейкозлар. Қон яратувчи ва паренхиматоз аъзолардаги морфологик ўзгаршлар характеристикаси.

107. Хавфли камқонликни патологик анатомияси.

108. Гастритлар. Шакллари, патоморфологияси. Асоратлари, оқибати.

109. Мъеда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги. Этиологияси, патогенези, патанатомияси. Асоратлари.

110. Мъеда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигининг асосий асоратлари.

111. Бачадондан ташқари хомиладорлик, унинг турлари, асоратлари. Унинг диагностикасининг гистологик критерийлари.

112. Эклампсия. Патоморфологияси.

113. Елбўғоз. Плацентар полиплар.

114. Бачадон бўйни эрозияси. Сабаблари, гистологик характеристикаси, асоратлари.

115. Жигарнинг ўткир токсик дистрофияси. Сабаблари, оқибати, морфологияси.

116. Гепатитлар, таснифланиши.

117. Вирусли гепатитлар.

118. Алкоголли гепатит.

119. Жигар циррози. Таснифланиши. Патологик анатомияси.

120. Аорта аневризмаси. Турлари. Қайси касалликларда ривожланади.

121. Алкоголли касалликни патоморфологияси. Бош мия, юрак ва жигарни зарарланиш морфологияси.

Масала №1. Асосий касаллик: Ревматизм, актив фаза: митрал клапаннинг ўткир сўгалсимон эндокардити. Асоратлари. Чап ўрта мия артериясида тромбоэмбол, бош мия чап ярим шарининг тепа ва чакка бўлакларининг ишемик инфарктлари. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 2. Асосий касаллик: Ревматизм, актив фаза. Ревматик панкардит: қайталама-сўгалсимон эндокардит, табақаларни битиши ва деформацияси, митрал клапан етишмовчилигига олиб келган хордал иплардаги битишмалар ва уларнинг деформацияси. Интерстициал миокардит, ёпишувчан перикардит. Асоратлари: Тромбоэмболик синдром: чап коронар артерияда тромбоэмбол, чап қоринча чўққиси ва ён девор миокард инфаркти, буйрак ва талоқларнинг янги инфарктлари ва инфарктдан кейинги чандиқлари. Ўпканинг қўнғир индурацияси, мускатсимон жигар, буйраклар ва талоқнинг цианотик индурацияси. Ўткир умумий веноз тўлақонлик, ўпка ва бош мия шишиши. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 3. Асосий касаллик: Ревматизм, ноактив фаза. Юракнинг ревматик қўшилиб келган митро-аортал нуқсони: склероз, митрал клапан табақаларини ва хордал ипларини битишмалари, деформацияси ва кальцинози, аортал клапан табақаларини стенози (чап атриовентрикуляр ёриқнинг диаметри - 1 см, аорта ёриғи – 1,5 см). Миокарднинг эксцентрик гипертрофияси (юракнинг массаси – 390 г., чап қоринча деворининг қалинлиги – 2,0 см, ўнг қоринча девориники – 0,6 см) юрак бўшлиқларининг кескин дилятацияси билан. Асоратлари: Сурункали веноз тўлақонлик, ўпканинг қўнғир индурацияси, мускатсимон жигар фибрози, буйраклар ва талоқнинг цианотик индурацияси.Икки томонлама гидроторакс (1000 мл дан), асцит (3000 мл), гидроперикард (300 мл). Ўпка ва бош мия шишиши. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала №4. Асосий касаллик: Тўсатдан содир бўлган коронар ўлим. Юрак қоринчалари орасидаги тўсиқнинг қон билан нотекис таъминланганлиги. Юрак артерияларини стенозланувчи атеросклерози ( 3-чи даража, II босқич, стеноз 50% гача). Асоратлари: асистолия (клиник маълумотларга кўра). Юрак бўшлиқлари ва аортада суюқ қон. Эпикард ва плевра остидаги майда нуқтасимон қон қуйилишлар. Ўткир умумий веноз тўлақонлик, ўпка ва бош мия шишиши. Ёндош касалликлар: Ремиссия босқичидаги сурункали тошли холецистит. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала №5. Асосий касаллик: Юрак чап қоринчасининг орқа-ён девори ва қоринчалар орасидаги тўсиқнинг ўткир трансмурал инфаркти (тахминан 8 суткалик). Юрак коронар артерияларининг стенозланган атеросклерози ( 2-чи даража, IV босқич, чап тушувчи артериянинг стенози 70%). Фон касаллик: Гипертония касаллиги: миокарднинг эксцентрик гипертрофияси (юракнинг массаси – 430 г., чап қоринча деворининг қалинлиги – 1,8 см, ўнг қоринчаники – 0,3 см), артериолосклеротик нефросклероз. Асоратлари. Қоринчалар фибрилляцияси (клиник маълумотларга кўра). Ўткир умумий веноз тўлақонлик, ўпка ва бош мия шишиши. Ёндош касаллик: бош мия қон айланиши бузилишининг кечки асоратлари (1-йил): бош мия чап ярим шаридаги қўнғир киста (диаметр). Аорта атеросклерози (3-чи даража, IVбосқич), бош мия артериялари атеросклерози (2-чи даража, IV босқич, стеноз 40%). Бачадондаги субсероз миома. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 6. Асосий касаллик: Юрак чап қоринчасининг олд-ён деворининг ўткир трансмурал инфаркти (тахминан 3 суткалик). Юрак коронар артерияларининг стенозланган атеросклерози ( 3-чи даража, III босқич). 2. Бош мия ўнг ярим шари пешона сохасининг ишемик инфаркти. Бош мия артерияларининг стенозланувчи атеросклерози (2-чи даража, II босқич). Асоратлари. Ички аъзолар умумий ўткир камқонлиги. Бош мия ўзагининг дислокациясига олиб келган шиши. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 7. Асосий касаллик. Миокарднинг рецидивланувчи инфаркти: юрак чап қоринчасининг орқа ва орқа сўрғичсимон мушалари сохасидаги хамда қоринчалар ораидаги тўсиқдаги янги (тахминан 3 сутка) ва организацияланувчи некроз ўчоқлари (тахминан 25 сутка). Юрак коронар артерияларининг стенозга учраган атеросклерози (2-чи даража, II босқич, чап тож артериясининг 75% стенози). Фон касаллик. Реноваскуляр артериал гипертензия: миокарднинг эксцентрик гипертрофияси (юрак массаси – 360 г., чап қоринча девори қалинлиги – 1,9 см., ўнг қоринчаники – 0,2 см.). Буйрак артерияларини стенозланган атеросклерози (3-чи даража, III босқич, чап артериядаги обтурацион, организацияга учраган тромби ва ўнг артериянинг 25% ли стенози). Бирламчи бужмайган чап буйрак (массаси – 25 г.), Ўнг буйракнинг атероартериолосклеротик нефросклерози. Асоратлари. Чап қоринча сўрғичсимон мушагининг узилиб кетиши. Кардиогенный шок (клиник маълумот): Юрак бўшлиқлари ва йирик қон-томирларда суюқ қора қон. Плевра ва эпикард остидаги майда нуқтасимон қон қуйилишлар. Умумй ўткир веноз тўлақонлик. “Шок” холатидаги ўнг буйрак ва ўпкалар. Ёндош касалликлар. Атеросклеротик деменция (клиник маълумот), бош мия артерияларининг стенозланган атеросклерози (2-чи даража, II босқич, стеноз 50%), бош мия ярим шарларининг қисман атрофияси ва ички гидроцефалия. Аорта атеросклерози (3-чи даража, IV босқич). Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 8. Асосий касаллик. Бош миянинг пешона бўлаклари сохасдаги субарахноидал қон қуйилишлар. Фон касаллик. Буйракларга боғлиқ артериал гипертензия: миокарднинг концентрик гипертрофияси (юрак массаси – 380 г., чап қоринча девори қалинлиги – 1,8 см., ўнг қоринчаники – 0,3 см.). Ремиссия босқичидаги икки томонлама сурункали пиелонефрит, пиелонефритик нефросклероз. Асоратлари. Бош мия ўзагини дислокациясига олиб келган оғир шиш. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала №9. Асосий касаллик.1. Бош мия ўнг ярим шари пўстлоқ ости ядролари соҳасидаги ишемик инфаркт. Бош мия артерияларининг стенозланган атеросклерози (3-чи даража, III босқич, стеноз 30%, чап ўрта мия артериясидаги қизил обтурацион тромб). 2. Юрак чап қоринчаси орқа деворидаги ўткир субэндокардиал миокард инфаркти (15 сутка). Коронар артерияларнинг стенозланган атеросклерози (2-чи даража, II босқич, стеноз 50%). Асоратлари. Ўнг ўпканинг ўрта ва паст, чап ўпканинг паст бўлагидаги икки томонлама ўчоқли пневмония. Ўткир умумий веноз тўлақонлик, ўпка ва бош мия шишиши. Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 10. Асосий касаллик. Аортанинг қорин қисмидаги ёрилиб кетган қопсимон атеросклеротик аневризмаси. Аорта атеросклерози (3-чи даража, III босқич, аневризма сохасида девор олди, организацияга учраган қизил тромблар). Асоратлари. Забрюшинная гематома (500 мл.) с прорывом крови в брюшную полость (1500 мл). Ички аъзоларнинг ўткир умумий камқонлиги. Ёндош касалликлар. Ўнг кўкрак безининг раки (инфильтрланувчи рак). Ракни қўлтиқ ости лимфа тугунларига метастазлари. Юрак чап қоринчаси орқа деворининг йирик ўчоқли кардиосклерози. Тож артерияларнинг стенозланган атеросклерози (2-чи даража, II босқич, стеноз 50%). Ўлганлик ҳақидаги тиббий гувохномани тўлдиринг.

Масала № 11. Фолликуляр ангина билан хасталанган беморда (тана харорати 39 С), сезиларли тахикардия кузатилган. Сийдик тахлилида кам миқдорда оқсиллар аниқланган. Соғайгандан кейин юрак фаолияти нормаллашган, сийдикда ўзгаришлар топилмаган.

1. Миокард ва буйракларда қандай патологик жараён ривожланган?

2. Макроскопик бу аъзолар қандай ўзгаришларга учраган? 3. Қандай микроскопик ўзгаришлар юзага келган? 4. Миокард ва буйракларда юзага келган патологик жараёнларнинг морфогенетик механизмлари қандай? 5. Нима учун юрак ва буйракларнинг фаолияти бемор соғайгандан сўнг нормаллашган?

Масала № 12. Нефротик синдром билан кечган сурункали гломерулонефритдан хасталанган беморнинг пешобида суткасига 20 граммгача оқсил аниқланган.

1. Бу беморнингбуйрагидан олинган пунктатда проксимал ва дистал найлар эпителийсида паренхиматоз оқсилли дистрофиянинг қандай турлари аниқланиши мумкин? 2. Дистрофиянинг бу турлари қайтар жараёнми? 3. Уларнинг микроскопик ва ультраструктур характеристикаси қандай?

Масала № 13. Бемор кескин анемияга сабаб бўлган сурункали миелоидли лейкоз билан касалланган (6 ой мобайнида гемоглобин 50 г%). Юрак тонлари бўғиқ, юрак чегараси чап томонга кенгайган. Беморнинг ўлими юрак етишмовчилигидан содир бўлган:-

1. Миокардда юрак декомпенсациясига сабаб бўлган қандай дистрофия ривожланаган? 2. Уни ривожланиш морфогенетик механизмини очинг? 3. Аутопсияда юракда қандай ўзгаришлар аниқланаган? 4.Мушак хужайраларида қандай микроскопик ўзгаришлар юзага келган? 5. Бу ўзгаришларни аниқлаш учун қандай бўяш усулидан фойдаланиш лозим?

Масала № 14. Кам харакатлиги, ёғлар ва углеводларга бой овқатларни меъёридан кўп истемол қилганлиги туфайли семириб кетган бемор, ўнг қовурға ости сохасидаги оғирликка, кўнгил айнаши ва оғиздаги тахирликка шикоят қилади. Катталашган жигар пальпацияланади.

1. Жигарда қандай жараён ривожланган? 2. Бу жараённи ривожланишидаги морфогенетик механизм қандай? 3. Жигардан олинган пунктатда қандай микроскопик ўзгаришларни аниқлаш мумкин? 4. Бу ўзгаришларни аниқлаш учун қайси бўёқдан фойдаланиш керак?


Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz