o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруғ №82 «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош мутахассислари ва консультантларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»

17.04.2010

  Б У Й Р У Ғ И

2010 йил 22 март                                                                                                                           №82

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг Бош мутахассислари ва консультантларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»

Республика аҳолисига кўрсатилаётган иҳтисослашган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, иҳтисослаштирилган тиббий хизматнинг ташкилий-услубий тизимини такомиллаштириш ва ушбу жараёнга тегишли соҳаларнинг етук мутахассисларини жалб этиш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош муассасалари ҳамда штатдан ташқари бош мутахассислари ва консультантлари рўйҳати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. ССВнинг ДПЁББ (Д.Б.Миразимов), ОваБМКББ (С.Х.Расулева), СЭНББ (С.С.Сайдалиев) бошлиқларига:

2.1. Бош мутахассислар ва консультантлар фаолияти ушбу буйруқ талаблари асосида ташкил этилсин.

2.2. Вазирликнинг бош мутахассислари ва консультантлари фаолияти доимий назоратга олинсин ва уларнинг иш сифати, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қўшаётган ҳиссалари таҳлил қилинсин. Ушбу таҳлил натижасида ҳар йили бош мутахассислар ва консультантлар руйхатини қайта кўриб чиқиш бўйича асосли таклифлар киритилсин.

3. ССВнинг Кадрлар бўлими бошлиғи Т.П.Хакимовга:

3.1. Ушбу буйруққа биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бош мутахассисларга илгари берилган хизмат гувоҳномалари икки хафта ичида

қайтариб олинсин ва ўрнатилган тартибда йўқ қилинсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқларига:

4.1. Бир ой муддат ичида соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли худудий бошқарув органлари бош мутахассислари фаолияти таҳлил қилинсин, уларнинг рўйҳати қайта кўриб чиқилсин ва тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

4.2. Худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош мутахассиси лавозимига янги номзодлар киритиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли Бош бошқармаси, соҳа бўйича бош мутахассислари ва консультантлари (Бош муассаса) билан келишилган холда амалга оширилсин.

5. Саломатлик ва тиббий статистика Институти директори З.Ж.Муталовага:

- ССВнинг штатдан ташқари бош мутахассислари ва консультантларига тегишли соҳа бўйича тиббий статистик маълумотлар тақдим этилиши таъминлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантларига:

6.1. Фаолиятни ташкил этишда бош мутахассислар ва консультантларнинг вазирликда ишлаш жадвали ва заруриятга кўра ҳамда ушбу буйруқнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомга риоя қилинсин.

6.2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти топшириқларини белгиланган муддатларда тўла-тўкис бажарилиши таъминлансин.

6.3. Соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли худудий бошқарув органларига бош мутахассисларни ва консультантларни тайинлашда амалий ёрдам кўрсатилсин.

6.4 Республика аҳолисига ҳар бир соҳа бўйича кўрсатилаётган тиббий хизмат хақидаги йиллик таҳлилий маълумотнома тегишли Бош бошқармага ҳар йилнинг 1 апрель санасигача тақдим этилсин.

7. Вазирликнинг маъмурий-хужалик бошқармаси бошлиғи (И.И.Железняк)га:

7.1. бир хафта муддат ичида вазирликнинг бош мутахассислари ва консультантларининг рўйҳати зарур миқдорда кўпайтирилиб, вазирликнинг бошқармалари, вазир ёрдамчиси, вазирлик навбатчиси ва вазирлик қабулхонаси ходимларига, бош мутахассислар ва консультантларнинг асосий хизмат муассасалари раҳбарларига, КР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБларига етказилсин.

8. Тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, илмий текшириш институтлари, Республика ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари, Республика ва Тошкент шаҳар ССББ тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига:

8.1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантларининг асосий хизмат жойларида уларга вазирликда тасдиқланган жадвал асосида ишлашлари учун зарур шароит яратилсин.

8.2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош мутахассисларининг самарали меҳнатлари ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қўшган ҳиссаларини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига асосан мутахассисларнинг асосий иш жойидан иш хақининг 50% ҳисобидаги қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантларини тайинлаш бўйича 2009 йил 27 январдаги 21-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

10. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                                                                                     А.И.Икрамов

Номер документа:  №82
Дата принятия:  22.03.2010
Источник:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг
Дополнительно:  Илова. Буйруғ №82CCВнинг бош муассасалари ва бош мутахасислари рўйҳати / 1-илова. Буйруғ №82

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz